Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad]

Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad]
Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad]
«Шаҳидлар хотираси» майдонидаги ғамгин ўйлар
Бу ватан қандай ватандир, ҳар гўшасида турмалар, Қўнгани бир ер тополмай осмонда йиглар турналар. («Халқ душмани»нинг кизи йиғлаб айтган қўшиқдан)
«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи бугун-эрта тантанали вазиятда очилади. Ҳар бир терилган ғиштга, ҳар бир чекилган нақшга зиёратчиларнинг кўз ёшлари томади. Одамлар бу ерга шодон қўшиқлар куйлаш учун эмас, ўйнаб-кулиш учун эмас, азоб-уқубатларда зор-зор қақшаб жон берган жигарларининг рухлари билан юзма-юз бўлгани келадилар. Уйга толадилар, соғинчдан пора-пора бўлган юракларини бўшатгани келадилар. Бунда букж бир сукунат хукмрон. Бу ерда хотира, бу ерда хаёллар, ўксиклик, етимлик изтироблари, соғинч ҳукмрон...
Майдон ёнбошидаги темир йўлдан гулдираб, қичқириб шумшук поезд ўтади, баланд, салобатли кўприк тагига бош суқиб сўнгсиз, поёнсиз темир излардан боболаримизни олиб кетган ёкларга, борса келмас Сибир томон йўл олади. Бу йўлдан ёпиқ вагонларда юз минглаб юртдошларимиз кон қақшаб ўтганлар. Кдйтмаганлар.
Болалигимнинг бир бўлаги шу ерда, ҳозир биз «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи деб атаётган жойнинг худди ўзгинасида ўтган. Одамлар «Алвасти кўприк» деб ном кўйган кўприк тагидан тинимсиз поезд ўтарди.
Онамнинг синглиси, катта холамнинг боғи шу ерда эди. Боғнинг бир томони «Алвасти кўприк»ка, бир томони Сабзавотчилик тажриба стантсиясига, этаги темир йўлга туташ эди.
Бу жойлар кечалари жуда ваҳимали, қўрқинчли бўларди. Кўприк тагида ажиналар бор, деб тунда кўприкдан деярли одам ўтмасди. Бу жойларга хали электр келмаган, атрофда милт этган бир нур кўринмасди.
Баъзан маҳаллага ГПУ одами келиб, оқсоқолга нималарнидир тушунтирарди. Оқсоқол эса уйма-уй юриб,қоронғи тушгандан кейин кўчага чиқмасликларини, болаларни ҳам уйда ушлаб туришларини тайинларди. Биз болалар барибир қочиб чиқиб кетардик. Биламиз, ГПУ одами бекорга келмаган. Буталар орасига яшириниб темир йўлнинг нарёғидаги «Нажас тепа»га қараб пусиб ўтирардик. Темир йўл бўйлаб милтиқ кўтарган соқчилар у ёқдан-бу ёққа бориб, келиб турардилар. Бошлиқлари камарига тўппонча таққан қоровулбоши улардан хабар олиб турарди. Бундай пайтда «Алвасти кўприк»дан бировни ўтказишмасди.
Тун ярмидан оққанида кўприкдан усти берк юк машинаси ўтади. Чап томонга бурилиб, «Нажас тепа» олдидаги ўнгир ёнида тўхтайди. Ундан қўли боғланган беш-олти кишини туширишади. Русча сўкишлар баралла эшитилиб туради.
Қоронғида ҳеч нарса кўринмайди. Бута шохлари орасидан машина чироғи аранг кўринади.
Бирдан машина фараси дўнгликни ёритиб юборади. Бута шохлари орасидан ўша тарафга тикилиб қараймиз. Кўли боғлиқ етти киши қатор турибди. Улардан ўн беш метрлар узоқликда соқчилар елкадан милтиқларини олиб шай бўлиб туришибди. Затворларнинг шарақлагани эшитилади. Бошлиқ «от!» деган буйруқ беради. Етти милтикдан баробар ўқ узилади. Кўли боғлиқлардан икки-учтаси йиқилади. Дод-фарёдлар, инграш товушлари эши-тилади. Милтиқли кишилар йиқилмай тик турганча чайқалаётган ярадорларга яна ўқ узадилар. Отилганларнинг овози тинади.
Холамнинг ўғли Неъматилла, душманларни отишди, деди. Мен эса дағ-дағ титрайман. Унинг билагига осилиб, юр, кетайлик, деб қистайман. Жим тур, билиб қолади, деб мени жеркиб ташлайди у.
Қоронғи кечани сукунат босди. Бир оздан кейин ўша жойдан чанг кўтарилди. Пастга ташланаётган тупроқ чанглари машина фарасининг ўткир нурида пастак булутдек аниқ кўриниб турарди.
Темир йўл шпаллари устида у ёқдан-бу ёққа юриб турган соқчилар юқорига чиқиб кетишди.
Машина чироғи гоҳ дарахт учларини, гоҳ пастак томларни ёритиб орқага бурилди. Кейин «Алвасти кўприк» тепасига чиқиб шаҳар томон шитоб билан кетди.
Орқага қайтяпмиз. Еттинчи лампа ёниб турган қўшнимизнинг йўлагида тўрт киши бош экканча сукут сақлашарди. Дурадгор амаки ҳозиргина шаҳид бўлганлар руҳхига қуръон тиловат қиларди. У оятларни шундай ҳазин ўқирдики, беихтиёр йиғлаб юборгинг келади. Зимистон жимлигида қорининг овози гох баланд, гоҳ паст сузиб юрарди.
Ана шу воқеадан кейин холамнинг боғига жуда кам борадиган бўлдим. Кейинчалик тўйгами, маъракагами борганимда, кўприкка чиқиб, темир изларга қараб ўйга толаман. Тагидан тинимсиз поезд ўтаверганидан, паровоз тутуни қорайтирган, қурумга тўлган кўприк тагига қарайман.
Мана шу кўприк тагидан поезд мени ҳам олиб кетган. Ўшанда нималарни ўйлагандим? Билмайман. Мени шуур тарк этган, бутун вужудим карахт бўлиб қолган эди...
Eшик ўрни тўр сим билан копланган тўрт кишилик купега кўрпа-тўшакларию, озиқ-овқатлари билан йигирма етти киши тиқиштирилган. Қани энди қимирлаб бўлса! Бирининг оёғи бирининг бошида, бирининг боши бошқасининг қўлтиғида қисилиб қолган. Пастда қолганлари букчайиб, белларидан босаётганларни аранг кўтариб турардилар.
Биров бировни танимайди. Бир-бирини ўрисчалаб, болахонадор қилиб сўкишдан бўлак гап йўқ. Оёқ остида қолиб кетган маҳбус бор овози билан қичқира бошлади. Сокчи йигит қафас эшигини очиб уни суғуриб олди. Ҳамон додлаётган маҳбуснинг чап қўлини қўлтиғидан ўтказди, ўнг қўлини елкасидан ошириб, иккала кўлини бир-бирига тортиб яқинлаштирди. Кейин икки билагига автомат кишанни солди.
Ҳар қандай бардошли одам бу хил азобга чидаёлмасди. Иккала қўл беихтиёр орқага тортилади. Тортилганда автомат кишан билак суякларини синдириб юборгудек қисади. Кани энди бу азобга чидаб бўлса! Маҳбус инграр, ваҳший бир овозда бўкирарди. Ерга думалаб додларди. Соқчилар унга парво қилмайдилар. Аксинча биттаси, бўкирма фашист, деб унинг биқинига икки марта бор кучи билан тепди. Ана шундан кейин у ҳушидан кетди. Овоз чиқармай қўйди.
Бутун умрини қамоқларда ўтказган, шўро хукуматининг жами қамоқхоналарини кўрган ашаддий, зўравон блатнойлар ҳам пусиб қолишди. Соқчи хушидан кетган маҳбуснинг бетига сув сепиб, чала ўлик ҳолда судраб яна қафасга тикди. Қўшни қафаслардаги ғовур-ғувур ҳам тинди. Одамлар йўл азоби — гўр азоби, дейдилар. Гўр азоби нима экан? Жаҳаннам азоби нима экан? Бу хил азобларга инсон боласи ҳали ном топмаган.
Бахтсиз инсонларни кўравериб бети қотиб кетган соқчилар учун булар одамми ёки гўштга топшириш учун кушхонага олиб кетилаётган молми, бари бир эди.
Вагон ичида узоқ вақт йўлни кўрмай кетаётганингда аввалига олд томонга қараб кетаётганингни биласан. Бир муддат мудраб кўз очганингда поезд орқага қараб кетаётганга ўхшайверади. Шундай пайтларда сенда қадрдон юртимга қайтиб кетяпман, деган бир илинж пайдо бўлади.
Поезд ҳеч қаерда тўхтамасди. Сиёсий маҳбусларни олиб кетаётган эшелонга стантсияларда алоҳида «ҳурмат» билан йўл бўшатиб беришарди.
Бир катта стантсияда — менимча, Олмаота стантсияси бўлса керак, узоқ туриб қолдик. Икки офитсер ва тўрт-бешта солдат йўлакда пайдо бўлди. Катта папка қўлтиқлаб олган офитсер қўлидаги рўйхатга қараб маҳбусларни номма-ном чақира бошлади.
— Номи чикканлар юклари билан йўлакка чиқсин, —деб буйрук берди у. Икки соатлар чамаси вақт ичида вагон енгиллаб қолди. Бизнинг кафасдан ўн тўққиз киши кўрпасини кўтариб чиқиб кетди. Офитсер:
— Ширимбетов, юкинг билан чиқ! — деб буйруқ берди.
Ширимбетов тунов куни кўлига кишан солинган, соқчидан тепки еган маҳбус эди. У ҳали ҳам ҳушига келмай, икки букчайганча маҳбусларнинг оёғи остида ётарди. Офитсер уни яна икки марта чакирди. Аммо Ширимбетовдан садо чиқмасди. Икки соқчи уни судраб олиб чиқмоқчи бўлди. Ширимбетов ўлган, танаси ҳам аллақачон совиб бўлган эди. У қачон ўлган, ҳеч ким билмасди. Уни икки соқчи кўтариб йўлакка олиб чикди. Унга кишан солишганда азбаройи тиқилинчда орқамга бурилиб унга қараёлмаган эдим. Унинг юзига энди кўзим тушди. Ўн етти-ўн саккиз ёшлардаги ҳали мурти чиқмаган қорақалпоқ боласи эди.
Ширимбетов букчайганча, оёқлари букилганча котиб қолган эди. Ҳалигача очиқ турган кўзларида нур сўнган. Чексиз алам, изтироб, нафрат акс этган бу кўзлар энди лоқайд, ҳеч қандай маъно англатмас эди.
Қафасда етти киши қолдик.
Ёнимиздаги бўшаб қолган кафасга биздан яна уч кишини опчиқиб кетишди. Энди бизга жой бемалол бўлиб қолди.
Шерикларимиздан бири Шинжоннинг Ғулжа шаҳридан Ўрта Осиё Давлат университетига ўқишга келган, жосусликда айбланиб «Тройка» томонидан ўн йил муддатга ҳукм қилинган Қодирхон деган уйғур йигити эди. Яна бири ёши етмишлардан ошган соқов. Қай миллатга мансублигини сўраб билолмадик. Кар-соқовлар ўртасида советларга қарши ташвиқот юритгани учун қамалган, бармоқларини букиб кўрсатишича ўн беш йилга ҳукм қилинган ашаддий «душман» экан.
Яна бири қайсидир раён газетасининг муҳаррири, райком бюросининг аъзоси бўлган. Пленумда учинчи секретарликка тавсия қилинган, раёнда суюқосқлиги би-лан ном чиқарган аёлга қарши овоз бсрган. Эри рус бўлгани учун ёқлаб овоз бермагансан, деб миллатчиликда айблашган. Етти йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Қамоқда зўравон блатнойлар оғзидаги тўртта тилла тишини қоқиб олганлар, милклари, лунжлари ши-шиб кетган. Йигирма беш ёшлардаги Абдулла Ғаппоров деган чиройли бир йигит эди.
Поезд илгарилаб борарди. Не манзилу не мароҳиллардан ўтмадик. Бу қафас-вагон уйларга кимлар чиқмадию, кимлар тушмади. Бутун шўро заминининг қон томиридек таралган темир излар бўйлаб судралган «Бахтсизлар уйи»да бугуни қоронғу, эртаси номаълум ЗЕК деб аталмиш жисмоний шахслар сарсон-саргардон ксзарди.
Лагерга келганимдан кейингина «қонуний» маҳбус мақомига эга бўлдим. Шу кундан бошлаб зек номини олдим. Бу жойда йигирма йиллаб рақам билан аталган ва ўз номини унутиб юборганлар кўп эди. Улар кимликларини уйларидан тўрт-беш йилда бир келадиган посил-ка қутиси устидаги ёзувдан билардилар.
Лагеримизнинг тепасига тиканли сим қадалган, ўрта-си йўлакли икки тош девор аёллар бўлимидан ажратиб турарди. Шу қўш девор орқасидаги маҳбус аёлларнинг бақириш-чақиришлари, қўшиқлари, йиғилари, қарғишлари аниқ эшитиларди. Йиллаб аёл кўрмаган маҳбуслар бу овозлардан қийқириб юборардилар. Баъзан ўша томондан шамол эсганда аёл ҳидига қоришган ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олардилар.
Карантин муддатини ўтаб бўлган кунимнинг эртаси мени лагер бошлиғининг ёрдамчиси чақиртирди.
— Ёзувчимисан? Энди касбингни ўзгартиришингга тўғри келади. Муҳим топшириқни бажарасан. Қандай топшириқ эканини зонадан ташқарига чиққанда биласан.
— Қани, марш! — деди у истеҳзоли кулиб. — Ёзувчи эмиш, ҳозир ким кўп, ёзувчи кўп. Гўрков кам, билдингми?
Соқчи мени эргаштириб ташқарига олиб чиқиб, кекса қозоқ назоратчига топширди. Бошлиқ ёрдамчиси 6у бўшашган ёзувчи қаёққа қочарди, деб ўйлаган бўлиши керакки бешотарни аранг кўтарадиган назоратчига мени топширган.
Штаб олдида оқ халат кийган итхона ветеринари иркитгина чол бир қўлида белкурак, бир қўлида қоғоз қоп ушлаб кутиб турарди.
— Шуни қабристонга обориб кўмиб келасан.
Қоғоз қопда йигирма килоча келадиган муздек бир нарса бор эди. Олисда маҳсублар қабристони кўриниб турарди. Елкамда белкурак, қўлимда оғир қоғоз қоп, орқамда бешотар кўтарган назоратчи етовида йўлга тушдим.
Қандоқ кунларга қолдим, дейман ўзимга ўзим. Қабристонга стиб келганимдан кейин қопни очдим. Очдиму миямга чақин урилгандек бўлди. Қопда немис овчаркасининг музлаган мурдаси бор эди. Бўшашиб харсанг устига ўтириб қолдим. Назоратчи махорка тутатиб, олис-олисларга тикилиб ўтирибди.
Чўл ниҳоятда бефайз, одам боласини ютаман, деяётганга ўхшарди. Қозоқлар 6у жойни бекорга «Петпак дала» (Бадбахт дала) деб атамаган. Мис кукунларидан занглаган чўл яшил тусга кирган. Олисда адашган ёлғиз туя қимирламай турибди. Саробда унинг акси, худди чайқалган ҳовузда кўринаётгандек гоҳ чўкиб, гох пайдо бўлади.
Икки соатча уриниб, тошлоқ ерда бир ярим бурма болиш сиғадиган гўр қазидим.
— Ўтир, дамингни ол, — деди назоратчи. — Не ернинг боласисан? — деб сўради. Унга, тошкентликман, деб жавоб қилдим.
— Ташкент улкан қала, Астана қала, — деди.
Қопдан итнинг қотиб қолган ўлигини олиб тупроқ устига қўйдим.»
— Бу ит генералимизнинг ити. Қочган маҳбусларни тутишда бунга тенг келадиган ит топилмасди. Лагердан қочган бир маҳбус уни лом билан уриб ўлдириб қўйган. Аблаҳ ҳалигача қўлга тушгани йўқ. Генерал Москва касалхонасида оператсия бўлган. Ҳали-бери келмас эмиш. Бошлиқларимиз итининг ўлганини телефонда айтиб, ундан кўнгил сўрашди. «Кўринарли жойга кўминглар, борганимда ўзим унга ёдгорлик ўрнатаман» деган телеграмма келди. Бечора бефарзанд эди. Шу ит билан овунарди. Энди унга қийин бўлади.
— Итми ё генералнинг ўзи бефарзандми? — дейман киноя билан. Назоратчи, тилинг қурсин, заҳаргина экан, деди гапим малол келганидан.
Аҳволимдан, қилаётган ишимдан ўз-ўзимга хўрлигим келди. Азизнинг боши ерда, итнинг боши мис товокда, деб шуни айтсалар керакда. Неча минг одам хор-зорликда мис конларида ўпкаси занглаб жон беряпти. Уларнинг қадри шу итчалик йўқ.
Бунда генераллар, полковниклар амалдорнинг ўлган итига мотам тутадилар. Эгасига ҳамдардлик изҳор қиладилар.
Итни кўмиб орқага қайтяпмиз.
— Жуда юзага кўмдинг, чироғим. Тунда қашқирлар тупроқни тимдалаб очиб, итни еб кетадилар. Тупроқ устига оғирроқ тош бостириб қўйиш керак эди. Бу ишинг учун генерал сени соғ қўймасов.
Орадан икки ҳафтача вақт ўтиб, назоратчи менга бир «хушхабар» етказди. Генерални Кисловодск санаторийсида биров палатада сўйиб кетибди. Бу ишни лагердан қочганда итни ўлдирган маҳбус қилган бўлиши керак, деб гумон қилишаётган эмиш.
Бутун нафратимни ҳазилга қориштириб дедим:
— Улигини шу ерга олиб келишса, итининг ёнига ўзим яхшилаб кўмиб қўярдим. Тепасига «Бу гўрда иккита ит ётибди» деган лавҳа қўярдик.
Назоратчи сергакланди.
— Сен болага ўн йил камлик қилаётганга ўхшайди. Бу гапинг учун яна ўн йил қўшиб қўйишларини биласанми?! Оғзингга эҳтиёт бўл. Эшитса сексотлар дарров сотади. Айтганча, кўмиб келган итимизни ўша кечасиёқ шоқоллар еб кетибди.
Бизнинг баракда ўн йил муддатини ўтаб бўлган, бу-гун-эрта озодликка чиқишни сабрсизлик билан кутаётган Дадажон деган андижонлик киши бор эди. У билан кўп гаплашардик. У мени почча, деб атарди. У эртадан кечгача ғимирсиб кетишга тайёрланарди. Йўлда кийиб кетиш учун ўзига брезент қўлқопдан шиппак тикди. Хом-суруп чойшабдан кўйлак тикдирди. Яшиклардан кўчириб олган фанердан чемодан ясади. Болаларининг олдига қуруқ бормасин, деб баракдаги биз маҳбуслар баҳоли қудрат бир сўмдан, икки сўмдан пул тўплаб чўнтагига солиб қўйдик.
— Почча, — дерди ажиб бир энтикиш билан у, — албатта Тошкентга тушиб ўтаман. Саидахонга сиздан салом етказаман. Андижонга борганимда ҳовлиларига кириб, оналарига ҳам саломингизни етказаман.
Дадажон ўн йиллик азоб-уқубатлар юкини елкасидан тушириб, озодлик остонасида энтикиб-энтикиб турарди.
Ниҳоят уни махсус бўлим вакили чақирди. Ун беш чоқли маҳбус уни кузатиб чиқдик. Дадажон қушдек енгил бўлиб ичкарига кириб кетди.
Ҳозир у чикади. Уни бағримизга босиб эркинлик билан қутлаймиз. Беш минут ўтмай, у елкасида оғир тош кўтариб келаётгандек букчайиб чикди. Нима бўлди, деб ундан сўраймиз. У гапиролмас, тили танглайига ёпишиб қолгандек энтикарди. У зўрға «яна беш йил» дея олди, холос.
Тройка — махсус кенгаш (особое совешание) ҳукм қилган маҳбус муддатини ўтаб ҳам қутулолмасди. Махсус кенгаш қарори абадий қамоқ жазоси билан тенг эди.
Дадажон адойи тамом бўлди. Букчайиб, бир ойда юзларини ажин босиб кетди.
Eллик биринчи йилнинг октябри оёқлаб қолган. Айтишларича, бу жойларнинг қиши қаттиқ бўлади. Ҳозирданоқ очиқда қолган идишлардаги сувларнинг бетини ииёз пўстидек муз қоплайди. Эртанги кун ҳеч қандай яхшилик ваъда қилмайдиган куз кечалари нақадар ҳазин, нақадар оғир. Истиқболда бирон йилт этган нур кўринмайдиган совуқ оқшомларда ўзингни ўлдиргинг келади.
Мени ҳам «особое совегдание» ўн йилга ҳукм қилган. Энди бир ярим йили ўтди. Олдинда яна саккиз йилдан ортиқ қора кунлар...
Яшагим келмай қолди, кўнгилни кўтарадиган, яшашга ундайдиган бирон гап тилимга келмайди.
Бу оқшом ухламай Саидахонга хат ёзаяпман.
«Саидахон, салом!
Бошингизга тушаётган кўргиликлардан хабарим бор. Сизни қийин-қистовларга олишаётганларини эшитдим.
Илтимос, шуларнннг гапига кирннг. Йўқса жувонмарг бўлиб кетасиз. Қамоқдан қачон чиқиши номаълум бўлган одам учун кўпам ўзингизни қийнаманг. «Eримдан кечдим» деб ёзиб беринг. Ўлай агар, хафа бўлмайман. Сиз яшашингиз, ижод қилишннгиз керак. Шунча азобларга чидаяпманми, бунга ҳам чидайман.
Очиғини айтсам ўзимнинг ҳам яшагим келмай қолди.
Сиз озод қуш эдингиз, менга тегиб қафасга тушдингиз. Шу қафас эшигини бугундан бошлаб очиб юборишга қарор қилдим. Мен тўғримда ўйламанг. Мени йўқ деб билинг, Сизнинг яхшиликларингизни, атиги беш ойгина яшаган тотли кунларимиз хотирасини ўзим билан олиб кетаман.
Хайр. Қандоқки гуноҳларим бўлса барига тавба қилдим. Хайр.
Саид Аҳмад. 1951 йил, 21 октябр».
Хатни қозоқ назоратчисига бсриб, вагон почтаси қутисига ташлашни илтимос қилдим.
Eллик иккинчи йилнинг 24 январида Саидахондан хат келди. Гинаю таъналарга тўлган хатни ўқирканман, ўксиб-ўксиб йиғладим. Бу қамалганимдан бери иккинчи марта йиғлашим эди.
Бир оғиз сўз, биргина оғиз сўз юрак-бағримни алғов-далғов қилган, кўз ёшларимни ич-ичимдан мижжаларимга олиб чиққанди. «Сизга кийим-бош олиб қўйдим», деган эди Саидахон ўшанда.
Ўйлаб қарасам, шу пайтгача ҳеч ким менга меҳрибончилик қилмаган экан. Гўдак пайтимда, эсимни танимаёқ ўз ташвишимни ўзим тортган эканман.
Биров менга манавуни еб ол демаган, биров менга манавуни ол, деб бир сўм бермаган экан.
«Сизга кийим-бош олиб қўйдим...»
Бу сўз ғойибдан кслган илоҳий бир сўз эди. Бу сўз бутун вужуд-вужудимга сингиб кетган иссиқ, ёқимли сўз эди.
Мана, энди бу хат бутун ҳаётимни силтаб ташлади.
«...Беҳуда хаёлларга борманг. Сиз нима бўлсангиз мен ҳам шундай бўламан. Ҳеч қандай қийин-қистовлар мени сиздан ажратолмайди. Яшасак бирга яшаймиз, ўлсак бирга ўламиз.
Сиз бунақа иродасиз одам эмасдингиз-ку, нима бўлди? Чиданг, аёл бошим билан мен чидаяпман-ку! Ҳали олдимизда, эҳ-ҳе, канча яхши кунлар бор. Уйлар қурамиз, боғлар қиламиз. Энди хатни кулиб-кулиб ёзинг, хўпми? Сизга хамиша ва яна хамиша садоқат билан Саида.
1951 йил 30 декабр.
Сизни кириб келаётган янги 1952 йил билан табриклайман. Илоё 53-йилни бирга кутиш насиб қилсин.
Йиллар ҳатто сочдан рангни ўчирди, Хуснга ташлади нурсиз бир соя, Аммо хаёлимга етмайин кучи Ўзимга бутунлай берди ниҳоят Лекин сен чўчима ўйларингни мен Фақат ўн саккизда туриб эслайман. Фақат ўнсаккизда юриб эслайман Ўнсаккиз ёшдаги йўлларингни мен.
Илова:
Хабарингиз бор, мени союздан ўчиришган. Агар эрингиздан кечсангиз яна союзга қайтариб оламиз, дейишди. Мен гапимдан қайтмайман, деб жавоб қилдим».
Гоҳ кулиб, гоҳ йиғлаб эллик иккинчи йилни ҳам ўтказдик. Маҳбуслар ҳар бир байрамни ёш болалардек сабрсизлик билан кутишади. Байрамда албатта амнистия бўлади, деб умид қиладилар. Байрам ўтгач, ҳавоси чиқиб кетган пуфакдек бўшашиб қоладилар ва бўлғуси байрамдан умидвор бўлиб яшайдилар.
Eллик учинчи йилнинг баҳори ҳам келди. Бу баҳор мамлакатнинг сиёсий ҳаётини бутунлай ўзгартириб ташлади. СТАЛИН ЎЛДИ! Бутун мамлакат мотамда. Радио куни билан оғир, юракларни ўртовчи ҳазин куйлар эшиттиряпти.
Марказнинг буйруғи билан «доҳий» Сталин мавзолейга қўйилаётганда Совет мамлакатининг жамики худудларида поездлар, кемалар, машиналар, ҳамма транспорт воситалари келган жойларида тек қотадилар. Заводлардаги станоклар тўхтатилади. Мамлакатнинг икки юз миллиондан ортиқ фуқароси тик туриб сукут сақлайди.
Лагеримиз бошлиқлари жами маҳбусларни тўрт қатор қилиб сафга тиздилар. Икки мингдан ортиқ маҳбус тик турибди. Соқчилар бошлиғи, лагер бошлиғининг ёрдамчиси, назоратчилар ниманидир кутишяпти. Бошлиқ билагидаги соатга тез-тез қараб қўяди.
Радиода Кремл соатининг жаранги эшитилди.
— Азиз фуқаролар, азиз фуқаролар, диққат, диққат! Тик туриб сукут сақлансин!
Шундан кейин сукунат бошланди. Бутун мамлакат мотам сукунатига ғарқ бўлган.
Қўш девор орқасидаги аёллар зонасида қувноқ қўшиқ янгради. Юзлаб аёллар қўшиққа жўр бўлишди. Кетма-кет шўх лапарлар бири-бирига уланиб кетаверди. Тиканли сим бериёғида буюк мотам, нари ёғида байрам бўлаётгандек эди.
Eркаклар зонасидаги маҳбуслар ўринларидан турмадилар. Уларни солдатлар милтиқ қўндоғи билан урсалар ҳам ўтиравердилар.
Аёллар зонасидан эркаклар шаънига таъналар ёғиларди.
— Эркакмисанлар, сенларни Сталин пичиб қўйган. Эркак бўлсаларинг бошла қўшиқни. Бугун айтмасанг, қачон айтасан шодлик қўшиғини!
Шу гапдан кейин ўтирмай тик турганлар ҳам ўтириб олишди. Уларни дўқ-пўписа билан ҳам ўринларидан турғизиб бўлмади. Чап томондан журъатсизгина бошланган қўшиққа бошқалар ҳам аста-секин қўшила бошладилар. Икки минг маҳбус «Бродяга Байкал переехал» деган қўшиқни айта бошлади. Бу қўшиқни мамлакатдаги жами лагерларда маҳбуслар дард билан, мунг билан хониш қилардилар.
Маҳбуслар Москванинг «Сентралка» деб аталган қамоқхонаси тўғрисидаги қўшиқни бошлашди. Қўшиқда «Сентралка, тсентралка, сенинг қалин деворларинг орасида менинг ёшлигим, менинг талантим қурбон бўлди», деб куйланарди.
Украин, белорус маҳбуслар «Гопак»ка рақс тушиб кетдилар. Кавказликлар «Лезгинка»га ўйнардилар. Утирган икки минг маҳбус баробар «Асса», «Асса» деб чапак чаларди. Ўзбеклар «Андижон полка»сини бошладилар. Бу ерда «майда миллат» (натсмен) деб аталган ўзбегу қозоқлар, қирғизу туркманлар ҳам рақсга тушиб кетдилар.
Соқчилар бошлиғи ўйинни тўхтатмоқчи бўлиб ҳавога автоматдан уч марта ўқ узди. Барибир ўйин тўхтамади. Деворнинг нариёғидан, балли, балли, йигитлар, деган товушлар кела бошлади. Мен ҳам қизиқиб кетиб ўрнимдан турдиму ичимда минғиллаб полкага ўйнай бошладим.
Қамоқхона бошлиғининг ёрдамчиси мени ўйиндан тўхтатди.
— Сенга нима бўлди? Сен ахир ёзувчисан, буларни тўхтатишимизга ёрдам беришинг керак.
— Мен ёзувчи эмасман, ит кўмадиган гўрковман.
Шундай дедиму ўтириб олганлар орасига кириб ўйнайвердим.
Ўтириб олганлар баробар қарсак чалардилар.
«Доҳий» Сталин ҳурматига билдирилган сукут дақиқалари лагеримизда ана шундай тантанали вазиятда ўтган эди.

* * *
Хаёллар, хаёллар, интиҳосиз, сўнгсиз хаёллар, сиз мени қай манзилларга бошладингиз? Энди бу йўлларга мени бошламанг. Бу манзилларда умрим гуллари тўкилган. Ёшлик туғёнлари шу жойларда сўнган. Ҳур бўлиб яратилган инсоннинг қанчалик хор бўлишини, ота-онаси яхши ният билан қўйган исмининг рақамларга алмаштирилганини наинки кўрдим, аксинча, ўз бошимдан кечирдим. Инсонга бир марта бериладиган умрнинг яхлит бир парчасини юлиб қолган бу манзилларни қайта кўрмоқ нақадар оғир ва кўнгилсиз.
Шу топда бир вақтлар «Алвасти кўприк» деб аталган жойда олисларга, Сибир ёқларга чўзилиб кетган темир изларга қараб, ана шундай изтиробли хаёлларга берилдим.
Темир йўлнинг нарёғига қарайман. Етти маҳбус отилган жойни қидираман. У жойлар энди йўқ бўлиб кетибди. Шу етти бахтсиздан хотира бўлиб қулоқларимда етти ўқ овозию уларнинг дод-фарёдлари қолган, холос.
«Халқ душмани»нинг қизи куйлаган қўшиқ яна ёдимга келади:
Сиз асир бўлган тсафасни тишларим бирлан бузай, Бузмасам маҳшар куни бағримни армон тирналар...
Тошкент, 2000 йил 4 май.
ъъПрофессор Умарали Норматовга хатъъ
Азизим Умарали! Сиз ҳар кўришганимизда «Бошингиздан ўтган воқеаларни ёзинг!» деб қистар эдингиз. Нима деб жавоб берганим эсингиздами?
У воқеаларни ёзмоқ учун хаёлан қамоқ лагерларига боришим, ўша азоб-уқубатларни қайтадан бошимдан кечиришим керак. Бунга энди юрагим бардош беролмас, дегандим.
Мана, «Борса келмас дарвозаси»га нуқта қўйдим.
Ўрнимдан тураётганимда бошим айланиб, ўтириб қолдим. Ичкари уйда телевизор кўриб ўтирган куёв ўглим Маҳмуджонни чақирдим. У рангимни кўриб қўрқиб кетди. Шошиб томиримни ушлади. Ичкаридан аппарат олиб чиқиб қон босимимни ўлчади. 200 га 130.
Биламан, бу инсулт остонасидаги ҳолат.
Беш кун кечаю кундуз ухламай ушбу хотирани ёздим. Гўё беш кун қайтадан қамалиб чиқдим.
«Сароб» деган ҳикоямни ўқигансиз. Унга ҳам нуқта қўйганимда шу аҳволга тушгандим. Ушанда мени шу Маҳмуджон ўлимдан сатслаб тсолганди. Кечаси соат учда неварам шаҳар уйимизга телефон тсилиб дадасига аҳволимни айтганида, у гўё Қибрайга учиб келган эди, «Тез ёрдамши чақириб касалхонага оборган.
«Сароб»да ҳам лагер, қамоқ воқеаларини ёзгандим. Юрак кўтаролмади. Шундоқ бўлишини билатуриб ёзган эдим. Қандоқ қора кунлар бошимизга тушганини биздан кейингилар билсин, деб ёздим.
Ўқиб кўринг, маъқул бўлса беҳад қувонардим.
Сизга самимий салом билан С. А.

2000 йил 5 май.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2558
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1498
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1320
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 694
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 673
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 550
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 988
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 775
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1410
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 755
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2216
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1553
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 829
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 799
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1181
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 617
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 683
21 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
22 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
23 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
24 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 736
25 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
26 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 726
27 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 644
28 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 609
29 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1053
30 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2319
31 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
32 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 622
33 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 576
34 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 769
35 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 1915
36 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 968
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 612
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 706
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1473
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8559
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3803
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 710
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1780
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1130
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 957
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 653
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 484
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 842
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1193
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 837
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 937
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1316
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 923
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 721
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 899
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2365
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 738
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 581
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 476
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 504
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 477
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 857
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 611
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 687
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4942
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 710
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1444
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2491
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 471
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 541
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 495
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1249
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 840
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 12716
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 689
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1006
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 723
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3458
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1025
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 668
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21795
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1241
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 941
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 728
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 642
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 732
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 585
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 959
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 586
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 526
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 468
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 607
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 801
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1069
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2201
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 620
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 657
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 614
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1200
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 653
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 520
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 489
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 691
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 480
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 455
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 500
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1143
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 500
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1829
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 749
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 699
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1244
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 638
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 636
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 634
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 794
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 476
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1516
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 635
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 619
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 441
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 541
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 518
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 688
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 506
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 894
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1049
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 463
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1055
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 521
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1370
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 614
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 606
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 999
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1911
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 723
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 713
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 465
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 496
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 649
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 540
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 582
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика