Куёв (комедия) [Said Ahmad]

Куёв (комедия) [Said Ahmad]
Куёв (комедия) [Said Ahmad]
(Уч парда, уч кўринишли комедия)
Иштирок Этувчилар:
Ғанивой — селекциячи, бева, 67 ёшларда.
Қудрат — унинг ўғли, 50 ёшларда.
Раҳима — Қудратнинг хотини.
Баҳри — Ғанивойнинг катта қизи.
Назми — кичик қизи.
Эркин — Кудратнинг ўғли. Фотограф.
Жўравой — Ғанивойнинг қўшниси.
Маҳсум — Назмининг эри.
Зебиниса — колхоз раиси.
Анзират
Жамила
Xолниса
Зумрад
Раҳбар
Қумри
Асал — қишлоқдаги бева хотинлар.

Биринчи Парда
Биринчи Кўриниш
Озода, шинам ҳовли. Ўртада чорбоққа чиқадиган эшик. Девор орқасидан теплица томи кўриниб турибди. Эрталаб, тонготар пайт. Айвонга нонушта тайёрланган. Саҳна четида Ғани ота залга тсскари қараб табуреткада ўтирибди. Оёғи тагида тоғора. Унда ювиб, сиқилган кийимлар. Айвонда ўғли Қудрат билан келини Раҳима унга ҳайрон караб туришипти. Қудрат узоқ паузадан кейин тслефон трубкасини олиб, шанғиллаб гапира бошлайди.
Қудрат. Э, тезроқ келмайсанми, опа? Ҳаммаёқ қиёмат-қойим бўлиб кетди-ку. Гапни чўзма. Келсанг биласан. Айтиб қўймасам, кейин мендан хафа бўлиб юрасан. Поччани ҳам олакел. Ҳа, айтганча, командировкада эди-я. Ўзинг келавер, бўлмасам.
Трубкани жойига қўйиб, айвондан тушиб, дадаси олдига келади.
Шу яхшимас-да, дада. Мусича кукуламай туриб олиб, саҳардан ҳовлига чиқиб кир ювганингиз нимаси? Одамлар кўриб қолишса биз нима деган одам бўламиз? Унақа қилманг-да, дада.
Ғани. Ҳа, ёқмадими? Номус қилдингми? Агар номус қилиш қўлларингдан келадиган бўлса, энди кўрасанлар. Кўйлак-иштонимни автобус остановкасигача опчиқиб юваман.
Тоғорадаги кирларни кўтариб кўча томонга юрабошлайди.
Раҳима. Ахир, унақамас-да, дадажон. Бизни эл-юртга шарманда қилмокчисиз. Эгнингиздан пеш тушган кийимни пеш ювиб турган бўлсак. Икки ҳафтадан бери кийимингизни бизга бермай ўзингиз ювяпсиз. Муни қаранг, очилмапти. Кири шундоқ турипти. Унинг устига дазмол қилмай кийиб кетипсиз. Биров кўрса, кир ювмай келинингнинг кўли синсин, демайдими.
Ғани. Жонинг ачимай қўяқолсин. Жони ачийдиганим ўн бир йил бўлди, қора ернинг тагида ётипти. Тирикчилигим ит ётиш, мирза туриш бўлиб қолганига ўн бир йил бўлган. Обидагинам бўлганда менга бу кунлар қаёқда эди.
Раҳима. Биздан нима ёмонлик кўрдингиз, ахир? Овқатингиз тайин, ўрнингиз солиғлиқ, кирингиз ювиқлик, яктагингиз у ёқда турсин, пайтавангизга ҳам дазмол босамиз, ўнгигаям, тескарисигаям босамиз. Дурустроқ кийиниб юринг, деймиз. Кимсан, бутун мамлакатга таниқли лимончи селекционер бўлсангиз. Ҳафтада бир телевизорга чиқиб лимондан гапирсангиз, газетаю журналларда тинмай светной суратингиз чиқиб турган бўлса. Ҳали Туркманистон, ҳали Тожикистон, ҳали Қирғизистондан телефон устига телефон қилиб, лимонни қанақа экади, кўчатидан биттагина олишни иложи борми, деб сўраб туришган бўлса. Сал мундоқ ўз обрўингизга яраша иш тутингда, жон дадажон.
Ғани. Кечқурун бўлди дегунча ҳамманг уй-уйингга кириб кетасан, магазин қоровулининг итидек битта ўзим қоламан.
Раҳима. Вой, уйга кириб ётинг. Биров кирма деяптими? Чойхонага чиқинг. Клубга боринг, мана шундоқ ёнимизда. Ҳар куни индийский кинолар бўлади.
Ғани. Кино дейди-я. Обидагинам ташлаб кетгандан буёқ кино нималигини билмайман.
Қудрат. Энди қандоқ қиламиз, дада. Аноси ўлмаган ким бор, атоси ўлмаган ким бор, қандоқ қиламиз.
Ғани (сапчиб ўрнидан туриб кетади). Ия, ия, ҳали ниятларинг шумиди?! Онангни кетидан мени ҳам жўнатмоқчимисанлар? Ўлимимни кутиб ўтирган экансанлар-да. Йў-ўқ, мен ҳали-вери ўлмайман. Бу дунёдан умидим кўп. Қиз олиб сенларни бир куйдирмасам!
Қудрат. Сал пастроқ тушинг, дада, жуда баландга чиқиб кетдингиз.
Ғани. Уйланолмайманми, а, уйланолмайманми? Шу зах, қоронғи уйда кўкрагимни захга босиб муздек ёстиқни қучоқлаб ғингшиб ётавераманми?!
Қудрат билан Раҳима бир-бирига маъноли қараб олишади.
Раҳима. Вой, тавба! Ўгай онали бўладиганга ўхшаймиз. Нотавон кўнгилга қўтир жомашов, деган экан, бир доно одам. (Кесатиб.) Қанақасидан бўлсин, боевойроғиданми, ё пишиб, етилиб ана кетаман, мана кетаман деб ҳилвираб турганиданми? (Қудрат унинг ёнига келиб, кўп жиғига тегаверма дегандек, сонини чимчилайди.) Карнайчи билан сурнайчига хабар бериб, очередга ёзилиб қўйиш керак экан. У ўлгурларнинг ҳам қўли-қўлига тегмайди.
Кўчадан дод устига дод солиб Назми киради. Ҳансираб, терлаб кетган, сочлари тўзғиган.
Назми. Вой дод! Вой дод! Онагинамдан айрилиб қолдим. Меҳрибонимдан айрилиб қолдим. Сандиқ тўла сариқ гул, тақсам адо бўлмайди, онагинамни дардини айтсам, адо бўлмайди. Шу ҳовлиларда селкиллаб юрсангиз бўлмасмиди? Савлатим онам, давлатим онам. Бизни одам қилгунча сочи супурги, қўли косов бўлган онам. Вой дод! Вой дод! Кимларга айтай юракдаги дардимни!
Қудрат. Бўлди-ей, онангни ўлганига ўн бир йил бўлди-ю, энди йиғлайсанми? Ўлганда қаёкда эдинг, курортда эдинг. Телеграмма берсам ҳам келмагансан. Йигирмасига зўрға етиб келгансан.
Назми. Вой, менга нега зуғум қиласиз, акажон? Ахир серсам ўлгурни мазаси йўқ эди. Путёвкамдан ҳали ўн етти кун бор эди.
Ғани. Дод, де, онанг тирилиб келади.
Назми. Онагинамни бошқатдан ўлдирдинглар. Бу гапларни эшитиб, гўргинангизда қандоқ ётибсиз, онажон. Уй тўла лимон, биттагинасини емай ўлиб кетган, онагинам.
Қўлида гулқайчи билан узумни хомток қилаётган Жўравой у томонга қарайди.
Жўра. Тинчликми? Нима гап бўлди? Биронтаси яна лимон узиптими?
Ғани. Бу ёқдан айланиб чиқ. Дардимни сен биласан. Эллик йиллик девор-дармиён қадрдонимсан.
Жўра девор ошиб тушади.
Жўра. Ўзи нима гап бўлди? Ҳой, қизим, сен бирпас шанғилламай тургин.
Қудрат. Дадам уйланмоқчилар.
Раҳима. (севиниб). Шундоқ, ўргилай.
Жўра. Ия, ростданми? Ё, тавба! Уйланиб нима қиласан? Дардисарни бошингга урасанми? Тўрингдан гўринг яқин бўлиб қопти-ку, уйланишга бало борми! Хотин зотининг турган-битгани даҳмаза-ку. (Белбоғидан тортиб силкитади.) Э, бу аҳволда тўйнинг эртасига ўлиб қоласан. Лимон еявериб, лимон гулини ҳидлайвериб совуғинг ошиб кетибди.
Ғани. Кўп валдирама. Отам раҳматли тўрт марта уйланганлар. Узумни ғўрасини ғарч-ғарч чайнардилар, турпни сувини ичардилар, хом анорни емасалар ухлолмасдилар. Шунча нордон нарса еб совуқлари ошмаган. Қайтага саксон бир ёшларида Ҳасан-Ҳусан фарзанд кўрганлар. Сен нима деб ўтирипсан, лимон дейди-я!
Назми. Вой дод! Олган хотини Ҳасан-Ҳусан туғиб берса ҳовлининг ҳаммасини олиб қўяди. Ойимдан қолган меросга эга чиқади.
Қудрат. Овозингни ўчир! Ойингдан нима қопти? Битта мис баркаш билан тўртта сопол лаган қолган. Ол, керак бўлса!
Баҳри (эшикдан кирганига анча бўлган. Гапларга қулоқ солиб турган эди). Ҳали шунақами, ҳали шунақами? Ўттиз иккита невара кўрган, еттита қуда тутган одамдан шу гап чиқдими? Вой, қудаларим олдида нима деган одам бўламан? Невара-чевараларимга нима дейман? Яқинда қиз узатадиган одамман. Ухожорний чолнинг невараси экан, деб совчилар остонамдан қайтиб кетади. Ҳой, Қудрат, нима қилиб серрайиб турибсан? Чақир ўғлингни. Эркинингни чақир!
Қудрат. Нима қиласан, уни, опа?
Баҳри. Чақир уни. Чақир дедимми, чақир!
Қудрат. (уйга қараб). Ҳо, Эркин, Эркин-ов! Суратни кейин ишларсан, бу ёққа чиқ!
Ичкаридан бўйнига фотоаппарат осган, соқоли кўксига тушган Эркин чиқади.
Баҳри. Мана! Мана! Мана шу невараси бўлади. Неварасининг соқоли кўксига тушади. Невараси ҳассасига таяниб қолган чолга қайси ликилдоқ кампир тегади. Бу гап кимдан чиққан бўлса, номаъқул бузоқнинг гўштини епти.
Раҳима. Қўйинг, опа, уйлансалар уйланақолсинлар. Кўнгил экан-да!
Назми. Вой дод! Кеннойим дадамдан қутулолмай юрган экан. Бу гап шу кишидан чиққан. Бир коса ош бериш, битта кўйлагини ювиш малол келганидан дадамни уйлантирмокчи. Қайси келин эр уруғига эл бўлган!
Баҳри. Агар дадагинам сизларга малол келаётган бўлсалар, мен олиб кетаман. Бизникида турадилар.
Жўра. Баҳри, сени яхши биламан. Эрингни ҳам кафтимнинг чизиғидек точний биламан. Биринчидан, Ғани бир буюм эмас, ҳамма олиб кетаверадиган. Уй керак бўлса, республиканинг қайси бурчагига борса профессорлар ололмаган уйни беришади. Негаки, бунақа лимончи ҳали етти иқлимда пайдо бўлмаган. Бу гап, гап эмас. Иккинчидан, сен уни бекорга олиб кетмайсан, уни ўзидан кўра пенсияси керак сенга, билдингми?
Баҳри. Сиздан қачон бир ширин гап чиққандики, энди чиқади. Манави келин билан Жўравой тоғанинг тили бор.
Назми. Ойимни ҳам шу келин сил қилиб ўлдирган.
К у д р а т. Оғзим бор, деб ҳар гапни айтаверасанми? Ўчир овозингни!
Назми. Агар дадам уйланадиган бўлсалар, хотинларига сирка ичириб, акашак қилиб ўлдираман. Лимонхонага ўт қўйиб, кулини кўкка совураман.
Жўра. Энди менга кдранглар. Бунақа валақ-вулуқ қилган билан иш битмайди. Дўппини олиб қўйиб, гаплашайлик. Мен Ғанивой томонда туриб гаплашай. Сизлар кўпчиликсизлар, мен томонга икки киши ўтсин. Шунда икки ёқ баб-баравар овозга эга бўлади. Қани, ким ўтади? (Назми билан Баҳри ҳаммага синчковлик билан қараб туришади.) Ҳой келин, сен мен томонга ўт. Эркин ҳам ўтсин.
Баҳри. У ёш бола-ку. Нимани билади.
Жўра. Ия, ия! Шу ёш болами? Соқолини қара. Лев Толстойга ўхшайди. Хўш десангиз, бу томони ҳал бўлди. Гап бундоқ. Мен томондагилар Ғанининг уйланишига тарафдор. Сиз томондагилар қарши. Келишдикми? Қани, қайси томондагилар гап бошлайди?
Назми. Мен бошлайман. Биз қаршимиз.
Жўра. Сабабини айт.
Назми. Қаршимиз, вассалом.
Жўра. Бу гап эмас. Даданг олтмиш етти ёшда. Гражданлик ҳуқуқи ўзида. Бола-чақаларидан тинчиган. Бирини эрга бериб, бирини уйлантириб, қарзидан қутулган. Энди уйланмоқчи экан, ихтиёри ўзида. Сен қарши бўласанми, бўлмайсанми, буни аҳамияти йўқ.
Назми. Бой, амаки, билиб гапиряпсизми?
Баҳри. Булар шунақа, поччанг ўлгур ҳам агар мен ўлиб қолсам, бу ёқдан тупроққа тиқади-ю, мозорбошидан қайтишда сурнай чалдириб, биттасини уйга олиб келади.
Ғани. Куёвимни кўпам ёмонлайверма. Дуруст бола у.
Баҳри. Ёмонлаётганим йўқ. Битта яхши эркак сизми? Шундоқ онагинамни арвоҳини чирқиллатяпсиз.
Қудрат. Бунақа майда, ипирисқи гапларни қўйинглар. Асосий гапдан гаплашайлик. Дадам ейиш-ичишдан кам эмаслар. Кийимлари ювуқсиз қолгани йўқ. Аммо қариганда битта танмаҳрам зарурлигини биламан. Аммо олтмиш етти ёшга кириб уйлансалар, эшитган қулоққа жуда хунук гап-да.
Жўра. Қудратжон, сен ҳам ўзимни боламдексан. Киши кексайганда ётиб қолиши бор. Ётиб қолган кишининг ҳар хил ҳолати бор. Келин ечинтириб қаролмаса. Қизлар келиб қаролмаса. Сенлар ҳам бир қарайсанлар, икки қарайсанлар, учинчи галда бурниларингни жийирасан. Шунақа пайтда фақат битта танмаҳрам бу ишга ярайди. Ҳамманг ўз бола-чақаларинг билан оворасанлар. Мана, ўтган ҳафта даданг касал бўлиб қолди. Ҳамманг ишдасанлар. (Ғанига.) Нима еган эдинг, ҳа, қулупнай еб, кетидан хом сут ичган экан. Келин яқинига келолмади. Кунига мен ярадим. Ечинтириб, ўзим кийинтирдим. Хўш, шу инсофданми? Мен бўлмасам, беланиб ётаверармиди? Қани, бирортанг айт-чи, яна шунақа бўлса, (Назмига) сен қарайсанми, (Баҳрига) ё, сен қарайсанми? Манави келин-ку мутлақо қаролмайди. Масаланинг бу томонини ҳам ағдариб қаранглар-да.
Назми (узоқ паузадан кейин). Майли. Мен розиман. Аммо битта шартим бор.
Жўра. Қанақа шарт, айт!
Назми. Агар хотин олсалар, бу уйда турмайдилар. Дом-помга чиқиб кетадилар.
Жўра. Ўзи қурган уйни ташлаб кетадими? Ундан ташқари қишлоқда ортиқча уй йўқ. Бўладиган гапдан гапир. Лимонхонани ташлаб қаёққа кетади?
Баҳри. Уйланадиган одам бу ёғини ҳам пишиқ қилсин-да.
Жўра. Унақа аҳмоқ гапни гапирма. Ўзларингга гап тегади. Бордию ичкуёв бўлиб кетса, чидайсанларми?
Назми. Вой дод! Бизни ташлаб хотинлариникига кетмоқчимилар?! (Чапак чалиб додлайди).
Ғани. Бўлди, овозингни ўчир-эй!
Қудрат. Жўравой амаки, бояги гапларингизни хўп танамга ўйлаб кўрдим. Жуда доно гапларни айтдингиз. Мен дадамнинг уйланишларига розиман.
Раҳима. От қаёққа юрса, арава ҳам ўшаққа юради. Менам розиман.
Назми. Мен икки дунёда рози эмасман.
Қудрат. Сени рози-розимаслигинг копейка. Ўзинг уч марта эрга тегдинг, биздан қайси бирига розилик сўраган эдинг. Кўчага чиқиб эркак зотини кўрсам, куёвим шу бўлса керак деб, эҳтиётдан салом бериб ўтаман.
Жўра. Болам, эшак миниб оёқ остини кўргандан, туя миниб узоқни кўрган яхши дейдилар.
Назми. Қачон эшак минибман?! Оғзингизга қараб гапиринг, амаки.
Жўра. Сени эшак минди деяётганим йўқ, болам. Бу бир мақол.
Назми. Мақол ҳам ўлсин. Энди шу битта эшак қолганди мақол бўлмаган.
Қудрат. Билиб-билмай гапга аралашмай тургин, мақолни тагида бир гап бордирки, гапга қистиряптилар. Гапиринг, Жўравой амаки.
Жўра. Гапдан ҳам адашиб кетдим. Нима эди? (Ўйлаб). Ҳа, топдим. Узоқни ўйлаш керак, болам. Даданг кичкина одам эмас. Кимсан, Ғани лимончи! У яратган лимон навлари бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистонга машҳур бўлган. Ҳатто Кавказдан одам келиб, кўчат олиб кетяпти. Ғанивой бугун Фарғонада бўлса, эртага Хоразмда. Бирон ой йўқки республика ё областга бормаган бўлса. Областма-область юриб, лимончиларга консультация беради. Шундоқ дадаларинг борлигига севинмайсизларми. Кўкси тўла орден. Сал кунда герой бўлиб кетадиган ҳоли бор. Ана шу одамнинг ёнида иссиқ-совуғидан хабар олиб турадиган, орқасини қашлаб қўядиган бир танмаҳрам бўлса, эҳ-ҳе, бу чол тушмагур, нима ишлар қивормайди, дейсиз. Апельсин билан мандарин чатишмаси аллақачон битиб кетарди. Битта ўзларингни ўйламанглар-да! Республикани ўйланглар. Тушундингларми?!
Баҳри. Апильсин ўлгур билан мандарин ўлгурни уйланмай чатиштирса бўлмайдими!
Назми. Ҳа-я, дадам уйланмасалар апильсин қуриб кетгур чатишмайдими?
Жўра. Ўзимни қизим эмассан-да. Шундоқ бўлганда ҳозир битта шапалоқ ердинг.
Қудрат. Тўхтанглар. Жўравой ака, гапларингиз бир каттакон олимнинг гапига тенг келадиган гап бўлди. Дадамга қанча яхши шароит яратиб берсак, у киши шунча яхши ижод қиладилар. Ҳой, Баҳри, ҳой, Назми, сенларни бу атрофда ҳеч ким фалончининг хотини, дейдими? Йўқ, демайди. Ҳалигача Ғани лимончининг қизи, дейди. Лимонини еганданкейин, лимончиниям ҳурмат қилгин-да. Дада, қизларингиз вақиллайверади. Ўзим совчи бўлиб уйлантирганим бўлсин.
Раҳима. Бу оиладан битта ақлли бола чиқпб қолган экан-да.
Жўра. Энди бундоқ қилайлик. Куёв бола билан уйга кирайлик. Сизлар ақллашиб, қаерда Ғанибоп келин борлигини билиб, рўйхат қилинглар. Бўптими? Ё, Ғанивой, кўзингни остига олиб қўйганинг бормн?
Ғани (ийманиб). Кўз остига-ку, олганим йўғ-а. Аммо Абдумажиднинг онасини ҳам рўйхатга киритиб қўйинглар.
Назми. Вой дод! Асло рози эмасман. Ойим раҳматли шундан хавотирда эдилар. Ойим тирикликларида ҳам дадам шу Зумрад кампир билан дон олишиб юрардилар. Эшитганман. Тегирмон орқасида соатинг неча бўлдн, деб билагидан ушлаганларини одамлар неча марталаб кўришган. Ёши эллик бешга кириб, ҳалиям улама такади. Магазинда сумкасидан пул олаётганда битта қоғоз ерга тушиб кетганмиш. Олиб қарашса, журналда чиққан дадамнинг светной сурати эмиш. Шармандаси чиқиб ура қочганмиш. Мода бўпти деб, билагига эркаклар соатини тақиб юради. Сира рози эмасман.
Ғани. Билиб-билмай гапираверма. Дамский соатнинг милига кўзи ўтмайди. Мили йирик, яхши кўринади деб, шунақа катта соат тақади, билдингми?
Назми. Балки соатни ҳам ўзингиз олиб бергандирсиз.
Жўра. У бўлмаса, агрономни онасини кўрншсин.
Баҳри. Вой, савил, дадам шуни оладиларми? Шарм-ҳаё борми у кампирда. Ўз кўзим билан кўрганман. Ҳар куни тонг отиши билан майка кийиб, қишлоқ кўчасида ярим соат югуради. Ҳа, деса, эрталабки зарядка дейди. Шунақа қилса, қон босими ошмасмиш. Импап бўлмасмиш.
Эркин. Маладес кампир.
Қудрат. Сен аралашма, бор, уйга кир.
Назми. Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ, дегандек, бозорга валасапит миниб борганига ўлайми.
Баҳри. Неварасини тўйида белига рўмол ўраб индийча ўйнаган.
Раҳима. Бошида эри йўқ. Ўзини шунақа қилиб овутади-да. Эрга тегса, қуйилиб қолади. Ойдек келин бўлади. Ёшлигида жудаям чиройли бўлган дейишади-ку. Мачит бузилса меҳроби қолар, дегандек, ҳалиям юзидан нур ёғилиб туради.
Жўра. Ҳа, чиройликка чиройли эди. Эри ишқибоз бўлиб қолиб, Чуст деган жойнинг Олмос деган парилар қишлоғидан опқочиб келган эди. Акалари ўлдираман деб, қишлоғимизда икки ой пичоқ яланғочлаб юришган.
Назми. Чиройли бўлмай ўлсин. Минг чиройли бўлгани билан, бари бир попирис чекади.
Раҳима. Боя айтдим-ку, бошида эри йўқ, деб. Хумор бостига попирис чеккан бўлса чеккандир. Эрга тегса, дарров хумори босилади, қолади.
Эркин. Битта ўртоғимнинг бувиси бор. Жуда зўр кампир.
Қудрат. Ҳалиям шу ердамисан? Бор, уйга кир.
Жўра. Ҳайдамай тур болани. Қани, айт-чи, Эркинбой, қайси ўртоғингни бувисини айтяпсан?
Эркин. Биткомбинатда биз билан ишлайдиган фоточи ўртоғим бор. Оти Аркадий.
Назми. Ўрисми?
Эркин. Йўқ, оти Ориф. Биз уни янгичасига Аркадий деймиз. Бувиси жуда чиройли. Қишда музларни тешиб чўмилади.
Баҳри. Э, анаву Қумри кампирни айтяпсанми, у ғирт жинни-ку. Қишда сой бўйига борсангиз, шир-яланғоч бўлиб, музни тешиб, чўмилаётганини кўрасиз.
Қудрат. Қишда чўмилишни тан соғлиққа жуда фойдаси кўп-да. Қишда чўмиладиганларни морж дейишади.
Назми. Вой ўлай, морж Шимолий қутбда яшайдиган ҳайвон-ку. Зоопаркда кўрганман.
Жўра. Қанақаси бўлса ҳам рўйхатга олиб кўяверинглар-чи. Биронтаси маъқул бўлиб қолар.
Қудрат. Райисполком раисининг онасини ҳам ёзиб қўйинглар.
Раҳима. Хозмаг мудирининг онаси ҳам дуруст хотин.
Назми. Тиши ўзиникими ё ҳукумат қўйиб берганми?
Қудрат. Сенга бари бир эмасми? Ё тиши ўзиники бўлса, овқатни кўп ейдими?
Назми. Бўлмайди. Бошини юваётганда кўришган экан, бўйнида совун кўпирмасмиш.
Раҳима. Шу ҳам гап бўптими. Кўпирмаса кўпирмас. Эрга тегса кўпириб кетади. Эрининг ўзи кўпиртирворади.
Жўра. Эсларингга келганини ёзиб кўяверинглар-чи. Бир чеккадан совчиликка бораверасизлар.
Назми. Вой, мени дадамга кимлар тегмайди. Қаёқдагн қаланғи-қасанғиларга бораверманглар.
Қудрат. Синглим, дадамиз бари бир ҳаммасини ололмайдилар. Биттасини оладилар. Аммо-лекин танлаб олиб берамиз.
Назми. Ҳали тўй ҳам бўладими?
Жўра. Тўй эмас-ку, тўйчиқ қилиб берасизлар-да.
Баҳри. Карнай-сурнай чалинадими?
Жўра. Карнай чалдирсак, айб бўлар-ов! Сурнай чалдириб қўяқолсакмикин.
Ғани. Ҳеч нарса чалдирмаймиз.
Назми. Албатта чалдирмайсиз-да. Ё ёнбошига лента тақилган, олдига қўғирчоқ бойланган «Чайка»да қишлоқ айлантирмоқчимисизлар?
Ғани. Мени калака қилма, болам.
Назми. Ойигинамнинг қўллари теккан бирон буюмни қолдирмайман. Элакниям, самоварниям, чўян дазмолниям олиб кетаман.
Қудрат. Уйни шипшийдам қилиб кетганинг етмасмиди? Ҳар келганингда бирон нарсани судраб кетасан. Говмиш сигиримизниям етаклаб кетгансан, елинига ойимни қўли теккан, деб. Уялмайсанми?
Назми. Нега уялар эканман? Келин аям ойимни қадрига етмаганди. Ўзини қадрламаган, сигирини қадрлармиди.
Ғани. Опкет, нимаики қолган бўлса, ҳаммасини ол. Ойингни қўли теккан деворни ҳам кўчириб кет. Фақат менга тегма. Тинч қўй.
Баҳри. Ана кўрдингизми, ҳали хотин олмасдан бизни бегона қиляптилар. Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр. Кўрармиз?
Раҳима. Гапимни тескари тушунманглар. Келин аям дадамдан қачон қутуламан, деб пайт пойлаб ўтирган экан, деб асло ўйламанглар. Отамдан мен ҳеч қачон тирноқча ёмонлик кўрмаганман. Ўз қизларидек кўрадилар. Раҳматли қайнонам ҳам фариштадек хотин эдилар. Энди қандоқ қиламиз. Отамизга ҳам жабр бўлиб кетди. Бир танмаҳрам керак, албатта. Агар хўп десанглар, бир кампир бор. Бичиш-тикишга чевар. Пазандалигини айтмайсизларми! Ўзи ниҳоятда озода. Совунга чидасанглар бўлди. У ёққа ўтса ҳам, бу ёққа ўтса ҳам кўзига совун кўринса бўлди. Ҳар қандай ишини ташлаб, қўлини ювади. Бир кунда юз марта совун кўрса, юз марта қўлини ювади. Чойнак-пиёла у ёқда турсин, қозонни ҳам атир совунда ювади. Суҳбати ширин хотин. Бир гаплашган, яна гаплашсам дейди.
Назми. Оббо, жуда мақтавордингиз-ку.
Раҳима. Асло мактаётганим йўқ. Сизлар ишонмайсизлар деб, кўп яхши ишларини айтганим йўк. Агар бу хотин мақтайдиган ёзувчининг қўлига тушса, эҳ-ҳе, нималар демайди. Сизларга ёлғон, менга рост, сигир соққанда куёвининг арағидан пахтага томизиб, елинини артади.
Эркин. Сутини ичганлар кайф қиларкан-да.
Назми. Сигирни елинига дазмол ҳам босади, деб қўяқолинг.
Раҳима. Шунақа ишонмайсизлар-да.
Назми. Э, ўлсин, Жамила холами? Дадамни эски жазманлари. Бўлмайди. Атир сурмаса, уйқуси келмайди. Нима бало, атирни бошидан қуядими, кўчадан ўтса, уч кунгача атир ҳиди келиб туради. Магазинга келган атирларни сотмай, ўзи олиб қўяди. Бўлмайди.
Раҳима. Бўлмасам, сартарош Ориф сариқнинг қайнонасини олиб берайлик.
Қудрат. Қайси Ориф сариқ? Тушунтириброк айт. Ким экан, гапни чўзмасдан айт-қўй-да.
Раҳима. Учкўприкдаги сартарош Ориф сариқ деган бор-ку. Ўшанинг қайнонаси. Яқинда уйида катта жанжал чиқди. Сариқ ўлгур арзимаган нарсалардан жанжал чиқазиб, бечора кампирни қийнапти. Кампир бечоранинг шу қизидан бошқа боласи йўқ, борадиган жойи йўқ. Ҳовли-жойини сотиб, куёвининг қўлига берган. Тунов куни аптекани ёнида кўриб қолган эдим. Бечора йиғлаб-йиғлаб ҳумордан чиқди. Тенгим чиқса тегиб кетганим минг марта яхши эди, дейди бечора. Менимча, шуни ҳам рўйхатга киритиб қўйиш керак.
Жўра. Жуда Ғанибоп кампир экан. Хўш, ўзинг нима дейсан, ошнам?
Ғани. Майли, шунга боринглар.
Назми. Ҳеч ким бормасин. Рўйхатдагиларни аввал маҳалласидан, қуда-андаларидан ўзим суриштираман. Ана ундан кейин совчиликка борасизлар.
Қудрат. Сен аралашадиган иш бузилмай қолмайди. Жим турсанг бўларди.
Баҳри. Келинпошша билан икковимиз борамиз. Назми, сен бошқа иш қил.
Назми. Ҳо, ёқадими? Бўладиганини бўладиган, бўлмайдиганини бўлмайдиган қиладиган ўзимман. Қани, менсиз бир кадам босиб кўринглар-чи. Ишонган тоғда кийик ётмас, деб шуни айтарканлар-да. Агар дадам хотин олсалар, бўғизлайман, деган ким эди?
Баҳри. Сингилжон, жаҳл устида одам нималар демайди. Жўра амакимни гапларини эшитдинг-ку. Дадам қулупнай еб, кетидан хом сут ичиб, касал бўлганларида кунларига сен ярадингми, мен ярадимми? Бу ёғинн ҳам ўйлаш керак. Агар гапнинг пўскалласини айтсам, шу ишни қилсак ойим раҳматли гўрларида тинч ётадилар. Дадамнинг нотинчлиги онагинамнинг арвоҳини безовта қилади. билдингми?
Жўра. Баҳргг, ўзинг аёл ктгшп бўлсанг ҳам, аммо ўтил боланинг гапини қилдинг. Демак, Ориф сариқнинг кайнонаси, шундайми? Бўпти. Тугун-терсакларни тайёрланглар. Бўлди, энди мен уйга чиқай. Хотиним қидириб юргандир.
Назми. Шошманг, амаки. Совчиликка боришни бир-иккп кун кечиктириб туришга тўғри келади. (Ўзича пичирлаб. ) Мен тирик эканман, бу уйга хотин зоти оёқ босмайди.
Жўра. Яна қандоқ гап топдинг?
Назми. Кампир дегани, бу дунёга меҳмон дегани. Бугун бор, эртага йўқ. Ҳаммаси пишиб, ҳилвираб турган нарсалар. Бпттасини суриштирмай олиб берсагу уч кун ўтмай ўлиб берса. Нима, уч кунлик омонат она деб бир йил қора кийиб юрамизми? Яхшилаб суриштириш керак.
Ғани (тоқати тоқ бўлиб). Ахир, нима қил дейсан, жон болам.
Назми. Бояги рўйхатни менга беринглар. Поликлиникадан ҳаммаснни делосини олиб, ўқиб чиқаман. Ўладиганини ўладиган, қоладиганини қоладиган қилиб, ажратаман. Ана шундан қилиб жони қаттиғини танлаймиз.
Қудрат. Каллангга қойилман!
Ғани. Э, калласи қурсин.
Махсум жиндек кайф билан киради.
Махсум. Саломлар бўлснн.
Раҳима. Нима бало, кайфингиз борми? Унақа одатингиз йўқ эди-ку, куёв тўра.
Махсум. Тўйдан келяпман, келинпошша.
Назми. Қанақа тўй? Эрталабдан қайси гўрда тўй бор экан?
Махсум. Ими-жимида тўй, хотин. Хуфия тўй. Ориф сариқни қайнонасини эрга бериб келяпман. Эл уйғонмасдан тўйни қилиб, битта киномеханикка узатдик. Келинни жўнатиб, Ориф ака икковимиз келин-куёв соғлигига жиндек-жиндек қилдик.
Баҳри. Қайси кампирни айтяпсиз?
Махсум. Ўзинг тушунтир, хотин. Келинпошшанинг маҳалласидан-да. Ўзингиз тушунтиринг, келин. (Раҳимага қарайди.) Тилим келишмаяпти.
Раҳима. Боя мен айтган Ориф сариқнинг қайнонаси эрга тегиб кетипти.
Ҳамма бир-бирига ҳайрон қараб қолади.
Ғани. Шуни ҳам худо кўп кўрди-я. Олғирлар илиб кетишипти-я!
Ғани хўл кийимлар солинган тоғорани кўтариб, кўча эшиги томон юрабошлайди.
Назми. Ҳа, қаёққа? (Севиниб.) Куёв тўра?
Ғани. Автобус истансасига. Ўша ерда кир юваман. Аҳволимни бутун қишлоқ, бутун район, бутун область билсин.
Эркин. (Кесатиб). Кўчада кир ювишингизни чет эл радиосида ҳам гапириб қолишса керак. Бу ишингиз — ғирт хато.
Қудрат. Катталарнинг гапига аралашма, деб неча марта айтганман. (Дадасини орқасидан). Ҳой, дада, бизни шарманда қилманг. Ҳой, дада...
Гапи оғзида колади. Ғани кўчага чиқиб кетади. Ҳамма жнм, фақат Назми хурсанд.

Парда
Иккинчи Парда
Иккинчи Кўриниш
Яна ўша ҳовли. Чорбоққа очилган эшикдан лимонхонанинг ич томони кўриниб турипти. Ғуж-ғуж лимонлар кўзга ташланади. Раҳима ҳовли супуряпти. Томда, чердак эшигидан Эркин нинг боши кўриниб қолади. У ниманидир қидиряпти. Эшикдан Баҳри киради.
Баҳри. Яхши ўтирипсизми, келинпошша. (У ёқ-бу ёққа қараб). Дадам кўринмайдиларми?
Раҳима (у билан кўришаркан). Сартарошга кираман, ҳаммомга тушаман, деб, сочиқ қўлтиқлаб чикиб кетгандилар.
Эркин (чердак эшикчасидан бошини чиқазиб). Ойи, ойи, манави нима? (Ҳовлига бир бойлам қоғоз ташлайди.)
Раҳима. Нима бало экан? (Қоғоз бойламининг чангини қоқиб оча бошлайди.) Эски-туски қоғозлар-ку.
Баҳри. Ҳовлининг васиқаларидир-да. (У ҳам қоғозларни титкилаб.) Қудратнинг фронтдан ёзган хатларимасми?
Раҳима. Укангизнинг хатлари учбурчак букланган бўларди. Ҳаммасини пачка-пачка қилиб, ипга бойлаб, сандиққа солиб қўйганман. Бу бошқача хатларга ўхшайди.
Баҳри (бир хатни қўлига олади). Вой, ўлсин, лотинча ёзилган-ку. Кўринг-чи, сиз эскича ўқигансиз, биларсиз. (Қоғоз орасидан бир сурат ерга тушади. Шошиб уни олади ва тикилиб қолади.) И-и-й-я. Ё тавба! Манавиниси дадамлар-ку!
Раҳима (у ҳам суратга тикилиб). Вой, рост. Жуда ёш пайтлари экан. Ёнларидаги ким бўлди? Ойдек нарса экан. Қош-кўзлари попукдек. Бурнилари чимчилаб қўйгандек. Қаранг-а, икковлари бошларини бошларига тегизиб тушишган экан.
Баҳри. Шошманг, шошманг. Пешоналари, ияклари кўзимга жуда таниш кўриняпти.
Раҳима. Э, ўлсин. Анави Зумрад кампир-ку.
Баҳри. Бўлди, бўлди, ўшанинг ўзи. Вой ўлмагур-е, ёшлигпда жудаям чиройли бўлган эканми?
Раҳима. Ҳалиям чиройли. Қош-кўзлари ёниб туради. Бу суратнинг олинганига камида эллик йил бўлган чиқар.
Баҳри. Тўғри. Элликдан кам эмас.
Раҳима. Дадамиз ёшликларида жуда ухажорний бўлган эканлар, дейман.
Баҳри. Дадам ҳали ҳам бўш келмайдилар. Кампирларнп кўрсалар, оғизларидан сўлак оқади.
Эркин (пастга тушиб, кийимларидан чангни қоқаркан). Ойи, қанақа қоғозлар экан?
Раҳима. Арзимаган, кераксиз қоғозлар...
Эркин. Менга беринг, ўчоққа обориб ёқвораман.
Раҳима. Йўқ, унақа қилма. Балки керак бўлиб қолар.
Баҳри. Бор! Сен аралашма. Ундан кўра уйни қоронғи қилиб, кеча олган суратларингни ишлаб чиқ.
Эркин. Шошманг, лентам қурисин. Роса қизиқ суратлар олганман. Қишлоқ у ёқда турсин, бутун районни айланпб, жамики кампирларнинг суратини олиб келганман. Ҳаммасп во чиққан!
Эркин уйга кириб кетади.
Раҳима. Қани, хатни ўқиб кўрайлик-чи. (Ўқийди.) Вафоли ёрим Ғанивой ака!
Бу кеча опга қараб сизни ўйладим. Кўз олдимга Алпомишдек қоматингиз келаверди. Зебининг тўйига куёвнавкарлар келганда, сиз сурнайчининг орқасида экансиз. Девордан қараб турган эдим. Ўзим тикиб кийдирган дўппини бошингизда кўриб, юракларим дукиллаб уриб кетди. Белингиздаги белбоққа ғазал битгандим. Ўқиб кўрдингизми, ёрим? Бугун эрталаб акам бир гап топиб келдилар. Сиз тегпрмон бошидаги Акром дудуқнинг қизи Обидага уйланармншсиз. Шу гапнп эшитиб, кўзларимга дунё қоронғу бўлиб кетди. Наҳотки рост бўлса! Колхоз боғида, ой тепамизга келганда йиғлаб-йиғлаб нима дегандингиз? Нима дегандингиз, бевафо?! Даданг бермаса, нариги қишлоққа қочиб кетамиз, сендан бошқасини олсам, отимни бошқа қўяман, демаганмидингиз?
Билиб қўйинг, тўйингиз бўлган куни кўчанинг бошидан сурнай чалдириб сиз келасиз, бу бошидан тобутда мен келаман...
Ўзимни осиб қўймасам, Шоҳимардон пирим урсинлар.
Ушбу мактуб хатни кўз ёшларим, жигар қонларим билан ёздим. Бахтсиз ёрингиз Зумрад, деб билгайсиз.
1938 йил, жавзо ойининг 19 инчи чаҳоршанба кунп».
Баҳри. Вой-бў! Ошиқлик манавунақа бўларкан.
Раҳима. Дадам роса бевафолик қилган эканлар. Бечора қон қақшаб қолган экан.
Баҳри. Ий, ий... орқасини қаранг, яна нималар ёзилган.
Раҳима (хатнинг орқасидаги ёзувни ўқийди). «Агар ўша Акром дудуқнинг қизига уйланадиган бўлсангиз, тўй куни ҳовлидаги беҳининг шохига ўзимни оспб қўяман. Билиб қўйинг, хат қолдираман. Ўзимни ўлдиришимга нима сабаб бўлганини ёзиб қолдираман. Юртга ўзингиз жавоб қиласиз.
Бу оламдан кўзим юмсам, Ғанининг дастидан, дснглар...»
Баҳри. Вой, ғазалга дадамни номларини ҳам киритворибди...
Раҳима. Куйиб кетган-да, бечора. Вой, рост, бир гап бўлган эди. Зумрад хола ёшлигида битта йигитни яхши кўриб қолиб, ўзини осган дейишувди.
Баҳри. Шунга ўхшаган гап бўлувди шекилли.
Раҳима. Кап-катта хотин нега марварид тақади, десам, ҳа, билдим. Томоғимдаги арқон изи кўринмаснн, деб тақаркан-да.
Баҳри. Бурма ёқа кўйлак кийиши ҳам шундан экан-да.
Раҳима. Зумрад хола ҳалиям суқсурдек.
Баҳри. Пигурасиям сақланган. Ғоздек юради. Башарасида битта ҳам ажин йўқ.
Раҳима. Терисини торттиради, ўргилай, торттиради.
Баҳри. Қўйсангиз-чи, йў-ўқ, бўлмаган гап. Битта артисткани биламан. Терисини торттирганда бир кўзи қулоғининг олдига бориб қолган. Гажаги ўша сурилган кўзп устидан осилиб туради. Йў-ўқ, Зумрад хола терисини торттирмаган. Асли тоза хотин. Сира айнимайди. Қизларинн биласиз-ку. Қандоқ чиройли. Асал айнимас, сарёқ сасимас, деб шуни айтишади-да. Қани, бошқа хатларни ҳам бир титиб кўрайлик-чи (қоғоз ўрамларини титкилаб, бир сурат олади). Вой, ўлай, бу қанақаси?! Тағин биттаси билан суратга тушган эканлар.
Раҳима (суратни олади, тикилиб царайди). Э, ўлсин. Бу анави агрономни онаси Раҳбар хола-ку. (Орқасидаги ёзувни ўцийди.) «Ушбу сурат Термиз шаҳринда, 1939 йилнинг асат ойинда сувратчи Ашот Карапетян томонидан олинган».
Баҳри. Дадам уйланганларидан кейин ҳам тинч юрмаган эканлар-да.
Раҳима. Вой, сиз билмайсиз. Дадам шу Раҳбар хола билан Термизга қочиб кетганларида, тоғаси аэропланда учиб бориб беш кун деганда топиб, олиб келган. Келгандан кейин Тошкентдагн катта дўхтирларга кўрсатишган экан. Манави сурат ўлгурни ўшанда олдиришган-да.
Баҳри. Ойим бечорани ҳам кўп куйдирган эканлар.
Раҳима. Нимасини айтасиз. (Яна қоғозларни титкилашади).
Баҳри. Қанақа хатлар экан?
Раҳима. Буёғидаги хатларнинг ҳаммаси Зумрад холаники. Факат биттаси Раҳбар холаники. (Хатни ичида пичирлаб ўқийди.) Термпздан қайтариб олиб келишганда, уйида қандоқ ҳангомалар бўлганини ёзипти. Акасинпнг урганими, дадасининг, ертўлага қамаб қўйганими, онасининг туйнукдан нон ташлаганими, Ғанижон, деб додлаганими, ҳаммасини ёзипти.
Баҳри. Тавба! Эркакларнинг хунук-чиройлиги бўлмас экан-да. Дадамнинг нимасига ошиқ бўлишади. Шалдир-шулдур қоқсуяк бўлсалар.
Раҳима. Унақа деманг. Дадамнинг кўзларида ажиналари бор. Хотин киши, бир қарасалар, ўқ теккан каптардек таппа-таппа йиқилаверади. Яхшилаб тикилсалар, хотннкн зоти бор, илон авраган қуёндек эсанкирайди-қолади.
Баҳри. Энди бўлди. Хатларни кечқурун эрмак кнламнз. Назмихон қайнсинглингиз келиб қолса, ҳамма хатларнн тортиб олиб, дадамни шармандаи шармисор кнлади. (Ичкарига цараб.) Ҳой, Эркин бу ёққа чиққин!
Эркин (ичкаридан овоз беради). Бирпас сабр қи.тинг, ҳознр чиқаман.
Раҳима. Бир нарса эсимга тушиб қолди. Биласизми, дадам болаларни батареяли чироғини кўтариб, томга чиқиб кетганларича, соатлаб йўқ бўлиб кетардилар. Томда нима қиласиз, дада, десам, уйга чакка томяпти, шуни суваяпман, дердилар. Вой, дада, саратонда ҳам чакка ўтадими, десам, кўпам маҳмадона бўлма, дердилар. Энди билдим, хатларни чнроққа солиб ўқирканлар-да. Томдан кузлари қизариб, ўпкалари тўлиб, хўрсиниб тушардилар.
Баҳри. Ёшликда берган кўнгил, айрилмас бало бўлар, ўргилай. Эски муҳаббатларнинг ярасини янгилаб тушарканлар-да.
Эркин (чиқади). Нима дейсиз, ойи?
Раҳима. Бу ёққа кел, болам. Манави суратларни аппаратингда кўчириб, катта қилиб бер. Шу бугун тайёр бўлсин, хўпми?
Эркин (суратни қўлига олиб). Ким экан? Ия, отамлар-ку. Ёнларидаги ким? Бувимларми?
Баҳри. Гапга аралашавермай, ойинг айтганини қил. Кечгача тайёр бўлсин.
Эркин (хеч нарса тушунмай). Хўп. Бўпти. Каттароқ бўлаверсинми?
Раҳима. Қанча катта бўлса шунча яхши.
Эркин. Бўпти, қотирамиз.
Баҳри. Шошма, бола. Дадамни суратларидан ҳам беш-олтитасини катталаштириб қўй, керак бўлади.
Раҳима. Орденлар билан тушган суратларидан бўлса яна яхши. (Эркин «хўп, хўп», деб яна уйга кириб кетади).
Баҳри. Ойим раҳматли кўп мўмин-қобил хотин эдилар-да. Дадамнинг шунча қилиқларини ҳам кечириб келганлар.
Раҳима. Сиз билмайсиз, раҳматли дадамни жамики кийимларига мунчоқ тақиб ташлаган эдилар. Кир ювганимда кўрганман. Мунчоқ дейсизми, тумор дейсизми, ҳаммасидан бор эди. Бари бир фойдаси бўлмаган. Ўша Зумрад хола билан тут тагида гаплашиб турганларида ушлаб ҳам олганлар.
Шу пайт Назми қўлидаги оғир тугунни аранг кўтариб кириб келади.
Назми. Яхши ўтирибсизларми? Нима бало, ҳаммаёқ жимжит.
Баҳри. Жимжит бўлса, ана, сиз келдингиз, тўполон энди бўлади-да.
Назми. Дадам қанилар? Куёв бола кўринмайдилар?
Раҳима (маъноли цилиб). Сартарошга кираман, ундан кейин ҳаммомга тушаман, деб чиқиб кетганлар.
Назми. Шундо-оғ денг... Жуда ўзларига оро бериб қолдилар. Тавба! Қари одам жикиллаб юрса, ярашмас экан.
Баҳри. Дадангиз қачон жикилламагандилар. Ҳаммавақт серкнинг отидек гижинглаб турадилар-ку!
Назми. Кеч қолдим, деб югуриб, ўпкам оғзимга келди. Химчисткага у-буларни берган эдим. Қани акам?
Баҳри. Келиб қолар. Ишдан чнқиб келади-да.
Назми. Эркин нима қилди? Суратларни олиптими? Қачон кўрарканмиз?
Раҳима. Онали бўламан, деб шошиб кетяпсиз-да, сингилжон. Ҳали келса кўрарсиз, кула-кула ўларсиз. Жудаям шошманг. Оначангиз келар ҳам, қилиғини чиқазар ҳам, ўртага совуқчилик тушар ҳам.
Шу пайт эшик олдида машина тўхтаган овоз эшитилади. Бир оздан ксйин эшикдан Қудрат билан Махсум кирадилар.
Махсум. Кино бошлангани йўқми?
Назми. Қанақа кино?
Махсум. Хотин танлаш киноси. Эркинжон олган қўлбола кино.
Назми. Шундо-о демайсизми?
Баҳри. Эркинни чақиринглар, кеч кириб, қоронғи тушиб қолди. Деворга парда-мардасини оссин. Дадам келишлари билан кинони бошлаймиз. Дадамнинг ўзларидан дарак йўқ-ку.
Қудрат. Хотинлар ҳаммоми олдидаги сартарошхонада кўргандек бўлувдим.
Баҳри. Ё тавба! Хотинларнинг ҳиди келади, деб атайин хотинлар ҳаммоми ёнидаги сартарошхонага бориптилар-да. Бўлмасам қишлокда еттита сартарошхона бор-а!
Қудрат. Ҳаммомдан қип-қизил бўлиб, буғланиб чиқаётган хотинларни кўриб, сал бўлса ҳам хуморлари босилади.
Махсум. Сартарошхонадан чиқиб, хозмагга кириптилар. Иккита шам олиб, этикнинг қўнжига қистириптилар. Ундан кейин гулчи ўртоқлариникига бориб, бир даста антиқа гуллардан олиб, Қўштут томонга кетаётганларини одамлар кўришипти.
Назми. Вой, мен ўлай. Дадам бирорта ер юткур кампир билан кечаси, холироқ, электр йўқ жойда учрашарканлар. Шам ёқиб қўйиб гаплашарканлар. Гул ҳам ўша ўлгур шум кампирга олинган.
Баҳри. Ошиқ-мошиқлик ҳам эви билан-да. Гул кўтариб, свиданияга бориш ёш-ялангга ярашади.
Раҳима. Дадангизники бошқача, ўргилай. Гулнинг ёнида шами ҳам бор.
Эркин (уйдан чициб). Э, ҳа-а! Қоронғи тушипти-ку. Кинони бошласак ҳам бўлар экан.
Қайтиб кириб кетади. Бир оздан кейин елкасида оқ сурп чодир, қўлпда проектор апнаратн билан чиқади. Аппаратни табурстка устига қўпиб, шнурни айвондаги розсткага тиқади.
Пардани дсворга ўрнатади.
Мана, бпз тайёр. Учинчи сигналдан кейин томоша залига одам қўйплмайди.
Қудрат. Шошма, бола. Дадам келсинлар. У киши бўлмасалар, томошанг бир пул. Дадам қаёқда қолиб кетдилар? Қоронғи тушиб қолди-ку.
Баҳри. Биронта ташландик тегирмондами, овлоқ дала шийпонидами жононлари билан ўтиргандирлар.
Назми. Ўлиптими. Қоронғн тушиб қолганда-я?
Раҳима. Қоронғи тушиши айнн муддао-ку. Шам ёқадилар.
Назми. Э, шамлари қурсин, тутамай.
Баҳри. Унақа дема, жинни. Шамни фонусга қўйиб, гул ҳпдлаб, яйраб-яйраб ўтнргандирлар.
Шу пайт эшикдан Ғани киради. Уларнинг гапларига бирпас қулоқ солиб туради. Кейин йўталади. Ҳаммалари унга ўгирилиб қарайдилар.
Махсум. Қаёқларда қолиб кетдингиз, дада?
Ғани. Жуда меҳрибон бўлиб қопсизларми? Юргандим санқиб.
Назми. Қаёқларда юргашшгизни биламиз. Сизга бунақа қилиқлар ярашмайди, дада.
Ғани. Ўзимда айб. Кенжатойим деб кўп эркалатдим. Она қизим, деб эркалатдим. Оппоқ қизим деб эркалатдим. Нима десанг, олиб бердим. Лўмбоздек бўлиб қолганингда ҳам тойлоқдек қилиб, опичиб юрдим. Ана шундай қилиб, бошимга чиқазиб олдим. Тилинг жуда ҳам бурро бўлиб кетди. На каттани биласан, на кичикни. Айб ўзимда.
Назми. Мен тоғдан келсам, бу кнши боғдан келадилар. Бу гапни гапга нима алоқаси бор. Қаёқда юрибсиз, десам, эркалатиб, бошимга чиқазворганман, дейсиз. Ўзи сизга бир бало бўлган. Битта мегажин бошингизни айлантириб, лакалов қилиб қўйган. Бўлмасам кап-катта одам куппа-кундузи кўчанинг ўртасида шам ёқиб, гул кўтариб юрадимп?
Ғани. Э, гап бу ёқда экан-ку. Оғзим бор деб, гапираверасанларми! Сартарошга кириб, сочимни олдирдим, ундан кейин ҳаммомга тушдим.
Назми (кесатиб). Хотинларнинг ҳаммомига тушдингизми?
Ғани. Вей, қанақа одамсан ўзинг. Ахир бугун ҳаммом эркакларга ишлайдиган кун. Сани эринг умрида ҳаммомга тушмаган-да, билмайсан. Саратонда эрингни ёнига бориб бўлмайди. Ундан сасиган тухум ҳиди келади.
Махсум ўзини четга олиб, ёқасинн ҳидламоқчи бўлади.
Назми. Эримга тпл теккизманг. Йилда бир марта чўмилсалар ҳам, жуда тоза ювинадилар. Ундан кўра нимага гул кўтариб юрганингизни гапиринг. Куппа-кундузи шам ёқиб халойиққа эрмак бўлиб юрганингизни гапиринг.
Ғани (тажанг аҳволда). Э, эси йўқ. Сен нимани биласан. Мозорбошига бордим. Ойингни қабрига шам ёқдим. Гул қўйдим. Обидагинам уч кундан бери тушимга кириб, ухлатмайди. (Ҳаммалари бирдан жим бўлиб қолишди).
Раҳима (Баҳрининг қулоғига шивирлайди). Дадамга инсоф кирганга ўхшайди. Совчилик бекор бўлди-ёв.
Баҳри. Зора шундоқ бўлса. Мозорбошига бориб, тавба қилганга ўхшайдилар.
Ғани (уларнинг пичирлашаётганларига жаҳли чиқиб). Яна нима деб иғво қиляпсизлар. Мен бориб Обидагинамдан розилик олиб келдим. Ёлғиз қолдим, дедим. Яккамохов бўлиб қолдим, дедим. Келинларингга, куёвларингга, қизларингга, ўғилларингга эрмак бўлиб қолдим, мени одам ўрнида кўрмай қўйишди, дедим. Ҳайхотдек уйда битта ўзим арвоҳга ўхшаб тонг оттиряпман. Ўлиб қолсам, бир ҳафтадан кейин, сасиб кетганимдан кейин билишади, дедим. Мени кечир, бир танмаҳрам керак бўлиб қолди, дедим. Қариганда ётар-турарим бор, иссиқ-совуғим бор, дедим. Мана, қиш келяпти. Печкани оловига тикилиб, тонг оттириш осонми? Қиш кечасидек узун кеча оламда бўлмайди. У ёққа юраман, бу ёққа юраман, дераза олдига келиб ўтираман. Кўчага чиқай десам, совуқда қаёққа бораман. Мен тенги чоллар кампирининг қўйнида орқасини қашлатиб ётипти. Қайси ковакка сиғаман, ўзинг айт, дедим. Мени ҳеч қайси ўртоғим меҳмонга чақирмай қўйди. Ҳаммаси мендан кампиринн қизғанади. Тўйларга борганимда қайси жойга ўтирсам, ўртоқларим кампирини қўлтиғидан кўтариб, бошқа ёққа бориб ўтиради. Янги йил кутгани қишлоқ ветеранлари пул йиғишиб, хотинлари билан клубда ўтириш қилишди. Мени айтишмади. Нега айтмадиларинг, десам, хотини борларни айтдик, дейишди. Обида, энди розилик бер, бир бошимни икки қилай, дедим. Шундай қилиб, онингларни розилигини олиб келдим. (Ҳамма жим. Ҳеч кимдан садо чиқмайди.)
Баҳри. Дадажон, бунчалигини билмаган эканмиз. Бизни кечиринг. Устингиз бут, қорнингиз тўқ бўлса бўлди деб, юрган эканмиз.
Раҳима. Тани бошқа дард билмас, дегандек, бу ёғини ўйламаган эканмиз. Сизга жуда-жуда қийин бўлиб кетган экан.
Қудрат. Дада, мени кечирингу аслини олганда, уйланишингиз эшитган қулоққа жуда хунук гап. Аммо... мен жуда кўп ўйладим. Бунақада, одамлар нима деркин, дейдиган бўлсак, бу ёруғ жаҳонда яшаб бўлмайди. Одамлар нима деркин, деб ЗАГСга бормай, тўйлар қилдик. Мана, ёшлар ЗАГСдан ўтиб, тўй қилишяпти, ҳеч ким бир нима деяётгани йўқ. Одамлар нима деркин, деб уй қурганимизда кўча томонга дераза очмасдик. Мана, очдик, ҳеч ким кечаси келиб, эр-хотин ётганимизда деразадан мўралаётгани йўқ. Кўчага эр-хотин чиққанимизда одамлар нима деркин, деб ўзимиз олдинда, хотинимиз кетинда юрдик. Мана, куппа-кундузи падрушка қилиб юрибмиз. Ҳеч ким бир нима деяётгани йўқ. Энди одамлар нима деркин, деб сизни уйлантирмай юрган эканмиз. Уйлантирганимиз бўлсин. Одамлар бир кун гап қилади, икки кун гап қилади, қарабсизки, ўрганиб кетишади. Гапирмай қўйишади. Гапириш қаёкда, шунақа гап қиладиган бева чолларнинг ўзлари уйланиш ҳаракатига кириб қолишади. Эрга тегмайман, деб ноз-фироқ қилиб юрган кампирлар ҳам қимирлаб, девордан мўралаб, чол танлайдиган бўлиб қоладилар.
Ғани. Аммо-лекин, Қудрат, гапнинг ўғил боласини гапирдинг. Ўқиган одам бошқа экан-да. Оғзингда илминг бор сени.
Эркин. Мени ҳам ўзимга яраша ишларим бор. Кино кўрадиган бўлсанглар, бошлай, бўлмасам дов-дастгоҳимни йиғиштириб, бошқа тирикчилигимни қилай. Бошлайми?
Махсум. Бошланг, бир кўриб қўяйлик.
Эркин (девордаги чодир ёнига келиб). Азиз томошабинлар. Бугун биз сизларга «Қишлоғимиз ва районимизнинг пири бадавлат кампирлари» деган фильм намойиш қиламиз. Сиз бу фильмда колхоз ветеранлари, II Жаҳон уруши йилларида эрлари ўрнига далага чиқиб кетмон чопган, пахта терган фидокор, вафодор, ажойиб фарзандлар ўстирган қаҳрамон, колхоз даласида фидокорона меҳнат қилиб, пахтадан энг юқори ҳосил олган табаррук пахтакор, ҳар қути уруғдан 125 килодан пилла олган пиллакор, ҳар бир сигирдан йилига уч тоннадан сут соғиб олган (ўтирганларга қараб) кўп сут соқканларни нима дерди? Суткор дермиди, сигиркор дермиди?
Махсум. Бари бир, нима десангиз ҳам бўлаверади.
Эркин. Ажойиб сут соғувчи онахонларимизни кўрасиз. Уларнинг ҳар бири ватан олдида, халқ олдида, қилган ажойиб хпзматлари учун орден ҳамда медаллар билан мукофотланганлар. Бу ажойиб, покиза, беминнат, меҳрибон, вафодор, болажон...
Назми. Гапни чўзмай, картинкангни бошлайвермайсанми? Мунча чўзасан.
Эркин. Қоидаси шунақа-да, аммажон. Шундай қилиб, кампирлар тўғрисидаги диафильмимизни бошлаймпз.
Махсум. Нима дединг? Мультфильм дедингми? Кампирлар энди мультфильм бўлдими?
Эркин. Мультфильм эмас, диафильм. Диафильмда фақат сурати кўринади. Қимирламайди ҳам, гапирмайди ҳам.
Қудрат. Шундоқ демайсанми, боласи тушмагур.
Эркин пардага оқ халат кийган, қўлида сигир соғиш аппаратини ушлаган кампирнинг суратини туширади.
Эркин. Бу донгдор сигир соғувчи — Холниса она Эркаева. Бу табаррук онахонимиз ҳар бир сигирдан йиллига уч минг литрдан сут соғиб олади. Бева, эри 1956 йилда вафот қилган. Икки қизи эрга теккан. Ўртанча ўғли билан бирга туради. Келини билан ораси бузилган. Омонат кассада етти минг сўм пули бор. Область миқёсидаги пенсия ҳам олади. Қалай, бўладими?
Ҳеч кимдан садо чиқмайди.
Назми. Бўлмайди, бу кампир нос чекади. Бошқасини кўрсат.
Эркин. Бўпти.
Экранга товуқлар орасида бир сават тухум кўтариб турган кампиршо суратини туширади.
Асал хола. Машҳур товуқбоқар. Иккита медали бор. Халқ хўжалиги кўргазмасининг қатнашчиси. Тўрт қизи бор. Узатилган. Неваралари ҳам бор.
Каттакон ҳовлида бир ўзи туради. Яқинда сигири туққан. Сутини текинга яслига беради. Баланд пошнали туфли кияди. Улама соч тақади. Қалай, бўладими?
Назми. Бўлмайди. Сочидан сузма халтанинг ҳиди келади.
Раҳима. Уни ундоқ, буни бундоқ деяверманг-да. Бошидан сузма халтанинг ҳиди келиши сочини қатиқлаб ювганидан. Эрга тегса, ҳар куни чўмилади. Ҳиди қолмайди.
Назми. Бўмайди, бўмайди. Бошқасини кўрсатсин.
Эркин. Хўп, хўп, дедим-ку. Талашманглар, манави қутида ҳали кампир кўп. Тонг отгунча кўраман, десангиз ҳам етади.
Экранга магазин прилавкаси олдида турган гажакдор бир жувоннинг суратини туширади.
Республикада хизмат кўрсатган савдо ходими Жамила Оллоёрова. «Савдо аълочиси» нишони бор. Ёши эллик тўққизда. Онаси уйғур, отаси наманганлик. Битта ўғли бор. Ичкуёв бўлиб, хотининикига кетиб қолган. Ҳар гал бола туққанда опкелиб ташлаб кетади. Жамила хола шунақа болалардан еттитасини боқиб, вояга етказган. Ўғли йилда бир келиб, Жамила холанинг топган-тутганини машинага босиб, олиб кетади. Келини билан юз кўрмас бўлган. Ўзи жуда болажон хотин. Озода. Қозонни ҳам, чойнак-пиёлани ҳам атир совунда ювади. Магазинга келган француз атирларини сотмай, ўзига олиб қолади. Ундан гуп-гуп атир ҳиди келади. Участковой милисанинг дадаси оламан деганда тегмаган. Қалай, бўладими?
Қудрат. Бошқасини кўрсат. Бу хотин ёшлигида сал анақароқ бўлган. Айтиб бўлмайди. Аммо-лекин пули кўп. Бошқасини кўрсат.
Эркин. Хўп дедим-ку. Ўзим ҳам бўлмасов, деб ўйлаган эдим-а. Мана, бошқасини кўрсатаман.
Экранга вслосипед миниб кетаётган олтмиш ёшлардаги хотин сурати туширилади.
Анзират хола. Ҳамманглар танийсизлар. Велосипед пойгасида хотин-қизлар орасида биринчи ўринни олиб, чемпион бўлган. Ҳозир аёллар ўртасида республика велосипед пойгасига тайёргарлик кўряпти. Ҳар куни кечқурун соат олтидан кейин катта тош йўлда машқ қилади. Эри йўқ. Ажрашган.
Баҳри. Қўй, бунақалар дадамга тўғри келмайди. Икки кунда адойи тамом қилади.
Ғани. Дарров йўққа чиқарманглар-да. Ўйлаб кўриш керак. Ҳозирча рўйхатга киритиб қўяверинглар, ўйлашиб кўрамиз.
Назми. Вой, савил, шунга кўнгиллари кетганга ўхшайди. Ҳой, дада, ўйлаб гапиряпсизми? Агар шуни оладиган бўлсангиз, бу уйларга ўт қўйвораман.
Ғани. Мунча шошасан. Оламан деяётганим йўқ-ку. Ниҳояти рўйхатда туратурсин, дедим, холос.
Раҳима. Ҳа, рост, шунақа дедилар. Майли, бошқасини кўрсатақол.
Эркин. Хўп, дедим-ку.
Экранга чўмилиш кийимидаги олтмиш ёшлардаги хотиннинг ҳовуз бўйидагн толга суяниб турган тасвири туширилади.
Бу аямизни бутун қишлоқ, бутун район, ҳатто областда ҳам Морж ая дейишади. Қумрихон ая қирчиллаган қиш чилласида ҳам ҳовузнинг музини тешиб чўмилади. Совуқ забтига олган, тарновларга муз осилган, асфальт йўллар ойнадек йилтираб муз бойлаганда, одамлар пўстинга ўралиб юрганда бу Морж ая каналда чўмиладилар. Баъзан маҳалла ҳовузидаги музни лом билан тешиб, ичига тушиб ўтирадилар. Ёшлари олтмишда. Икки қиз, бир ўғиллари бор. Неваралари ҳам рўзғорли бўлиб кетган. Каттакон ҳовлида бир ўзлари турадилар. Бир сигир, тўрт қўйлари, ўн олтита товуқлари бор. 110 сўм пенсия оладилар. Кассада ҳам унча-мунча пуллари бор. Социал таъминот министрлигидан йилига бир марта марказий курортларга путёвка беришади. Қора денгиз ҳамда Болтиқ денгизларида чўмилиб, баданларини офтобда қорайтириб келадилар. «Огонёк» журналининг муқовасида рангли суратлари чиққан. Ана шундан бери бутун дунёдаги чоллардан ошиқона хатлар келиб туради. Область бўйича қишда музни тешиб чўмиладиган морж хотинлар секциясига бошчилик қиладилар. Яхши дутор чертадилар. Ялла айтишда бу аяга тенг келадиган қўшиқчи йўқ. Йилда бир-икки марта радиода шу ая айтган қўшиқлардан эшиттириб туришади.
Ғани. Шуни ёзиб қўйинглар.
Баҳри. Ёқмай ўлсин. Сизга тегармиди. Не-не қўшқават белбоғ бойлаган чолларга тегмаган, сизга тегармиди.
Махсум. Ҳозирча ёзиб қўятуринглар.
Назми. Вой, қўйинглар. Қишда ҳам дадамларни музда чўмилтириб васпалиний локки қилиб қўяди.
Қудрат. Э, ўрганиб кетадилар.
Махсум. Яхши бўлади. Ҳар куни эрталаб лунги кўлтиқлаб ҳаммомга бориб юрмайдилар. Ёзиб қўй рўйхатингга.
Ғани. Ҳар куни эмас-э.., ёшим кетиб қолган.
Назми. Мунча кампир танлайсизлар? Дадамга номига хотин бўлса бўлди-да.
Ғани. Оғзингга қараб гапир. Э, эси йўқ.
Раҳима. Хўп, рўйхатга олдик. Эркин, ўргилай, бу ёғидагиларни кўрсат.
Эркин. Хўп, дедим-ку. Мана.
Экранга «Москвич» рулида ўтирган Зумрад кампирнинг сурати туширилади. Кўкрагида қатор орденлар. Қошига ўсма қўйган. Бўйнида қават-қават марварид.
Бу қишлоғимизнинг собиқ саксон центнерчи пахтакори. Халқ хўжалиги ютуқлари виставкасининг бир олтин, икки кумуш медалларига сазовор бўлган, текинга «Москвич» машинасини мукофотга олган Зумрад ая Хамроқулова.
Назми. Вой дод! Аям раҳматли дадамни шу хотин билан тегирмоннинг орқасида ушлаб олгандилар.
Ғани. Оғзингга қараб гапир. Лотерея текшираётган эдик.
Назми. Лотереяни тегирмон орқасида, қоронғи тушганда текширадими?
Ғани. Тегирмон деразасидан ёруғ тушиб турган эди.
Қудрат. Ун гарди ўрнашиб қолган тегирмон деразасидан ёруғ тушадими? Бўладиган гапни айтсангиз-чи, дада.
Эркин. Нима қилдинглар? Рўйхатга киритасизларми, йўқми? Бошқасини кўрсатаверайми?
Ғани. Шошма буни ҳам рўйхатга киритиб қўй. Албатта кирит.
Эркин. Хўп, хўп, дедим-ку.
Баҳри. Дада, рўйхатингизда кампир тўлиб кетди-ку.
Ғани. Ҳа, энди эҳтиёт шарт-да. Бири бўлмаса, бири бўлиб қолар, дейман-да.
Баҳри. Пишиқсиз-да, дада. Аммо-лекин Зумрад холани суратларини кўриб бошқача бўлиб кетдингизми?
Раҳима. Зумрад хола шунча ёшга кирсаям, башарасида битта ажин йўқ. Икки юзидан қон томаман, дейди. Фигурасиям балериналарникидан қолишмайди. Юрганда қаддини букмай, ғоз юради. Гапирганда башарасини тириштирмай, текис гапиради.
Назми. Қаёкдан биласиз фигураси яхшилигини? Бўлмаган гап. Ҳойнаҳой ичидан белини сириб бойлаб юрар.
Баҳри. Қўйсанг-чи, ҳаммомда кўрганман... Бойламаган.
Назми. Бари бир бўлмайди, бўйнида чандиғи бор.
Раҳима. Бу гапингиз тўғри. Бўйнида чандиғи борлиги рост. Бечора ёшлигида бир йигитга ошиқ бўлиб (Ғани томонга имлаб қўяди), ўшанинг ишқида ўзини ҳовлисида беҳига осган экан.
Ғани. Ҳой, ҳой! Нимага шама қиляпсан? Нега мени имлаб кўрсатасан? Бу гаплар туҳмат.
Раҳима (унинг гапига парво қилмай давом этади). Чандиғини бекитиш учун ўзиям ўн бир қават марварид, тўрт қават дур тақиб юради.
Ғани. Бўпти. Кўп вайсайвермаларинг. Ёз, дедимми, ёз! Хотин танлайдиган менми, ё сенларми? Қани, яна борми?
Эркин. Бор, мана.
Экранда японча зонтик тутган, прическали, икки қулоғида каттакон ойбалдоқ, пардоз-андози жойида, бир қўлида мушук кўтарган хотин кўринади.
Бу — Раҳбар хола. Агрономимизнинг онаси. 27 йил яслига мудир бўлганлар. Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлган. Шу кунларда бола-чақали бўлган акаларимиз, опаларимиз яслида шу онахонимиз қўлида тарбия кўрганлар. Республика миқёсидаги шахсий пенсионер. У кишига автобуслар текин. Ҳовлига налог тўламайдилар. Электр, водопровод, газ текин. Ҳар йили қўшимча яна бир ойлик пенсия оладилар. Йилига бир марта хоҳлаган шаҳрига поездда текинга бориб-келишга ҳаққи бор. Аптека дорилари ярим баҳода. Бир марта марказий курортга текин путёвка олади.
Махсум. Жуда дадам боп аёл экан. Ёзиб қўйинглар.
Баҳри (пичинг ҳилиб). Термиз томонга ҳам поезд текин бўлса керак?
Назми. Бу нима деганингиз, опа? Тушунолмадик.
Раҳима. Аллақайси бир йигит билан 1938 йилда Термизга қочиб кетган экан, деб эшитган эдик. Дада, билмайсизми, ким билан қочган эди?
Ғани. (хижолатда, гап тополмай). Билмадим. Хабарим йўқ.
Р а ҳ и м (пичинг билан). Шундо-о денг... Хабарлари йўқ экан.
Эркин. Бўлдими? Рўйхатга кирсинми?
Баҳри. Рўйхатга ёзманглар. Бўлмайди.
Ғани. Ёзаверинглар!
Назми. Йўқ. Бошқасини кўрсат!
Баҳри туриб Эркиннинг қулоғига нимадир деб пичирлайди. Эркнн «хўп», деб бош ирғиб қўяди.
Эркин. Азиз кинотомошабин ўртоқлар. Энди навбат - антиқа суратларга. Марҳамат.
Экранда Ғани билан Зумрад кампирнинг ёшлигида, бошини бошига тегизиб тушган сурати кўринади.
Назми. Булар кимлар? Икковиям кўзимга иссиқ кўриняитп.
Улар гаплашаётганда Ғани секин туриб, қочмоқчи бўлади. Қудрат тўнининг баридан тортиб, ўтказиб қўяди.
Раҳима. Жудаям таниш одамлар. Қош-кўзлари кимгадир ўхшаб кетяптп.
Махсум. И-и-и-й, манаву дадамлар-ку! Э, дада, сиз-ку.
Ғани. Э, йўғ-э!
Қудрат. Манави Зумрад хола-ку!
Ғани. Бўмаган гашш гапирма.
Эркин. Азиз кинотомошабин ўртоқлар, бу суратга жиндек изоҳ беришга мажбурман.
Ғани. Бас қил. Сенга ким қўйипти, катталар гапига аралашишни.
Назми. Майли, гапирсин!
Эркин. Кўпчилик кинотомошабинларнинг илтимосига кўра гапиришга мажбурман. Ўртоқлар, бу сурат Ғанивой Аъзамов билан Зумрад Хамроқуловаларнинг ёшлик пайтлари. Сурат 1938 йили Марғилон шаҳрида Мардухаев деган суратчи томонидан олинган.
Назми. Ана, ўша пайтда бўнинда чандиғи йўқ экан.
Бахри. Ўзини осмасидан олдин тушган сурат экан-да.
Қудрат. Суқсурдай йигит бўлган экансиз-да, дада.
Ғани. Бўлди, кўпам менп калака қилаверманглар!
Махсум. Бўлди, бошқа суратингиз бўлмаса, дўконингизпп ёпинг.
Эркин. Яна битта қолди. Мана.
Экранга Раҳбар билан Ғанининг, худди аввалгисидек бошини бошига тегизиб тушган сурати тушади.
Назми. Тағин бу канақаси бўлди?
Эркин. Бу сурат бувам билан Раҳбар холанинг Термизда Карапетян деган суратчпга олдирган суратлари.
Ғани яна қочишни мўлжаллаб, энгашиб жойидан қўзғалганида яна Қудрат этагидан тортиб, ўтқазиб қўяди.
Баҳри. Бу қанақаси бўлди, дада?
Ғани. Эски гапнпи титкилаб нима қиласанлар. Бу — 1939 йилдаги гап. Салкам 45 йил олдинги гап бу. Энди, йигитлик экан. Шўх, олов эдик.
Баҳри. Йигитлик ҳам ўлсин, шунақа бўлса.
Эркин. Картинка тамом. (Бориб пардаларни йиғиштира бошлайди.)
Раҳима. Мана, келинликка номзод кампирларни кўрдик. Эркинжон барака топсин, ҳаммасини таржимаи ҳоли қанақа, нимаси бор, нимаси йўқ, ҳаммасини айтиб берди. Эндп нима қилайлик, рўйхатга кирганларникига бирин-кетин совчиликка бораверайликми?
Баҳри. Борамиз-да. Бошқа иложимиз йўқ. Бирдан-бир ишимиз шу. Дадамизнинг бир бошларини икки қилишимиз керак. Эртаданоқ ҳаракат бошлаймиз.
Назми. Илло-билло менсиз бормайсизлар. Дадам менга ёққанини оладилар.
Ғани. Ё тавба. Нега сенга ёққанини оларканман? Ўзимга ёққанини оламан.
Қудрат (ўрнидан туриб, у ёқдан-бу ёққа юради). Дада, калламга бир фикр келди. Шу ишни шундоқ қиладиган бўлсак; онам раҳматлпиинг арвоҳларини чирқиллатмайлпк. Ўз тенги хотинларни йиғиб, бир дастурхон ёзайлик. Индинга онагинам эллик саккизга кирардилар. Туғилган кунлари бўлади. Рўйхатга кирган хотинларни шу кунга чақирайлпк. Совчи бўлиб, тугун-терсак кўтариб юргандан кўра, шу ерда, уйимизда уларнп гапга солиб кўриб, бўладиганини кўндирайлпк. Бўлмайдиганлари меҳмон бўлиб келиб, кетаверади. Хўш, нима дейсизлар?
Баҳри. Қудрат акамнинг гапларида жон бор. Одамларга эрмак бўлгандан мана шу иш маъқулроқ.
Махсум. Қайин онамиз раҳматлининг арвоҳлари ҳам шод бўлади. Ўзингиз нима дейсиз, дада?
Ғани. Сизлар нима десангиз, шу-да!
Шу пайт девор наҳрасидан Жўравой нинг боши кўринади.
Жўра. Нима қилиб валақлаб ўтирибсизлар? Радионн қўймайсизларми?
Қудрат. Нима гап, тинчликми?
Жўра ( транзисторни деворга қўйиб). Эшитиб кўринглар.
Радио... Энди сўзни колхозимизнинг раиси Зебиниса Маҳкамовага берамиз. Марҳамат, Зебиниса опа.
Зебиниса. Бугун колхозимиз аъзолари учун унутилмас кундир. Кекса боғбонимиз, ажойиб селекционер Ғани бобо Аъзамовнинг Давлат мукофотига сазовор бўлиши қалбларимизни чексиз ғурурга тўлдирди. Ғани бобо бутун мамлакатимизда ажойиб соҳибкор лимончи сифатида машҳурдир. Мен бутун колхозимиз аҳли номидан, шахсан ўз номимдан Ғани бобони юксак мукофот билан чин дилдан табриклайман. Ажойиб боғбон ота, сизга муваффақиятлар тилайман. Шахсий ҳаётингизда катта омадлар тилайман.
Назми. Вой дод! Онагинам бўлганларида юраклари ёрилиб кетарди.
Қудрат. Э, бас қил! Шундоқ яхши кунда ҳам додлайсанми?
Раҳима. Энди дадажонимизга тегадиганиям тегади, тегмайдиганиям тегади.
Назми. Тегиб бўпти. Мен тирик эканман, бу уйга хотин зоти келмайди.
Ҳамма Ғанивойни ўраб олиб, табриклай бошлайди.
Жўра (ўзини девордан ташлаб). Ҳой, ҳой, менга ҳам қолсин. (Одамларни иккига ажратиб, Ғанини қучоқлаб, даст кўтаради.) Қадрдоним! Минг йиллик ўртоқжоним! (Белини маҳкам қисади.)
Ғани. Ий, ий, бўлди. Белни единг. Вой, белим! Белни единг-а, номард. (Қизлари, келин уни Жўранинг қучоғидан аранг қутқариб олишади.)

Парда
Учинчи Парда
Учинчи Кўриниш
Яна ўша ҳовли. Деворларга Ғанивойнинг ҳар хил холатда тушган суратларн катталаштириб осиб қўйилган. Чорбоғ эшигидан теплица кўриниб турипти. Унда лимонлар ғарқ пишган. Эшик олдидаги дарахт шохига салла, чопонлар илинган. Остонага нкки-учта обдаста қўйилган. Айвон олдидаги ялангликка стол-стуллар қўйилган. Саҳнанинг бир бурчаги парда билан тўсилган. Унда темир ўчоқ, самовар. Курсида беш-олтита чойнак ва пиёлалар териб қўйилган.
Ғани самоварга ўт ташлаяптп. Баҳри билан Раҳима стол ясатишяпти. Эшикдан оғир сумка кўтарган Назми киради.
Назми. Автобус ўлгурда бирам одам кўп, бирам кўп. Осилиб келдим-а!
Теплица эшиги олдига қўйилган обдастага қоқилиб кетади.
Бу нима бало? Ия, чопонга бало борми?
Баҳри. Дадангни қилган иши-да. Келадиган хотинлар лимон узмасин, деб шунақа қилганлар-да.
Назми. Тавба. Обдаста билан салла-чопонлар бўлса, хотннлар қўрқарканмн? Шунақа ирим борми? Эшитмаган эканман.
Баҳри. Бунақа ирим йўқ. Хотинлар обдастани, салла-чопонни кўриб, нчкарига намозхон эркаклар таҳорат олгани кириб кетган экан, деб ўйлашади.
Назми (кулади). Дадамдан ҳар бало чиқади. (Баҳрини излаб, четга чақиради.) Опа, бир ишни бопладим. Энди дадам хотнн олиб бўптилар. Бу ёғини пишиқ қилиб келдим.
Баҳри. Ннма бало қилдинг?
Назми. Ранс опанинг олдига кириб, роса йиғлаб бердим. Дадам уйланяпти, жон опа, уни бу йўлдан қайтаринг, қариганда элга эрмак бўлмасин, дедим.
Баҳри. У нима деди?
Назми. Ҳеч нарса дегани йўғу, аммо билиб турибман, гапим унга маъқул келди.
Баҳри. Тайинли бир гап айтдими?
Назми. Айтмасаям, айтгандек ҳаракат қилди. Дадамнинг уйланиши унга ёқмагани шундоққина билиниб турди. Пайтдан фойдаланиб бугунги ўтиришга уни таклиф қилдим. Албатта бораман, деб ваъда берди. Ана энди қизиқ бўлади.
Баҳри. Чакки қипсан-да, синглим. Дадам бечора уйлансалар уйланиб қўяқолганлари маъқул эди.
Назми. Вой дод! Сиз ҳам ўша томонга оғиб кетдингизми? Ишонган тоғда кийик ётмас, деб шуни айтадилар-да.
Баҳри. Ҳар ҳолда яхши иш қилмапсан.
Назми. Бу гапни ҳидини чиқазманг. Билмагандек, елиб-югуриб хизмат қилаверинг. Менам шундоқ қиламан. (Пардани кўтариб.) Вой, дадажон, дастурхонга лимонлардан бермайсизми?
Ғани. Тўкилганларидан битта саватчага териб қўйганман. Ўшани дастурхонга қўйинглар.
Баҳри. Буришган-қуришганларни дастурхонга қўядими, билиб гапиряпсизми?
Ғани. Еса бўладими?
Назми. Йўқ, дадажон. Меҳмондан овқат аяб бўлмайди. Апельсин билан мандарин чатишмасидан берасиз. Еб дуо қилишади.
Ғани. Йўқ, йўқ. Унга қўл текизманглар. Тажриба апельсин у.
Назми. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз-да. Агар дадамга тегсанглар, ҳар куни шунақа апельсин ейсизлар, деймиз.
Баҳри. Назми рост айтяпти. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз. Хотин оладиган эркак аввалига ҳеч нарсасини аямай туриши керак.
Ғани (малол келгандек ўрнидан туриб). Бўлмасам сенлар узмаларинг. Ўзим бир-иккита узиб бераман.
Назми. Унақа қурумсоқ бўлманг. Мана шу тоғорани тўлдириб узиб берасиз.
Ғанига эргашиб, тоғора кўтариб тсплицага кириб кетади.
Раҳима. Кенжатой-да, айтганини қилдиради. Шу ерда туриб янги апельсинга ҳали оғзим теккани йўқ. Назмихон ҳар келганларида халтани тўлдириб узиб кетадилар.
Баҳри. Ҳа, Назми шунақа тентак. Ҳеч ким унинг бир гапини икки қилмайди. Ундан ойим раҳматли ҳам қўрқиб турардилар.
Ичкаридан Ғани билан Назмининг овози эшитилади.
Ғани. Бўлди, бўлди, деяпман сенга! Ҳой бола, энди калтак ейсан мендан.
Назми. Худо олсин лимонингизни. Лимон ўлгур одамдан азиз бўптими? Ойимнинг ўзлари апельсин еёлмаганларига яраша маъракаларига келганлар есин.
Ғани. Суюлма. Чиқ, ташқарига! Бўлди, деяпман сенга. Қулоқ деган нарса борми сенда.
Ғани тоғора тўла апельсин, лимон кўтарган Назмини ҳайдагандск тсплицадан итариб чиқади.
Назми. Яна уч-тўртта узай.
Ғани. Мени хонавайрон қилдинг-ку, эси йўқ. Бунақалигини бнлсам, сира-сира уйланаман, демасдим-а.
Назми (Баҳрига имлаб). Кўрдингизми, бошланди. Уни хотинлардан шундай совутайки, ўзи билмай қолсин.
Ғани (ҳали ҳам аламдан жавраб юрипти). Эсиз, эсиз, шунча апельсин! Неча йилдан бери кечани кеча, кундузни кундуз демай, уриниб етиштирган меваларимни шарт-шарт узди-олди-я! Ҳали комиссия ҳам кўргани йўқ эди.
Назми. Э, комиссиянгиздан ўргилдим. Болаларингиз еёлмаса, невараларингизни оғзи тегмаса. Э, бунақа лимонхонага ўтлар тушиб, ёниб кетмайдими!
Ғани. Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир.
Жўра (девор наҳрасидан дастурхонга ўралган тоғора узатади). Ҳой, Раҳима келин, бу ёққа қара. Манавини ол. Аянг сомса ёпган эди. Дастурхонга қўясизлар. Ҳозпрча ўроғлик турсин, иссиғида ўртага қўясизлар.
Раҳима (бўй чўзиб, тоғорани оларкан). Оҳ, оҳ, тандир сомсанинг ҳиди ҳам бошқача бўлади-да (Ичкарига кириб кетади.)
Ғани. Бу ёққа чиқмайсанми?
Жўра. Чиқаман. Сен сал дурустроқ кийиниб олсанг бўларди. Ҳой, келин, манаву куёвболани ясантирмайсизларми? Янги тўнларини олиб чиқинглар.
Раҳима. (уйдан янги тўн, дўппи олиб чиқиб, унга кийдиради). Яна нима керак, дадажон?
Жўра (унинг кўкрагидаги орденларга қараб). Ия, ия, жуда кўп экан-ку. Генералларга ўхшаб кетдинг-ку!
Назми (унга қараб хахолаб кулиб юборади). Ахир, дадажон, келнн аямнинг «Қаҳрамон она» медалларини ҳам тақиб олибсиз-ку.
Ғани. Ие, шунақа бўптими? Эркинга орденларимнп тақиб қўй, дегандим. Бу нодон бола адаштирворипти-да. (Кўкрагидан битта медални олиб Раҳимага узатади.) Ма, олиб қўй. Эҳтиёт қил, болалар ўйнаб, йўқотиб қўймасин.
Жўра. Хотин зоти эрга тегса, сенчалик эрга тегади-да. Бахти бор хотин тегади, ошнам. Энди кимга оғиз солсанг, ғиринг демай тегиши аниқ.
Назми (ўзича). Ғиринг демай тегиши керак эмиш. Кўрамиз, тўй эмас, қиёмат бўлади.
Ғани. Ҳой келин, яна битта медаль қопкетибди-ку, Халқ хўжалиги виставкасидан берган катта «Олтин медаль»ни олиб чиқ. Кўзойнагимни қутисига солиб қўйгандим.
Раҳима. Хўп бўлади, дадажон. (Кириб кетади. Бир оздан кейин медални олиб чициб, унинг кўкрагига тақиб қўяди.)
Жўра. Космонавтларга ўхшаб кетдинг-ку.
Ғани. Деворга кўнган ҳаккадек шақиллайвермасдан бу ёққа чиқ. Менга далда бўласан. Сал таптимни олиб турасан.
Жўра. Хўп. (Девор орқасида кўринмай кетади.)
Ғани. Ҳушёр бўласизлар. Хотинлар агар лимонми, апельсинми узадиган бўлса, ҳаммаёқни остин-устун қилиб юбораман.
Жўра (киради). Мана, биз келдик. Хизмат-пизматинг бўлса айтавер.
Ғани. Самоварга ўзинг қара. Мен қозонга қарай.
Кўчадан машина моторининг гуриллагани эшитилади. Бир оздан кейин қўлида машина калитини ўйнаб, Зумрад хола киради.
Зумрад. Яхши ўтирибсизларми, келинпошшалар. Ҳа, Ғанивой, яхши юрибсанми? Э, Жўра ўлгур, сенам бормисан? Тирик экансан-ку (Аёллар билан кўришади.)
Жўра. Ке, Зумрад. Тинчмисан?
Зумрад. Юрибман. Юрмай қаёққа борардим. Ғани, уйланиб олганинг йўқми? Агар уйлансанг, мендан кўрадиганингни кўрасан. Хотин оладиган бўлсанг, ўзимни оласан.
Ғани. Семириб, гумбаз бўлиб кетибсан. Менга кўплик қиласан.
Зумрад. Мен тегаман, дедиму сен ўлгур ноз қилдингми. Тегаман десам, жон-жон дерсан.
Жўра. Зумрад, асл ўзинг Ғани боп хотинсан. Тегиб қўяқол.
Зумрад. Бу бевафодан бир панд еганман. Энди бас. Бундан қирқ беш йил олдин ваъдани менга бериб, Обидага уйланиб кетган. Чирқиллаб қолганман.
Жўра. Ўшанда ўзингни беҳига осгандинг шекилли.
Зумрад. Бўлди, кўп вақиллайверма. (Аёллар олдига кетади.)
Жўра. Ғани, менга қара, ошна. Ҳали ҳам бўлса шу Зумрадни олиб қўяқол. Йўқ, демайди. Ҳали ҳам кўнгли сенда. Ҳар қалай эскириб қолган бўлса ҳам аҳду паймонларинг бўлган. Ёшликда берган кўнгил...
Ғани. Ҳали сабр қилиб тур-чи... Шу гапинг кўнглимдан ўтиб турганди. Бошқаларини ҳам бир кўрайлик.
Велосипед қўнғироғини жиринглатиб, эшик олдида шим кийган Анзират хола кўринади. Велосипед қўнғироғини кетма-кет босади.
Анзират. Ҳой, ким бор? Кираверсам бўладими?
Ғани. Киравер, бу сенга раиснинг кабинети эмас. Звонок чалмай киравермайсанми? Шунақа бюрократ бўпсанки, звоногингни ҳам ўзинг билан олиб юрасан.
Анзират кириб, велосипедни деворга тираб қўяди.
Жўра. Анзират, сира қуйнлмадинг, қуйилмадинг-да. Кап-катта хотин велосипед минишига бало борми?
Анзират. Нега қуюларканман? Битта қуйилган сенлармисанлар? Белларинг обкашдек эгилиб, юрсаларинг осма соатнинг капгирига ўхшаб лапанглайсанлар.
Ғани. Минавер, минавер велосипедингни. Ўлмайсан. Дунёга устун бўласан.
Анзират. Албатта ўлмайман. Ўлсам ҳам сендан кейин ўламан. Юз йил яшашга қасам ичиб қўйганман.
Жамила (эшикдан бош суқади). Мумкинми?
Жўра. Мумкин, мумкин, киравер. Яхши юрибсанми, Жамилабону?
Жамила. (киради). Ўҳ-ҳў, ишлар катта-ку. Яхши қипсан, Ғанивой. Шунақа яхши кунларда марҳумларни эслаб туриш керак. Раҳмат сенга. (Келиб икковлари билан кўришади.) Шу баҳона эски дугоналаримиз билан бир гаплашарканмиз.
Жўра. Бай-бай-бай! Қанақа атир қуйдинг? Ҳаммаёқ сасиб кетди-ку.
Ж а м п л а. Франсузский атир, билдингми! Бир шишаси 60 сўм туради.
Ғани. Бунақасини сенга ўхшаган магазинчилар қуяди. Осон пул топишни биласанлар.
Жамила. Сенлар шунақасанлар-да. Отики магазинчи бўлса, ўғри дейсанлар.
Ариқ бўйида совунга кўзи тушиб қолади. Энгашиб, ариқда қўлини юва бошлайди.
Ғани. Ана, энди совунга қирон келтиради. Бир кунда ўи марта совунга кўзи тушса, ўн марта қўл ювади. Қўллари ҳам оқ ем бўлиб кетгандир.
Жамила сумкасидан дастрўмолча олиб, қўлини арта бошлайди.
Жўра. Тайёр тоза сочиқ бор-ку. Ўшанга артавермайсанми?
Жамила. Ўзинг биласан-ку, меҳмонга борсам ўзимнн пиёлам, қошиғимни олиб бораман. Биров қўл артган сочиққа ўлсам ҳам артмайман.
Ғани. Бунақада сени икки дунёда ҳам эр олмайди.
Жамила. Тегмайман ҳам-да, зарур кептими?
Жўра. Атир сепишингдан эрсираганга ўхшайди, деб юрган эдим. Демак янглишибман-да.
Жамила. Янглншганда қандоқ. Сапсемига янглишгансан. (Хотинлар томонга ўтиб кетади.)
Ғани. Олифтагарчилигини қара-я. Кўнглинг эркак тусамаса, нега пардоз қиласан? Эркак зотини кўрсанг тутдек тўкилиб кетаман дейсану.
Қумри хонага киради.
Қумри. Ассалому алайкум. Дўмбоққина бўлиб юрипсанми, Ғани полвон?
Ғани. Ҳудога шукр. Ўзинг қалайсан, ўрдакка ўхшаб қишин-ёзин сувда сузиб юрибсанмн?
Қумри. Ҳа, энди бу ҳам бир гап-да. Худо ҳар бандасига битта эрмак бериб қўйган. Сувни кўрсам, балиқ бўлиб кетгим келади.
Жўра. Гузардаги Пинхас ямоқчи дўконига сенинг журналда чиққан светной сувратингни ёпиштириб қўйипти. Уялмайсанми, сувратга ширяланғоч тушипсан-а.
Ғани. Бу журнал бутун дунёга тарқайди.
Қумри. «Огонёк» журнали чет элларга ҳам тарқайди.
Жўра. Роса шарманда бўпсан-ку.
Қумри. Нега шарманда бўларканман? Фигурам яхши. Баданим тоза. Бутун дунё хотинларини кўзи куйсин, деб шунақа қилганман.
Ғани. Дунёнинг жамики шаҳарларидан сенга хат келармиш, шу ростми?
Қумри. Рост. Кўпларини ўқиёлмайман. Англизча, франсузча, японча, испанча, итальянча хатларга жавоб беролмайман. Неварам Тошкентдан келганда олиб кетиб, ҳаммасига жавоб ёзади.
Жўра. Ия, неваранг шу тилларнинг ҳаммасини биладими?
Қумри. Билади. Чет тиллар институтида дарс беради-ку, билмайдими. Билади. Билмаганини биладиганларга ёздиради.
Ғани. Ёшинг бир жойга бориб қолди. Қишда музларни тешиб чўмилишингни бас қил.
Қумри. Бекорларни айтибсан. Қирчиллаган қишда, қирқ градус совуқда музни тешиб чўмилмабсан, дунёга келмабсан.
Жўра. Тойлоқов телевизорга чиқиб, бугун совуқ палон градус бўлади, дегандаёқ этларим увишиб, аъзойи баданим музлаб кетади.
Қумри. Топлоқов совуқ бўлади, деган куни мен яйраб кетаман.
Ғани (сесканиб). Э, нафасинг ўзингга урсин.
Қумри хотинлар томонга ўтиб кетади.
Жўра. Қишда чўмиладиганлар жуда соғлом бўлади, дейишади.
Ғани. Яхшиям бошида эри йўқ. Агар эри бўлганда муздаккина баданини битта қучоқлагандаёқ васпалиний локкий бўлиб қоларди.
Жўра. Хотин эмас, муз қучоқлагандек бўларди, десанг-чи.
Эшикдан японча зонтик тутган, прическаси ҳафсала билан тузатилган, пардоз-андози келишган, икки қулоғида тилла балдоқ Раҳбар киради.
Жўра. Э ке, ке, Раҳбарой. Аҳволинг яхшими, тинч-омон юрибсанми?
Раҳбар. Ўзинг тинчмпсаи? (Ғанига.) Қалайсиз, чарчамайгина юрибсизми, Ғанижон ака?
Ғани (довдираб, ўзини йўқотади). Ҳа, энди, ҳалиги...
Раҳбар (уни аҳволини тушуниб). Майли, майли, ўзингизга келганингизда гаплашармиз. (Нариги томонга ўтиб кетади).
Жўра. Сенга нима бўлди? (Пешонасини ушлаб кўради.) Иситманг йўқ-ку. Ўзингни тут-да, ошнам.
Ғани (кўксини чангаллаб). Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.
Жўра унинг аҳволини кўриб, маъноли кулиб қўяди. Холниса, Асал хола ва бир қанча хотинлар тугун-терсак кўтариб, улар билан саломлашиб, ўтиб кетадилар. Одатдаги эсон-омонлик, кўришиш, ҳол-аҳвол сўрашишлар бўлиб ўтади.
Баҳри. Хуш келибсизлар. Қани, дастурхонга марҳамат.
Зумрад. Дастурхонга ўтириш қочмас. Бир лимонхонани кўрсак бўларди. Таърифини хўп эшитганмиз. Радиода ҳам, телевизорда ҳам шу лимонхонанинг гапи. Бир кўрайлик. (Теплица томон юриб, остонадаги обдаста ва дарахт шохига илинган салла-чопонларни кўриб тўхтайди.) Вой, ўлсин, эркаклар таҳорат олгани шу ёққа кириб кетишган экан-ку. (Орқасига қайтади.)
Назми. Лимонхонага кирмасангиз ҳам мевасини есангиз бўлди-да.
Дастурхон устига ташлаб қўйилган докани очиб юборади. Қатор бир неча вазада апельсин, лимонларни кўрган хотинлар ҳайратда бир дақиқа қимирламай қоладилар. Колхоз раиси Зебиниса киради.
Зебиниса. Иш вақтида нима қилиб тўй-тўйлашиб юрибсанлар. Пенсияга чиқиб олиб, ис чиққан жойдан қолмаяпсанлар. Шунақа қилаверсаларинг, ҳаммангни қийқиртириб эрга бериб юбораман.
Зумрад. Ҳали эрсираганимизча йўқ. Кечалари тушинг бузилаётган бўлса, ўзинг эрга тег.
Зебиниса. Бошимда худога шукур эрим бор, лочиндек, қарчиғайдек...
Анзират. Вой, лочиндек, қарчиғайдек эмиш. Башарасига қаратиб талинкадек вентиллатор қўйсанг, шамоли нариги қишлоққа учириб оборади.
Зебиниса. Чолимни ёмонлама. Эрларинг йўқ, алам қилгандан шунақа деяпсанлар. Эрларинг тириклигида ғиди-биди қилиб, роса қийнардиларинг. Ана энди эски пайтавасига ҳам зор бўлиб ўтирипсанлар.
Қумри. Ҳой менга қара, ўртоқ Маҳкамова. Аввал мундоқ салом-алик қил. Ҳол-аҳвол сўра. Эшикдан кирмай, тешикдан бпзга ўдағайлайсан. Энди бизга гапинг ўтмайди. Биз радио айтгандек, қарилик гаштини сураётган пенсионерлармпз. Билдингми? Бизга ғўдайма. Колхозда қиладиганимизни қилиб бўлганмиз.
Зебиниса. Нима, нима? Колхоздан ҳали қарзинг кўп. Маслаҳат билан сендақа кампиршолардан битта бригада тузмоқчи бўлдик. Жамики бригада бошлиқлари сенларга починайса қилади. Уйда занг босиб, моғорлаб, ўтирмай, мундоқ далага чиқасанлар. Ёшларга йўл-йўриқ кўрсатасанлар. Пахтада ҳам, чорвада ҳам, пиллада ҳам тажрибаларинг кўп. Шунча билиму ҳунарни гўрга олиб кетмоқчимисанлар? Ҳамма илму ҳунарларингни худди сигир соққандек килиб ёшларга олиб бераман. Навоий бобо нима деганлар, биласанларми, билмайсанлар, «Ҳунарни асрабон нетгумдир охир, олиб тупроққами кеткумдир охир». Сенлар ҳам ҳунарларингни олиб кетмай, ёшларга бериб кетасанлар.
Зумрад. Сени раис қилиб бошимизга бало орттпрган эканмиз-ку.
Қумри. Мен аҳмоқ бўлмасам, шу раис бўлсин, деса қўл кўтараманми-я!
Зебиниса. Ке, қўй, бошқа гаплардан гаплашайлик. (Ғанига). Ҳа, Ғанивой, аҳволларингиз қалай? Хотин-потин оладиганмисиз, ё йўқми? Пешонада хотин олиш битилганми, йўқми? Эртага пешонангизни ренгенга солдириб кўраман.
Жўра. Раис, ренген керакмас. Кўзойнак тақиб псшонасини мен қараганман. Хотин олади, деб ёзилган. Аммо кимлигини ўқий олмадим, ёзилмаган.
Зебиниса. Мана, шунча хотин. Танласин, оламан деганини олиб бермасам, отимни бошқа қўйганим бўлсин.
Назми. Раис опа, кечаги гапингиз бошқачароқ эди-ку.
Зебиниса. Сенга ҳеч нарса деганим йўқ эди-ку.
Назми. Тилингиз билан айтмасангиз ҳам кўзингиз бнлан бошқа гапни айтиб турган эдингиз шекилли.
Зебиниса. Тавба, гапирадиган кўзим борлигини билмаган эканман. Хўш, бунақа майда гапларни қўяйлик. Қизлар, менга қаранглар. Яқинда областда бир лекция бўлган эди. Асли сенлар эшитсанг бўларкан уни. Лекциянинг номи «Ёлғизлик» деб аталади. Одамзоднинг ёлғиз яшаши умрдан ўн уч процентини юлиб кетаркаи. Доктор бунга жуда ғалати мисоллар келтирди. Бир Фотима-Зуҳралар бор экан. Биттаси ўттиз беш ёшида эри ўлиб, бева қолади. Эри ўлгани бошқа эрга тегмайди. Муни қарангки, эри бори саксон етти ёшда ўлади, эри йўғи эллик тўрт ёшда ўлади. Социолог олимлар бева эркак ва бева аёллар умрини ҳисоблаб чиқишипти. Хотини бор эрлар бева эркаклардан ўн саккиз, йигирма уч йил ортиқ яшаган. Ёлғизлик эркакми, хотинми, бари бир, асаб системасини емираркан. Иштаҳа ҳам бўғиларкан. Ҳавас йўқола бошларкан. Гўзалликка, санъатга, эртанги кунга интилиш аста сўна бошларкан. Натижада қарилик эрли хотинларга нисбатан воҳли бошланаркан. Эрли хотин ёқи хотинли эркакларда ҳаётга интилиш кучая бораркан. Яхши кийиниш, ўзига оро бериш, куй ва қўшиқ тинглашга интилиш кучаяркан. Тажанглик ўрнини аллақандай мулойимлик эгалларкан. Пардоз-андоз қилишга майл кучаяркан. Ўша лекторни қидириб юрибман, топсам, ҳаммангни йиғиб бир эшиттираман.
Жўра. Шунақа қилгин, раис опа.
Зебиниса. Сенларда ўзи инсоф деган нарса борми? Пенсионерман деб бошимизга чиқиб оласашар шекилли. Нима десаларинг хўп, деб қўл қовуштириб турган бўлсак. (Бармоқларини бир-бир букиб гапиради.) Қулоғи эшитмайдиганларга аппарат олиб бердик, бу, бир. Тиши йўқларга протез қўйдириб бердик, бу, икки. Кўзи хира тортганларни кўрикдан ўтказиб, франсузча гардишли кўзойнак қилдириб бердик, бу уч. Тоғора қўлтиқлаб, ҳаммомга бориб юрмаларинг, деб уйларингга оппоққина ванна курдириб бердик, бу тўрт. Яна нима керак бўлса, тайёр турибмиз. Хўш, нега сенлар айтган гап бўлаверади-ю, бизники бўлмайди. Оппоққина ваннанинг ҳузурини ўзларинг кўраверасанларми?
Зумрад. Бачкана бўлмай ўл. Ярашадиган гапдан гапир.
Раҳбар. Менга қара, Зеби, ўзинг хўп эсли жувонсану, аммо баъзи-баъзида айнаб турасан-да. Хўш, менга бир айтиб қўй-чи, эрга тегиб биз нима рўшнолик кўрамиз? Илгариги кампирлар азбаройи муҳтожлигидан эрга тегарди. Ҳозирги кампирлар ҳукумат билан теппа-тенг. Пенсияни жарақлатиб олиб туришипти. Электрдан тортиб газгача, водани сувидан тортиб уйни налогигача теппа-тенг. Зарур кептими, битта сассиқ чолга тегиб, пайтавасини ювиб, қизларидан туртки эшитиб...э, бор-э!
Зебиниса. Бўлди, бошқаларни ҳам йўлдан урма. Сен тегмасанг, жон-жон деб тегадиганлар бор. Фақат истиҳола қилиб, одамлар нима деркин, деб дамини ичига тортиб туришипти. Бир гапни айтиб берай. Ўтган куни областда колхоз ветеранларининг кенгаши бўлди. Облисполкомнинг залига одам сиғмай кетган. Кўкси тўла орденли чол-кампирлар савлат тўкиб юришипти. Нима бўлди, дегин? Биздан борган чолларни залга киритишмади. Ёмонам ўсал бўлиб қайтворишди.
Қумри. Чолларимиз нима гуноҳ қилишган экан?
Зебиниса. Борган чолларнинг кийимига қараб бўлмайди. Оқ кўйлакка қизил тугма қадалган. Дўпписининг ёғи чиқиб кетган. Шими ўлгурга бир умр дазмол тегмаган. Соқоллари ўсиб, патак бўлиб кетган. Борларинг, одамга ўхшаб келларинг, деб қайтарворишди. Номусларга ўлдим, ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмадим. Агар шу бечора чолларнинг сенларга ўхшаган хотини бўлганда, чақмоқдек кийинтириб, майлисга юборарди. Тортинмай айтаверларинг, биронта чолни кўз остига олиб қўйган бўлсаларинг, менга шипшиб қўйсаларинг, бас! Бу ёғини ўзим келиштирвораман.
Анзират. Менга қара, раис. Эрга тегадиган бўлсак, сени агитациянгсиз ҳам тегаверамиз. Ташвиш қилмай қўяқол.
Зебиниса. Сенлар ўзларингни ўзларинг хор қиляпсанлар. Шундоқ замонда давру даврон сурмай, кавакда занг босиб ётиш, ўзини ўзи хор қилиш эмасми? Ҳў, ярамас, шум кампирлар.
Зумрад. Шу бир оғиз агитациянг билан тўс-тўполон қилиб, ҳамма кампирлар эрга тегиб кетади, деб ўйлаяпсанми? Нима, биз сенга ёш боламизми?
Зебиниса. Менга бари бир. Узоқ яшайман, маза қилиб яшайман, десаларинг эрга тегасанлар. Моғорлаб, занглаб ўлиб кетамиз, десаларинг, майли, ўлиб кетаверларинг.
Раҳбар. Албатта, ҳамманинг ҳам узоқ яшагиси келади.
Жамила. Кимни яшагиси келмайди. Ҳамманинг ҳам яшагиси келади.
Зебиниса. Яшагинг келса, эрга тег.
Xолниса. Нималар деяпсиз, раис, бизни ким оларди?
Асал. Ҳа-я, кимгаям керакмиз.
Зебиниса. Ахир инсоф ҳам керак-да. Бу дунёга нимага келгансанлар? Қўша-қўша бола туғиб, боқдиларинг. Болаларингни боласини ҳам боқдиларинг. Хўш, қачон ўзларинг учун яшайсанлар? Эрларинг бўлса қўл ушлашиб бормаган жойларинг қолмайди. Кўрмаганингни кўрасан, емаганингни ейсан, киймаганингни киясан. Ўзларингни бозорга солгунча бозорларинг ўтиб кетади. Сал кунда пуф сассиқ бўлиб, биров қарамайдиган ҳолга келасанлар. Гапни ўғил боласини айтсам, эрга тегсаларинг бетларингдаги ажинлар тарқаб кетади. Оқарган сочларинг яна қораяди. Юрган йўлларингда минғиллаб ашула айтадиган бўласанлар. Эр қанақа бўлиши эсларингдан чиқиб кетган-да. Жон эр, жон олов, деган экан битта доно.
Жўра. Бопладинг, раис.
Ғани. Зеби бало. Гапни жуда олади-да!
Телефон жиринглайди. Назми трубкани кўтаради.
Назми. Ким дедингиз? Раис опами, ҳозир бераман. Опа, сизни сўрашяпти.
Зебиниса. Эшитаман. Ҳа, ўзим. Ким дединг? Қаердан? Э, шунақами? Ҳозир етиб бораман. (Трубкани жойига қўяди.) Гап шу. Агар эрга тегаман десанглар, эрталаб соат тўққиздан кеч соат еттигача заявкаларни ўзим қабул қиламан. Мана, Ғани отани қаранглар. Қарчиғайдак бўлиб, тўлишиб, оқи-оққа, қизили-қизилга ажралиб турипти. Бу кишига теккан хотиннинг жони роҳатда ўтади. Ҳали Кавказ, ҳали Украина, ҳали Тожикистон, ҳали Белоруссияга саёҳат қилгани қилган. Ким шунга тегаман, деса, қўлини кўтарсин.
Зумрад. Э, бор-э. Бунақа иш ими-жимида бўлади.
Зебиниса. Нега ими-жимида бўларкан? Ўғрилик қиляпсанми, ими-жимида қиласан. Ҳозир эрга тегадиган аёл газетага эълон беряпти. Ёшим палонда, оғирлигим мунча, тишим ўзимники, менга палон ёшдаги соғлиги яхши эр керак. Хоҳловчилар палон адресга мурожаат қилсин, деб газетага эълон беряпти.
Асал. Ё, тавба, ажаб замонлар бўлди-да.
Зебиниса. Бўпти мен кетдим. Мени йўқлаб одам кепти. Хайр. Аммо гапларимни танларингга яхшилаб ўйлаб кўринглар. Хайр.
Чиқиб кетади. Пауза. Ҳамма жим.
Анзират. Бор-э, деб эрга тегворай дейману, шу, қуда-андаларимдан уяламан-да.
Раҳима. Э, аямиз тушмагур-э! Ҳар кимнинг ҳузур-ҳаловати ўзига.
Жамила. Бу раис тушмагур ҳаммамизнинг юрагимизга ўт ёқиб кетди.
Раҳбар. Бир ҳисобда унинг гаплари тўғри. Эрта-индин пақ этиб ўлиб кетсак, палончи эр қилмай оламдан ўтди, деб гўримизга мармар тош қўярмиди? Икки ўртада шўппайиб, ёлғизликда ўтиб кетганимиз қолади.
Жамила. Э, ёлғизлик қурсин. Ёлғизлик ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Битта қилтиллаган чолинг бўлса ҳам жикиллаб кун ўтганини билмай қоласан. Бола-чақа ўз роҳати билан овора. Кези келганда яшаб юрганинг уларга малол келаётганга ўхшаб кетади.
Xолниса (хаёлга берилиб). Чолинг бўлса. Ўтин ёриб, сабзи тўғраб берса. Ўчоққа ўт қалаб, жаз-биз қилсанг. Ҳовлига сувларни сепиб, жой қилсанг. Магнитофонда яхши ашулани қўйиб қўйсанг. Чол-кампир ўтириб то ош дам егунча чойни майдалаб ўтирсанг. Э, бу гаплар энди бир эртак бўлиб қолди.
Назми. Бу шум кампирлар шу топда кўзимга бало бўлиб кўриняпти.
Раҳима. Энди айниманг. Уйга меҳмон айтиб қўйиб, шунақа дейсизми? Ойингизни булар ўлдириптими? Бўладиган ишни қилайлик.
Баҳри (ичкари уйдан дутор кўтариб чиқади). Ҳой, меҳмонга келганмисизлар ё азагами? Қумрихон ая, ўладиган дунёда бир яйраб қолайлик. Битта ялла айтиб беринг.
Қумри. (дуторни олиб). Чалмаганимга ҳам анча бўлиб қолганди. Хўп, анаву чолларнинг юрагини бир ўйнатай. Нимани айтиб берай? Ҳой, Ғанивой, қанақасидан бўлсин. Йиғлатадиганиданми, кулдирадиганиданми, ўйнатадиганиданми?
Жўра. Йиғлатадиганини нима қиласан? Кўнгилни бўшатадиганидан айт.
Қумри (дуторни чертиб, аввалига паст, кейинчалик баланд пардада қўшиқ бошлайди).


Турналар учса қарайлик,
Марғилоннинг йўлига.
Ҳиди келса маст бўлайлик
Ҳандалакнинг бўйига.
Ҳандалак бўйликкинам
Сен унда зор, мен бунда зор.
Тўтиқушнинг боласидек
Иккаламиз интизор.
Интизорлик торта-торта
Танда тоқат қолмади.
Йўл чивиндек сарғайиб
Учарга ҳолат қолмади.

Шу пайт телефон жиринглаб қолади, қўшиқ тўхтайди.
Жўра. Ашулани белига тепти-да.
Назми (трубкани олиб). Лаббай. Дадамларми? Шунақами? Ҳозир айтаман. Хўп. Дарров борармишсиз. Кинога оладиганлар дедимн, олимлар келди деднми, ишқилиб, катта одамлар келганмиш, сизни кўриб, гаплашишармпш. Лимон масаласида эмиш.
Ғани. Бўптн. Ҳозир бораман. (Кўча томонга юраркан, орқасига қайтиб, теплица эшигини қулфламоқчи бўлади.)
Баҳри. Қулфламанг, уят бўлади-я. Нима қиласиз, хасис деган ном орттириб. Очиқ тураверсин. Лимонларингизни бўри емайди.
Ғани (калитни ёнига солиб, кўча томон юради). Жўравой, мен келгунча ссн меҳмонларнн чой-пойидан хабар олиб тур.
Жўра. Бошқа ишим йўқми? Уйга телевизор устаси келмоқчи эди. (Ғанижонга эргашиб чиқиб кетади.)
Эркин уйдан бир даста журнал билан каттакон альбом кўтариб чиқиб, хотинларнинг ўртасига ўтириб олади.
Эркин. Ҳозир сизларга бир нарсаларни кўрсатаман. Томоша қиласизлар. Манави журнал Францияда чиққан. Икки бети тўла бувамни мақтаб ёзган. Суратларини қаранг. Лпмонхонада олинган. Қойилмисизлар? Манави журнал Чехословакияда чиққан. Бунда ҳам бувамни суратларини босиб, ўзларини мақтаган. (У беш-олти журнални хотинларга беради.) Буниси Испанияда, буниси Англияда, буниси Венгрияда, буниси Болгарияда... Энди девордаги суратларга қаранглар. Мана, бувам космонавт Жонибеков билан тушганлар, буниси Фидель Кастро билан, лимонхонамизга келганда олганман. Манавиниси Людмила Зикина билан. Э, кўраверасизлар ҳали. Манавиниси Аркадий Райкин келиб бувамнинг янги нав апельсинларини кўраётганда олинган. Манаву халқ артистлари Сора Эшонтўраева билан Ҳалима Носировалар лимонхонага келишганда олинган. Қойилмисизлар? Бувам оладиган хотиннинг пешонаси ярқираган бўлади. Мана, мана, бувам илғор колхозчилар қурултойи минбарида гапираётгап расмлари. Буни Пенсон деган зўр фоточи олган.
Раҳбар. Олдингдан оққан сувнн қадри йўқ, деб шуни айтишаркан-да. Ғани ака жуда буюк киши эканлар.
Зумрад. Зўрликка зўрку-я, аммо сал бевафороқ-да.
Қумри. Сизни олмагани учун шунақа дейсиз, ўргилай. Ўзи қариб қолган бўлса ҳам, битта хотинни тўтидек яшнатиб олиб юрадиган ҳоли бор.
Зумрад (Раҳбар томонга имлаб, пичинг билан). Бунақалигини биз қаёқдан билардик. Юртма-юрт қочиб юрганлар билади буни.
Раҳбар. Кесатманг, кесатманг. Ўтган гапни ковламанг. Ўлган илоннинг бошини қўзғатманг. Бу гапга қирқ йилдан ошган. Сизга алам ўтган-да, сира унутолмайсиз.
Зумрад. Бир айтдим-қўйдим-да.
Эркин журналларни йиғиштириб олади.
Эркин. Картинка тамом. Опкетаверайми? Бўпти. (Нарсаларни олиб, уйга кириб кетади.)
Қумри (қўлидаги дуторнинг у ёқ-бу ёғини кўриб). Ясалганигаям бирон саксон йил бўлгандир. Обидани чарларида ҳам шу дуторни чалгандим.
Назми. Вой, ойимни тўйларига келганмисиз?
Қумри. Нега келмас эканман? Ёр-ёрни ҳам ўзим айтганман. Ойингдан икки ёш кичик бўлсам ҳам, жуда бало эдим. Катта-катта базмларда ялла айтардим.
Анзират. Мени тўйимда айтмагансан. Ўшандан бери кўзимга ёмон кўринасан.
Қумри. Акам раҳматли уйга қамаб қўйган эдилар. Келолмаганман. Эрга текканингга неча йил бўлди, Анзират?
Анзират. Бир кам қирқ йил бўлди. Ҳозир шу юришингни, валасапит минишингни аканг кўрса, нақ терингни шилиб оларкан-да.
Қумри. Акам раҳматли эскича одам эдилар-да. У киши ҳам урушда ўққа учиб кетдилар.
Назми. Дадам идорага кетдилар. Йўқларида лимонхонани бир томоша қилинглар. (Назми боғ эшиги олдидаги обдасталарни тепиб юборади.) Кираверинглар! (Хотинлар бараварига ўринларидан туриб, лимонхона томон юра бошлайдилар.)
Баҳри. Сингилжон, дадамдан балога қолмасмикинмиз?
Назми. Шу хотинлар лимонларни битта қўймай узиб олса жуда яхши бўларди-да. Айни муддао бўларди.
Баҳри. Нега унақа дейсан?
Назми. Хотинлар дадамни кўзига бало бўлиб кўринсин дейман-да. Ҳаммасини қувиб соларди.
Раҳима. Хой, Назмихон, ўргилай. Бунақа ният қилманг.
Назми. Сиз аралашманг, кеннойи. Ҳар қалай, нима қилса ҳам бегонасиз. Қонингиз қўшилмайди. Дадамни уйлантириб, қозон-товоғини бўлак қилмоқчисиз. Биламан.
Раҳима. Вой, ўлай! Э, боринг-э, билганингизни қилинг, менга нима! (Жаҳл билан уйга кириб кетади.)
Назми. Қани, кираверинглар дедим-ку!
Раҳбар. Ҳой, қўйинглар. Ғанивой аканинг тажриба лимонлари-я. Йўқ, кирманглар.
Назми. Сиз хўжайинлик қилманг. Нима, дадамни хотинимисиз? Кираверинглар.
Зумрад. Йўғ-э, балога қолмайлик.
Назми. Балога қолмайсизлар. Комиссия кўрадиганини кўриб бўлган. Бу ёғини дадам сизларга қолдирганлар. Бемалол узаверинглар. Ҳаммаси сизларники.
Хотинлар журъатсизлик билан теплицага кириб кетишади. Ичкаридан уларнинг овозлари эшитилиб туради.
— Ҳой, қанақа бўларкин-да.
— Ғанивойнинг кўзига шумшук бўлмасмиканмиз?
— Гулиданам узайлик. Лимон гулидек хушбўй гул дунёда бўлмайди.
— Келиним лимонга бошқоронғи эди. Биттагина узақолай.
Назми. Мана, мана, сумкаларингни тўлатиб олинглар.
Бир оздан кейин хотинлар тўр халта, сумка, тугунларда лимон-апельсинларни аранг кўтариб, чаккаларига лимон гулларини тақиб чиқишади.
Xолниса. Қишда музни тешиб чўмиладиганлар лимонни кўп есин, деган. Китобда шундай ёзилган.
Жамила (лимон гулини ҳидлаб). Муни қаранг-а, билмас эканман. Лимон гулининг ҳиди олдида франсуз атири капийка экан.
Анзират. Қани, қизлар, шу Ғанивойни бир дуо қилайлик. Боғи бундан ҳам обод бўлсин. Обрўси борган сари баланд бўлаверсин.
Ж у р а в о й киради. Улар қўлидаги тугунларни кўриб ханг-манг бўлиб қолади.
Жўра. Бу қанақаси? Инсофларинг борми, ўзи...
Жамила. Ҳа, нима бўпти?
Жўра. Нима бўпти, дейди-я! Бу апельсинларни етнштиргунча Ғани бечора нақ адойи тамом бўлай деган-ку. Нега уздинглар? Комиссия кўриши керак эди. Виставкага юбориладиган апельсинлар эди.
Раҳбар (хижолат бўлиб). Мен текканим йўқ. Назмихон эшикни очиб бердилар. Хоҳлаганча узаверинглар, дедилар.
Жўра. Назми, сира эсинг кирмади, кирмади-да. Дадангни ажалидан беш кун олдин ўлдирасан. Ҳеч дадангни аяйсанми ўзи?! (Хотинларга.) Уз, деса сенлар ҳам узавердингларми? Энди жуда ёмон бўлди. Ҳали келса бу аҳволни кўриб, жинни-минни бўлиб крлмаса гўрга эди.
Назми. Ҳеч бало бўлмайди. Лимон ўлсин, одамдан азиз бўлмай. Хижолат бўлманглар, ўзим жавоб қиламан. Бунақа хасис чолга қайси хотин тегади. Ким тегса ҳам сил бўлиб ўлади. Дадамни хўп қилиқлари борки, жони тошдан бўлса ҳам хотин киши уч кунга чидамайди. Ойим раҳматлини ҳам шу зиқналиклари ўлдирган.
Баҳри. Оғзим бор, деб ҳар гапни гапираверасанми, дадам унақа одам эмаслар.
Назми. Қанақаликларини ҳозир келганларида кўрасизлар. Тўртта сап-сариқ лимон деб, ҳаммаёқни остин-устун қиладилар. Ҳамманинг дилини хуфтон қиладилар. Вой дод, бу қанақа молпараст зиқна, хасис ота! Ўз болаларидан, меҳмонларндан иккитагина қуришқоқ лимонни аяйдиган ота қанақа ота, ахир!
Жўра. Бақирма-е. Ўз отангни шундоқ дейишга қандоқ тилинг борди?
Назми. Билиб қўйинглар, холажонлар. Мана шу қурумсоқ чол хотин олмоқчи. Тегманглар, асло тегакўрманглар унга. Сил қилиб, рак қилиб, импай қилиб ўлдиради сизларни.
Шу пайт Ғани киради, қизининг лўлилик қилиб, шанғиллашига қулоқ солиб туради.
Жўра. Ҳой қизим, бас қил. Биламан нега унақа қилаётганингни. Дадам хотин олмасин, деб уни ҳаммага ёмонлаяпсан. Бу ишинг яхши эмас. Унинг устига, даданг бечора етти йнл кечани-кеча, кундузни-кундуз демай қиймалиб етиштирган апельсин гибридини талон қилдинг. Отага ҳурмат шуми?
Назми. Сиз аралашманг. Сиз бегона одамсиз.
Жўра. Э, бор-э! Сенга гапирди нима-ю, деворга гапирди нима. (Жаҳл билан чиқиб кетади.)
Ғани (чидаёлмай қизининг олдига келади). Овозингни ўчир! Эси йўқ. Жўравой оиламизга энг қадрдон киши. Отанг қатори одам. Ҳамма гапингни эшитдим. Мени жиғимга тегиш учун шунақа қилгансан, майли. Истаганингча додла. Мен ўз қароримдан қайтмайман. Бу ердаги апельсинларни вайрон қилсанг яна етти шаҳарда теплицам бор. Ҳаммасида лимону апельсинлар шиғил пишиб ётипти. (Хотинларга.) Яхши қипсизлар. Ўзларинг узганларинг жуда соз иш бўпти. Ўзим шунчалик узиб беролмасдим. Кўзим қиймай, қўлим қалтираб апельсинларни узолмасдим. Ош бўлсин. Бола-чақаларинг билан бирга баҳам кўринглар. Асло хижолат бўлманглар. Мен энди Термизга кетдим. Телевидениядан оператор келган. Кино қилмоқчи. У билан Термизга бораман. Раҳима, келин, кийим-бошимни чамадончага солиб бер. Ҳозир йўлга чиқамиз.
Боядан бери хижолат чекиб турган хотинларга жон киради.
Жамила. Ғанивой, энди бизни кечирасан-да. Беодобчилик қилиб қўйдик.
Зумрад. Жуда хунук иш бўлди-да. Назмихон олаверинглар, деганларига биз ҳам суриштирмай узаверибмиз.
Ғани. Асло хижолат бўлманглар, деяпман-ку. Ахир, бу нарсаларни одамлар есин, деб экканман-да.
Қумри. Э, барака топ. Боғинг бундан ҳам обод бўлсин. Обрўйинг ортаверсин.
Раҳима кичкина чамадонча олиб чиқади. Ғанижон беихтиёр Раҳбарга қарайди. Узоқ қараб туради. Бир нима демоқчи бўлади. Деёлмайди.
Раҳбар. Кетяпсизми?
Ғани. Кетяпман. Хайр энди. (Чиқиб кетади.)
Назми. Бопладимми?!
Раҳима. Бағритош, уятсиз!
Назми унга бурнини қийшайтириб чиқиб кетади.
Раҳбар хамон кимирламай турипти, бир қарорга келгандек шошиб унинг кетидан кўча эшиги томон югуради.
Раҳима. Отамга жабр бўлди. Қариганда бунчалик азоб бериш керак эмасди. Ахир у киши кичкина одам бўлмаса. Эҳ, беодоб Назми...
Қудрат (шошиб киради). Дадам қанилар?
Раҳима. Ҳозир кетдилар. Киночилар билан Термизга жўнаб кетишди.
Қудрат. Э, аттанг. Битта кампирни кўндиргандим. Жуда антиқа эди. Ўрисчаниям, французчаниям биларкан. Ўзи билан гаплашдим. Рози бўлди. Дадам кўнсалар тамом. Тўйни бошлаворардик.
Раҳима. Дадам энди бизни кечирмайдилар. Назмихон хотинларга лимонхонани очиб берган эдилар...
Қудрат. Вой-вой, жуда хунук иш бўпти-ку. Э, аттанг-а!
Эркин (қўлида хат билан ҳовлиқиб киради). Дада, мана хат. Бувам бериб кетдилар. Дадангга бер, дедилар.
Қудрат. (Шошиб конвертни очади. Ўқий бошлайди). «Болажонларим. Мен сизларни оқ ювиб, оқ тараб ўстирдим. Опичлаб катта қилдим. Тани бошқа дард билмас, дегандек юрагимдаги дардимни билмадинглар. Неча йиллаб қилган меҳнатим, орзу-умидларим бўлган лимонхонамни пайҳон қилишга йўл қўйдинглар. Мен шу лимонхонада ивирсиб юриб овунардим. Сизлар буни қадрига етмадинглар. Термизга жўнаб кетдим. Раҳбар холанг мен билан бирга кетди. Омон-эсон етиб борсак, фоточи Карапетян тирик бўлса ўзига, ўлиб кетган бўлса ўғлига суратимизни олдириб юборамиз. Келаси ҳафтанинг жума куни кечқурун соат етти яримда телевизорни бураб қўйинглар, мени кўрсатади. Сизларга Раҳбаройдан салом...»
Зумрад. Воп, писмиқ Раҳбар-э! Бу ёқда ишни пишиқ қилиб битишиб қўйган экан-да.
Қумри. Зумрад, яна куруқ қолдинг. Энди ўзингни қайси дарахтга осасан?
Зумрад. Ўзини осадиган аҳмоқ йўқ.
Назми (эшикдан хрвлиқиб келади). Дадам анаву Раҳбар кампир билан аллақаёққа қочиб кетган эмишлар. Шу ростми?
Қудрат. Рост!
Назми. Вой дод! Онагинамни арвоҳи чирқиллади!
Жўра (девордан бош чиқазади). Нима гап? Яна нима жанжал?
Назми. Дадам анави Раҳбар кампир билан аллақаёққа қочиб кетибдилар.
Жўра. Қочган бўлса нима қипти? Бу Раҳбар билан биринчи қочиши эмас. 1939 йилда ҳам шу Раҳбар билан қочган эди. Ташвиш қилма, қизим. Қочган бўлса, албатта Раҳбар билан бошини-бошига теккизиб олдирган сурати келади.
Баҳри (Махсумни қўлидан судраб киради,ҳаяжонланганидан овози чиқмай, бўғилиб гапиради). Дадам қочиптилар, дадам қочиптилар. Дадам қочиб кетиптилар. Дадам қочиб кетиптилар. (Назмига ташланади.) Сен айбдор. Ҳаммасига сен сабабчи. Дадам қочиб кетиптилар. Дадам...
Жўра. Манавини ёшликда берган кўнгил, дейдилар.

Парда
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2618
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1523
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1342
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 695
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1007
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 794
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1463
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 774
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2255
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1662
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 846
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 816
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1202
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 709
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 771
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 742
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 657
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 624
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1079
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2368
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 652
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 591
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 782
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2030
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 990
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 629
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 719
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1514
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8595
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3824
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 729
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1832
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1156
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 967
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 859
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1206
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 858
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 962
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1332
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 951
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 735
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 918
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2420
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 572
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 750
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 589
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 890
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 623
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 699
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4990
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 752
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1470
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2519
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1264
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 853
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 13890
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1024
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 522
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 735
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3550
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1046
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 681
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24065
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1271
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 970
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 743
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 659
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 749
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 596
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1010
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 602
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 537
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 627
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 815
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1100
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2321
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 639
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 672
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 629
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1225
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 664
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 529
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 496
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 701
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 466
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1156
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1863
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 760
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 712
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 650
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 655
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 584
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 648
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 810
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1531
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 651
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 631
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 458
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 552
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 698
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 919
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1075
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1066
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 530
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1417
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 629
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 619
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1020
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1973
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 734
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 728
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 669
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 609
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика