Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad]

Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad]
Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad]
Уч Пардали Ҳазил
Қатнашувчилар
Фармон биби . Оила боши, 75 ёшда.
Башорат. Ўринбойнинг хотини, тикувчи.
Бўстон. Маҳкамнинг хотини.
Лутфи. Аскарнинг хотини.
Сотти. Комилнинг хотини.
Муҳайё. Маъмурнинг хотини.
Меҳри. Ҳакимнинг хотини.
Нигора. Тўхтанинг хотини.
Бегона хотин..
Ўринбой. Экономист.
Маҳкам. Бухгалтер.
Асқар. Милиция полковниг
Комил. Ўқитувчи.
Маъмур. Артист.
Ҳаким. Врач.
Тўхта. Кенжа ўғил.
Уста Боқи. Ямоқчи.
Мухбир.

Биринчи Парда
Пойафзал ремонт қиладиган устанинг будкаси. Тепасида «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳар комбинатининг филиали № 1» деган ёзув.
Уста Боқи. (будка олдини супуриб). Оҳ, тонгги концертдан зўри бўлмайди-да. (Қопга кўзи тушиб.) Оббо, кампири тушмагур-е! Буларни ўн беш марталаб ремонт қилганман. Яна опчиқибди. Бало, бало, бу кампир. (Саҳна пардасини кўрсатиб.) Мамлакатимизнинг территорияси худди шу ерга келганда тугайди. У ёғи бошқа мамлакат. Мана шу парда чегара. У ёғи хотин пошшонинг юрти. Бу пошшоликнинг ўз қонуни, ўз урф-одатлари бор. Ажабланманг. Тўғри гапни айтяпман. Пошшо хотиннинг етти ўғли, етти келини, қирқ бир невараси бор. Жами бўлиб бу уйда эллик олти киши туради. Кампир Горисполкомга бориб, жанжал қилавериб, охири шу дўконни очтирди. Ҳар куни бу уйдан бир қоп жағи айрилган, пошнаси кўчган, йиртилган этик дейсизми, туфли дейсизми, тапочка дейсизми, чиқаверади. Кечгача ямаганим-ямаган. Нариги маҳалла у ёқда турсин, ёнимдаги қўшнилар ҳам бирор нимасини менга яматолмайди. Кампирнинг эски-тускисидан бўшамайман. Бугун ўн кун бўлди, шу хотин кенжа ўғлини уйлантирди. Тўй-томошанинг шовқин, карнай-сарнай товушлари чегаранинг бу томонига ҳам эшитилиб турди. Ишонмаяпсиз-а? Йўқ, ишонинг. Хотин пошшонинг юртини бир кўрасизми? Кўрсатай-а? (Саҳна четига кичкиради.) Ҳой, ким бор? Чегарани очинглар. Очинглар деяпман!
Аста-секин парда очила бошлайди. Катта ҳовли.
Нигора ички кийимда, елкасида ғилдирак хала-хўп билан чиқади.
Нигора. Тўй билан бўлиб, ўн кундан бери зарядка қилолмадим. Белларим қотиб, ланж бўлиб кетяпман.
Ғилдиракни белидан айлантириб сахнанинг у бошидан бу бошига бориб келаверади. Шу пайт қўлида обдаста ушлаган 6айнона — Фармон биби чиқади Келинини шу алпозда кўриб, кўлидаги обдастани ташлаб юборади.
Фармон. Бу нима, ажинами? Ҳой, тўхта! Тўхта, дейман!
Нигора. Ҳозир, ҳозир, ойижон. Яна беш минут зарядка қилай.
Фармон (ерга ўтириб олади). Войдод! Уйимга ажина келди. Уйимдан фаришта қочди. Қанақа балога гирифтор бўлдим.
Эшиклар очилиб, ўғиллари, келинлари югуриб чиқа бошлайдилар.
Ҳаким. Бошланди. Нима гап? Тинчликми? Ўғри тушиптими?
Фармон (ўтириб олганича). Анавуни қаранглар, анавуни!
Белида ғилдирак айланаётган Нигорага караб ҳамма ҳайрон туриб қолади.
Эри қани, эри ўлгур қани? Чақиринглар.
Ўринбой. Тўхтавой, ҳой Тўхтавой. Турмайсанми, ука. Ҳовли қиёмат бўлиб кетди-ку.
Фармон. Ғафлат босиб ётмай ўл! Хотининг қўйнингдан чиқиб кетса билмасанг, ҳовлида қиёмат қўпса билмасанг.
Кўзларини уқалаб Тўхтавой чиқиб келади. Келинлар орасида шивир-шивир гап. Эрмак қилиб кулишади.
Сотти. Келин ухлатмаган-да.
Лутфи. Қўйсангиз-чи, овсин!
Бўстон. Бу десангиз...
Меҳри. Оғзидан сўлаги оқяпти. Қази едириб туриш керак. Женьшень деган доридан опкелиб бераман. Бўлмаса йиқилиб қолади.
Фармон. Бўлди, кўп валдирамаларинг. (Тўхтага.) Бу ёққа кел. (Тўхта бир хотинига, бир келин аяларига ҳараб онаси томон юра бошлайди.) Мен сенга ким бўламан?
Тўхта. Ойим бўласиз.
Фармон. Хўш, менга айт-чи, сенга она керакми, хотин керакми?
Тўхта (ўйлаб қолади. Комил унга иккита бармоғини кўрсатади). Икковингиз ҳам кераксиз.
Фармон. Сенга оқ сут берган онангдан хотин азиз бўпти-да. Йўқ, бунақаси кетмайди. Хотинингни ҳозир ойисиникига элтиб қўясан.
Тўхта. Нимага, ойижон?
Фармон. Нимага-нимагаси йўқ. Қўясан, вассалом.
Тўхта. Уйланганимга бир ҳафта бўлгани йўғ-а, ойижон. Акалар, бир нарса денглар.
Ўринбой. Бир-бирининг дийдорига ҳали тўйгани йўғ-а, яна озроқ қўйиб беринг. Балки бир-биринглар билан тил топишиб кетишарсизлар.
Фармон (елкасига ғилдирак ташлаб майкачан турган Нигорани кўрсатиб). Шу шарманда билан тил топишаманми? Аҳволини қара!
Меҳри дорга ёйилган дастурхонлардан бирини Нигоранинг елкасига ташлаб кўяди.
Асқар. Ҳали ёш-да, ойи. Бир-икки ой ўтсин, қолипингизга солиб оласиз.
Комил. Ойижон, бу келинчак ҳали минилмаган тойдек нарса, ўзингиз эгарлаб, оғзига нўхта солиб оласиз.
Сотти (ўзича тўнғиллаб). Минилмаган эмиш. Тавба!
Фармон. Ҳой бола, менга қара, хотинингни яна шу алпозда кўрсам, мендан хафа бўлмайсан. Э, боринглар-е. Бет-қўлларингни ювларинг. Таҳоратим ҳам ушалиб кетди.
Лутфи. Ўзингиз чақирдингиз-ку, ойижон.
Фармон. Сенларни эмас, эркакларни чақирганман. Жўналаринг!
Сотти. Ҳозир иссиқ сув чапиштириб бераман. Таҳоратингизни янгилаб оласиз, ойижон.
Бўстон (чиқиб кетаркан). Патхалим ўлгур. Шу десангиз...
Башорат. Суйкалмай жонинг чиқсин! (Ҳали ҳам елкасида дастурхон билан турган Нигорага.) Мана шу Соттихон овсинингизга эҳтиёт бўлинг. Асло сир айта кўрманг, дарров сотади. Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга.
Муҳайё. Шпион бу ўлгур, шпион!
Меҳри. Бу шпион ўлгур ҳаммамизни нервний қилиб қўйган.
Чиқиб кетишади. Саҳнада Тўхта билан Нигора.
Тўхта. Нигорахон, мен сизга нима деган эдим? Ойим сал қаттиқроқлар демаганмидим. Шу ўлгур гимнастикани уйда қилсангиз бўлмасмиди?
Нигора. Бунчалик эканликларини қаердан билибман?
Тўхта. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Ахир қайнона олдига келин деган яланғоч чиқадими?
Нигора. Нега яланғоч бўларканман? Мана булар нима? (Майка-трусикларини кўрсатади.) Ахир телевизорда ҳам шунақа чиқаман-ку.
Тўхта. Телевизор бошқа, ойим бошқа.
Нигора. Менга қаранг, Тўхта ака. Мен сизга тегаётганимда ойингизнинг шунақаликларини билиб текканман. Бу кампир сени еб қўяди, дейишди, мясорубкадан ўтқазворади, дейишди, сени эшак қилиб устингга миниб олади, дейишди. Сени игнанинг тешигидан ўтқазворади, дейишди. Бурнингдан ип ўтқазиб, туяга ўхшатиб етаклаб юради, дейишди.
Тўхта. Билар экансиз-ку!
Нигора. Бу гапларнинг ҳаммасига битта қилиб жавоб берганман.
Тўхта. Нима деб жавоб бергансиз?
Нигора. Парво қилманглар, бунақа кампирларнинг йигирматасини чойнак-пиёлага ўхшатиб токчага териб қўяман, деганман.
Тўхта. Вой-бў, ҳали шунақамисиз?
Нигора. Шунақалигимни била туриб, нега қўрқмай совчи қўйдингиз?
Тўхта. Ахир мен сизни севаман.
Нигора. Келин аяларимнинг аҳволини кўриб, яна битта бўшашган келин келмасин, сал зўрроғидан бўлсин, деб қидириб юрган эдим, деб айтган эдингиз-ку. Жуда ойингиз боп келинман. Суюнаверинг. Энди уйимизда революция қилсак бўлади. (Йиғлайди.)
Тўхта. Йиғламанг. Аммо-лекин биласизми, ойимнинг унвонлари қанақа?
Нигора. Биламан, шаҳарда у кишини Генерал кампир деб аташар экан.
Тўхта. Йўқ, шаҳарда шунақа дейишади. Аммо маҳаллада у кишини Маршал кампир дейишади-я.
Нигора. Нима, сиз мени сира ҳам қўрқмайди, деб ўйлайсизми? Агар етти келин кўлни қўлга бериб, бир жанг қилсак, Маршал кампирнинг бошига қуршовда қолган фельдмаршал Паулюснинг кунини солишимиз ҳеч гапмас.
Тўхта. Бас. Кириб кийинайлик. Чиқиб қолсалар нонуштани ҳам татитмайдилар.
Иккови чикиб кетишади. Орқадан пойлаб Сотти киради.
Сотти. Нима дейди? Қуршов? Паулюс? Тушунолмай қолдим-да. Памятим ўлгур, айнияпти.
Бирин-кетин келинлар чиқиб ҳовлини йиғиштира бошлайдилар. Бири дордан кирларни олади, бири чорпояга жой қилади, бири ҳовлини супура бошлайди. Ичкаридан Фармон биби нинг овози.
Фармон. Келинлару, ҳой келинлар. Ҳой, тандирга ким ўт қалаган? Нонни ёпмайсанларми?
Бўстон. Вой ўлай. (Шошиб чиқиб кетаркан.) Шу десангиз...
Лутфи. Бутун фикру-хаёлим Нигорахонда. Бечорага ёмон бўлди. Ойим энди унга кун бермайдилар.
Меҳри. Битта йўли, А, Б, В, Г, Д витаминларидан еб туриши керак, бўлмаса ҳолдан тойиб қолади.
Муҳайё. Овсинингиз хийлача бор. Аямга осонликча жиловини тутқазиб қўймайди.
Лутфи. Шундоқ дейсизу, ўзимдан қиёс. Келганимда типратиконга ўхшаб ҳурпайиб, дуч келганга игнамни санчирдим.
Башорат. Эсингиздами?
Лутфи. Бўлмасам-чи. Ойимнинг қўлига тушдиму елкамни ким силаса, мушукдек мудрайдиган бўлиб қолдим.
Муҳайё. Ойим типратиконни тескарисига силаб ухлатадиганлардан.
Башорат. Зўрдан зўр чиқса, зўр бўйнини қисар.
Лутфи. Самолётни айтинг, ўргилай, самолётни. Осмони фалакни гулдиратиб келаётган самолёт уйимиз тепасига келганда пилдирпис қилиб, овозини чиқазмай ўтади.
Муҳайё. Мулла акангиз-чи, беданага ишқибоз. Шундоқ сайроқи беданаларни топиб келадилар. Шўрликлар ойимни кўриши билан соқов бўлади қолади.
Лутфи. Қўшнимизнинг хўрози.
Меҳри. Хўроз! Зўр хўроз-да.
Лутфи. Ўлгур ҳам анчадан бери қичқирмай қўйди.
Муҳайё. Ойимдан қўрқади. Қўрқади, ўргилай.
Сотти. Нонушта тайёр!
Бирин-кетин эркаклар чиқиб кела бошлайдилар.
Маъмур. Уйқуга тўймай ўлиб кетарканмиз-да. Бор, сочиқни олиб кел!
Мухайё. Хўп бўлади.
Ўринбой. Жойни яна чорпояга (супага) қилдиларингми? Янги дазмолланган шим билан қандоқ ўтирамиз?
Маҳкам. Ҳали ҳам бўлса жойни манави столга олинглар.
Комил. Шунақа қилинглар, барака топгурлар.
Меҳри. Мумкинми? Ойим стулда ўтиролмайдилар, нерв системалари кўтармайди.
Асқар. Бир амаллаб кўндирамиз. Ғижим шим билан ишга бориб бўладими?
Маъмур. Менга барибир.
Комил. Сен халтурачи-отарчиларга тўйларда чорпояга шунақа жой қилишади. Ўрганиб қолгансан-да. Сотти, жойни бу ёққа ол.
Сотти. Йўқ. Ким айтди сизларга, каллайи-саҳардан посбон бўлиб олинглар деб. Чорпояга ўтирасизлар.
Асқар (Ўринбойга). Ака, Мингбоевни биласиз-а, шу қанақа одам?
Ўринбой. Қайси Мингбоев? База директорими? Нима эди?
Асқар. Ўзим, шундай.
Ўринбой. Бир гапни бошлагандан кейин бу ёғини ҳам айт-да.
Асқар. Шунчаки сўрадим-да.
Ўринбой. Милиция шунчаки сўрамайди. Ичинг тўла сир, ука.
Асқар (Маъмурга). Аввалги куни кимнинг тўйига боргандинг? Ким тўйга айтса кетаверасанми? Бир кун эмас, бир кун бизга гап теккизасан. Ўша тўй қилган Мингбоев кеча қамалди.
Комил. Иши божамга оширилипти. Базани ҳам божам ревизия қиляпти. Мингбоев жуда устаси фаранг одам экан.
Маъмур. Ҳунаримиз шу бўлгандан кейин ким тўйга айтса кетаверамиз-да. Бизга така бўлсин, юз грамм сути бўлсин.
Асқар. Сен билан қанақа гаплашса бўлади, ука? Қанақа?
Маҳкам. Нодонсан, ука, нодонсан. (Қўлидаги чўт тошларини туртиб). Биринчидан, қонун бор, иккинчидан, одамгарчилик бор, учинчидан, инсоф деган нарса бор. Ана шулар олдида пул бир тийин. Билдингми?
Комил. Акамни қара. Ўттиз йилдан бери бухгалтерлик қиладилар, қўлларидан энг камида йигирма миллион сўм пул ўтган.
Маҳкам. Ўн-ўн беш миллиард десанг-чи.
Комил. Элликдан ортиқ ревизия кўрганлар. Ҳамма вақт ҳисоб-китоб тўппа-тўғри чиққан. Бу нимадан? Тўғриликдан. Инсофдан. Кўзингга қара, бола.
Ҳаким. Ҳамманглардан ўзиминг ҳунарим дуруст экан. Пул тутмайман.
Маъмур. Воҳ, пул тутмайман эмиш. Дўхтирлик ҳам иш бўптими? Ҳар ўн беш кунда мояна пойлаб ўтирасиз.
Асқар. Сенга қандай қилиб бас келиб бўлади, яхшиси сени ойимга айтиш керак.
Маъмур. Йўқ, йўқ, ойимга айтманг.
Комил. Ойимга ўхшаб...
Шу пайт Фармон биби, унга эргашиб Сотти киради. Кампир Комил нинг «Ойимга ўхшаб...» деган сўзини илғаб қолади.
Сотти. Ойимлар...
Маъмур. Яхши ётиб турдингизми, ойи?
Фармон. Ҳа, нима? Ойисига ўхшаса ёмон бўптими? Сен етимчаларнинг бошини икки қилган ким? Агар ойингга ўхшаган хотин шаҳарда битта бўлса, ойинг. Иккита бўлса ҳам шу ойинг. Бева бошим билан топган-тутганларингни маҳкам ушлаб, шунча уй қурдим. Маза қилиб ўтирибсанлар. Рўзғоринг бут. Бу нимадан? Ойингнинг саранжомлигидан. Бировга муҳтож қилмадим. Қўни-қўшнилардан бир кафт туз, битта пиёз сўрамадим. Хумчанг тўла мой, қоп-қоп уну, гуруч. Ҳа, ойингга ўхшаса ёмон бўптими? Ҳамма хотинлар ойингга ўхшаса жон-жон дейди. Бу гап сени гапингмас. Сени хотининг Меҳрини гапи.
Сотти. Тўғри. Ие, ойи, бу кишини хотинлари менман-ку.
Фармон. Ие, сен буни хотини эдинг-а, йўқ, йўқ, бундан бу гап чиқмайди, янглиштириб юборибман. Отанг раҳматлик эркакликни ўрнига қўярди. Раҳматликни ҳамма Азим шер деб атарди. Юрса ер титрарди. Йўталса, дарахтдаги қушлар парр этиб учиб кетарди. Акса урса, осмонда момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақарди. Раҳматлик хотин кишини гапини гап демасди. (Кўзига ёш олиб.) Шундоқ одам тупроқда ётибди. (Бирдан ўзига келиб). Кенжа келин қани? Нега кўринмайди?
Асқар. Шунча гап бекорга кетди-я.
Сотти. Янги келин-куёв мисоли Лайли-Мажнун. Бир-бирини ялаб ўтиришгандир-да.
Фармон. Ялашмай бор бўлишсин. Ҳозир кун қисқа, кечаси узун.
Меҳри. Ўзлари нимжонроқ эдилар-да. Калорияли овқатни кам ейдилар. Ё женшень...
Фармон (энсаси қотиб). Чақир.
Сотти югуриб чиқиб кетади.
Шу келиним барака топгур кўп мўмин-қобил чиқди-да.
Бўстон бир сават иссиқ нон олиб чиқади.
Бўстон. Мана ойижон, шу десангиз...
Фармон. Ичкарига опкириб қўй. Мана, юмшоққина буханка нонлар, мана шуларни енглар.
Ҳаким. Ҳай, майли, майли.
Маҳкам. Иссиғидан ейлик-да, ойижон.
Фармон. Совигани тешиб чиқмас. Бу нонлар невараларимга, пионер лагерига олиб бораман. Ўзингни боланг ейди. Айтгандай, Асқаржон болам, ишга боргину машинангни ғир этиб қайтариб юбор. Бирров Оқтошга бориб келаман.
Асқар. Идоранинг машинаси, мумкинмас. Ёнида қизил чизиғи бор. Гап бўлади. Қонунга сиғмайдиган ишни қилмайлик-да.
Фармон. Болангни кўриб келаман-а. Чизиғи борлиги учун айтяпман-да.
Комил. Асқар тўғри айтяпти. Ўзимизнинг машинамиз бор-ку. Ўшанда боринг. Мана келинингиз Соттихон ўзи машинани ҳайдаб бориб, ўзи ҳайдаб олиб келиб қўяди.
Фармон. Яп-янги машинада-я? Эсинг борми? Оқтошнинг ўнқир-чўнқир йўлларида машина расво бўлади. Ҳар бири саксон сўмли ғилдирак едирилиб адойи-тамом бўлади-ку.
Ўринбой. Чойдан бер. Ҳукуматники едирилмайдими?
Фармон. Ҳукуматникини жони қаттиқ. Юбормайсанми? Отагинанг шундоқ Азим шер бўлиб бир гапимни икки қилган эмас.
Маҳкам (Асқарни туртиб). Хўп деб қўя қол. Бўлмаса қутулмайсан.
Асқар. Бўпти. Аммо-лекин бошқа тарафларга бориб юрманг.
Сотти Нигора билан Тўхтавойни бошлаб чиқади.
Сотти. Лайли-Мажнун. (Нигорага). Энгашиб салом қилинг.
Нигора. Салом!
Фармон (ғазаб билан). Қайси гўрда тарбия кўргансиз? Ота-онангиз ахлоқ, одоб деган нарсаларни ўргатмаганми? (Юзини тескари ўгиради.)
Сотти. Эгилиб салом беринг!
Эркакларнинг ҳаммаси ҳанг-манг бўлиб қараб туришипти. Лутфи Бўстоннинг қулоғига шивирлайди.
Лутфи. Ҳозир бир ишкал бўлади.
Бўстон. Шу десангиз, ҳеч бало бўлмайди. Кенжа овсин бўш келмайдиганга ўхшайди.
Лутфи. Шундоқ қилсин. Бизларга ҳам шу баҳона йўл очилади.
Башорат. Кичкина деманг бизни, кўтариб ураман сизни, деганлари шу экан-да.
Фармон. Ҳой, бола, ўламан-қоламан, шуни олмасам ўзимни ўлдираман, деб топган хотининг шуми? Йўқот бунингни? Агар қўйвормас экансан, отагинагни арвоҳини ўртага соламан.
Тўхта. Ойи, ҳозир хотин қўйиш тақиқланган.
Фармон. Сен қўймасанг, мен қўяман.
Тўхта. ЗАГСдан сизми ё мен ўтганманми? Мени қўядиган хотиним йўқ.
Фармон (ўрнидан туриб кетади.) Кўрдингларми, буниям бурнидан ип ўтказиб олган. (Бирпасда ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетади. Маҳкам онасини жойига ўтқазади).
Маҳкам. Ахир, онажон, нима қиласиз ёшларнинг ишига аралашиб, билганича яшайвермайдими?
Фармон. Бу уй ҳам бир ҳукумат. Ҳа, бир мамлакат. Ўз пошшоси, ўз қонуни бор.
Лутфи (Соттини кўрсатиб). Ўз шпиони ҳам бор.
Сотти. Эшитдингизми? Эшитдингизми? Эрига творог қилиб берсам ҳам ёқмайман.
Фармон. Вой, сен ўлгурнинг ҳам тилинг чиқиб қопти-ку. Манавини келганига ўн кун бўлмай бошқа келинларимни ҳам йўлдан урди. Войдод, войдод...
Сотти. Вой, ойимни ўлдириб қўясизлар...
А с к а р. Ўзингизни босиб олинг. Ҳо, Ҳакимжон, успакаюший дорингдан бер. (Ҳаким саквояждан таблетка олиб онасининг кафтига қўяди. Кампир дорини ютади.)
Комил. (Нигорани етаклаб четга олиб чиқади). Жон синглим, икки-уч кун кампирнинг айтганларини қилиб туринг. Кейин бу ёғини бир бало қилармиз. Бунақада бўлмайди. Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас, деб бекор айтмаган эканлар. Бир ҳафта, бир ҳафта. Нима десалар шуни қилинг.
Нигора. Икки кун.
Комил. Савдолашманг, ўн кун. Бўптими?
Ҳаким. Келинг, келинг...
Нигора (ўйланиб). Майли, уч кун.
Комил. Мана бўлди, ойижон. Ўзинглар гаплашишни билмайсизлар. Келин ҳали ёш. Унга рўзғор тутиш, янги уйда янгича муомала қилишни ўргатишимиз керак. Мана, ўзим ўргатдим, тушунтирдим. (Нигорага имо қилади.)
Сотти. Шу ўғлингиз бошқача-да.
Нигора (Фармон бибининг олдига келиб, эгилиб салом беради). Мени кечиринг, ойижон, ёшлик қилибман. (Ҳамма баробар чапак чалиб юборади.)
Маъмур. Қайнона-келин бҳай, бҳай. Шу хурсандчиликка юз граммдан чой отайлик.
Маҳкам. Мир, мир.
Маъмур. Кампир эриб кетдилар, юз грамм чой тутинглар.
Xаким. Ойим шунақалар, бир пов этиб ёнадилару дарров ўчадилар.
Асқар. Нима бало, Ҳаким, ҳалиги дорингда бир гап борми, ойимни дарров бошқача қилиб қўйди-я.
Комил. Шу доридан тез-тез бериб тур.
Фармон. Сенларга гап топилди-я. Мен яхшига яхши, ёмонга ёмонман. Отагинанг раҳматлик ҳам эрталаб менга эгилиб салом берардилар.
Комил. Дадам бечорага ҳам кўп қийин бўлган экан-да.
Фармон. Бўпти, гапни чўзма. Чойларингни ичиб бўлган бўлсаларинг, ишларингга жўналаринг. (Кампир дастурхонга фотиҳа ўқийди. Ҳаммалари ўринларидан турадилар. Кампир ичкарига кириб кета бошлайди. Аввал Маҳкам, ундан кейин Ўринбой, кейин кетма-кет бошқалари йўтала бошлайдилар.) Ҳа, нима бўлди, кўксов бўлиб қолдиларингми? Мунча йўталасизлар?
Маъмур. 100 грамм шамол чўнтакни бу ёғидан кириб 50 грамм бўлиб чиқиб кетяпти-ку, мулла жирингдан...
Фармон. Э, ҳа, ҳозир.
Кириб кетади. Хотинлар ҳам кийингани кетадилар.
Фармон биби чиқади. Ҳамёнини очиб чорпоя суянчиғига пул териб чиқади. Еттита бир сўмлик, еттита эллик тийинлик қўяди.
Маҳкам. Ҳеч бир сўмдан ошмас экан-да.
Фармон. Вой, сенга яна ҳисоблаб берайми? Беш тийин автобусда боришингга, беш тийин келишингга, эллик тийин обедга. Ўттиз тийин сигаретага. Бир тийин гугуртга. Тўққиз тийин унча-мунча харажатларингга. Сенларга ҳам эллик тийин камлик қиляптими?
Келинлар чиқиб эллик тийиндан олиб сумкаларига сола бошлайдилар. Этаги тиззасидан юқори, ёқаси декольте кўйлак кийган Нигора чиқади. Ҳамма ҳанг-манг бўлиб қараб қолади.
Фармон. Вой шарманда. Вой беюз. Бу қанақаси? (Ўғилларига.) Қочларинг. Индамай қараб тургани уялмайсанми? (Ўзи ҳам юзини тўсади.) Кир уйга, кир деяпман!
Нигора. Нима гуноҳ қилдим, ойижон?
Фармон. Ойи дема-е, юзсиз.
Ҳаким. Ҳамма ёшлар ҳам шу-да, ойи.
Фармон. Сен аралашма. Сен докторман деб хотинларни ечинтириб, кўкрагига қулоғингни тутиб, бетинг қотиб кетган. Оппоқ билагидан ушлаб томир кўравериб этинг ўлиб қолган.
Нигора. Гуноҳим нима ахир?
Фармон. Шир яланғоч чиқа қолгин эди. Кийим киймай яланғоч юра қолгин.
Сотти. Ҳозирги ёшларда уят борми, ойижон.
Фармон (Тўхтага). Эрмисан, нимасан? Хотининг акаларинг олдида яланғоч юрса ҳам этинг жимирламайди-я. Аслида сен ўзингни худо урган. Опкир уйга. Этаги узунроқ кўйлак кийдир. Кўкраги ўлгурга ҳам бир нима ёпиб қўй.
Тўхта. Хўп, хўп, ойижон, ҳозир. (Нигорага). Уйга кира қолинг. Бошқа кўйлак кийиб олинг.
Нигора (овозини борича). Вой, мен қанақа уйга келин бўлиб тушдим. Ўн саккизинчи асрга қайтиб кетдим-ку.
Ҳаким. Келин ҳужумга ўтди.
Нигора. Бу қайси хонлик замони? Қайси феодалнинг уйи?
Асқар. Ёмон бўлди. Келин сиёсий томондан оляпти.
Нигора. Горкомга бораман. Арз қиламан. Тошкентдек шаҳри азимда бир феодал оила бор, текшириб чора кўринглар дейман.
Асқар. Бизга гап тегмаса гўрга эди.
Нигора. Улар қулоқ солмаса телевизорга бориб, миниатюрачиларга илтимос қиламан, башарангларни кўрсатаман.
Фармон. Э, ҳой тирранча, мени ҳеч ким, ҳеч нарса қилолмайди. Мен пенсионерман.
Нигора. Бўлмаса, социал таъминот министрлигига бориб арз қиламан.
Фармон. Бор, ундан каттасига бормайсанми. Бор-э...
Нигора. Пенсиянгизни тўхтаттириб қўяман.
Ўринбой. Оббо, келини тушмагур, ёмон жойдан ушлади.
Маҳкам. Пул масаласи ойим учун жиддий масала. Қани, бу ёғи қандай кўчаркин.
Фармон (гап тополмай қийналиб туради. Зўрма-зўраки кулади). Сизлар нима қилиб томошабин бўлиб турибсизлар? Ишингизга жўнамайсизларми?
Асқар. Машина келсин.
Фармон. Э, машинанг ўлсин. Мунча имиллайди? (Нигорага.) Вой, айланай, мендан хафа бўлдингми? Қўй, хафа бўлма. Қани, юр-чи, иккаламиз ичкарига кириб бир муросага келиб олайлик. (Соттига.) Сен юр! (Тўхтага.) Сен қол!
Комил. Ойим таслим бўляпти.
Асқар. Бу бир тактика. Ойим арслонга ўхшаб иш тутадилар. Бир қадам орқага чекиниб туриб, сакраб ҳамла қиладилар.
Лутфи (Соттига). Кирмайсизми? Ойимни соялари бўлиб юрардингиз-ку!
Бўстон. Шу десангиз... Бу ерда нима гаплар бўлишини билиб туришлари керак-ку.
Муҳайё. Шпионлик қилмасалар туролмайдилар.
Сотти, Ҳазилларинг ўлсин. (Чиқиб кетади.)
Ўринбой. Тўхтанглар! (Маҳкамга.) Мен сенга кимман?
Маҳкам. Акам бўласиз, акам.
Ўринбой (Комилга). Мен сенга ким бўламан? Сендан сўраяпман?
Комил (зўрга). Акам бўласиз.
Ўринбой (Маъмурга). Сенга-чи, сенга ким бўламан?
Маъмур. Акажоним бўласиз, акажоним.
Ўринбой. Сенга-чи Асқар? Нега индамайсан? Оғзингга талқон солиб олганмисан? Гапир.
Асқар (зўрга). Акам бўласиз.
Ўринбой (жонланиб). Бу бошқа гап. Раз мен сенларга ака бўлганимдан кейин, ўласанларми мени айтганимни қилсаларинг. Эртага шанба, индинга якшанба, ойим икки кун кўчага чиқазмайди. Ҳаракатларингни қилиб қўйсаларинг-чи.
Маҳкам. Тўғри, бу бир, икки кун диққатвозлик, бу икки, анови ўлгурдан бир шиша эплаш керак, бу уч.
Комил. Э, қўйсаларинг-чи. Ёшларинг бир жойга бориб қолди. Шунча ичдиларинг, шохларинг чиқдими?
Ўринбой. Сен иложи борича жим тур.
Асқар. Комил тўғри айтади. Ўша ўлгурни ичмасаларинг бирор нарса бўлиб қоласизларми?
Тўхта. Нима кераги бор? Ойим билиб қолсалар, хафа қиладилар.
Ҳаким. Тўғри, сира иложи йўқ. Ойим эшикдан обиск қилиб киритадилар.
Маъмур. Агар мана бу акаларимиз хўп деса олиб келишни иложини қиламиз.
Ўринбой (Комилга). Бир шишагина олиб келайлик. Агар жонинг чиқиб кетсаям. Фақат бир шиша.
Комил. Уф... хўп. Бу энг охиргиси бўлсин.
Маъмур. Ие, шунча одамга бир шиша нима бўлади? Яна тағин икки кун-а. (Асқарга). Сиз ҳам бир шишага рози бўлинг. Бир шиша, холос.
Асқар. Вой-бў, э, хўп-эй.
Маъмур. Ана, икки шиша бўлди. Энди олиб келишни йўлини қилиш керак. Ака, қари билганни пари билмас дейишади. Сиз юз грамм маслаҳат беринг.
Маҳкам. Ўринбой ака, сизни қорнингиз бот-бот оғриб туради. Ишдан қайтаётганингизда йўлда грелкага бир шишани солиб қорнингизга босингизу вой-войлаб киринг, бу бир. Ўзимиз суяб уйга олиб кириб ётқизиб қўямиз, бу икки.
Ўринбой. Ҳа, ука, бу масалада сен академиксан-а. Лекин грелкани қаердан оламан?
Маъмур. Ўзим топиб бераман. Ўрдадаги аптека олдида учрашамиз. Биттаси бўлди, энди иккинчисини қандай қилиб олиб келамиз, яна ўйланг.
Маҳкам. Ҳаким, сен докторсан. Бир шиша ароқни олиб, қоғозини кўчириб ташла-да, лотинча бир бало деб ёзиб ёпиштириб қўй. Манави сумкангда келса ойим билмайдилар. Кўрсалар ҳам дори деб ўйлайдилар.
Ўринбой. Бу масалада устаси фарангсан-да.
Маъмур. Оббо сиз-эй. Доим шунақа сув қўшилмаган гапларни топасиз.
Маҳкам. Ҳа, энди, акаси... Кўпни кўрганмиз-да. Зарур бўлган пайтда хотинига чап бериб, арокдан клизма қилганларни ҳам кўрганмиз.
Маъмур. Шуниси яхши экан. Закуска керак эмас.
Келинлар. Биз тайёр.
Ўғиллар. Қани кетдик.
Олдинма-кетин чиқиб кетишади.
Фармон (ичкаридан). Нега кўнмас экансан? Кўнасан. Мен сени ўғри бўл деяётганим йўқ. Шунча келинларим сенга ўхшаган одам. Ҳаммаси айтганимни қилади.
Нигора. Мен кўнмайман. Сиз ахир замонамиздан икки юз йил орқада қолиб кетгансиз-ку.
Фармон. Э, менга артистлик қилма. (Соттига.) Бу келин осонликча бўйин эгадиганга ўхшамайди. Қилт этган товуши, ғиринг деган гапи менга етиб турсин. Тушундингми?
Сотти. Хўп бўлади, ойижон. Кўзим дурбин, кулоғим микрафон. (Ўпишаётган Нигора билан Тўхтани кўриб қолади). Вой шармандалар, куппа-кундузи-я. Вой эрсирамай ўлгур-ей.
Фармон. Нима бало деб жавраяпсан?
Сотти. Бу ёққа қаранг, бу ёққа!
Фармон (уларни кўриб юзини тўсади). Ҳаё деган нарса йўқ бу беномусларда. Отанг раҳматлик шундоқ Азим шер бўла туриб бир марта ҳам кундузи ўпмаганди. Болалар ухлагандан кейин чироқни ўчириб қўйиб, кейин ўпардилар.
Сотти. Ҳозиргилар унақа эмас. Дуч келган жойда ўпишаверади.
Фармон. Менинг уйимда бунақаси кетмайди. Кўрсатиб қўяман.
Нигора билан Тўхтани қувиб кетади.
Парда тушади.
Уста Боқи. Кампир ҳозир дазмолдек қизиб турибди. Яқинига бориб бўлмайди. Яхшиси кампир ҳовридан тушгунча жиндеккина ўз ҳолига қўяйлик.
Чироқ ўчади.

Иккинчи Парда
Саҳна олдидаги воқеа.
Уста Боқи. Тамом. Кампирнинг заказидан қутулдим. Сал кам бир қоп эски-туски. Кампири тушмагур то мана мен қоққан нағал қолгунча яматаверади. (Девордаги михга илинган китобчани олиб, тиззасига қўяди.) Энди прейскурант бўйича қилинган ишларга баҳо қўямиз. Демак, ҳисоб-китоб. Саксон тийин, олтмиш тийин. Бир сўм саксон, бир сўм ўн, етмиш...
Замонавий калта юбка кийган Нигора киради. Уста Боқи унга ҳайрон қараб туради.
Маршал кампир уни қандоқ қилиб шу аҳволда кўчага чиқазди экан-а?
Нигора. Уста амаки, ойим ҳали келганлари йўқми?
Уста Боқи. Маршал эрталаб чиқиб кетганича ҳали қайтгани йўқ.
Нигора. Хайрият-е. Кўчага чиққанимни аямга айтиб қўймайсизми?
Уста Боқи. Хотиржам бўлавер, қизим, Уста амакинг хоинлик қилмайди.
Нигора. Раҳмат сизга. (Сумкасидан бир газета олиб унга узатади). Тўртинчи саҳифасидаги фельетонни яхшилаб ўқиб олинг. Ойим келганда ўқиб берасиз.
Нигора югуриб парда орқасига кириб кетади.
Уста Боқи. Нега? О, бечора бола. Бу кампир ҳали сени не кўйларга соларкин? (Газетани ўқийди). «Кейинги пайтларда... (Қадам товушларини эшитиб орқасша қарайди).
Олдинда Фармон биби, орқасида бошига катта тугун кўтарган Соттихон киради.
Фармон. Тинчгина ўтирибсанми, Боқи?
Уста Боқи. Тинчлик. Чегарада ҳеч қандай фавқулодда ҳодиса рўй бергани йўқ.
Фармон. Бизникига ҳеч ким келгани йўқми?
Уста Боқи. Йўғ-е.
Фармон. Ҳеч ким чиққани ҳамми? Бизнинг заказ бўлдими?
Уста Боқи. Бўлди, гатоп.
Кампир қопдаги ремонт қилинган пойафзалларни кўздан ксчириб, тагидаги нархларга норози қарайди.
Фармон. Жами қанча бўпти?
Уста Боқи. Ўн саккиз сўм.
Фармон. Бу устахона ҳукуматникими, ўзингизникими?
Уста Боқи. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича-шаҳар бошқармасининг филиали. Тушундингизми?
Фармон. Хўп анойи мижоз топибсан-да, а? Бекор айтибсан. (Унинг олдига тўртта бир сўмлик ташлайди.) Шу бўлади.
Уста Боқи. Қолганини ёнимдан тўлайманми? Чўзиб қўйинг, онажон. Бу ҳукуматнинг пули. Тийинига ҳиёнат қилиб бўлмайди. (Фармон яна беш сўм ташлайди.)
Фармон. Шу етади. Қани, Соттихон, ўргилай кўтаринг.
Уста Боқи. Ҳой, ҳазиллашманг.
Фармон. Кўп хира бўлма. (Уни туртиб чиқиб кетади.)
Уста Боқи. Хайрият-е, бу гал ҳисоб-китоб тўппа-тўғри бўлди. Ярмини беришини биламан-да, шунинг учун икки баробар қилиб айтгандим. Агар тўққиз сўм десам албатта тўрт ярим сўм берарди. Бу кампир миллионер. Бугун оила аъзолари маош оладиган кун. Кўрайлик-чи, нима бўларкин? Ҳой, ким бор? Чегарани оч!
Яна ўша ҳовли. Кеч пайти, Нигора чиқади. Унинг эгнида эрталаб кампир кийдириб қўйган узун кўйлак. Этаги ерга судралиб келяпти.
Фармон. Ҳа, кўнмас экансан, мулойим бўлиб қопсан-ку. (Нигора унга яқин келгач). Қалай, қизим, тинч ўтирибсанми? Мен йўғимда ҳеч ким сўрамадими? Телефон ҳам қилмадими?
Нигора. Ҳеч ким келгани йўқ.
Фармон. Ҳой Сотти, кирим-чиқим дафтарларингни олиб чиқ!
Сотти (столча кўтариб чицади. Унда счёт ва бир неча қалин дафтарлар бор). Мана, тайёрман, ойижон.
Фармон. Бошладик.
Фармон биби келини Сотти билан ҳисоб-китоб қилиш учун тайёр ўтиришипти. Ўғли Асқар билан келини Лутфиниса ўз уйлари томон ўта бошлайдилар.
Фармон. Қаёққа? Маошни ташлаб кетинглар. (Соттига). Соттиниса, «Кирим дафтари»ни очинг.
Сотти. Ҳаммаси тайёр. Бошладик.
Асқар. Буни қаранг-а, сал бўлмаса эсимдан чиқай депти. Ассалому алайкум, ҳозир-ҳозир.
Фармон. Бўла қол, полковник, пул оляпсанми ё қўлтиғингни қашлаяпсанми?
Асқар. Мана, мана, ойижон.
Фармон (пулни олиб эринмай санайди. Чўтга тош ташлайди). Ёзиб қўйинг, Соттиниса. Қани, берироқ кел, полковник. Энгаш: энгаш деяпман. (Асқарнинг қўйин чўнтагига қўл тициб иккита ўн сўмлик олади.) Бу нима?
Асқар. Ия, қолиб кетибди-ку. Буни қаранг-а.
Фармон. Бўлди, кетавер, полковник. Соттиниса, манаву йигирмани ҳам ёз!
Лутфи. Мана, ойижон.
Фармон (пулни санаб чўт ташлайди). Чўғи ўлгур пас-ку. Беш сўми қани? Сумкангни қара!
Лутфи. Мана, ойижон, ўзингиз берган 50 тийин қолди. Э-ҳа, смена инженеримизнинг туғилган кунига коллектив совға олмоқчи. Мендан ҳам беш сўм ушлаб қолишди.
Фармон. Туғилмай ўлсин, туғилмайгина ўлсин. Манавуни, 20 сўмни қизингга жўнат. Москва деган шаҳарда ўқиса-ю, ҳолидан хабар олмасаларинг. Авжи имтиҳон пайтида болагинам бировга зор бўлиб қолмасин. Билиб қўй, қиз боланинг зориқиши ёмон йўлга юриши. Почтадан жўнатиб квитанциясини ўзимга опкелиб кўрсатасан.
Лутфи. Раҳмат ойижон.
Фармон. Шошма. Ўтган ой 25 сўм жўнатганман. Мана яна 10 сўм. Ўттиз сўм бўлди. Соттинисо, «чиқим дафтари»га 30 сўм харжни ҳам ёзиб қўйинг. Ўзингга нима керак?
Лутфи. Ўғлингизга битта кастюм олсак.
Фармон. Ҳукумат мелисаларга текинга ялтироқ тугмали кастюм-шим беради. Бошқа гапинг йўқми?
Лутфи. Ахир тўй-ҳашамларга милиция формасида борадиларми?
Фармон. Ннма, бориб бўлмайдими? Ор қиладими? Кимсан полковник. Учраганки милиция зоти бўлса, ҳаммаси ёғочдек тик котиб, честь беради. Ўзингга нима керак?
Лутфи. Ҳеч нарса керакмас.
Сотти. Следуюший.
Маҳкам билан Бўстон киради. Улар кампирга салом бериб ўз уйлари томон кета бошладилар. Кампир уларни тўхташга ундаб имо қилади. Икковлари нима гаплигини дарров пайқаб шошиб чўнтак кавлай бошлайдилар.
Фармон. Жуфтакни уриб қочиб қолмоқчимидиларинг?
Маҳкам. Оз бўлмаса эсдан чиқай деган экан-да. Ҳозир, ҳозир боплаймиз.
Фармон. Ҳамманг ҳам шунақасанлар. Маош олганда эсларинг кирди-чиқди бўлиб қолади.
Маҳкам (ёнидан ҳамёнини олиб ичидаги пулларни, ҳатто танга-чақаларини ҳам онасининг олдидаги дастурхонга тўкади). Бўлдими? Қутулдимми?
Фармон. Йўқ, ҳали бўлгани йўқ. Нега оқсаяпсан? Оёғинг оғрияптими? Қани, ўша оғриган оёғингни туфлисини ечгин-чи.
Маҳкам. Ие, ие, қўйинг-е.
Фармон. Еч деяпман.
Маҳкам. Ойи, қизиқмисиз? Келинларим олдида мулзам қилманг.
Фармон. Гапни айлантирма, еч.
Маҳкам. Хўп бўлади, мана.
Фармон. Йўқ, ўнг оёғингникини еч.
Маҳкам. Хўп.
Фармон. Нима, ўнг билан чапни фарқига бормай қолдингми? (Маҳкам ўнг оёғидан туфлини ечади. Кампир туфлини ичига қўлини тиқиб 25 сўмликни топади.) Бу нима?
Маҳкам (ўзини гўлликка солиб). Ия, қизиқ бўлди-ку? Ё тавба! Буни бу ёққа ким тиқиб қўйипти? Ё тавба! Мен бухгалтерман-а.
Фармон. Мен пулни ҳидидан биламан. Билиб қўй, пулни ютворсанг ҳам топаман. Кўзларим ренген бўлиб кетган. Бор, кетавер. (Маҳкам аста кета бошлайди.) Сотти, 25 сўмни ҳам ёз!
Бўстон (сумкасидан пул олиб узатади). Мана, шу десангиз, ойижон.
Фармон. Шу десангиз демай гапир. Ҳаммаси шуми?
Бўстон. Ойижон.
Сотти кампирнинг қулоғига шивирлайди.
Фармон. Нега кўп?
Бўстон. Яна алимент юбориптилар. Аммо бу пулга, шу десангиз... боламнинг ўзига велосипед олиб берсам дегандим.
Фармон. Сотти, пулни менга бер. Эллик сўм экан-а. Почтадан ўзига қайтариб юбор. Мен бунақа пулдан ҳазар қиламан. Болани ўзим боққанман. Бу ёғига ҳам қурбим келади. Велосипедни ўзим олиб бераман. (Пулни Бўстонга беради.) Почтадан жўнатиб квитанциясини ўзимга кўрсатасан. (Соттига). Ўша эски эри ўлгурнинг ишхонасига менинг номимдан хат ёзиб бер. Иккинчи пул юборма, деб ёз. Юборса парткомга ёзиб шармандасини чиқазаман. Ўзингга нима керак?
Бўстон. Шу десангиз...
Фармон. Шу десангиз демай гапир!
Бўстон. Хўп бўлади, ойижон. Шу десангиз... ишхонамиз ёнидаги дўконга японча жемпер кепти. Шундан биттагина олсам. Шу десангиз... илтимос, ўшандан биттасини олиб беринг. Жон ойижон, илтимос.
Фармон. Тавба, япончасини кийгилари кепти. Ўзимизники тешиб чиқадими? Бозорда ивирсиб юрадиган қаёқдаги қаланғи-қасанғи хотинларнинг эгнида японча жемпер. Ўшаларнинг тенги бўлдингми? Одамларга ҳайронман, хўрозқандни ҳам чет элники бўлса ялайман, дейди. Жемперинг ҳали яп-янги, Соттиниса, сен машинадан бензин қуйиб, жемперини ювиб бер. Беш-ўн кун ҳиди келса ҳам ўзи ўлгур топ-тоза бўлади.
Бўстон. Шу десангиз... хўп бўлади, хўп...
Фармон. Ўтавер... бор!
Сотти. Вой, следуюший.
Муҳайё пилдираб уйи томон кета бошлайди.
Фармон. Ҳой, ҳой, ғилдирак. Қаёкқа?
Муҳайё эшитмаган бўлиб унга қарамайди.
Фармон. Ҳой ғилдирак, ҳой мультфильм! Сизга айтяпман. Қулоқни том босганми?
Муҳайё (ноилож тўхтайди). Нима дейсиз, ойижон?
Фармон. Бу ёққа келннг, коқиндиқ. Бўйларингиздан ўргилай, яқинроқ келинг. Кармонни очинг, гиргиттон. Нима бўлса ҳаммасини сочинг, қоқиндиқ.
Муҳайё (сумкасини унинг олдига қўяди). Мана, сумканиям ола қолинг.
Фармон (ичидаги пулларни олиб, сумканинг ўзини суриб қўяди). Бу ёғи ўзингизга буюрсин. Сизга нима керак, ўргилай?
Муҳайё. Ҳалиги... вой... орқа томонидан тугма қадайдиган нарсадан...
Фармон. Нима бало экан? (Сотти Фармон бибининг қулоғига шивирлайди.)
Сотти. Ўлсин, лефчик-да!
Фармон. Ёз. Отини айтмай, нархини ёзсанг, ўзим тушунаман. Бўлдими?
Муҳайё. Импортнийсидан бўлса.
Фармон. Вой, импортнийси керакми? Чити ҳам бўлаверади. Тешиб чиқмайди.
Кўчадан Ўринбой вой-войлаб киради.
Фармон. Ҳа, нима бало бўлди?
Ўринбой. Қорним, қорним бураб оғрияпти.
Фармон. Вой, мен ўлмасам. Бирон дори-пори қилдингми?
Ўринбой (қорнига босган грелкани кўрсатиб.) Ҳозир ўтиб кетади. Йўлда аптекадан грелка олдиму чойхонадан қайноқ сув қуйдириб қорнимга босиб келяпман.
Фармон. Совиб қолгандир. Менга бер, тўкиб ташлаб қайноқ сув қуйдириб берай.
Ўринбой. Жудаям кайноғи бўлмайди. Ҳозир роса тобига келган пайти. Менга тегманглар.
Фармон. Яна ўзинг биласан. Ўзингдан ўтганини ўзинг биласан, болам.
Ўринбой. Ойи, ойи, пулимни олинглар. Илтимос, пулни олинглар.
Пулни бериб, инқиллаганича уйига кириб кетади.
Фармон. Соттинисо, буни ҳам ёзинг. Болам бечора шу қорин оғрнғидан сира қутулмади-да. Яна пул кетқазиб, грелка сотиб олипти-я. Уйга келганда-ку, бутилкага иссиқ сув қуйиб берардик. (Маъмурга қараб.) Сен нега тиржаясан? Бор, акангга қара, ёнида ўтир!
Маъмур. Ҳозир, ойижон.
Фармон. Ўргилай, Соттинсо, «кирим дафтари»ни ёпинг. Энди «чиқим дафтари»ни очинг.
Сотти. Мана, тайёрман, ойи. Ие, следуюший.
Башорат. Мана, ойижон.
Фармон (Башоратга). Кам-кўстингни айт. Нима керак?
Башорат. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак, дегандек...
Фармон (гапини бўлиб). Мақол қўшмай гапир. Мақол ҳам ўлсин, бўлар-бўлмасга суқулмай.
Башорат. Мақол сўз кўрки, ўзингиздан қолар гап йўқ. Дўст бошга, душман оёққа қарайди, дегандек... Туфлимнинг ранги ўчиб, тумшуғи ялпайиб кетибди.
Фармон. Уста Боқи ўлгурга тўғрилатиб берсам бўлмайдими?
Башорат. Эскини ямасанг эсинг кетади, дегандек... Етти марта тагига чарм қоқиб берган.
Фармон (Соттига). Ёз. Туфли деб ёз. Яна нима керак?
Башорат. Еган оғиз уялар, «Қудачилик — минг йилчилик», ўзингиз биласиз, биттаю-битта қизим. Кўзимнинг оқу қораси, ҳалиги қудаларимни бир чақирсам дегандим.
Фармон. Қуда, қуда. Қудаларингни тинч қўй. Бунақада бошингга чиқариб юборасан. Улар хўп зиёфатимизни ейишган. Сарполарни тўққиз-тўққиз қилиб кийишган. Қиз узатдингми, энди жим ўтир... Бўлди, кетавер.
Башорат. «Юзга айтганни заҳри йўқ», «Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним», қўйинг, ойи. Зиқналигингиз жонимга тегди. Рўзғоримни бўлак қилиб беринг ё мени жавобимни беринг.
Фармон. Нима?
Башорат. Кетаман.
Фармон. Қаёққа?
Башорат. Ойимникига.
Фармон. Ёшинг элликдан ошиб қолган бўлса, ойинг неча ёшдалигини ўзиям билмаса. Сенга кўзи учиб тургандир. Борсанг танирмикан?
Башорат. Нега танимас эканлар?
Фармон. Кўзи кўрмай қолганига ўн етти йил бўлган.
Башорат. Ўзимни кўрмасалар, овозимдан танийдилар.
Фармон. Қулоғини том босиб қолганига йигирма йилча бўлиб қолган. Қулоғини остида замбарак отсанг ҳам эти сесканмайди.
Башорат. Ойим кўрмасалар ҳам, овозимни эшитмасалар ҳам ҳидимдан биладилар.
Фармон. Сенда ҳид қоптими?
Башорат. «Ичингдан чиққан балога, қайга борай давога» — яхшиманми, ёмонманми — ойимни фарзандиман. Ойим мендан тонмайдилар. «Кўнғиз боласини оппоғим деяр экан, типратикон юмшоғим деяр экан», «Ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига».
Фармон. «Кўп гап эшакка юк».
Сотти. Следуюший.
Ҳаким киради.
Фармон. Яхши келдинг, болам. Акангга дори-пори қилиб бер.
Ҳаким акасининг уйи томон юради.
Тўхта. Аввал мен билан расчёт қилиб кет. Хотининг қани?
Xаким. Мана, ҳу ана...
Фармон. Бўпти, кетавер.
Меҳри киради, пулни беради.
Сотти. Следуюший.
Фармон (Меҳрига). Сенга нима керак?
Меҳри. Ҳар бир медицина персонали академик Иван Павлов назариясига биноан, шахсий гигиенани ўзига шартли рефлекс қилиб олиши керак.
Фармон. Гапни ғижимламай гапир. Муддаонгни айт.
Меҳри. Медицина ҳамширалари маникюр қилиб юришлари шарт...
Фармон. Тирноқ бўяйдиганми? Хина қўя қолсанг бўлмайдими?
Меҳри. Хина, бу хина академик Иван Павлов ҳайитда...
Фармон (Соттига). Хинани ҳайитда қўяркан. Хўп, майли, ҳарна бўлса ҳам дўхтир деган оти бор. Кимсан Фармон бибининг келини, деган оти бор. Неча пул туради?
Сотти. Етти сўм олтмиш тийин.
Фармон. Етти сўм ёз. Олтмиш тийинини ўзинг топасан. Олтита овсинингдан 10 тийиндан олсанг, олтмиш тийин бўлади. Улар ҳам фойдаланишади. Билиб қўй, бптта ўзингга эмас. Бўлди, кетавер.
Ўғиллар у ёқдан бу ёққа закуска кўтариб ўта бошлайдилар.
Нима бало. Бу ёққа серқатнов бўлиб қолдиларинг?
Асқар. Акамдан хабар оляпмиз.
Фармон. Акангни тинч қўйинглар. Касал одамни нотинч қилманглар. Бирпас жони ором олсин. Хўш, (Нигорага.) бунга ҳеч нарса керакмас. Келинлик сарполари яп-янги турипти. (Соттига.) Ўзингга нима керак? Сенга нима ҳам керак бўларди. Ҳамма вақт уйдасан. Тамом, дафтарни ёп.
Комил кириб, индамай пул бериб чиқиб кетади.
Сотти. Шу ўғлингиз жуда бошқача-да. Ўзи пулини олиб келиб беради-я.
Фармон. Ҳа, нимасини айтасан? Қани энди, электрдан, газдан, телефондан, водопроводдан қанча қарзимиз бор. Опчиқ қоғозини.
Сотти. Ҳисоблаб қўйганман. Ҳаммаси 43 сўм.
Фармон. 43 сўм? Вой-бў... Ҳой, бунақада тилладан тоғинг бўлса ҳам, емирилиб кетади-ку. Битта чироқни ёққанда, биттасини ўчириш керак. Счётчик ўлгур ғир-ғир қилиб пулни сўриб кетаверади. Бўлдингми, Сотти? Ҳаммаси неча пул бўпти?
Сотти. Бўлдим. 925 сўму 74 тийин.
Фармон. Бўпти, бор энди, уйдагиларни опчиқ. (Сотти пижамаларни опчиқади.) Мулла акаларингни чақир.
Сотти. Мулла акалару!..
Ўғиллар уйларидан чиқишади. Сотти ўғилларга бир хил пижамаларни тарқата бошлайди.
Фармон. Уйда кийишга. Ўринбойгинам, тузук бўлиб қолдингми?
Ўринбой. Ойижон, бу модадан қолган-ку. Ие, инкубатордан чиққандай бўлиб кетдик-ку.
Ҳаким. Больница десак ҳам...
Фармон. Кўп вақилламаларинг. Қани, уйингга бор ҳамманг.
Ўғиллар. Раҳмат, ойижон.
Кетишади.
Фармон. Келинлару... Чиқ ҳамманг.
Келинлар чиқиб келишади. Сотти уларга хам бир хил халат тарқатади.
Фармон. Кир қилмай, ҳадеганда кир машинасига солавермасдан кийинглар. Кийпм деганни дазмол тўзитади. Ҳадеб дазмол босаверманглар. Хўпми? Муборак бўлсин.
Келинлар. Раҳмат, ойижон.
Фармон. Қани, уйларингга боринглар. (Кетишади.) Соттинисо, қани «кирим дафтари»ни ёпиб, «чиқим дафтари»ни очинг-чи.
Сотти. Хўп.
Бир қўлида «ВЭФ» радиоси, бир қўлида газета билан Уста Боқи киради. Радиода манқа ашула ғириллаб эшитилиб турипти. Деразадан Нигора уларга қараб туради.
Фармон. Тағин қанақа шум хабар топиб келдинг? Тинчликми?
Уста Боқи. Энди шунақа бўп қопти. Хафа бўлмайсиз-да.
Фармон. Нима бўпти?
Уста Боқи. Газетада жиндак туртиб ўтишипти.
Фармон. Нима бўпти?
Уста Боқи. (газетани кўрсатиб) Жиндек туртиб...
Фармон. Кимни?
Уста Боқи. Сизнп.
Фармон. Мени? Ўқи, ўқи-чи!
Уста Боқи. (ўқийди). «Кейинги пайтларда қайноналар билан келинлар ўртасида жиддий конфликтлар содир бўлмоқда...»
Фармон. Секинроқ ўқисанг-чи. Кар эмасман, эшитаман.
Уста Боқи. «Ўтмиш сарқити бўлган бу ярамас одат ханузгача бахтиёр оилаларимизга заҳар солиб келади».
Фармон. Турган жойидан ўқи.
Уста Боқи. «Тошкентлик қайноналар...» Мана эшитдингпзми? «Тошкентлпк қайноналар, Ҳожинисахон, Ойшахон, Султонхон ая ва бошқалар томонидан...» Эшитдингизми? Ва бошқалар томонидан... келинларга бой-феодалларча муомала қтлинаётганини биз алоҳида таъкидлаб ўтампз. Ушбу фельетон юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборишингизни сўраймиз». Тамом.
Фармон. Мени отим чиқмади-ку? Мени отим йўқ. Мени отим йўқ.
Уста Боқи. Чиқди-ку.
Фармон. Қани?
Уста Боқи. «...ва бошқалар» дегани сиз деганида.
Фармон (жаҳл билан сапчиб ўрнидан туриб кетади). Сени бу ёққа ким чақирди? Хотпн-халаж бор уйга индамай бостириб кираверасанми?
Уста Боқи. Кўп ўдағайламанг. Мен сизни огоҳлантиргани келгандим. Яхшилик қилмоқчи эдим. Спз эса, яхшиликни билмадингиз. Газетада «ушбу фельетон юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборишингизни сўраймиз» дейилган. Мен ҳам фикр ва мулоҳазаларимни ёзиб юборсам, сизниям фамилиянтпз фельетонга аниқ ёзилади.
Чиқиб кетади.
Фармон. Ҳой, Боқижон, тўхта! Мен тушунмапман. Келиним сомса ёпяпти, иссиққина иккитасини еб кет. Чой ҳам тайёр. Боқи, тўхта. (Боқи қулоқ солмай кетгач.) Вой, энди нима қилдим? Бу мени газетага фельетон қилдириб, шарманда қилмаса гўрга эди-я. (Эшик тақиллайди.) Қара, Сотти, ким келяпти?
Сотти чиқиб кетади. Бир оздан кейин бўйнига магнитафон осган р а д и о м у х б и р ни бошлаб киради.
Мухбир. (индамай атрофни айланиб, ўзига керакли объектни қидира бошлайди.) Салом, ўртоқ Бобоева!
Фармон. (огоҳлантириб). Мени ўғлпм мелиса.
Мухбир. А? Яхши.
Сотти. Мени эрим институтда домла.
Мухбир объект қидиришда давом этади.
Фармон (хавотирланиб). Ҳой, ким бу? Нега сўрамасдан эшикни очасан?
Сотти. Ўзингиз оч дедингиз-ку.
Фармон. Мен оч десам, сўрамай-суриштирмай очаверасанми?
Сотти. Қаёқдан билай?
Фармон. Ҳой тўхтасанг-чи, кимсан ўзинг?
Сотти. «Тўхта» дегандан кейин тўхтанг-да!
Мухбир. Менми? Мен режиссёрман, радиодан...
Фармон. Ҳалиги қўлини мана бунақа қиладиганми?
Мухбир. Йўқ, у дирижёр. Режиссёр бу... мухбир-да. Мана документим.
Сотти. Ҳа-ҳа, режиссёр экан.
Фармон. Режиссёр.
Сотти. Ойи, сизни овозингизни ёзгани кепти.
Фармон. А? Шундайми? Мен ашула айтишни билмапман-ку.
Мухбир. Лутфи Бобоева сизни келинингиз бўладими?
Фармон. Сотти. Лутфи ўлгур мени сотипти.
Сотти. Э, йўғ-е, сотса мен билардим. Сотгани йўқ.
Фармон. Келиним Лутфи Бобоеванинг эри полковник. У мени энг яхши кўрган келинларимдан бири.
Мухбир. Менга шу киши ҳақида репортаж ёзишни топширишган эди. «Юлдуз» фирмасига бориб цех бошлиқларп билан гаплашдим. Уларнинг фикрларини ҳам ёзиб олдим. Энди уйда — оила шароитида қандай яшаётганларини ёзиб олмоқчи эдим. Шунинг учун сизнинг келинларпнгиз тўғрисида айтадиган илиқ гапларингиз керак. Сиз айтиб турасиз, мен ёзиб оламан.
Сотти. Ана, ойи, овозингизни радиога ёзиб кетар эканлар.
Фармон. Ия, шундайми? Ҳой, Соттинисо, дастурхон ёз. Тезда чой-пой олиб кел. Бўлмаса, ўғлим, мен айтай, сиз ёзинг. Келингинам бирам мўмин, бирам қобил. Ҳамма ишни ўзи қилади. Пазандалигини айтмайсизми?
Мухбир. Ҳозир, ойижон. Биласизми, менга фон керак эди-да.
Фармон. «Пон?» Йўқ, бизда «пон» йўқ.
Мухбир. Фон, фон.
Фармон. «Пон»инг нимаси?
Мухбир. Яхшиси, келинларингизни чақиринг, ойижон.
Фармон. Келинларни нима қиласан? Улардаям «пон» йўқ.
Мухбир. Мен уларнн фон қиламан.
Фармон. Келинлару... Чиқ ҳамманг. (Келинлар чиқишади.) Манаву мулла акаларинг сизларни «пон» кплармиш. Радиодан кепти. Режиссёр.
Келинлар. «Пон?»
Мухбир. (келинларга яқин бориб). Биласизларми, опажонлар, фон, бу...
Фармон. Ҳой, режиссёр. Уларга яқин бормай бу ёқдан туриб гапир.
Мухбир. Хўп, хўп.
Фармон. Ўт бу ёққа! Ҳой, сенга айтяпман!
Мухбир. Мана ўтдим. Биласизми, опажонлар, менга фон керак. Яъни иш процессининг овози. Ҳа, айтгандай, Лутфихон Бобоева ким?
Лутфи. Мен.
Мухбир. Сиз қозон билан капкир олиб чиқинг.
Фармон. Нима бало, овқат қилмоқчимисан?
Мухбир. Йўқ, менга овози керак.
Фармон. Бўпти, бор, олиб чиқ.
Лутфи қозон билан капкир олиб чикади.
Мухбир. Бу ёққа олиб келинг! (Лутфига.) Фараз қилингки, сиз ош қиляпсиз. «Ҳой овсин, тўғралган сабзини олиб келинглар», «хўп бўлади». «Ҳой овсин, гуручни ювиб келинг», дейсиз яна. Сизлар эса «ҳозир» дейсизлар. Хуллас, сиз, ўртоқ Лутфи Бобоева, жудаям хушмуомалалик билан капкирни қозонга уриб, овқат қиляпсиз. Тушунарлими? Мен қўлимни туширишим билан бошлайсиз. Хўш, хўш, энди так... кечирасиз, келинларингиз орасида майин куладигани борми?
Фармон. Ҳа, бор. Мана, Сотти жуда майин, жуда чиройли кулади.
Мухбир. Сиз бу томонга ўтинг. Демак, сизга вазифа бундай. Ҳовлидаги келинларни хурсандчилигини, сизнинг кулгингиз орқали беришимиз керак. Шундай хушчақчақ кулингки, радио тингловчиларимиз, «еттита овсиннинг аҳиллигини қаранглар», деб таажжубланиб, ҳавас қилсинлар. Кулгингиз табиий чиқсин, юракдан берилиб кулинг. Хўш, сиз, онажон, «радио микрофони Фармон бибининг муҳташам ҳовлиси ўртасига ўрнатилган» деганимдан кейин, сизга микрофонни тутаман. «Ҳи», деб гапимни тасдиқлайсиз. (Чой ҳўплаб.) Демак, бошладик. Тўхтанг, тўхтанг, мен ўзим қўлимни тушириб ишора қиламан.
«Қадрли радио тингловчилар, «Юлдуз» фирмасининг илғор тикувчиси Лутфихон Бобоевага бағишланган эшиттиришимизни бошлаймиз. Биз радио тингловчилардан қайнона билан келинлар аҳил яшамаётганлиги ҳақида кўплаб хатлар оламиз. Шу хатларга жавобан биз микрофонимизни етти келин билан аҳил яшаётган оила — Фармон бибининг муҳташам ҳовлиси ўртасига ўрнатганмиз». (Қўлини туширади.)
Фармон. Ҳи...
Мухбир. Ёмон чиқса, қирқиб ташлаймиз. «Етти қават кўрпача устида нуроний бир онахонимиз ўтирибдилар. Бу киши етти ўғил, етти келиннинг онаси. Қирқ бир неваранинг бувиси. Шу хурсандчиликдан фойдаланиб, Бобоевалар билан таништириб ўтмоқчиман. Лутфихон Бобоева оилада пазанда, хушмуомала, қўллари гул келинлардан бири. Ҳозир Лутфихон ая ҳовлида ош қиляптилар. (Қўлини тушириб, имлайди.) Мана, ўнг томонимизда эса, олтита келин бир-бири билан иноқ бўлиб рўзғор иши билан шуғулланяпти. Бири сабзи тўғраган, бири ҳовлига сув сепган, бири ўсма сиққан, бири эрини шимига дазмол босган, бири... Хуллас, бу оилада қайнона билан келинларни ораларидан қил ўтмайди. Бу ҳовлида доим осойишталик ҳукм суради. Мана, бахтиёр келинларнинг кулгисини бир эшитинг-а. (Қўли билан имо қилди.)
Сотти ёқимсиз кулади.
Мухбир. Стоп! Стоп! (Сотти тўхтамайди.) Стоп деяпман. (Фармонга.) Аяжон, тўхтатинг!
Фармон. Ҳой, Сотти, тўхта, тағин нима дейсан?
Мухбир. Бўлмади. Бе«фон» ёзамиз.
Фармон. Йўқ, «фон» билан ёзмасанг бўлмайди. «Фон» билан ёзасан. (Муҳайёга.) Ҳой, сен ҳам кул!
Мухбир. Йўқ, йўқ, ойижон, керакмас. Режиссёр сизми, менми?
Фармон. Бу уйда мен режиссёр. (Меҳрига.) Сен ҳам ўт! Учаловинг яхшилаб кул. (Келинлар зўрма-зўраки куладилар. Мухбир «стоп», «стоп» деганича уларга мурожаат қилади. Ахири уларни тўхтатади.) Яна нима дейсан?
Мухбир. Не удовлетворяет.
Фармон. Нима?
Мухбир. Қаноатлантирмайди. «Бе«фон» ёзсак, зўр чиқади.
Фармон. Яхши чиқадими ишқилиб? Бўпти, сенлар боравер. Бу мени овозимни ёзаркан. Хўш, бўлмаса, мен гапираман. Мени эрим раҳматликни Азим шер дейишарди. Ҳамма беданага ишқивоз бўлса, у киши фонусга ишқибоз эдилар. Доим фонус кўтариб юрардилар.
Мухбир. Тўхтанг. Эрингизни нима алоқаси бор? Лутфи Бобоева ҳақида гапиринг.
Фармон. Лутфи Бобоева менинг энг яхши кўрган келиним бўлади. Унга ўзим тарбия берганман. Мўмин, қобил бола. Уй ишларини ўйнаб-кулиб бажаради. Ҳурматимни қилади. Пазандалигини айтмай қўя қолай. Лағмонни сочнинг толасидек ингичка чўзади, чучварани данакдек тугади. Ёпган нонлари лолага ўхшаб қизаради. Ҳам ишда, ҳа.м рўзғорда илғор бўлган севиклн келиним билан фахрланаман. Мен умуман эр-хотиннинг ишига аралашмайман. Олган маоши билан ишим йўқ. Кам-кўстига яратсин, деб ўзларига қўйиб бераман.
Мухбир ўрнпдан туриб, нарсаларини йиғиштириб кета бошлайди.
Фармон. Ҳой, ҳой, ёзиб бўлдингми? Мени овозимнп ёзганингга радио пул тўлайдими? (Мухбир бошини ирғайди). Мени фамилиямни бнласан-а? Бобоева бўламан. Адресимни биласан. Пулни албатта юбор. Мен пенсионерман. Эсингдан чиқмасин.
Мухбир чиқиб кетади. Эшик тарақлаб очилади, ҳовлиқиб Уста Боқи киради.
Фармон. Яна қаиақа шум хабар олиб келдинг?
Уста Боқи. Маъмурингиз яна тўйга борипти. Эшитяпсизми? Маҳкам қассоб тўй қиляпти. Маъмур ўртага тушиб олиб, рубоб билан роса ашулани оляпти. Эшитинг, қулоқ солинг-а. Дўпписига роса пул қистиришипти. Икки чаккасп пулга тўлиб кетди.
Фармон (сапчиб ўрнидан туриб кетади. Соттига буюради). Юр. (Уста Боқига.) Сен ҳам юр!
Учовлари шошиб чиқиб кетишади. Бир оздан кейин кўча томондан уларнинг овози эшитилади.
Сотти. Такси!
Фармон. Ҳой, такси!
Уста Боқи. Тўхтади. Югуринг!
Келинлар айвон олдига югуриб чиқишади. Ннгора уларнинг аҳволига кулади.
Келинлар. Чақирдиларми?
Нигора. Ҳеч кпм чақирганн йўқ. (Яна кулади.)
Башорат. «Менам эдим сенингдек, сен ҳам бўдарсан менингдек». Кулманг, ўргилай, кулманг.
Нигора. Кулаётганим йўқ. Бери келинглар. Ўтиринглар, опалар. Аҳволингизни кўриб, ачиниб кетяпман.
Башорат. Келганингпзга энди ўн кунча бўлди. Ҳеч гапдаи хабарингиз йўқ. Бу уйдаги келинлар тухум босиб, жўжа очишдан бошқа ҳамма ишни қилишади.
Нигора. Наҳотки, сизлар шунга чидаб юрибсизлар?
Башорат. Иложимиз қанча? Қайнонангиз бир пуфласа, шамол, тўполон бўлиб кетади. Ухлаганда ҳам икки кўзини очиб ётади. Бирор ёққа кетса, Соттихон деган шпионини постга ташлаб кетади.
Нигора. Шу аҳволга чидаб юраверасизларми? Бўлмасам бир хотиржам гаплашар эканмиз-да. Масалан, мен бу аҳволда, эрксиз қулдек яшашга асло рози эмасман. Наҳотки етти киши, бир кишига бас келолмаймиз. Ўйлаб кўринг, менинг тарафимга ўтсангиз, ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб курашсак, бу уйдаги тартиб-интизом албатта ўзимиз хоҳлаганча бўлади.
Эшик тарақлаб очилади. Фармон биби Маъмур нинг қўлидан судраб киради.
Фармон. Мана, кўринглар бу тасқарани. Вой, сен кимга ўхшадинг? Отанг мўмин, қобилгина одам эди. Сабр-қаноатли эди. Битта аканг бухгалтер, биттаси терговчи, биттаси полковник, биттаси доктор, биттаси экономист, нимангга етказолмаяпсан? Бизни эл-юрт олдида шармандамизни чиқардинг-ку, ярамас. (Мушт ўқталиб кела бошлайди. Асқар унинг йўлини тўсади). Қоч, сен нари тур. Ўлдираман бу артистни.
Асқар. Йўқ, бу артист эмас. Бу — артистларга иснод келтириб юрган отарчи. Урган билан бу ярамас отарчини тузатиб бўлмайди. Яхшиси 15 суткага қамаб қўйиш керак.
Маъмур. Ашула айтганни қамаш керак, деган қонун йўқ. Ашула айтганни қамашса, биттаям ашулачи қолмас эди.
Комил. Ҳукумат қамамаса, ўзим ертўлага қамаб қўяман.
Маъмур. Ертўла зах, овозим ўтириб қолади.
Лутфи (тамоша залини кўрсатиб). Ойи, қаранг, шунча одам қараб турибди-я!
Фармон (залга қараб). Шарманда бўлдим. Уйга киринглар! Бу ярамас билан ичкарида гаплашаман. Дарвозани бекит! Бекит! Бекит, деяпман!

Парда.
Учинчи Парда
Парда олдидаги воқеа.
Уста Боқи аллақандай қўшиқни хиргойи қилиб туфли ямаяпти. Фармон биби чойнак-писла кўтариб киради. У сал хомушроқ.
Уста Боқи. Келинг, генерал? (унга табуретка қўйиб беради.) Тинч-омонмисиз? Келинлар тинчми? Неваралардан хабар борми? Сал хомушроқ кўринаспз?
Фармон. Сўрама, устам. Тушларим алағда-чалағда бўляпти. Отагинанг ҳар куни тушимга киради.
Уста Боқи. Тушга нималар кирмайди, дейсиз. Кеча менинг ҳам тушимга Азим амаким кириптилар. Негадир хафароқ кўриндилар. Гап сўрасам юзларини тескари ўгириб олдилар.
Фармон. Ия, сенинг ҳам тушингга кирдиларми? Бунда бир гап бор. Чолим бечорага бу дунёдаги ишлардан биронтаси маъқул бўлмай арвоҳи чирқиллаб қолганга ўхшайди. Сизга нима бўлди, десам индамайди. Ҳой, сизга нима бўлди, десам яна индамайди. Охири этагига ёпишиб олганимдан кейин, айтадиган гапини айтди.
Уста Боқи. Нима дедилар?
Фармон. Келинларингни нега қийнайсан? Уларни ўз ҳолига қўй, дейди.
Уста Боқи. Ия, дўппини олиб қўйиб ўйлайдиган гап айтибдилар-ку.
Фармон (чой қуйиб устага узатади). Жуда юрагим сиқилиб кетди. Сен билан бирпас гаплашиб, чигилимни ёзай дедим. Ҳар қалай сен чолимни қадрдони эдинг. Овозгинасини эшитгансан.
Уста Боқи (чой ҳўплаб). Агар Азим отам «келинларингни тинч қўй» деган бўлсалар, бунда бир гап бор. Менга қаранг, қариганингизда шулар билан ади-бади айтишиб сизга нима зарур. Келинг, ўз ҳолларига қўйворинг. Билганларини қилишсин.
Фармон. Шундоқ дейсан, Боқижон, бу лапашанглар рўзғор тутишни эплаёлишармиди. Ахир етти оила еттига бўлиниб кетса, бир-биридан меҳр қочади. Бир-бирига бегона бўлиб кетишади.
Уста Боқи. Мен сизга айтсам, Генерал, яқиндаги тишлашади, узоқдаги кишнашади, билдингизми? Бир-бирппп соғиниб, қадр-қимматли бўлишади.
Фармон. Шундоқ дейсану, Боқижон, буларнинг бошини бир қилгунимча нақ ўлиб бўлганман-а. Шунча йил йиққан-терганларпмни совуриб юборишади.
Уста Боқи. Олд келинингизнинг етти боласи бор. Кенжатойингиздан бошқа ҳаммаси бир уй боланинг ота-онаси. Рўзғорни шундоғам эплашсинки. (Ширин ўй суриб.) Бир тасаввур қилиб кўринг. Етти келин етти қозонда овқат қилди. Сиз айвонда, у ёнбошингизда, бу ёнбошпнгизда болиш. Бир чеккадан келинлар овқат опкелишади. Бири чучвара, бири манти, бири кабоб, бири сомса, бири лағмон, бири палов, яна бири жўжахўрознинг шўрвасини кўтариб келади. Сиз ҳаммасини жиндек-жиндек татиб кўриб охири оғзингизга ёққанини олиб қоласиз. Келинлар ишдан келганда сизга бири рўмол, бири кўйлак...бири пайпоқ, бири жерси пальто, бири кремплен кўйлак... Очиғини айтсам, оқпошшонинг онаси ҳам мунақа роҳатни кўрмаган.
Фармон (У ҳам хаёлга бералиб). Оҳ-оҳ, шундоқ бўлса кошкийди. Рўзғори бўлак бўлгандан кейин меҳри қочиб, қайда кўрдим қора эшагим, деб қолмасмикин.
Уста Боқи. Йўқ, йўқ, болаларингиз бунақа эмас. Сизнинг тарбиянгиздан чнққан болаларнинг ҳаммасида сифат белгиси бор.
Фармон. Бу гапни қўя тур. Амакинг тушимга ҳар кирганда фонусимни эҳтиёт қил, мендан қолган бу мерос фонусни тўнғичим Ўринбойгинамга бер, деяверади. Бу нима дегани экан?
Уста Боқи. Бунда катта гап бор. (Кулади.) Оғагинамни битта сирларини очиб қўйсам мени арвоҳ урмасмикин?
Фармон. Ўзи нима эди-ю, арвоҳи нима бўлади. Айтавер.
Уста Боқи. Отамнинг фонуслари сирли фонус эди. Менга айтинг-чи, ота ўша фонусларини бирон марта ёққанларини кўрганмисиз?
Фармон. Йўғ-е. Қирқ йил бирга умр кўриб бирон марта фонус ёққанини кўрмаганман. Аммо бир минут ёнидан қўймасди. Кундузлари ҳам фонус ўлгурни кўтариб юрарди. Кечаси бошига қўйиб ётарди. Бир марта фонусига керосин куйганимда, мендан сўрамай нега ёғ қуясан, деб роса қиёмат қилганди. Жаҳли чиқиб фонус пилигини суғуриб ташлаб, ичини чайқаб бошқатдан ёғ қуйдиргани кўчага чиқиб кетганди.
Уста Боқи. Ҳа, балли. Отам раҳматлик фонуснинг ичига керосин қуймасдилар. Ароқ қуярдилар. Кўчаларда холироқ бурчакларда тўхтаб фонус пилигини миқ-миқ қилиб сўрардилар. Кечалари бош кўтариб, бир-икки пилик сўриб қўярдилар.
Фармон. Вой, қуриб кетсин. Нега оғзингиздан қўланса ҳид келади, десам жигарим касал дерди. Гап бу ёқда экан-да.
Уста Боқи. Ўлганни орқасидан ёмонлаб бўлмайди. Тушга кирганнинг гапидан чиқиб бўлмайди. Отам нима деган бўлсалар шуни қилинг. Келинларни озод қилинг, фонусни Ўринбойга беринг. Шунда тушингизга кирмай қўядилар.
Фармон. Тиригида дурустроқ гап оғзидан чиқмаган чолимдан ўлганда чиқадими? Ҳай, мен кетай, келинлардан хабар олай, мен йўғимда сулаймон ўлиб, девлар қутулган бўлмасин.
Уста Боқи. Ҳар қалай арвоҳ арвоҳ-да. Кечалари безовта қилмасин. Бир ўйлаб кўринг.
Фармон ҳардамхаёл, паришон бир алпозда чиқиб кетади.
Уста Боқи. Кампирнинг юрагига кутқу солиб қўйдим. Уйга кириб роса ўйлайди. Гапим томир-томиригача борди. Энди кенжа келинни пишитиб қўйиш керак. Сираям бўш келмасин. Кампир ҳозир эллик процент юмшади. Яна бир ҳаракат қилсам шалвираб келинларининг оёғи тагига тушади. Қани, бир қарай-чи, яна жазаваси тутиб қолмадимикин. Ҳой, ким бор, чегарани очинглар! Оч!
Аста парда очила бошлайди.
Сахнада Сотти билан Фармон биби. Телефон жиринглайди. Сотти телефонга югуради, трубкани олиб гаплаша бошлайди.
Фармон. Ким экан бемаҳалда телефон қоқадиган?
Сотти. Катта қудангиз, «шу десангиз»ни онаси.
Фармон. (трубкани олиб). Лаббай? Вой қудагинамдан ўргилай, эсон-омон юрибсизми? Ҳа, худога шукур. «Шу десангиз»ни камроқ гапиринг, миям ачиб кетди. Оқтошга бориб келдим. Невараларингиз чопқиллаб юришипти. Хўп, ўргилай, хўп. «Шу десангиз» унақа жим бўлиб кетманг. Хўп, хўп, албатта бораман. Қизингизга ҳам айтиб қўяман. (Трубкани қўяди.) «Шу десангиз»ни кичкина синглисинн бир жойга фотиҳа қилишибди. Тўйга қарашиб юбор демоқчи-да. Дарди бўлмаса телефон қилармиди? Ҳозир бориб, қизини терисини капрон пайпоқдек шилиб оламан. Телефон қил деб, ойисига ўзи айтган. (Дарвоза қўнғироғи чалинади.) Қара-чи, Сотти, ким келибди? (Ўзи уйга кириб кетади.)
Ниҳоятда ясанган ўрта яшар бир хотин тугун кўтариб киради.
Сотти. Келсинлар.
Хотин. Фармон бибининг уйлари шуми?
Сотти. Ҳа, шу.
Хотин. Адашмаган эканман. Ўзлари бормилар?
Сотти. Ҳозир чақираман. Ойи, ойи, меҳмон келди.
Фармон. Ким экан? (Чиқади. Нотаниш хотинни кўриб, ҳайрон қараб қолади.) Келинг, ўргилай. (У билан кўришади.) Сотти, дастурхон ёз!
Сотти айвонга кўрпача солиб, дастурхон ёзади. Хотин икки тугунни айвон лабига қўйиб ўтиради. Хотин дастурхонга фотиҳа ўқийди. Сотти самовар келтиради. Ҳол-аҳвол сўрашади.
Фармон. Айбга буюрмайсизу, сизни танимайроқ турибман.
Хотин. Эҳтимол танимассиз, сизнинг таърифингизни кўп эшитганман, кўпдан бери бир дуонгизни олай деб, орзу қилардим.
Фармон. Қадамларингизга ҳасанот. Хуш келибсиз.
Хотин. Мени ҳам ўғил-қизларим бор. Улар ҳам сизнинг болаларингизга ўхшаб, мартабаликкина бўлса деб ният қилганман. (Тугунни ечиб, ҳар хил совға-саломларни Фармон бибининг олдига қўя бошлайди.)
Фармон. Нима қиляпсиз? Қўйинг, айб бўлади.
Хотин. Вой нега айб бўлар экан? Худога шукур, топармон-тутармон ўғлим бор.
Фармон. Ўғлингиз нима иш қилади?
Хотин. Базага мудир. Сизга нима керак бўлса, менга айтинг. Гилам керакми, гарнитур керакми, пахтагулли чойнак-пиёла керакми, ҳаммаси бор.
Фармон. Ҳеч нарса керакмас.
Хотин. Мабодо керак бўлиб қолса дейман-да.
Фармон (шубҳаланиб). Бу хотиннинг ичида бир дарди бор. Башорат келиним айтгандай: «Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур». (Хотинга.) Ишқилиб ўғлингиз тинч-омон юрибдими?
Хотин. Хўжалик ишидаги одамда тинчлик бўлармиди? Ўзи емай, еганларни кўролмайдиганлар кўп.
Фармон (ўзича). Энди даромадини бошлади. Қани, авжини ҳам эшитай-чи.
Хотин. Яқинда қиз чиқардим. Шуни гап-сўз қилишибди. Ўғлимнинг устидан у ёққа ёзишибди, бу ёққа ёзишибди, яшшамагурлар. Чақувдан бўлиб, қамалиб қолди.
Фармон. Айби йўқ бўлса, ҳукумат адолат қилиб қўйиб юборади.
Хотин. Энди шундоқ дейсизу, онажон, ҳаракат қилиб қолган яхши-да. Бир ўғлингизнинг божаси прокурор, бир ўғлингизни терговчи-милиция деб эшитган эдим.
Фармон (энсаси қотиб). Ҳа, шунақароқ.
Хотин. Сиздек хотиннинг фарзанди она гапини олади. Бир гаплашиб шу ишни босди-босди қилиб юборсангиз, қанақа бўларкин? Қиёматли опа-сингил тутиниб кетардик.
Фармон. Нималар деяпсиз?
Хотин (ўзича). Қиёматли опа-сингил бўлиб кетамиз, деганим ёқмади. Пулдан чўз, деёлмай турибди. (Фармонбибига) Ўртага тушинг. Ҳар қанча харж бўлса, мана мен турибман. Ўғлимни турмадан чиқазсалар ҳеч нарсамни аямайман. Очиқчасига гапирганимга хафа бўлмайсиз.
Фармон. Э, гап бу ёқда денг. Агар шу ишингизни тўғрилаб берсак, қанча пул бермоқчисиз?
Хотин. Беш минг. (Чой ҳўплаётган Сотти қалқиб кетади. Уни кўрган хотин, жонланиб.) Ўғлим чиққандан кейин, яна 10 минг бераман. (Бу гал Сотти қийқириб юборади.)
Фармон (аввал Соттига бир хўмрайиб қарайди, кейин ўзини гўлликка солиб). Ўғилларим кўнармикан? Уларни ўзлари билан гаплашиш керак. Сотти, ҳой Сотти. (Соттини туртиб ўзига келтиради.) Бор, мулла акаларингни чақир.
Хотин. Онасиз ахир, ўғилларингизни кўндиринг. Бир оғиз гапга 15 минг олсангиз ёмонми?
Фармон. Хўп, кўндиришга ҳаракат қилиб кўраман.
Ичкаридан ўғиллари чиқишади.
Фармон. Мана шулар менинг ўғилларим
Ўғиллар. Ассалому алайкум!
Фармон. Ҳаммаси мени ҳурмат қилишади. Ҳозир сўрайман. Болажонларим!
Ўғиллар. (қўлларини кўксига қўйиб). Лаббай, ойижон?
Фармон. Болаларим, сизларга ҳаром томоқ едирганманми?
Ўғиллар. Нима деяпсиз, ойижон?
Фармон. Шошманглар, сизларга ўғирлик қилгин, деб ўргатганманми?
Ўғиллар (қатъий). Йўқ.
Фармон. Мени бир гапимни икки қилганмисизлар?
Ўғиллар. Йўқ.
Фармон. Мен ўртага тушсам, пора оласизларми?
Асқар. Сиз ўртага тушмайсиз.
Фармон. Борди-ю, ўртага тушсам-чи?
Комил. Биз сизни иззат-ҳурмат қиламиз. Ҳамма айтган гапингизни бажарганмиз. Аммо бу илтимосингизни ўлсак ҳам бажармаймиз.
Фармон. Болажонларим!
Ўғиллар. Лаббай?
Фармон. Раҳмат сизларга! Раҳмат. Энди эшитинглар. Манави хотиннинг ўғри, муттаҳам ўғлини қамоқдан чиқаришимиз керак экан. Бунинг эвазига бу хотин бизга 15 минг сўм берар экан. 15 минг сўм-а...
Асқар (телефон трубкасини олиб). Рухсат этинг, ойи...
Фармон. Қўй, болам, қўй. Энди сизларга рухсат. Боринглар! (Ўғиллари чиқиб кетгач.) Энди, меҳмон, бизни кечирасиз. Сизни илтимосингизни бажаролмаймиз. Бошқа илтимос бўлганда майли эди. Мени Башорат келиним айтгандай: «Нима эксангиз, шуни ўрасиз». Энди боринг. Совғангизни ҳам олиб кетинг.
Хотин (оғир аҳволда қолиб). Мени кечиринглар...
Кетади.
Фармон. Вой буни қара-я. Эшикдан ҳалимдай мулойим бўлиб кириб келишидан бир балоси бор-ов, деб ўйловдим-а. Бу ер юткур испикулон мени нима деб ўйлаяпти ўзи? Мен у ўйлаган хотинлардан эмасман-а! Ҳой, Сотти, бўл тезроқ. Кийиниб чиқ. Қудамникига кеч қоламиз.
Сотти. Ҳозир, ойижон, ҳозир.
Ичкаридан олти келин чиқади.
Нигора. Рози бўладилар, кўндирамиз.
Лутфи. Ҳаммамиз илтимос қилсак, албатта кўнадилар.
Башорат. «Яхши гап билан илон инидан чиқар».
Муҳайё. Борди-ю, уришиб берсалар-чи?
Меҳри. Э, кўп инжиқлик қилманг. Бўлмаса, планимизни бузиб қўясиз.
Келинлар (Бўстонга). Қўрқманг, айтинг, айтаверинг.
Бўстон. Шу десангиз... ойижон... Мен ҳам сиз билан борсам дегандпм. Агар рози бўлсангиз, дарров кийиниб чиқардим. Шу десангиз...
Келинлар. Хўп дея қолинг, ойижон... Ахир сингилларини тўйлари-я... Илтимос сиздан...
Фармон. Сенлар жим тур. (Бўстонга.) Сизга нима бор, ўргилай? Эрга тегаётган сизми, синглингизми? Тўй маслаҳатинн сизсиз, ўзимиз пишитиб келамиз.
Бўстон. Ойижон, шу десангиз... Мен ойимнинг бош боласиман-а. Бормасам хафа бўладилар.
Фармон. Шу десангиз... бўлмаса сиз боринг, мен қолай. Бўлди, кўп минғирлайверма. Бормайсан, гап тамом!
Сотти. Тайёрман, ойижон. Калитни беринг.
Фармон (калитни беради). Уф, нима бало суртдинг? Сасиб кетибсан-ку?
Сотти. Тугмасини босса, повиллаб отиладиган атирдан сепаман деб, адашиб пашша ўлдирадиган «Аэрозол» ўлгурни сепиб юборибман.
Фармон. Уф, нари тур-е! Машинани ойнасини очиб қўй. Ҳой келинлар, мен устиларингдан қулфлаб кетаман. Эрларинг дайдиб самовар-памоварга чиқиб кетмасин. Уришмай, талашмай ўтиринглар. Бугун отдих. Ҳеч қаёққа чиқмайсизлар.
Келинлар. Майли, ойижон, майли. Машина ойнасини ёпиб ўтиринг, бўлмаса шамоллаб қоласиз.
— Яхши бориб келинг.
— Соттихон, қудахоламга айтинг, ойимга яхна чой қилиб берсинлар.
— Тинч ўтирамиз.
— Машннани секинроқ юргизинг.
Фармон (ўзича). Ё тавба, буларга бир нарса бўлганми?
Чиқиб кетади.
Бўстон. Эрга теккунча қора ерга тегсам бўлмасмиди?
Башорат. Қўйинг, йиғламанг, ўзи шундоғам юрагимиз сиқилиб турибди.
Муҳайё. Бир қориндан талашиб тушган сингиллари тўй бўламан деб турса-ю, боролмасалар-а. Бу қандай гап бўлди?
Нигора. Бу уй эмас, турма.
Меҳри. Келинглар, бир ҳасратлашайлик.
Башорат. Ҳасратга бало борми? Ҳасрат қилавериб, қилавериб бетимга ажин тушиб кетган. Ўрта Осиёнинг харитасига ўхшайман. «Ойни этак билан ёпиб бўлармиди», ўргилай. Менга қаранг, Нигора, кўзғолонни шу бугуноқ бошлаймиз.
Нигора. Бўпти, ҳозироқ бошлаймиз. Демак, биринчи вазифа эсларингиздами?
Келинлар. Ҳа. Аввал эркакларни ўз томонимизга оғдириб оламиз. Кейин улар билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Ҳозир ҳовлида «биз бу уйдан кетамиз» деб бакирамиз. Тушунарлими? Қани, бошладик.
Келинлар. Биз бу уйдан кетамиз...
Меҳри, Муҳайё ва Бўстон жойларидан қимирламай турадилар.
Нигора. Сизларга нима бўлди?
Муҳайё. Қандоқ бўларкин-а?!
Меҳри. Асаб системамга таъсир қилмасмикин?
Башорат. Э, ланж бўлмай кетинг. Кемага тушганнинг жони бир.
Муҳайё. Ойим бизни еб қўймасмикинлар?
Нигора. Қўрқманг, кураш қурбонсиз бўлмас. Бошладик.
Олти келин баб-баробар, «бу уйдан кетамиз!» деб қичкира бошлайдилар. Тўхта югуриб чиқади.
Тўхта. Хой, сизларга нима бўлди?
Нигора. Сиз нари туринг. Аралашманг!
Келинлар. Бўлинг, овсин, чаққон, чаққон қимирланг.
— Машнна чақирдингизми?
— Мен тайёрман.
Келинлар уйларидан юкларини кўтариб чиқишади. Уларнинг шовқинидан эрлари ҳайрон бўлиб киришади.
Ўғиллар. Ҳа?
Нигора. Биз бу уйда, бунақа шароитда яшаёлмаймиз. Ҳаммамиз кетамиз.
Ўғиллар. Қаёққа?
Келинлар. Микрорайонга.
Меҳри. У ердаги янги уйлар академик Иван Павлов назариясига мос. Ҳамма томондан санитария қоидаларига риоя қилинган. Ошхоналарининг девори оқ чиннидан. Иссиқ сув бир ёқдан, совуқ сув бир ёқдан шилдираб оқиб туради.
— Поллари паркет.
— Хоналарини шамоллатадиган вентиляцияси бор.
— Ваннахонаси пошшоларнинг саройига ўхшайди.
— Кир ювганда мағзава тортадиган канализациясини айтмайсизми?
Нигора. Ана шунақа ажойиб уйларга кетамиз.
Маъмур. Бўпти. (Муҳайёга.) Аввал икковимиз алоҳида гаплашиб репетиция қилиб олайлик.
Иккови чикиб кетади.
Ҳаким. Ҳар бир медицина персонали диагнозни бемор олдида қўймай, алоҳида хонада консилиум қилади. Юринг.
Хотинини опкириб кетади.
Асқар. Жонидан, сиз машҳур тикувчисиз. Кийим деганни алоҳида хонада примерка қилинади. Юринг, ўша ерда гапларингизни бир примерка қилиб оламиз.
Лутфи билан чиқиб кетади.
Маҳкам. Биз молия ходимлари ҳисобдан адашиб кетмаслик учун алоҳида хонада ҳисоб-китоб қиламиз. Юринг, қиладиган ишимизни чўтга солиб кўрай.
Бўстон н и опчиқиб кетади.
Комил. Бизнинг хотин ҳозир йўқ. Маликаи Дилором келгунча манаву романни охирлатиб қўяман. (Чиқиб кетади.)
Ўринбой. (Башоратга). Сиз булар ичида энг каттасисиз. Ҳар бир гапни ўлчаб гапиришингиз керак. Унинг устига ательемодни энг зўр бичиқчисисиз. Орқангиздан академиклар, министрлар, халқ артистларининг хотпнлари эргашиб юради. Ҳар бир гапни андозага солиб гапиришингиз керак. Юринг, гапингизни андозага соламиз.
Иккови чиқиб кетишади.
Тўхта. Энди нпма бўлади?
Нигора. Бпттаси ҳам ваъдасида турмади-я!
Кулис ортидан келинларнинг бақиргани, йиғиси эшитилади. Ҳамма ўғиллар уйларидан додлаб чиқишади.
Ҳаким. Э, ойим билан очиқчасига гаплашишимиз керак. Бўлмаса, хотинларимиздан ажралиб қоламиз.
Нигора. Мулла акалар, мен ойимни жуда яхши кўриб қолдим. У киши жуда ажойиб одам эканлар. Ҳеч ким ўз айбини билмайди, деганларидек, ойимлар ўз айбларини ўзлари билмаяптилар. Ахир, ўзинглар ўйлаб кўринглар. Меҳмонга боролмасак, меҳмон чақиролмасак, хоҳлаган кийимпмизни кия олмасак, кўнглимиз тусаган овқатни пишириб ея олмасак. Кинотеатрларга бориш у ёқда турспн, уйимиздаги телевизорни фақат «Оталар сўзи, ақлнинг кўзи» бўлганидагина кўрсак. Мен бу уйга янги келган одамман. Лекнн аҳволларингни кўриб бунақа яшаб бўлмаслигинп билиб турибман. Сизларнинг бепарволикларингиз ғашимни келтиряпти.
Маҳкам. Кенжа келиннинг таъналари тўппа-тўғри, бу бир, янги келган одам аҳволимизнн дарров билади, бу икки. Ўзимиз сезмаймиз, ўрганиб кетганмиз, бу уч. Уят, уят, бу тўрт.
Маъмур. Бирон жўяли маслаҳат беринг, кўпни кўрган одамсиз, ака.
Маҳкам. Мен нима дейман, бу бир, мана, домла ганирсин, божаси прокурор, закон билади, бу икки.
Комил. Мен божам билан ойимни йўлга солиш учун дунёдаги жами юридик қонунларнинг ҳамма моддаларини қўллаб кўрганмиз. Иш чиқмаган. Манави терговчи бир нпма десин. Бунақа ишларнинг кўпини ҳал қилган.
Асқар. Биз онажонимизни жуда яхши кўрамиз. Кекса одам, диллари оғримасин, деб қаттиқ гапирмаймиз. Уйимизнинг аҳволини қаранг, келин, бу уйни бузиш мумкин эмасмиш. Ойимни тарбиялаш у ёқда турсин, ҳатто мана бу уйни бузиб, ўрнига янгисини қуролмаймиз. Бу уйга ҳаммамизнинг кнндик қонимиз тўкилган эмиш. Уйимизни деворларида дадамиз раҳматликнинг панжаларини изи қолганмиш. Ойимиздан бекитган пулга янги уйни лойиҳасини чиздириб қўйганмиз. Тайёр бўлганига бир ҳафта бўлди. Шу ҳакда ойим билан очиқчасига гаплашмоқчи бўлгандим, фойдаси бўлмади. Энди ўзларинг билганларингни қилинглар.
Нигора. Сизлар ҳурмат қиламиз деб, қул бўлиб юрибсизлар-ку. Асқар ака, бу милиция полковнигининг гапи эмас. Сиз қанчалаб жиноятчиларни тўғри йўлга солиб юборгансиз. Ойимга нима бўпти? Тузатиш мумкин.
Асқар. Қўлингиздан келса, марҳамат, тузатинг.
Нигора. Менга қўйиб берсанглар, эртагаёқ ойимни бошқача қилиб қўярдим.
Ҳаким. Сиз бу ишни қилсангиз ярашади. Ҳали ойим бўйнингизга минганларича йўқ. Яна уч кун жим туриб берсангиз, мулла минган велосипеддек ювош бўлиб қоласиз.
Маъмур. Э, бўлмаган гапни қўйинглар. Конкрет гаплардан гапиринглар. Ака, ака, сизнинг каллангиз Госпландек аниқ ишлайди. Бир ишлатинг. Мана бундоқ қилиб бармоғингизни пешонангизга тираб, бир ўйланг. Жами сув қўшилмаган гаплар сиздан чиқади.
Маҳкам. Ҳаммамиз бир мулоҳаза қилиб олайлнк. Демак, ойим эркимизни қўлимиздан олиб қўйганлар. Демак, биз эркимизни қўлга олиш учун курашишимиз керак. Ана, энди мақсадимиз аниқ бўлди. Ҳар соҳани ўз министрлиги бор. Ойимга ўхшаган кампирларнинг министрлиги қаерда? Йўқ.
Ҳамма. Тўғри, йўқ.
Маҳкам. Тўғри, йўқ. Демак, ойнмларнинг устларидан ҳеч қаерга шикоят қилиб бўлмайди. Кийим ғижим бўлса, дазмоллаймиз. Уйимиз бузилса, ремонт қиламиз, ойимларни дазмол қилиб бўлмаса, ремонт қилиб бўлмаса, раҳматлик дадамиз Азим шерни чақириб, «бу кампирингизни тарбия қилиб беринг», деёлмасак. Демак, биз фақатгина у кишининг онгларига таъсир қилиб, қайта тарбиялашимиз керак.
Ҳамма. Во...
Ўринбой. Шошма, шошма, ўйлаб-ўйлаб шу гапни топдингми? Ойим ҳозир неча ёшга кирдилар?
Ҳамма. 75 га.
Ўринбой. Ҳа, балли, 75 ёшга кирган бўлсалар, у кишини тарбиялаш учун яна 25 йил вақт керак. Ана унда нима бўлади? Ана унда 100 га кирадилар. Ўйлаб-ўйлаб топган гапини қаранг-а. Барибир ҳеч иш чнқмайди. Тарқалинглар. (Ҳамма у ёқдан бу ёққа ўйланиб юради.)
Нигора. (бирдан). Топдим!
Ҳамма. А? Нима?
Нигора. Шошманглар, бу ниҳоятда махфий бўлиши керак. Юринглар, ичкарида гаплашамиз.
Чироқ ўчиб бир оз паузадан ксйин ёнади. Фармон билан Сотти қудасиникидан келяпти.
Фармон. Вой-вой, маҳалласининг болаларини шумлиги, машинамга мих билан чизиб қўяди, деб ўтиргандек бўлмадим.
Парда орқасидан келинлар чиқа бошлайдилар.
Келинлар. Ассалому алайкум, яхши бориб келдингизми?
— Чарчамадингизми?
— Ҳаммаси тинчми?
Бўстон. Қалай шу десангиз, тўй маслаҳати биттими?
Фармон. Э, шу десангиз... демай гапирсангиз-чи. Шу десангизни ойингиздан эшитавериб бошим оғриб келяпман. Онангни тўйга тайёргарлиги йўқ экан. Нимангиз бор десам, нуқул 4 та патнис билан ўнта пиёласини кўрсатади. Ойингни олдидан шу десангиз... беш юз сўмга тушиб келяпман. «Тўйни ресторанда қиламан, ҳамма нарса тап-тайёр бўлади, ортиқча ташвиш қилиб юраманми?» дейди. Қурғурни гапида жон бор. Ҳақиқатан ҳам тўй қиламан деб, оёғи куйган товуқдек питиллаб, куйди-пишди бўлиб юргандан кўра, ресторанда қилиб қўя қолган яхши. Шунча азобни нима кераги бор. Жонини ҳузурини билади қудам.
Сотти. Пишиқ-да ўлгур, пишиқ.
Келинлар. Раҳмат сизга, ойижон, раҳмат.
Уста Боқи. Одамлару одамлар, боғда битган бодомлар, эшитмадим деманглар. Бугун маҳалламиз клубида «Келинлар қўзғолони» деган ажойиб томоша кўрсатилади.
Келинлар. Вой, ойижон, биз ҳам борайлик.
— Илтимос сиздан, жон ойи.
Фармон. Жим бўлинглар. Клубда сенларга пишириб қўйибдими? Бугун телевизорда «Оталар сўзи, ақлнинг кўзи» бўлади. Ўшани кўрасизлар. Юр ҳамманг!
Боқи. ...«Келинлар қўзғолони» деган ажойиб томоша кўрсатилади.
Келинлар. Жой ойижон, хўп дея қолинг.
Фармон. Ҳой, Боқи, билети қимматми?
Уста Боқи. Сизга барибир эмасми? Ё томошага бормоқчимисиз?
Фармон. Ҳа.
Уста Боқи. Ундай бўлса, сизларга текин.
Келинлар. Ана, текин экан. Текин... хўп дея қолинг.
Фармон. Бўпти, юринглар.
Декорациялар ўртасида яна худди шундай кичик декорация, олти ўғил хотинлари ролида, Мақкам Фармон биби ролида чиқади. Фармон биби ва келинлари саҳна четидаги стулларда ўтиришибди.
Уста Боқи. Ҳо, артистлар, тайёрмисиз? Қани, бошладик.
Парда очилади. Саҳнада Фармон бибининг кийимини кийиб олган Маҳкам турибди.
Фармон. Ҳа.
Уста Боқи. Ундай бўлса, сизларга текин.
Келинлар. Ана, текин экан. Текин... хўп дея қолинг.
Фармон. Бўпти, юринглар.
Декорациялар ўртасида яна худди шундай кичик декорация, олти ўғил хотинлари ролида, Мақкам Фармон биби ролида чиқади. Фармон биби ва келинлари саҳна четидаги стулларда ўтиришибди.
Уста Боқи. Ҳо, артистлар, тайёрмисиз? Қани, бошладик.
Парда очилади. Саҳнада Фармон бибининг кийимини кийиб олган Маҳкам турибди.
Маҳкам. Келинлару...
Келинлар. Ҳув... (Залдан.)
Фармон. Э, сенлар жим ўтиринглар. (Залдан.)
Маҳкам. Ҳой, келинпошшо, бўлинг тезроқ, «Кирим», «чиқим» дафтарини олиб чиқинг.
Комил. Тайёрман, ойи.
Маҳкам. Қани энди ҳисобла-чи, водопроводга, светга, телефонга, газга қанча тўлашимиз керак экан?
Комил. Ҳаммасини ҳисоблаб қўйганман.
Сотти. Мен биламан, 43 сўм. (Залдан.)
Комил. Ўзим ҳам биламан, 43 сўму 00 тийин.
Маҳкам. Вой-бў, 43 сўм. Ҳой, бунақада тилладан тоғинг бўлса ҳам емирилиб кетади-ку. Битта светни ёққанда, иккинчисини ўчириш керак-да. Счётчик ўлгур ғир-ғир қилиб, пулни сўриб кетаверади-ку. Тайёрмисиз, келин?
Комил. Тайёрман, бошладик.
Асқар (киради). Салом ойижон. Мана. (пул беради.)
Маҳкам. Чўғи пас-ку? Беш сўми қани?
Асқар. Смена инженеримизни туғилган кунига коллективимиз совға тайёрлаётган эди. Мендан ҳам беш сўм олиб қолишди.
Маҳкам. Туғилмай ўлсин, туғилмайгина ўлсин. Лекин барибир мени ҳисобимда яна ўн етти сўм етмай турибди.
Комил. Мана мундоқ қилинг, топасиз.
Маҳкам. Қани, менинг олдимга келинг-чи, келинпошша. (Асқар яқинлашади.) Бисмиллоҳи раҳмону раҳим. (Кўкрагига қўл тиқади.) Ҳеч нарса йўқ экан.
Комил. Вой адо бўлсин.
Фармон. (залдан). Вой, бу мени кўрсатяпти!
Келинлар. Йўқ, ойижон, ахир бу спектакл-ку.
Тўхта (калта юбка ва майкада). Ойижон, бир шаҳарга тушиб келсам дегандим.
Маҳкам. Вой, ўзим айланай. Бўйларингизга қоқиндиқ. (Ролдалиги эсига тушиб.) Ие, вой шарманда, вой беюз!
Тўхта. Вой, ойижон, гуноҳим нима?
Маҳкам. Ширяланғоч юра қолгин эди. Қипяланғоч юра қолгин эди.
Тўхта. Бу уй эмас, турма. Ҳа, турма.
Чиқиб кетади.
Маҳкам (Асқарга). Нима камчиликларинг бор? Нима дейсан?
Асқар. Ойижон, уйимизни аҳволига караб бўлмайди. Ўғилларингиз сиздан яширган пулларига янги уйни лойиҳасини тайёрлаб қўйишган. Ана шу янги уйни қурсак яхши бўлади.
Маҳкам. Бекор айтибсан. Бу уйга болаларимни киндик қони тўкилган. Бу уйнинг деворларида чолгинамнинг панжасининг излари турибди. Бу уйда 41 та неварам туғилди. Бу уйни бузмаймиз, ҳеч қаёққа кетмаймиз.
Асқар. Қўйинг, ойи, бу уйда мен ортиқ туролмайман. Кетаман.
Маҳкам. Вой адо бўлинг сиз. Қаёққа кетасиз?
Асқар. Ойимникига.
Маҳкам. Боринг, кетсангиз кетаверинг.
Асқар. Худо олсин бу уйингизни. Елкамнинг чуқури кўрсин.
Кетади.
Комил. Вой савил-ей. Следуюший!
Фармон. Мени кўрсатяпти. Ҳой! (Ўрнидан туриб кетади, келинлар чувиллашиб жойига ўтқазиб қўйишади.)
Маъмур. (пилдираб киради). Ассалому алайкум.
Маҳкам. Ғилдирак, ҳой ғилдирак.
Маъмур (юришда давом этиб). Ассалому алайкум.
Маҳкам. Ҳой, ғилдирак, сизга айтяпман. Қулоқни том босганми?
Маъмур. Вой мемими?
Маҳкам. Ҳа, сиз, акаси жонидан. Э, ойиси жонидан. Вой, ўзим ўргилай сиздан. Бўйларингизга бўйтумор.
Маъмур (уялиб). Вой, қўйинг, ойи.
Маҳкам. Қани гиргиттон, сумкангизни кўп ғижимламай очинг-чи, ичидагиларни мана бу ерга сочинг-чи.
Маъмур. Вой, сумкамниям ола қолинг, ойнжон.
Маҳкам. Ўзим айланай. (Комил Маъмурнинг сумкасидан пул олади.) Мана сумкангиз. Сизга нима керак?
Маъмур. Менгами? Ҳалиги...
Маҳкам. Туфлими? Ичкўйлакми?
Маъмур. Ишхонамизда путёвка бераётган экан. Ўғлингиз билан бир Кавказ томонларни айланиб келсак.
Маҳкам. Вой, Кавказда нима қиласиз? Пишириб қўйибдими? Мана, телевизорда ҳар ҳафтада икки марта «Оламга саёҳат» деган эшиттириш беради. Ўшани кўриб, уйда кўмилиб ўтираверинг. Ҳалиги, илонлар дейсизми, филлар дейсизми, айиқлар дейсизми, маза қилиб кўриб ўтирасиз. Кавказга боргунча туғинг. Ҳой, менга қаранг, нимага туғмайсиз? Ўғлим бечора иккита бола билан ўтиб кета берадими?
Маъмур. Вой, шунга шунчами, ака? Ие, ойи. Юз граммлик гап экан-ку. Туғардиму фигурам бузилиб қолишидан қўрқаман.
Маҳкам. (Комилга). Ҳой келин, «кирим» дафтарига ёзиб қўйинг. Бу келиним шу бугундан бошлаб тўққиз ой, тўкқиз ҳафта, гўққиз кун, тўққнз соатдан кейин туғиши керак.
Маъмур. Зиқналигингиз қолмади-қолмади-да. Жонимга тегиб кетди. Кетаман.
Маҳкам. Қаёққа?
Маъмур. Ойимникига.
Маҳкам. Вой, ундан нарига ўтиб кетинг.
Комил. Навбат кимники?
Ўринбой киради, пул беради.
Маҳкам. Кам-кўстингни айт, нима керак?
Ўринбой. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак дегандак...
Маҳкам. (гапини бўлиб). Мақол қўшмай гапир. Мақол ҳам ўлсин, бўлар-бўлмасга суқилмай.
Ўринбой. Мақол сўз кўрки. «Бор товоғим, кел товоғим» деганларидек, қудаларимни бир чақирсам деган эдим.
Маҳкам. Қуда, қуда, қудаларингни тинч қўй. Қиз узатдингми, энди жим ўтир.
Ўринбой. Зиқналигингиз жонимга тегди. Кетаман.
Маҳкам. Қаёққа?
Ўринбой. Ойимникига.
Маҳкам. Ёшинг 50 дан ошиб қолган бўлса, ойинг неча ёшлигини ўзиям билмаса. Сенга кўзи учиб тургандир. Борсанг танирмикан?
Ўринбой. Танийдиларми, танимайдиларми, эшитадиларми, эшитмайдиларми, ҳидимдан биладилар.
Маҳкам. Сенда ҳид нима қилади?
Ўринбой. Ўзимни ҳидим бор-ку.
Маҳкам. Нафталин ҳиди.
Ўринбой. Қариманми-қуриманми, ойимни қизиман. Мендан тонмайди. Ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига. Қуриб кетсин, шу уйингиз.
Комил. Яна ким бор?
Ҳаким. (пул беради). Ассалому алайкум.
Маҳкам. Сенга нима керак?
Ҳаким. Академик Иван Павлов назариясига биноан ҳар куии калориясиз суюқ овқат ичавермасдан витаминли, калорияли овқат ейиш керак. Мен қўй гўшти, қўй ёғидан ош емоқчиман.
Маҳкам. Бугун шўрва бўляпти. Ҳаммамиз шўрва ичамиз. Паловни пайшанба куни еймиз.
Ҳаким. Бунақа қилсангиз кетаман.
Маҳкам. Вой, сен ўлгурдан ҳам гап чиқадими? Сендан-а? (Залда ўтирган Нигорани кўрсатиб.) Вой-дод, манавини келганига ўн кун бўлмай, бошқа келинларимниям йўлдан урибди.
Ўғиллар тугунларини кўтариб чиқишади.
Маҳкам. Келинлару...
Келинлар. (залдан). Ҳув...
Фармон. Жим бўлинглар. Бу мени кўрсатяпти дедим-ку.
Уста Боқи. Йўқ, йўқ, сиз эмас, ўтиринг.
Маҳкам. Шартларингни айтинглар.
Ўринбой. Ҳар бир оила ўзига ўзи қозон қайнатсин.
Ҳаким. Ҳар бир оила меҳмон чақириш, меҳмонга бориш ҳуқуқига эга бўлсин.
Маъмур. Ҳар бир оила аъзоси кинотеатрларга бориш, маданият ўчоғларида ҳордиқ чиқариш ҳуқуқига эга бўлсин.
Асқар. Шу пайтгача йиғилиб қолган оила бюджетидан ҳар бир оилага янги уй куриб берилсин.
Тўхта. Ҳар ким олган маошини ўз эҳтиёжига яраша сарф қилиб, модний кийимларни кийишга рухсат этилсин.
Ҳаким. Оилада шпион штати қисқартирилсин.
Комил. Йўқ, йўқ, йўқ.
Ўринбой. Агар шартларимизни бажармасангиз биз ҳаммамиз кетамиз.
Ҳамма. Кетамиз!
Маҳкам (Фармон биби га). Фармонбону, маслаҳат бер, нима қилай? Келинларим кетиб қолса, ўғилларим хотинсиз қолади-ку. Ахир 41 та неварам бор.
Фармон (кулганича). Ҳой кампир, сени миянгда эски замонни ачиган-бижиган қилиқлари қолиб кетган. Шундай яхши келинларингни қийнаб қўйибсан-ку. Уларни шартини бажариб, эркларини ўз қўлларига бер!
Маҳкам. Шартларингизга кўндим. Ҳаммаларингиз эркинсизлар.
Кичик парда ёпилади.
Фармон (кулиб). Буни режиссёри ким?
Боқи. Ростини айтайми?
Фармон. Айтавер.
Боқи. Кенжа келинингиз Нигорахон.
Фармон. Раҳмат сизларга. Жуда маза қилиб томоша қилдим. Кенжатойим Тўхтавойдан кўнглим нотинч эди. Ўлиб кетсам бу бўшашганнинг ҳоли нима кечади, дердим. Бахтига сен учрадинг. Энди кўнглим тинч.
Ўғиллар. Нима гап, ойижон? (Парда орқасидан чиқиб.)
Фармон. Ўзларингни билмасликка солманглар. Сизларга раҳмат, бу...
Ҳамма. Бир...
Фармон. Саломат бўлинглар... бу...
Ҳамма. Икки...
Маҳкам. Сиз ҳам саломат бўлинг, юзга киринг...
Ҳамма. Бу уч.
Фармон. (залга қараб). Ана кўрдингларми, минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши.
Уста Боқи. Бунинг ҳаммаси ҳазил. Лекин ҳазилда ҳам, озгина чини бўлади. Актёрларимиз ошириб юборган бўлсалар, кечирасизлар.
Фармон. Шу пайтгача булар мени чилдирмамга ўйнаб келишди. Энди мен буларнинг чилдирмасига ўйнайман. Қани, чалинглар!

Парда
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2618
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1523
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1342
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 695
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1007
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 794
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1463
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 774
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2255
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1662
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 846
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 816
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1202
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 709
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 771
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 742
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 657
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 624
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1079
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2368
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 652
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 591
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 782
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2030
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 990
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 629
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 719
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1514
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8595
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3824
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 729
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1832
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 967
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 669
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 859
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1206
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 858
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 962
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1332
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 951
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 735
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 918
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2420
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 572
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 750
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 589
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 890
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 623
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 699
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4990
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 752
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1470
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2519
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1264
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 853
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 13890
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1024
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 522
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 735
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3550
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1046
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 681
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24065
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1271
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 970
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 743
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 659
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 749
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 596
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1010
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 602
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 537
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 627
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 815
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1100
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2321
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 639
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 672
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 629
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1225
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 664
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 529
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 496
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 701
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 466
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1156
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1863
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 760
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 712
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 650
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 655
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 584
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 648
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 810
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1531
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 651
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 631
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 458
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 552
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 698
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 919
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1075
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1066
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 530
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1417
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 629
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 619
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1020
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1973
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 734
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 728
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 669
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 609
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика