Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad]

Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad]
Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad]
Шаҳло қаерга борса, албатта, кулги бўлади. У «Янгиобод» колхозига механизатсия бўйича раис муовини бўлиб тайинланганда йиғин аҳли баб-баравар кулиб юборди. Аммо бу кулгилар Шаҳлога асло таъсир қилмади, ҳатто қошининг бир учи ҳам қимирламади.
Негаки, у бундан аввал областда энг қолоқ «Каттачек» колхозига тайинланганда бундан ҳам баттар бўлган эди.
Мажлисда номзоди кўрсатилганда одамлар «Ўзларини бир кўрайлик» дейишди. Шунда кўпчилик орасидан сочлари баландроқ турмакланган, лабларига қизил суртилган, қулоғида узун, маржон нусха зираклар йилтираган, қоши булбул оёғидек ингичка бир қиз ўрнидан турди. Бу ҳозиргина механизатсия бўйича раис муовини лавозимига номзоди кўрсатилган Шаҳло Қодирова эди. Зал кулгидан ларзага келди. У ер-бу ердан пичинглар эшитилиб қолди.
— Ишларимиз «Баҳор» ансамбли-ку!
— Колхозимизга ҳам халқ артисти ярашади.
— Кундузи колхозда ишлаб, кечқурун телевизорда дикторлик қилса-я!
— Балет тўгарагининг раҳбарими?
Раис ғовурни зўрға босди. Аммо Шаҳло ўтирмади. Ҳамманинг кўзида қимирламай тураверди.
Колхозда демократияга амал қилмай асло иложи йўқ. Шаҳлонинг номзоди овозга қўйилди. Агар битта овоз бу томондан у томонга ўтганда Шаҳло чамадончасини кўтариб кетаверишга мажбур бўлар эди. Аммо эллик бир протсент овоз билан Шаҳло раис ўринбосарлигига сайланди.
Эрини қизғанадиган аёллар албатта қўл кўтаришмади. Кексалар ҳам. Фақат йигит-қизларгина қўл кўтариб, унинг номзодини қўллаб юборишди. «Каттачек»да ҳам худди шундай бўлганди. Унда эллик икки овоз билан ўтган. Ўша кулги қилганлар, Шаҳло бу ёққа кетаётганда қолинг, деб қанча ялинишган.
Эртасига раис Раҳмон ака Шаҳлони кабинетига чақириб, насиҳат қилган бўлди:
— Қизимдек нарсасиз, сенлайвераман-да. Энди мундоқ қилсак. Манаву ҳурпайган сочларни одамга ўхшаб ўриб ол. Бу бир. Бетдаги бўёқлар ҳам сал эви билан бўлсин. Кечаги тўпалонни кўрдинг-ку. Қишлоқ жойда бунақа нарсаларни бозор кўтармайди.
Шаҳло кулди.
— Бозор кўтарадиган қиламиз. Биринчидан, бунақаси ҳозир бир ўзим бўлгани учун ғалати кўриняпти. Кўпайишиб қолганимиздан кейин кўзинглар ўрганиб кетади.
Раис «дод» деб юборай деди. Бу қиз нима демоқчи, ўзимга ўхшаганларни шу қишлоқдан етиштираман, деганими бу? Бошимга бу балони қаёқдан топиб келдим?
Шаҳлонинг Қишлоқ Хўжалиги институти механизатсия факултетини тугатганига ҳам тўрт йил бўлди. У то ўқишга боргунча Янгийўлдаги колхозда трактор минган. Бинойидек ер ҳайдаб, бинойидек култиватсия қилган. Ишда қорамойга белангани билан кечқурун артистлардек таранг бўлиб олиб, ҳамманинг кўзида ял-ял ёниб юрарди.
Шаҳло раис буванинг насиҳатига индамай қулоқ солиб турди-да, охири илжайиб, бу ёғи бир гап бўлар, дегандек қилиб чиқиб кетди.
Эртасига у ишни колхознинг ремонт устахонасидан бошлади. Уч-тўрт тракторчи қорамойга беланиб металл уюмлари орасидан ниманидир қидиришарди. Шаҳло «Запорожетс»ни ўзи ҳайдаб келди. У ҳамон ўша фасонини бузмаган, атайин қилганми, упани бетига сал қалинроқ сурган эди.
Трактор тагида чалқанча ётиб ишлаётган механизатор каттакон калитни оёғи билан суриб, кейин ўзи чиқди.
— Ия, опа, келинг, бизни телевизорга олиб чиқасизми?
Шаҳло унинг гапига яраша жавоб қилди:
— «Баҳор» ансамблига ёзилдим деяверинглар, қани келинглар-чи, репетитсияни бошлаймиз.
Йигитлар ўзларини унга маъқул кўрсатиш учун, бири соқол ўсган иягини хижолатлик билан ишқади, бири бошидан кир дўпписини олиб бошқатдан кийди, бири шапкаси билан табуреткани артиб, уни ўтиришга таклиф қилди.
— Йўлда ариққа тиқилиб ётган трактор кимники?
Табуретка қўйиб берган йигит шошиб жавоб қилди.
— Содиқники. Кеча эрталаб тиқилиб қолган эди.
Соқоли ўсиб кетган йигит хижолат тортиб деди:
— Мановиларга, тортишворларинг, десам, сира кўнишмаяпти. Бизга қарашиб юборсанг тортишамиз, дейишди, қарашяпман.
— Қани боринг. Ҳозироқ ўзингиз чиқазиб олиб келинг.
— Свечаси ярамайди. Зўрға шатгача юргизиб келганман.
Шаҳло машинасига бориб жемперини ташлади-да, газетага ўроғлиқ қора халатни кийиб, чиқиб кетди. Йигитлар ҳанг-манг бўлиб қараб қолишди.
— Бормайсанми орқасидан? — деди Содиққа шериклари.
— Ойимтилланинг ишларини бир кўриб қўяйлик. Бари бир юргизолмайди. Шарманда бўлиб қайтиб келади.
Орадан ярим соатча вақт ўтди. Трактор гуриллаши эшитилмасди. Салдан кейин мотор бир пат-пат қилиб ўчди.
— Бари бир юрмайди, — деди Содиқ.
Унинг гапи тугамай, мотор кучли гуриллади. Шу гуриллаганича ўн-ўн беш минут патиллаб турди. Бир-икки дақиқадан кейин устахона девори орқасидан қора тутун ёпирилди. Содиқнинг ранги қув ўчиб кетди. Трактор темир дарвозадан кириб келганди, ҳаммалари ҳовлида чурқ этмай қараб туришарди.
Шаҳло тракторни сада тагига опкелиб, ундан сакраб тушди. Мотор ҳамон ишлаб турарди.
— Қалай, бўларканми?
Содиқ хижолатликдан ерга қараб, иягини қашиди.
— Одам қанақа бўлса, иш асбоби ҳам шунақа бўлади. Мотор қурум орасида қолиб кетибди-ку. Соқолингиз ўсиб ётганидан билгандим, бу трактор сизники эканини. Мотор қизигандан кейин икки челак солярка билан ювасиз. Янги «Волга»дек ялтирамаса, балет тушишни ўргатиб қўяман, шуни билиб қўйинг.
Шундан кейин Шаҳло бир ғилдираги чиқазилиб, ўқи тўнкага тираб қўйилган трактор ёнига келди.
— Нима бўпти?
— Подшипниги ейилиб кетган.
— Эссиз, шунча пуллик машина. Узеллари мой деган нарсани кўрмаган. Ана шунинг учун ҳам ейилиб кетган-да. Менга қаранг.
Боя шапкаси билан табуреткани артган йигит чопиб олдига келди.
— Шимингизнинг почасини кўтаринг. Мен сизга айтяпман.
Шаҳло йигит тиззасининг кўзини чертди.
— Мана шу ерда илик бор. Агар илик бўлмаса, икки кунда тиззангиз едирилиб кетади, билдингизми. Машина ҳам шундай. Мой машинанинг илиги. Ўзингиз мой ейсизу, машинага бермайсиз. Сизларга беш кун муддат. Шу беш кунда жамики тракторларни ювиб, артиб, манови ерга тизиб қўясизлар. Агар муддатидан бир кун ўтса борми, правлениега қўйиб балет туширтираман.
У шундай деди-ю қора халатини ечиб, машина ичига ташлади-да, «Запорожетс»ини ҳайдаб чиқиб кетди.
Куни бўйи бир-бири билан гаплашмай, қорамойга беланиб, темир-терсакларга кўмилиб ўтирган йигитлар кўксига бир ғалати шабада тегди-ю, яна ғир этиб нариги чорбоққа ўтиб кетгандек бўлди.
Кеча бу қизни одамлар нималар дейишмади. Пардози бир гап бўлди. Сочи бир гап бўлди. Бугун ўша гапларнинг биронтаси эсларига келмади, Содиқ эзилиб кетган пачкадан «Беломор» оларкан, жиддий деди.
— Балонинг ўқи-ку, бу қиз. Мен бўлсам унақа... Икки кун деганда уч киши раисга Шаҳлонинг устидан дод деб келди.
Шоп мўйлов булдозерчи шапкасини столга урди.
— Хотин кишига мен бош эгмайман!
— Нега? — деди раис қизиқиб.
— Нега-пегаси йўқ! Умуман айтяпман.
Раиснинг бу гапдан хабари бор эди. Булдозерчи машинани йўл ўртасида қолдириб, тол тагида уч-тўрт йўловчи билан карта ўйнаётган экан. Шаҳло келиб, қўйинг, ишни қилинг, деса, бу, бор буйруғингни ўзингга ўхшаган олифтага қил, депти. Шунда Шаҳло ўртадаги карталарни юлиб олиб, бурда-бурда қилиб ташлабди. Мўйлов урай деса хотин киши, урмаса ғазабини қандоқ қилиб босишини билмайди. Жаҳл устида:
— Ол-э, ол, булдозерингни онангга бер, — деганича комбинезонини елкасига ташлаб, уйига жўнаб қолипти.
Шаҳлонинг ўзи булдозер кабинасига ўтириб, кечгача йўл текислаб, кечқурун машинани ўзи гаражга келтириб қўйипти.
Раис бўлаётган бу ишлардан астойдил завқланарди. Ёш боши билан, аёл боши билан ҳаммани оёққа турғизишига қойил қоларди. Раис бу ўжар механизаторларга қаттиқ гапиролмасди. Тўғриси, машина ичида нималар борлигини билмаганидан сал ялинганнамо гаплашарди. Бу Шаҳло дегани балонинг ўзи. Билмаган нарсаси йўқ. Мотор товушидан қаерида нимаси ёмон ишлаётганини дарров билади. Эркакларга қаттиқ-қаттиқ гапираверади. Қиз бола бўлганидан ҳеч ким унга бир нарса деёлмайди ҳам.
Раис Шаҳло устидан дод деб келганларга бир хил жавоб қиларди.
— Ўзи билан гаплашларинг, темир-терсакли нарсага мен аралашмайман. Яхшиси, узр сўраб, олдига боринглар.
Ўн-ўн беш кундан кейин одамлар, раисга арз қилишнинг фойдаси йўқ экан, яхшиси, бу ўжарнинг кўнглини олиш керак, деган хулосага келишди.
Ҳаммага, Шаҳло қизим барака топсин, механизатсиядан мени тинчитяпти, деб юрган раис буванинг ўзи сал кунда бай-байлаб қолди.
Шаҳло бир куни раиснинг олдига келиб, устахонага боришини илтимос қилди.
— Анча камчиликлар бор. Ўша ернинг ўзида ўтириб нима қилиш кераклигини бир маслаҳатлашсак, — деди.
Раис кўнди. Икковлашиб раиснинг «Волга»сида устахонага жўнашди. Шофёрдан илтимос қилиб, рулга Шаҳлонинг ўзи ўтирди.
— Сиз бугун дамингизни олинг. Ўзим шофёрлик қиламан.
Улар устахонага келишгач, Шаҳло Содиқни чақириб имлаб қўйди:
— Бунинг мотори пақиллаяпти. Чиқазиб бир тозаланглар.
Раис билан Шаҳло икки соатча ичкарида талашиб, қизишиб нималарнидир гаплашишди, нималарнидир рўйхат килишди. Раис кўнмай-кўнмай охири рўйхат тепасига «Бошбух берилсин» деб қўл кўйди. Кейин ташқарига чиқишди. То улар ичкарида иш битказишгунча Содиқ «Волга»нинг моторини чиқариб, ерга тушириб қўйипти.
— Ия, бу қанақаси? — деди раис ҳайрон бўлиб. Шаҳло жиддий деди:
— Шофёрингизга айтинг, аравангизни судратиб олиб кетсин.
— Нега? — деди ҳайрон бўлиб раис.
— Бу моторни «ХВС» терим машинасидан олиб қўйилган экан. Жойига қўямиз. Сиз ўз моторингизни топиб оларсиз.
Раис қип-қизариб кетди. Мўйловининг бир учи силкинди. Уришай деса одамлар бор. Икки раис чиқишмаяпти, деган гап бўлади.
— Яхши қилмаяпсан, қизим, — деди секин.
— Терим машинасида товуқлар жўжа очиб ётибди. Сиз моторни чиқариб олибсиз. Шунча пуллик нарса, увол эмасми!
Раис индамади. Жаҳл билан дўқ-дўқ юриб чиқиб кетди.
Тракторчилар раис билан бетма-бет олишган бу қизга ҳанг-манг бўлиб қараб туришарди.
Бу раис билан биринчи тўқнашув эди. Иккинчи тўқнашув раиснинг уйида бўлди. Облисполкомдан вакил келган эди, раис уйига ош буюрди. Шаҳлони ҳам таклиф қилди. Шаҳло меҳмон олдида раис бува билан хотинини роса тузлади.
— Бу қанақаси, холодилникни ётадиган уйга қўйипсиз?
— Шунча пуллик буюм, нархига қараб жой танлайди-да.
— Манови, умивалник ўлгур ҳам уйнинг тўрида. Бу даҳлизда туриши керак.
Раис меҳмон олдида ёмон изза тортди. Иккинчи уни уйига таклиф қилмайдиган бўлди. Лекин меҳмон кетгач, холодилник ва умивалникни Шаҳло айтганидек килиб қўйди.
Колхозда механизмлар ремонти анча тартибга тушиб қолди. Устахонадагилар айтганини қилмасак, балога қоламиз, деб муддатида бешта тракторни ювиб ялтиратиб, ҳовлига қатор қилиб кўйишди. Шаҳло келиб ўз кўзи билан кўрмагунча ҳар кун артаверишди.
Шаҳло ремонтдан қутулгандан кейин машинасини ҳайдаб қизлар ишлаётган далага чиқди. Ҳар хил рангдаги тугунчаклар илинган тол тагида машинасини қолдириб шудгорга кирди. Баланд пошна туфли билан қийналиб-қийналиб қизлар олдига борди.
Қизлар ишларини тўхтатиб, унга қараб туришарди. Шаҳлонинг сочи баланд турмакланган, устидан капрон дурра танғиган. Қошлари ипдек ингичка. Бели қўл соатнинг тасмаси билан бойласа бўладиган даражада хипча. Ҳаво ранг нейлон кўйлак остидан ичидаги пушти тасмачалар бемалол кўриниб турипти. Қизларнинг бир хили ҳавас билан қараса, келинчаклар совуқ назар ташлашарди.
— Ҳорманглар! — деди Шаҳло.
Биров жавоб берди, биров индамай тураверди. Шаҳло кетмон дастасига тирсагини қўйиб тикилиб турган қизнинг бармоғига қаради.
— Бу нима, қўлларингга қарасанг бўлмайдими? Қиз бола ҳам шунақа бўладими? Бунақада остонангга совчи қадам босмайди.
Қиз ҳам шаддодгина экан, боплаб жавоб берди:
— Манови кетмонда икки кун ишланг, қанақа бўлишини биласиз.
— Икки кунинг нимаси, ярим соатгина ишлаб кўрсин, билади.
Шаҳло қизга дадил қаради:
— Этикни еч!
Қиз этикни ечди. Шаҳло уни кийиб, қўлидаги кетмонни олди.
— Қанақа ишлашни кўрсатиб қўяйми? Мана кўрасан! Шаҳлонинг болалиги далада ўтган. Кетмон ҳам чопган, трактор ҳам минган, пилла ҳам тутган, канал ҳам қазиган эди. Бу ишлар унга болалигидан ошна.
У кафтларига туфлаб кетмонни кўтарди.
Ҳамма ундан кўз узмасди. Шаҳло бир маромда, белини букмай, қаддини ғоз тутиб кетмонни ерга урар, кўчган тупроқни аста ёнбошига ташларди. Ҳеч ким бас, бўлди, демади. Шу алфозда бир соатча кетмон чопди. Пайкал бошига етиб, ер чопиб орқасига қайтиб келганда қизлар тол тагида тик туриб кузатишарди.
— Бўлдими, энди. Ё, яна чопайми?
— Бўлди! — деди қиз.
— Манови сизга мукофот, — деди боя унга пичинг қилган жувон бир бойлам гунафшани унга узатиб.
Шаҳло ҳидлаб чаккасига тақиб олди. Тушлик бошланди. Шаҳло ариқда терлаган бетларини муздек сувда юваркан, белининг эгилишини кузатиб турганлар кўнглида бир гап бор эди. Кетмон чопганида бу нозик бели узилиб кетмаганини қара-я!
Шаҳло бетини ювганда пардози сидирилиб кетган эди. Қизлар унинг асл башараси қанақа экан, шуни билишмоқчи эди. Йўқ, пардоз қилмаса ҳам бўларкан. Бепардоз ҳам бети тиниқ. Икки юзи қип-қизил. Ўнг юзида яра изи бор экан. У ҳам ўзига жуда ярашиб тушган.
Чойдан кейин Шаҳло сумкасидан ойнак, у-буларини олиб, пардоз қилди. Қизлар атрофини ўраб, томоша қилишарди.
Шаҳло қизларнинг қизиқаётганини билиб асл мақсадига кўчмоқчи бўлди. У ўз одати бўйича ишни олдин ҳужумдан бошлаши керак. Боя кетмон чоптирган қизга қараб:
— Кўйлагинг ўлгур мунча узун. Енги кампирларнинг енгидан қолишмайди. Нечанчи асрда яшаяпсан? Бунақа кўйлакни минг йил олдин кийишарди.
— Нима, тиззадан юқори кўйлак кияйми?
— Тиззадан юқори бўлиши шарт эмас. Фасонини келиштириб, енгларини калтароқ қилиш керак. Бетларинг, қўлларинг ёрилиб кетибди. Ёғупа суртиш керак. Эртага келаман. Ҳаммаларингга ёғупа олиб келаман. Бўптими? Эрталаб суртиб олсанглар, шамол таъсир қилмайди. Яна бир хили бор, кечқурун ишдан қутулгач, ювиниб, суртиб ётасизлар. Бетларинг юмшоқ бўлади. Ўлай агар, поччам раҳмат дейди.
Шаҳло айтганини қилди. Бир талай ёғупа опкелиб, қизларга улашиб чиқди. Бир-икки кундан кейин бир ёш чеварни бошлаб келиб, ҳамма қизларга, битта катта китобдан кўйлак фасонларини кўрсатди-да, хоҳласа-хоҳламаса ўлчатиб олиб кетди.
Эркаклар яна дўнғиллашди.
— Вой дод, уйга кириб бўлмайди, гуп-гуп атир ҳиди бўлиб кетган. Бу қанақаси. Уйми, сартарошхонами?
Раис бир нима дейишга ҳайрон. Бу Шаҳлоси тушмагур хотинларни ҳам қўзғаб қўйибди. Майли. Бир иш қилса билиб қиладиган қиз экан. Эркаклар бир-икки кун бай-байлашиб, кейин тушиб қолишди.
Чигит қадаладиган куни раис бутун колхозчиларни йиғиб, қўш оши берди. Идора олдидаги сўриларга одам сиғмайди. Раис бир бузоқ билан битта қўй сўйдирган.
Бир ёқда ош дамланяпти, бир ёқда кабоб қўрасидан ажиб ширин ҳидли тутун чиқяпти.
Йиғин бошланишдан олдин бир юк машинасида тўла қизлар келишди. Буларни олдин раис танимади. Яқин келишганда қараса, олтинчи бригаданинг қизлари. Ҳаммасининг сочи бошқача, капрон рўмол, кийимлари ҳам ўзгарган. Оёқларида баланд пошна туфли. Пардоз-андоз жойида.
— Тавба, қизларимиз шунақа чиройли эканми, шу пайтгача билмай юрган эканман-а! — деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди. Раис ўтирган жойда микрофон бор эди. Унинг бу гапини йиғилганлардан ташқари бутун қишлоқ эшитди.
Ҳамма ёқни атир ҳиди тутиб кетди. Кимдир:
— «Баҳор» ансамбли келди, ўйин қизийдиган бўлди, — деган эди, ҳамма гурр этиб кулди.
Шаҳло тез-тез юриб келиб, микрофонни қўлига олди.
— Бу «Баҳор» ансамбли эмас. Чинакам баҳор. Эшитмаганмисиз, онангни дадангга бепардоз кўрсатма, деган гапни.
— Бопладинг, қизим, — деди раис ҳузур қилиб. — Нима, пардоз шаҳарлик қизларга ярашади-ю, қишлоқ қизларига ярашмайдими. Қойил!
— Сигирни ким соғади, бузоқни ким боқади?
Бу гап кимдан чиққанини Шаҳло билолмади. У ёқ-бу ёққа аланглаган эди, тунов кунги шоп мўйловли булдозерчининг тиржайиб турганини кўрди.
— Сал текисроқ хотин ёнингиздан ўтса, кўзингизни узолмай қоласиз. Нима, ўзингизники ёмонми? Ҳо, Нафиса, бери кел!
Ўттиз беш ёшлардаги чиройли бир жувон унинг олдига келди.
— Мана, хотинингиз. Қайси бир жонондан кам? Шоп мўйлов ўрнидан туриб кетди:
— Нафисамисан? Вой-вой, — деб юборганини ўзи билмай қолди.
Қийқириқ, кулги бўлиб кетди. Раис қўл кўтариб ғовурни босди. Далага қўш чиқишига бағишланган маросим бошланди. Шаҳло гул-гул очилиб, президиумда ўтирарди.
Раис кириш сўзида баҳор келганини айтаркан, Шаҳлога қараб қўйди.
— Қишлоғимизга бу йил бир эмас икки баҳор келди. Ҳамманинг димоғига атир ҳиди урилди.

1970
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2618
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1523
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1342
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 695
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1007
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 794
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1463
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 774
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2255
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1662
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 846
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 816
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1202
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
17 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
18 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
19 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 709
20 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
21 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
22 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
23 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
24 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 771
25 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
26 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 742
27 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 657
28 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 624
29 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1079
30 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2368
31 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 652
32 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
33 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 591
34 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 782
35 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2030
36 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 990
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 629
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 719
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1514
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8595
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3824
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 729
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1832
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1156
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 967
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 669
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 859
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1206
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 858
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 962
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1332
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 951
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 735
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 918
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2420
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 572
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 750
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 589
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 890
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 623
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 699
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4990
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 752
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1470
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2519
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1264
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 853
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 13890
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1024
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 522
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 735
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3550
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1046
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 681
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24065
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1271
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 970
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 743
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 659
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 749
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 596
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1010
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 602
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 537
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 627
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 815
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1100
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2321
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 639
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 672
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 629
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1225
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 664
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 529
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 496
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 701
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 466
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1156
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1863
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 760
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 712
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 650
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 655
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 584
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 648
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 810
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1531
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 651
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 631
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 458
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 552
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 698
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 919
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1075
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1066
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 530
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1417
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 629
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 619
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1020
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1973
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 734
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 728
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 669
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 609
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика