Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad]

Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad]
Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad]
Қўзибой раиснинг бугун шундай иши кўпайиб кетдики, «дод» деб юборишига сал қолди. Ҳали у киради, ҳали бу киради, ҳаммаси ҳам атайлаб қилгандек, жанжалли иш билан келган. У идора олдида тўпланиб турган кишиларнинг бараварига гап бошлаганидан икки қулоғини беркитиб: «Вой, барака топкурлар, қорним очиб, кўзим тиниб кетяпти, уйга бориб, жиндай бир бало еб келай» — деди-да, қочгандек югуриб чиқиб кетди.
Ўчакишгандай, уйда ҳам Кокила тушлик қилмабди. Оёқ машинада гумбурлатиб атлас кўйлак тикяпти.
— Ҳой, инсофинг борми, ўлдим-ку, наҳотки тўртта картошка билан бир чайнам гўштни қозонга ташлаб қўйиш қийин бўлса!
Кокила лаби-лабига тегмай, бобиллаб берди:
— Ишим бошимдан ошиб ётибди-ю, шу маҳалда сизга овқат пишириб ўтираманми! Сизни ким айтади, раис деб? Ҳар раислар борки, қорни мана бундоқ. Раиссиз, ҳаддингиз сиғмайдими. Отабойга айтинг, тушликка ош буюриб қўйсин.
— Отабой туянинг думи ерга текканда ош қилиб беради, — деб пўнғиллади Қўзибой энсаси қотиб.
Отабой колхознинг ҳам хўжалик мудири, ҳам бухгалтери. Колхоз ҳали ёш, кичик бўлгани учун ҳар икки вазифани унинг ўзи бажаради. Отабой хасис бўлганда ҳам унча-мунча хасислардан эмас, битта гугурт чўпини икки бўлиб ёқадиганлардан. Одамларнинг айтишларига қараганда, у омбордан дон бераётганда тарозига ишонмай доналаб санаб берармиш. Бир куни ревизия комиссиясининг раиси: битта ош қилиб берсанг-чи, кечаси ҳисобот тайёрлаймиз, уйга бориб ўтирамизми, деганда: паловни ўлсам — йил ошимда ейсан, деган ҳам мана шу Отабой бўлади.
Отабой аслида Заркентдаги колхознинг завхози эди. «Бўстон» ёш колхоз деб Усмонали ака уни бу ёққа атайлаб «қарз»га берган эди. Ҳали биронта колхознинг завхози мукофот олмаган, аммо Отабой шу вазифада туриб бир марта «Ҳурмат белгиси», икки марта «Шавкатли меҳнати учун» медали билан мукофотланган.
«Бўстон» оёққа туриб, белини кўтариб олгандан кейин Усмонали ака: энди бўлди, Отабойни ўзимга бер, деб қистаб келганида Қўзибой ярим ҳазил, ярим чин қилиб: чўлга келган одам қайтиб кетмасди-ку, деди.
— Қандоқ бўлди, Отахон, ҳамма ўз одамини олиб кетаверса, чўлда ким қолади?.. Яна ўзингиз биласиз!..
Усмонали аканинг бир нима дейишга тили бормай, гапи оғзида қолди. Худди Отабойни жонидан суғуриб бераётгандек, аранг рози бўлди.
Шу-шу бўлди-ю, Отабой чўлда қолиб кетди. Бу ерда уни ёмон кўрадиганлар ҳам оз эмас. Ёмон кўришининг сабаби, ҳар нарсага тихирлик қилаверишидан. Кечаси келиб идорани бир айланади, қопқоғи очиқ қолган сиёҳдонларни кўрса жони ҳиқилдоғига келади: «Бу нима? Сиёҳ қуриб қолади-ку, ҳа, колхозники-да, аяма-я, аяма!» Чироқ ёниқ қолса: «Стантсияни текинга қурганмиз, ёқавер, бели оғримаган» деб шовқин солади. Шофёрларни айтмайсизми, ундан зириллашади. Бензин олгани келишганда албатта километражни текшириб кўради, агар мўлжалдан ортиқ сарфланган бўлса, бобиллаб беради: «Ҳа, Отабойнинг бензин анҳори бор, шундоқ челакни ботиради-ю, олиб беради. Киракашлик қилишни биласанлар, бир литр бензин сотиб олсаларинг асакаларинг кетади. Бор, тошингни тер, ким катайса қилган бўлса, бен-зинни ўша берсин!» Тракторчилар билан бўлса доим ғижиллашгани-ғижиллашган. Агар биронта тракторчи мўлжалдан олдин комбинезон оламан деб келса борми, олдига солиб қувлайди: «Ҳа, хотинчангизнинг қўлларига хасмол чиқканми, бундоқ ювиб, йиртиғини ямаб берсалар».
Отабой кўчада юрганда икки кўзи томда, Мабодо биронта бола томдаги каптарга тош отса, шиферни тешасан, тирмазак, деб уйигача қувиб боради.
Райком секретари бюро мажлисига келганда машинасининг ёғи тугаб қолган экан. Қўзибой жиндек беринг, деб Отабойга худонинг зорини қилдиямки, бари бир кўнмади.
— Ҳой, биродар, менинг машинам ҳисобидан беринг. Эртага пиёда юрсам юрарман, келинг, уятга ўлдирманг!
Отабой бари бир унамади. Унинг феълини секретар ҳам билар экан, кулиб кўя қолди. Бир амаллаб етиб оларман, деб жўнаб кетди. Шу воқеадан кейин одамлар секретар Отабойни соғ қўймайди, бир куни қасдини олади деб юришган эди. Аммо секретар раён пахтакорларининг слётида Отабойни роса мақтабди. Қани энди, бошқалар ҳам колхоз мулкини Отабойдек тежаса, дебди. Ана шундан кейин Отабой баттар бўлди. Симёғочга чиқиб электр тузатаётган монтёрларга ҳам бақирадиган бўлди.
— Ҳай, эсинг жойидами, арра кавушингни секинроқ ботир, ходани тимдалаворасан!
...Қўзибой ана шундоқ одамга ош буюрадими? Коки-ла бу гапни ўйлаб гапирдими, йўқми! Қўзибой ялинишга ўтди.
— Жон хотин, ҳеч бўлмаса битта чой дамлаб бер, идорада одамлар кутиб қолишди.
Кокила тикаётган ишини четга олиб қўйиб, чойнак кўтариб ҳовлига чиқиб кетди. Қўзибой кўрпачага ёнбошлади. У неча йиллардан бери Кокила билан яшаб, ҳалигача унинг феълига тушунолмасди. Бир қараса, ундан меҳрибон одам йўқ, бир қараса тепа тўнини тескари кийиб олади. Шу топда қилиб ўтирган ишини қаранг! Механик Раҳматулла уйланаётибди, келинга кўйлак тикиб ўтирибди. Чеварлигимни кўрсатиб қўяман, деб эрталабдан бери атласни олдига ёзиб, у ёғидан ўлчайди, бу ёғидан ўлчайди. Яқинда ҳамма ёқни ивирситиб, ўн олтита атлас кўйлак тиккан эди: ҳаваскор қизлар контсерт кўйишар эмиш. Бу атласларни Отабойдан ундиргунча нақ Қўзибойнинг она сути оғзига келди. Қўзибой ҳозир ён-бошлаб ётиб кўзи илинган экан, Кокиланинг кулгисидан уйғониб кетди.
— Туринг, тура қолинг, раис бува, Отабой атайлаб бир тоғора сомса ёптириб бериб юборибди.
Қўзибой қараса, столда буғи чиқиб турган бир лаган сомса.
— Тушимми, а! Шу ўзимизнинг Отабой юборибдими-а, йўқ-э!
Кокила кулиб юборди:
— Олинг, совумасин. Отабойдан қишда қор, ёзда офтоб сўрасангиз ҳам бермайди. Ўзим ёпдим. Кеча, сомса егим келяпти, дегандай эдингиз.
Қўзибой тўйиб сомса еб бўлгандан кейин хотинини «дуо» қилди.
— Кружогингнинг ривожини берсин. Ўйинчи қизларинг Мукаррамхон бўлиб кетсин! Яша, хотин, жуда бопта бўлди.
У шошилганича идорага югурди. Кўп одамларнинг ишини секретарнинг ўзи битказиб юборибди. Бир тўда комсомол қизлар уни кутиб туришган экан, баравар чувиллашиб идорага киришди. Яқинда комитет секретарлигига сайланган Анзират деган қақажон қиз бидирлаб гапира кетди:
— Биласизми, биласизми, раис ака, янгича тўй қилмоқчимиз. Биласизми, Раҳматулла Наимани оляпти. Танийсиз-ку!
— Ҳа, танийман. Хўш, нима қил дейсизлар!
— Биласизми, шу ҳалиги тўй харажатларини колхоз бўйнига олса, келин билан куёвнинг сарполарини ҳам...
Қўзибой бошини қашиди. Илжайиб, энтикиб турган Анзиратга қаради.
— Хўп. Отабойга айтинглар, ҳамма нарсани тўғрилаб берсин.
Анзират тиззасига шапатилаб уриб, столга ўтириб қолди. Бошқа қизлар ҳам ҳафсалалари пир бўлиб, бир-бирларига ер остидан қараб олишди. Анзират кўзларини пирпиратиб ўрнидан турди.
— Майли, қўя қолинг бўлмаса. Ўзимиз бир амаллаб эплаштирамиз. Кунимиз Отабой акага қолган бўлса, тоза бўлган экан.
Қиз ҳали гапини тугатмаган ҳам эдики, эшик очилиб Омонтойнинг мўйлови кўринди. Раис шошиб қичқирди:
— Ҳой, Мўйлов, бу ёққа кир! Совуқ сувдан ҳам зарур бўлиб турган эдинг.
Омонтой нима гап дегандек бир қизларга, бир раисга қараб анграйиб турарди.
— Оғайни, манови қизалоқларнинг додларини эшит. Қўзибой унга ҳозирги бўлган гапни айтиб берди. Отабой Омонтойни жуда яхши кўрарди. Унинг қизиқ-қизиқ гапларини эшитиб қотиб-қотиб кулар, ғайратига, қилган ишларига қойил қоларди. Омонтой ҳам уни эритиш йўлларини биларди. Ҳеч ким, ҳатто раис ҳам ундиролмаган нарсаларини Омонтой икки оғиз гап билан ундириб кетарди.
Маслаҳат билан Отабойни шу ерга чақирадиган, гапни аввал Омонтой бошлайдиган бўлди.
Зум ўтмай, қўлида калит, кўзойнаги пешонасида Отабой кириб келди. У ҳамма билан бир-бир кўришиб чиқ-қач, раиснинг столига бир қоғоз қўйиб, хитоб аломатидек, қаққайиб туриб олди.
— Бу нима? — деди Қўзибой қоғозга қараб.
— Чойхонадаги телевизорни тузаттиришган экан, пулини бузган одам тўласин, мен тўламайман.
Қўзибой, бу иш бир гап бўлар, деб қоғозни стол тортмасига солиб қўйди.
— Омонтойнинг сизга гапи бор экан, эшитинг. Омонтой бир йўталиб гап бошлади:
— Отабой ака, қизлар сизни тўйга айтиб келишибди. Куёв етим бола. Қуда томон билан олиқ-солиққа ўзингиз туриб берасиз. Тўйбоши қилиб правление сизни тасдиқлади. Билиб қўйинг, агар тўй яхши ўтмаса, ўзингизни яхшилаб муҳокама қиламиз. Тўйда мундоқ соқол-поқолни тарашлаб, орденларингизни тақиб олинг.
Отабой ёйилиб илжайди.
— Боплаймиз, матрос бола, бу ёғидан хотиржам бўлаверинг. Куёвни менга рўпара қилиб қўйинг, дастмоясини эконом қилиб, яхши тўй қилиб бераман.
Омонтой дўпписини пешонасига суриб, қоқ миясини қашиб раисга маъноли қараб қўйди. Раис, бўш келма, дегандек унга имлади.
— Гапимга тушунмабсиз, — деди Омонтой унга жиддий тикилиб. — Тўй колхоз ҳисобидан бўлади.
— А? Харажатни қайси моддадан оламан?
— Қайси моддага тўғри келса ўшандан-да!
— Ревизия комиссияси нақ мени ғажиб ташлайди-ку!
Қўзибой «хотиржам бўлавер» деб уни совута бошлади.
— Бу ёғини келишиб олганмиз. Маданий-оқартув фондимиз ҳисобидан смета қилинглар. Билиб қўйинг, чўлда биринчи тўй бўляпти-я! Бу халқаро иш. Ешлар билан ҳазиллашманг, агар шу ишни бузсангиз, кейин чатоқ бўлади, бир айтиб қўрадим-да, ҳа.
Раиснинг пўписа қилиб «халқаро иш» деганидан кейин Отабой сал бўшашди. Лекин, жавобгарлигини олмайман, олдин қарор чиқариб, ҳужжатларни михдай қилиб берасизлар, деб туриб олди. Раис рози бўлди. Қизлар кечқурун Омонтой билан унинг олдига келадиган бўлишди. Бир соат олдин ҳамма гапга кўниб чиқиб кетган Отабой кечга бориб айниди-қўйди. Китоб-дафтарларини роса варақлаб: «Ҳеч қайси моддага тўғри келмайди» дебди-ю, омборни қулфлаб кетибди. Кокила қидириб, уни уйидан топди. Бир челак илиқ сувга маргантсовка солиб, оёғини ботириб ўтирган экан. У Кокилани кўрди-да, шимининг почасини тушириб, тиззасини ёпди. Хотини Шодмон хола ўчоқдан бир хокандоз чўғ олиб чиқаётган эди, шошиб қолганидан Кокила билан хокандозни унинг елкасидан ошириб кўришди.
Шодмон хола Отабойдан етти ёш катта, баъзи ҳазилкашларнинг гапига қараганда, у харажатдан қочиб, сурнайчига ҳам пулми деб, атайин ўзидан катта хотинга уйланган эмиш. Уларнинг тўйлари ҳам унчалик дабдабали тўй бўлмаган. Колхознинг годовой тўйи кунига тўғри келтирилган. Уларнинг ЗАГСдан ўтишларини биров эшитса, кулавериб ичаги узилади.
Муҳаббатдан маст, карахт бўлган Отабой ЗАГС мудирининг саволларига пойинтар-сойинтар жавоблар бериб эсанкирайверган. У шунчалик эсанкираганки, янглишиб, хотинининг фамилиясига ўтиб кетганини ўзи ҳам билмай колган. У ҳозир тўрт болали бўлди, ҳали ҳам хотинининг фамилиясида!
Шодмон хола елиб-югуриб Кокилани тўрга ўтқазди. Отабой оёғини челакдан чиқазиб, нима гап дегандек, Кокилага қаради. Кокила ҳе йўқ, бе йўқ бирдан бидирлаб кетди.
— Қани, шу тўй бузилсин-чи, қани бузилсин-чи, радиоузелдан гапириб шарманда қиларман, ёшларнинг бахтли турмуш йўлига ғов соляпти, деб овоза қиламан. Газетага ҳам ёзвораман.
Отабой мунақа пўиисаларни эшитавериб эти ўлиб қолганидан писанд қилмади. Қайтага, жаҳли чиқиб кетди.
Омонтой аралашмаса иш бузиладиган. У Отабойни енгидан кириб ёқасидан, ёқасидан кириб енгидан чиқди. Тўй янаги ҳафтага тайин қилинди. Отабой тўйбоши бўлди. У ўша куни орденларини тақиб, меҳмонларни кутиб, дастурхоннинг кам-кўстидан хабардор бўлиб турди.
Тўй қизигандан қизиб кетди. То ярим кечагача умрида ўйин-кулги кўрмаган чўлда ҳофизларнинг хониши эшитилди. Чирманда қарсиллар, ноғора тараклар, йигит-қизларнинг қийқириғи, гуриллаб ёнаётган гулхан учқунлари чўл шамоллари қанотида олис-олисларга учиб кетарди.
Отабой кайф қилиб қолди. Гандираклаб ўртага тушиб, Кокилани ўйиндан тўхтатди. У қўл кўтариб шовқинни босаман деди-ю, йиқилай деди. Одамлар бирдан жим бўлишди.
— Ўртоооқларрр! Қанча тўйинг бўлса кўрсат! Оике, чўлингниям уйлантирвораман! Қанча керак? Пулнинг ҳаммаси Отабой акангда-да!
Омонтой уни даст кўтариб, даврадан олиб чиқди-да, сўрига ётқизиб қўйди. Кокила гулхан атрофида йўрғалар, Омонтой матросчасига оёғини ерга уриб, қулоч ёзиб, унга ияк қоқиб борарди. Қийқириқ, кулги, чапак... Шу кеча чўл ҳам ухламади, одамлар ҳам...

1961
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2680
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1562
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1362
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 722
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 709
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1021
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 798
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1498
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 789
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2266
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1688
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 852
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 822
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 634
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 714
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 749
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 663
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1102
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2385
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 656
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 597
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 786
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2073
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1000
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 651
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 722
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8619
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3832
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 734
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 974
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 677
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1212
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 972
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 961
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 742
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 927
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2446
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 752
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 595
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 906
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 628
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 704
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5018
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 759
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2533
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1272
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 581
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14844
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1028
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3593
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1052
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25443
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1316
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 988
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 755
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 613
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 602
105 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1036
106 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
107 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 538
108 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
109 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
110 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 483
111 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
112 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
113 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
114 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1236
115 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2464
116 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
117 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
118 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
119 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1234
120 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
121 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
122 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
123 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
124 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
125 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
126 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
127 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
128 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
129 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
130 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1878
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 766
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 654
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 546
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 656
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1429
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 638
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 625
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1042
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1995
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 671
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика