Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad]

Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad]
Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad]
Купе эшигини очишим билан оғзига сўрғич кийгизилган сут тўла шишани кафтлари орасига олиб иситиб ўтирган хотинни кўрдиму нима қилишимни билмай, туриб қолдим.
Хотин ҳам аввал эсанкираб, кейин майингина кулиб қўйди. Унинг бу хил, ҳар қандай эркак қонини кўпиртирадиган шайтон кулгичини илгари ҳам бир кўрган эдим. Танимдан сон-саноқсиз чумоли ўрмалагандек, ғалати сесканиш билан чамадончамни ўриндиққа қўйдиму яна хотинга қарадим. Унинг тиззасида йўргакланган бола. Поезд ғилдирагининг товушига қулоқ солиб, нималарнидир ўйлаётганга ўхшарди. У менга қарамай қўлидаги сут тўла шишачани столчага қўйди-да, болани тиззасидан олиб, ёнига авайлаб ётқизди. Ҳамма ёқни ялпиз ҳиди тутиб кетди.
У ёқ-бу ёққа қарадим. Дарҳақиқат, столчада бир даста чўл ялпизи ётарди. Нима қилишимни, нима дейишимни билмайман. Хотин ҳам бетимга қараёлмайди. Назаримда, бу хотиннинг бутун вужуди сирга, кўзлари сеҳрга тўла эди.
...Мен у билан бурноғи йили саратон кунларининг бирида автобусда учрашган эдим. Бувайдадан автобусга чиққанимда ёнимда бир жувон ўтирарди. Сал йўл юришимиз билан иссиқина нафас бўйнимга урилгандек бўлди. Йўқ, нафас эмас, атиргулнинг бағридан чиқадиган аллақандай беғубор ҳид эди у. Қарасам, ёнимда ўтирган хотин елкамга бошини қўйиб, ухлаб қопти. Қўлидаги шоҳи тугунчаси оёғим тагига тушибди. Бир қўлимни аранг чўзиб тугунчани ердан олдиму уни уйғотиб юбормаслик учун қимирламай ўтиравердим. Автобус бир силкинди. Хотинининг боши сирғалиб кўкрагимга тушди. Ўримга илинмай қолган соч толалари томоғим тагига келиб қолди. Шунда димоғимга ялпиз иси урилди. Хотиннинг қулоғида сўлиб қолган ялпиз шохини кўриб қолдим.
Кўпчилик ўртасида бегона аёл кўкрагимга бош қўйиб кетишидан ҳижолат тортиб, уни уйғотмоқчи бўлдим. Секин қулоғига пичирладим.
— Кўзингизни очинг, яхши эмас.
Хотин кўзини очмади, ингради. Ичидан аламли бир нидо чиққандек бўлди. Бахмалдек юмшоқ лаблари аранг қимирлади-ю, сув, дея олди, холос.
Энди билдим. Хотин бехуш бўлиб қолган экан. Орқамда ўтирган чол дашном берди.
— Ука, келинни пастга олиб тушинг, кўнгли беҳузур бўлаётганга ўхшайди.
Уйланмаган бўйдоқ эдим. Бу гап қулоғимга ҳам ғалати, ҳам аллақандай хуш ёқадиган бўлиб эшитилди.
Бу гап ёнверимдагиларнинг қулоғига етиб, бирпасда автобус ичи шивир-шивир бўлиб қолди. Кимдир тез кетаётган автобусда чайқала-чайқала олдинга интилди-ю, энгашиб шоферга нимадир деди. Автобус тўхтади.
— Ука, келинни иссиқ кунда қийнаб қўйибсиз. Пастга тушиб, сув бўйида пича дам олиб ўтиринг. Келаси автобусда етиб оларсизлар.
Нима бўлаётганини билмасдим. Ҳамманинг кўзи менда. Беихтиёр хотинни суяб пастга олиб тушарканман, қулоғимга бир гап чалиниб қолди:
— Эрининг бедаволигини қаранг, ўзи ойдеккина экан, дарди борга ўхшайди. Эри ўлгур мунча лапашанг бўлмаса.
Ҳамма ёғимдан тер чиқиб кетди. Бу менинг хотиним эмас, сизларга ўхшаган оддий йўловчиман, деб бақириб юборгим келди. Аммо елкамга осилган нозик қўллар бунга монелик қилаётгандек индаёлмасдим.
Автобус мени мутлақо нотаниш, лекинига қараганнинг кўзини куйдирадиган ҳусни бир жаҳон аёл билан йўлга ташлаб кетди.
Саратон осмондан олов пуркаб турибди. Учкўприк йўлидаги толларни биласиз. Охири кўринмайдиган асфалт йўл худди поёни йўқ соябон аравага ўхшайди. Ҳавонинг димлигидан тол барглари ҳам қимирламасди. Белбоғимни ечиб, ариқ бўйидаги чим устига ёздим-у, уни ўтқаздим.
Хотин эшитилар-эшитилмас деди:
— Нафас ололмаётибман. Шабадароқ жойга олиб боринг.
Бу ташвишни ўзимга қаёқдан орттирдим, дедим-у малол келгандек унинг оппоқ билакларидан ушлаб турғиздим-да, бир қўлимни белидан ўтказиб (бошқа иложим ҳам йўқ эди), сув ёқалаб олиб кетдим.
Атроф жимжит. На қуш учади, на одам ўтарди. Бўй баравар қамишлар қилт этмайди. Ялангликроқ жойга келиб тўхтадик. Хотин сал ўзига келди.
— Вой-э, кўкрагимга шамол тегди-я!
Унинг тилга киришидан севиниб кетиб, аста ўтқаздим. Аммо у ҳали ҳам астойдил ўзига келмаган эди. Оёқларини сал букиб, тиззамга бош қўйиб, ярим очиқ кўзларини сўнгсиз осмонга тикканича қимирламасди. Киши билмас унга қарайман. Киприк демаган қора духобанинг ўзи. Айниқса чиннидек оппоқ юзида янада қорайиб турарди. Қоши тўмтоқроқ. Оралиғидаги билинар-билинмас ўсма изи, иягидаги тарикдек холи, бўйнида қимирламай туриб қолган тер томчилари бемалол кўриниб турарди. Ич-ичимдан, бу бахт қайдан келди, деб қўяман.
Аёлнинг қўли қимирлади. Гиёҳларни тимирскилаб, бирини узди. Бу чўл ялпизи эди. Уни димоғига олиб борди-да, бир ҳидлаб, менга узатди. Ҳидладим. Ана шундагина мен бахтни эмас, бахт мени топганига ишондим. Бутун олам ялпиз ҳидига тўлиб кетди. Бир-биримизга тикиламиз. Аммо на ундан, на мендан садо чиқади. Бир-биримиз билан кўзларимиз гаплашаётганга ўхшарди. Унинг кўзларини кўрмагансиз. Ҳали ҳеч бир инсон боласи бунақа кўз кўрмаган.
Кўзларимиз гаплашарди.
Билмадим, шу алфозда қанча вақт ўтирдик, Ҳар қалай, подадан моллар қайтаётган маҳал эди. Бузоқларнинг аянчли маъраши қулоғимга эшитилгандек бўлди.
Нима бўлди-ю, хотин сапчиб ўрнидан туриб кетди. Тугунини қўлига олди.
Энди унинг қошлари чимирилган, қилмишидан аламзададек кўринарди. Биламан, бехушлик бегона кишининг тиззасига бош қўйишга мажбур қилганидан қаттиқ изтироб чекяпти. У кимнингдир хотини. Бу беҳушлик уни не кунларга бошлаши мумкин. Аммо у менинг унақа бемаъни кишилардан эмаслигимни билганда эди, бу хил хаёлларга бормасди. Бола бўлиб номард хаёлларга бормаганман. Шайтоннинг сўзига кирмаганман. Буни хотин билмасди. Кўзида қўрқинч ва андиша олови ёняпти.
Кетдик. Тол тагида автобус кутяпмиз. У бетимга қарамайди. Қовоғи солиқ. Унга ҳатто жаҳл ҳам ярашарди. Ҳар зардали қарашида вужудим ўртаниб кетарди.
Автобус келганда пиллапояга оёқ қўяр экан, яна бир марта қаради. Бу қарашда мени эрмак қилишми, раҳмат айтишми — билиб бўлмайдиган бир ифода бор эди.
У кетди.
Ҳали-ҳали бу қарашнинг маъносига етолмадим. Бугун вагон купесида унга яна дуч келдим. У яна кулди. Бу майин кулгиси мени яна хаёлга солди. Нега кулади? Эрмак қиляптими?
Проводник иккаламизга ҳам бир стакандан чой келтириб қўйди. У стакандан чой ҳўплаб туриб, вагон силкинишидан қалқиб кетдими, куламан деб шундай қилдими, ҳар қалай, атлас кўйлагига чой тўкилди. Менга қаради.
— Эслаб ҳали ҳам кулиб юргандирсиз?
Бу гапнинг маъносига етдим.
Яна жим кетдик. Деразадан боғлар ўтяпти. Симёғочлар бир-бирини қувяпти. Икковимиз ўтмиш хаёллари билан бандмиз. Охири сабрим чидамай сўрадим.
— Энди тузалиб кетдингизми?
— Ҳа, тузалиб кетдим. Бунинг учун сизга раҳмат айтишим керак эди. Ҳали ҳам бўлса айтиб қўйиш — қиёмат қарзим. Раҳмат. Виждонли йигит экансиз. Биласизми? — у менга бир оз тикилиб турди-да, кулимсираб қўйди. — Сиз ўшанда бахтингизни йўқотгансиз.
Ҳайрон бўлдим. Унга савол назари билан боқдим.
— Билмадим, — деди у кўзларини ерга қадаб. — Балки адашаётгандирман. Эҳтимол, бир фалокатдан қутулгандирсиз? Эҳтимол, мен бахтимни топгандирман? Эҳтимол, бахтимни йўқотгандирман? Билмайман. Ҳар қалай, ўшанда ё мен синовдан ўтдим, ё сиз синовдан ўтдингиз. Ўша пайтда мен одам боласига ишонмас эдим. Тасодифдан ўргилайки, ўшанда сизга йўлиқдим. Агар бошқа кишининг қўлига тушганимда бир умр виждон азобида қолиб кетармидим...
Хотиннинг кўзи жиққа ёшга тўлди. Бир киприк қоқса, оппоқ юзларини ёш ювиб кетади. Аммо у киприк қоқмади. Сўнгсиз қора кечаларни бағрига сиғдирган бахмал кўзлар бу ёшларни шимиб кетгандек бўлди.
Энди у кўзёшсиз, унсиз йиғларди.
У яна тилга кирди. У гапирарди-ю, овози титрарди.
— Болам ҳурмати, ишонинг, мен ўша куни ёмон ният билан кўчага чиққандим. Мени сиз ўлимдан қутқардингиз. Қаттиқ алам ўтган эди ўшанда.
Унинг тушуниб бўлмайдиган гаплари яна ҳайрон қилиб қўйди мени.
— Ҳайрон бўлманг. Хотин киши қаттиқ ўч олади. Сиз эркаклар аёл зотининг иродаси бўш бўлади, ҳар қандай хўрликка чидайверади, деб ўйлайсиз. Йўқ, асло унақа эмас. Мен ҳам эримдан ўч олмоқчи эдим.
Хотин дераза тарафга қараб жим бўлиб қолди. Поезд катта бир кўприк устидан гувиллаб ўтиб кетди. Сал нарироқ бориб гудок берди. Йўл пастлашаётганидан купе эшиги сирғаниб очилиб кетди. Ўрнимдан туриб беркитиб қўйдим. Хотин яна ўгирилди.
— Биласизми, ўртада ҳурмат, андиша бўлмаса, эр-хотинлик уй зиндон бўлади. Айниқса, орага хиёнат ораласа тамом.
У ҳам алам, ҳам изтироб билан менга икки йилдан бери жумбоқ бўлиб, хаёлимни банд қилиб юрган сирни оча бошлади.
— Эримни яхши кўриб текканман, чиройли йигит эди. Кўп қизларни куйдирган. Анча-мунча ўртача қизларга қайрилиб ҳам қарамасди. Эрталаб уйдан чиқиб кетаётганда орқасидан тамоша қилиб қолардим. Кечқурунлари икки кўзим кўчада эди. У эшикдан уйимга офтобга ўхшаб кириб келарди.
Ана шундоқ эр менга хиёнат қилди. Жазман орттирди. Биласизми, севган кишинг, дунёда ягона бахтим деб билган кишинг хиёнат қилса чидаб бўладими? Ахир бутун умримни унга бағишлаган бўлсаму, келажак бахтимни усиз тасаввур қилолмасаму, менга хиёнат қилса. Бунга чидаб бўлармиди. Лекин бутун кучимни, бутун сабримни бир жойга жамлаб чидадим. Уни инсофга чақирдим. Бўлмади. Ҳис-у туйғуларимни оёқ ости қилган киши олдида кўз ёши тўкишга ғурурим йўл бермади. Бундай қилолмасдим ҳам. Унинг жазмани олдига бориб, эримни тинч қўй дейишга ҳам ғурурим йўл бермади.
Бутун вужудимни ўч олиш ҳисси қамраб олди. Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим. Майли, шу ўлимим билан уни виждон азобига ташлаб кетаман. Бу доғ уни ўла-ўлгунча қийнасин, дедим.
Шу ният билан уйдан чиқдим. Йўлда кета туриб ҳар хил хаёлларга бораман. Нимани ўйласам ҳам, эримдан қасос олишга бориб тақалар эди. Ана шунда сиз пайдо бўлдингиз. Бўлмаса, билмадим нима бўларди. Қабримдан шу пайтгача икки марта гиёҳ кўкариб чиқармиди.
У юзларини икки қўли билан тўсиб, ўксиб йиғлаб юборди. Уни юпатишга сўз тополмасдим.
Хотин инграган товушда деди:
— Кечиринг. Сиздан умр бўйи миннатдор бўлиб яшайман. Хотинингиз қандоқ бахтли экан, — унинг бу гаплари жуда узоқдан эшитилаётганга ўхшарди. Жаҳл билан унинг кўзларига қарадим. Энди у кўзларда андиша излари йўқ эди. Аллақандай нур порлаб турарди.
— Қайси бахтли қиз экан у сизни севган. Бу гапларимга ҳайрон бўлманг. Мен энг аввал вафодор одамни, номусли одамни бахтли дейман. Бахт тушунчасини ўйлаганимда даставвал номус, вафо кўринади. Мана шу икки нарса бўлмаса дўст дўстнинг, эр хотиннинг, хотин эрнинг кўзини ўяди. Агар мен шоир бўлсам, ёзувчи бўлсам, вафо ҳақида, инсон номуси ҳақида китоб ёзиб чарчамасдим.
Бу хотиннинг гаплари мени ўйлантириб қўйди. Унинг бу гаплари чин ҳақиқат эди. Инсонни жасоратга, хайрли ишларга етаклайдиган шу эмасми?!
У кичкинагина разъездда тушиб кетди. Кўнглида тугилиб ётган армонини тўкиб, бағрини эзиб ётган тошни ирғитиб ташлаб, қушдек енгил бўлиб, манзилида тушиб қолган эди.
Купега қайтиб кирдим.
Столча устида ялпиз ётарди. Олиб ҳидладим.
Ана шундан бери қайда ялпиз кўрсам, у кекса толлар соя ташлаган Бувайда йўлларини кўраман. Бу йўллар бир нопок эр жабрини тортган, шу жабр-алам қасосга етаклаган дилбар, дилбару қайсар, бир сўзли жувонни эслатади.
У эрини ташлаб кетдимикин? Ташлаб кетгандир. Ундан қасос олдимикин? Ташлаб кетишдан ортиқ қасос бўлмайди-ку!
Ялпиз ҳиди менга ана шуларни эслатиб қўйди.

Фарғона, 1960 йил.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2558
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1498
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1320
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 694
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 673
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 550
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 988
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 775
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1410
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 755
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2216
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1553
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 829
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 799
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1181
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 617
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 683
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 736
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 726
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 644
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 609
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1053
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2319
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 622
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 576
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 769
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 1915
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 968
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 612
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 706
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1473
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8559
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3803
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 710
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1780
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1130
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 957
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 653
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 484
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 842
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1193
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 837
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 937
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1316
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 923
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 721
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 899
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2365
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 738
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 581
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 476
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 504
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 477
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 857
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 611
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 687
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4942
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 710
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1444
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2491
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 471
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 541
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 495
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1249
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 840
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 12716
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 689
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1006
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 723
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3458
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1025
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 668
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21795
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1241
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 941
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 728
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 642
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 732
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 585
105 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 959
106 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 586
107 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 526
108 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
109 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
110 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 468
111 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 607
112 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 801
113 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
114 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1069
115 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2201
116 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 620
117 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 657
118 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 614
119 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1200
120 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 653
121 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 520
122 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 489
123 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
124 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
125 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 691
126 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
127 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 480
128 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
129 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
130 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
131 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 455
132 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 500
133 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1143
134 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 500
135 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1829
136 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 749
137 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 699
138 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1244
139 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 638
140 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 636
141 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
142 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
143 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
144 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
145 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 634
146 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 794
147 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 476
148 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
149 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1516
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 635
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 619
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 441
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 541
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 518
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 688
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 506
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 894
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1049
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 463
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1055
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 521
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1370
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 614
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 606
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 999
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1911
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 723
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 713
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 465
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 496
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 649
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 540
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 582
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика