Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad]

Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad]
Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad]
Каравотга чалқанча ётиб, Тургеневнинг «Баҳор сувлари» китобини варақлай бошладим. Китоб орасидан тўрт букланган қоғоз кўкрагимга тушди. Бепарволик билан қоғозни олиб, ётган еримда ўқий бошладим. Оддий қора қалам билак жуда хунук ёзилган, баъзи жойлари ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчириб ташланган бу хат мени ҳайрон қилиб қўйди. Хат эгаси, уни ё муттасил тебраниб бораётган трамвайда, ё тик туриб ёзганга ўхшайди. Бир чизиқли дафтар варағидаги сатрлар бошида йўғон-йўғон ҳарфлар билан бошланиб, сатрнинг охирига етмай бир-бирига мингашиб кетарди. «Нима бало, маст одам ёзганми буни», деб дилимдан ўтказдим. Юқорисидан икки-уч сатр ўчириб ташланган хат шу ердан бошланади:
«...Уйингиздан бутунлай кетдим. Кутманг. Қайтиб келмайман. Бу хатни бутунлай, қайтиб келмас бўлиб кетаётганимни сизга билдириб қўйиш учунгина ёзяпман. Сабабини билишни истарсиз? Наҳотки ўзингиз билмасангиз? Қайси бир хотин қанчадан-қанча аҳду паймонлар, орзу-умидлар билан кириб келган уйини ташлаб кетади? Мен ана шундай қилдим. Бу менинг виждон олдидаги қарзим, ҳақоратланган, оёқ ости қилинган муҳаббатим олдидаги бурчим эди. Эсингиздами, анҳор бўйидаги ағдарилган қари чинор танасига ёнма-ён ўтириб, юлдузларга термилардик. Кўп ошиқлардан бева қолган ойнинг булутдан булутга сузиб ўтишини хўрсиниб-хўрсиниб томоша қилардик. Сизнинг елкангизга суяниб, анҳор салқинидан сесканганимда костюмингизнинг этагига мени ўрардингиз. Ўша кунлар ўзимни чинакам бахтиёр деб билардим. Анҳорнинг нариги томонидаги янтоқлар орасида чириллаган чигирткаларнинг овози ҳам қулоғимга ажойиб бир оҳанг бўлиб эшитиларди. Баъзан эл ухлаган сокин кечада асфалт кўча бўйлаб олис-олисларга кетиб қолардик...»
Шу ерга келганда хатнинг кетма-кет уч сатри ўчирилган. Шунча уринсам ҳам ўқиёлмадим.
«...Баъзан артистларга раҳмим келади. Улар саҳнада ўз қиёфаларидан чиқиб, бир неча соат бошқа одам бўлиб яшайдилар. Уларнинг маҳоратига қойил қолиб қарсак чаламиз. Ўйлаб кўринг, бу улар учун жуда ҳам катта меҳнат, машаққат эмасми?
Сиз-чи? Сиз саҳнада эмас, ҳаётда артист бўлиб яшадингиз. Ўзлигингиздан чиқиб, бошқа одам қиёфасига кирдингиз. Ўзидан, вужудидан, қалбидан, дунёдаги энг ярамас, ифлос нарсадан жиркангандек жирканадиган одамгина шундай қилади. Бу жуда қийин иш-ку! Умр бўйи бир танада икки киши бўлиб яшаш мумкинми, ахир! Шунинг учун сизни ташлаб кетдим. Ҳеч қайтиб келмас бўлиб кетдим. Тўйимиз бўлган кунни бир эсланг. Қадаҳларнинг жаранги, ҳофизларнинг хониши, дўст-ёрларнинг қалбни титратадиган табрик сўзлари... Ўша кунлари чинакам бахтиёр эдим, худди булутлар орасида сузиб юргандек эдим, поёнига етиб бўлмас орзуларим бор эди. Худди тўйимиз куни, эшигингиз — менинг янги уйимнинг эшиги олдида боласини кўтариб турган хотиннинг ғазаб ва нафрат тўла кўзлари менга тикилганини, унинг қалбида туғён қилаётган ҳисларни пайқамаган эдим. Чунки мен бахтиёр эдим. Бахтдан энтиккан кишининг кўзига ҳамма нарса гўзал, ҳамма одам бахтли кўринишини билмаган эканман. Мен бахтдан энтикардим, у бахтсизликдан пинҳоний фарёд чекарди. Мен бахтга етишган эдим, у бахтини йўқотган эди. Энди ўйлаб қарасам, у бахтни эмас, бахтсизлигини йўқотган экан. Негаки, сиз, ўзгага бахт беролмайдиган нотавон киши экансиз. Унинг юзларига бемаҳал тушган ажинлар, қўнғироқ сочларга бемаҳал оралаган оқлар сиз келтирган «бахт» эканлигини энди яхши биламан.
Ҳозир шу хатни ёзарканман, хотинингизнинг ўша машъум тўй кунидаги қиёфасини кўз олдимга келтириб, қалам тутган қўлларим муштга айланганини билмай қолибман. Бирга юрган кечалари ойга термилиб тонг оттирган пайтларимизда у мушфиқ хотиннинг дераза олдида эшикка термилиб, маъюс, афтодаҳол ўтирганини ўйлаганимда, бутун борлиғим зирқираб кетади. Сизни қарғаш учун олам бисотидан таҳқирлироқ сўз тополмайман...»
Хатнинг давоми бутунлай ўчириб ташланган. Чироққа яқинроқ бориб ўқишга уриниб кўрдим. Йўқ, ўн саккиз сатр ичидан фақат «инсоф»ми деган сўзни аранг ўқий олдим, холос.
Тавба! Бу хатни ким ёзган? Кимга ёзган? Хаёлим қочиб, ҳар бир сатридан ғазаб, нафрат ёғилиб турган хат эгасини билгим келди. Китобни олиб, хатнинг давоми чиқиб қолармикин деган ўй билан уни варақлай бошладим. Йўқ. Китоб кутубхонаники эди. Кимдир уни беихтиёр китоб билан топшириб юборган бўлса керак. Уйқум қочиб у нотаниш, аламзада хотин қалбининг энг теран жойларидан отилиб чиққан қайноқ, оловли сўзларидан эрталабгача тўлғандим.
Эрталаб кутубхонадан бу китобни мендан аввал олган кишини сўрадим. Кутубхоначи хотин тайинли бир гап айтмади. Унинг гапича, университет кутубхонаси бундан икки ярим ой олдин сайлов участкасига китоблар юборган, сайловдан кейин ўша китоблар муқовалашга берилган экан. Хуллас, хат кимдан ва кимга эканлиги маълум бўлмагани учун менда қолди. Аммо бу панд еган жасур хотиннинг ўртаниб ёзган қайноқ сўзлари эгасига етмаганидан афсусланардим.
Ўқишлар тугади. Беш йил бирга ўқиган қадрдонлар билан хайрлашадиган кунлар келди. Айниқса, ўзини ҳаммадан олиб қочадиган, менга ҳам шубҳа билан қарайдиган ҳамкурс Санобардан ажралиш менга жуда оғир эди. Бу хаёлчан қиз негадир менга жуда ёқарди. У кўпчилик-ка кам аралашарди. Хдмкурслар бир-биримизнинг «миридан-сиригача» дегандек саргузаштларимизни, орзуларимизни баҳам кўрардик. Аммо Санобар ўзи ҳақида, ниятлари ҳақида лом-мим деб оғиз очмаган. Унинг табиати ана шунақа эди. Ўзи алоҳида дарс тайёрлар, қайғусини ҳам, шодлигини ҳам биров билан баҳам кўрмасди. Унга раҳмим келганиданми, ё табиатим оғирроқ бўлганиданми, ҳар қалай, унинг сокинлиги менга ёқарди. Кейинги курсдагина икковимиз бир-биримизга яқин бўлиб қолгандик. Ҳатто бир-икки марта кинога ҳам бордик. Кўрган киномизда Санобар жуда кўп йиғлади. Кино унчалик кишини йиғлатадиган даражада ҳам эмас эди. Ҳайронман, Санобар нега йиғлади экан!
Август охирлаб қолган эди. Эртага Санобар Бекободга кетади. Мен эски касбим — газета ишида қоламан. Шу куни сўнгги бор у билан паркка бордик. Негадир у хомушроқ эди. Мен унинг бу кайфиятини то шу кунгача бир-биримизга дардимизни айтмаганимиздан, шундайлигича ажрашиб кетишимиздан бўлса керак, деб ўйладим. Ҳар қалай, бу масалада эркаклар дадилроқ бўлади. Довдираб бўлса ҳам гапни ўзим бошладим. Шу пайтгача бу тўғрида оғиз очмаганимдан ўзимни ўзим койиб, ҳаяжон аралаш секин гапирардим. Билмадим, гапларимнинг ҳаммасини эшитдими, йўқми?
Паркда одам кўп эди. Тантса майдончаси, морожнийхоналар студентлар билан тўла. Санобарнинг қўлидан ушладим. У ялт этиб менга қаради.
— Юринг, ҳув анови сув бўйига борамиз.
— Нега?
Бу саволга жавоб тополмадим.
— Юринг! — деди Санобарнинг ўзи йўл бошлаб. Сув бўйи холироқ эди. Симёғочдаги чироқнинг сувдаги акси гўё ханжардек анҳор тагига санчилганди.
— Сизни Тошкентда қолдирмоқчи эдилар-ку, нега Бекободга юборишларини сўрадингиз?
Санобар жавоб бермади. Сувга тикилганича бир неча дақиқа индамай ўтирди. Сўнг вазминлик билан:
— Менга қаранг, — деди, — беш йил бирга ўқидик, сиз менга бошқаларга қараганда яқинроқ бўлиб қолгансиз. — У негадир гапни гапга қовуштиролмай қийналарди. — Кўзларингизга қараганимда, юрагингизда аллақандай ҳис борлигини сезиб қийналаман. Гапим қўполроқ чиқса, мени кечиринг. Бекор қиляпсиз. Ҳали ёшсиз. Ўз тенгингиз билан топишишингиз керак. Мен буни олдинроқ айтишим керак эди. Нега шундай қилмадим?..
— Нега, ахир сизни... наҳот сиз мени... Ё сизнинг бошқа...— дедим паст овоз билан.
Санобарнинг кўзида ёш йилтиради.
— Ахир, мен бир марта тўй кўрганман... беш кун бўлса ҳам. Ҳали тортган дардимнинг доғи танимдан кетгани йўқ.
Уч йил аввал китоб орасидан кўкрагимга тушган хатни эсладим. Наҳот ўша хат билан Санобар орасида бирон муносабат бўлса, нималар деяпман, йўғ-э...
— Сиз, сиз, — дедим дудуқланиб, — Сиз Тургеневнинг «Баҳор сувлари»ни ўқиганмисиз?
Санобар менга савол назари билан қаради:
— Нима эди?
— Хат йўқотганмисиз?
Санобарнинг кўзлари катта-катта очилиб, лаблари алланималар деб пичирлади.
Мен унинг шамол тўзитган сочларини силадим.
— Шунақа, — деди Санобар хўрсиниб, — арзон муҳаббатнинг қурбони бўлганман.
Унинг бу гапида қанчадан-қанча алам, изтироб бор эди.
Иккимиз сувга термилиб хаёл сурамиз. Баҳор сувлари оқиб кетди. Совур ойининг булутлари қалдираб-гулдираб тоғу тошларга, боғу роғларга ёмғир қуйиб ўтди. Унинг ҳаётбахш томчиларидан анвойи гуллар униб чиқди. Оламни безаган, адирларда лолақизғалдоқ гулханини ёндирган бу ҳаёт томчиларининг сахийлигидан сув ичиб қолган шумғиялар ҳам бор эканлигини биламан. Бироқ кўклам офтобининг алангасига бу печаклар, шумғиялар тоб беролармикин?! Офтоб уларни қовжиратиб ташламасмикин?! Албатта куйдириб ташлайди, ишонаман.
Муҳаббат ҳам шундай. Қалб ҳарорати иситмаган муҳаббат узиб олинган гулдек жуда тез қовжираб қолади.
Ёлғон муҳаббатдан зада бўлган Санобарнинг юрагида куйиб кул бўлаётган ҳисларга ҳарир, шаффоф шабада теккандек бўлади. Бу шабада унинг қалбидаги кулларни тўзғитиб юборади. Кўксидаги босиб ётган оғир тошни муҳаббатнинг азамат қўли кўтариб ташлайди.
Дарахтлар тепасида кезиб юрган яримта ой япроқлар орасидан ўтиб, Санобарнинг гоҳ елкасида, гоҳ соч ўримларида ўйнарди.

1960
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2680
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1562
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1362
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 722
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 709
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1021
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 798
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1498
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 789
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2266
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1688
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 852
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 822
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
17 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
18 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 634
19 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 714
20 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
21 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
22 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
23 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
24 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
25 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
26 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 749
27 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 663
28 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
29 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1102
30 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2385
31 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 656
32 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
33 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 597
34 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 786
35 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2073
36 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1000
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 651
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 722
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8619
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3832
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 734
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 974
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 677
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1212
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 972
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 961
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 742
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 927
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2446
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 752
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 595
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 906
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 628
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 704
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5018
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 759
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2533
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1272
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 581
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14844
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1028
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3593
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1052
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25443
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1316
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 988
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 755
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 613
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 602
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1036
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 538
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 483
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1236
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2464
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1234
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 471
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1878
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 766
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 654
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 546
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 656
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1429
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 638
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 625
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1042
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1995
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 671
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика