Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad]

Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad]
Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad]
Бадалбек янги ичкуёв бўлганидан ҳали қўни-қўшниларини танимайди. Бугун дам олиш куни, Бадалбек нима қилишини билмай ҳовлида айланиб юрибди. Кўчага чиқай деса, қаёққа боради? Битта яримта ўртоғини бошлаб келай деса, ҳали қайин онасининг феълини билмайди. У қўлини орқасига қилиб айланиб юраркан девор тепасидан бир ғишт қия бўлиб тушиб кетай-тушиб кетай деб турганини кўриб қолди. Дарров шотини судраб келиб деворга тиради. Шотининг бир поғонасига оёқ қўйиши билан калласига: қўшнининг хотини кишидан қочадиган бўлса, андешалик иш бўлмасмикин, деган ўй келди.
У пўшт, деб девор тепасига чиқди-ю, қўшни ҳовлига қарамай осилиб қолган ғиштни олди. Бир маҳал:
— Ҳорманг, қўшни, — деган овозни эшитиб беихтиёр ҳовлига қаради.
Мўйловдор бир йигит дераза мойлаётган экан, қўлидаги чўткасини банкага ташлаб девор тагига келди.
— Қани, бир танишиб қўяйлик, почча, — деди у ҳам шотичасини судраб келиб деворга тирмашар экан.
Уларнинг ҳар иккови ҳам девордан бел бўйи баравар кўтарилиб қўл олиб кўришишди.
— Буни қаранга, қўшни, йўғ-э, почча, битта шиша коняк қачондан бери эгасини тополмай жавонимнинг бир чеккасини хира қилиб ётганди. Эгаси ўзингиз экан-ку. Ҳозир олиб чиқаман.
Қўшни Бадалбекнинг ҳай-ҳайлашига қарамай шотидан тушиб уйга югурди. Бирпасда шимининг бир чўнтагида шиша, бир чўнтагида пиёла билан лапанглаб чиқди.
— Шошманг, — деди Бадалбек ҳам бўш келмай, — синглингиз антиқа варақи қилган эди, конякка варақидан бошқа закуска ўтаверсин.
Бадалбек бир тахсимча қилиб варақи олиб чиқди.
Икки қўшни деворга бағриларини бериб бир пиёладан отиб гапга тушиб кетишди. Иккинчи пиёладан кейин деворга миниб олиб, хотиржам учинчи пиёлани ичишди.
Бадалбекнинг қайнанаси қизини чақириб, эрингга айт, янги куёв қўни-қўшнилар олдида уят эмасми, деб қолди. Ичкуёвга гўрни бир нима деб бўладими? Дунёда ичкуёвдан нозик нарса йўғ-а!
— Менга қаранг, қўшни,— деди мўйлов. — Асли бизга деворнинг кераги йўқ экан.
Бу гап Бадалбекка ҳам ёғдек ёқиб тушди.
— Мана шу гапингизга борман-да. Қўшни оши узатадиган кичкинагина туйнук очиб қўйсак бўларкан.
— Ия, ия, кичкина эмас, дурустроқ, расмана бир лаган ош ўтадиган туйнук бўлиши керак.
Иккови маслаҳатлашиб ҳозирнинг ўзида туйнук очадиган бўлишди. Қўшни у тамондан, Бадалбек бу томондан теша уриб ишга тушиб кетишди. Коняк зўр келиб бирпасда туйнук очилди. Аммо мўлжал тўғри бўлмаган экан, ёнма-ён иккита туйнук очилиб қолди. Қўшни ҳазилга олиб: биттаси закуска узатишга, деб ҳиринглаб кулди.
Туйнукнинг четларини сомонли лой билан чиройли қилиб суваб қўйишди. Туйнук-ку чиройли чиқди-я, аммо Бадалбекнинг куёвлик сарполари расво бўлди. Хотини ғиринг деёлмади, ичкуёвга гўрни бир нима деб бўладими!
Коняк коняклигини қилди-ю, Бадалбек айвонда ухлаб қолди. Бир нарса тарақлаб уйғотиб юборди. Бошини кўтариб қараса кимдир тунука томни тарақлатиб юрибди. Бадалбек жаҳл билан ҳовлига тушди. Бир бола томда каптар қувиб юрибди.
— Ҳой, қанақа ярамас боласан, туш томдан. Ҳе ахлоқсиз!
Туйнукдан қўшнининг мўйлови кўринди.
— Почча, ундоқ демасинлар, биззи эркатоя.
Бадалбек индамай уйга кириб кетди. Кечга яқин қўшнининг сўкингани эшитилди.
— Ҳу эгангга ўхшамай ўл!
Бадалбек ҳайрон бўлиб турган эди, барақ мушук туйнукдан жон ҳолатда сакраб ўтиб унинг оёғига суйкалди.
— Ҳой, қўшни, унақа демасинлар, мушук ҳайвон, билмаган-да!
Уч-тўрт кунгача иккала қўшни не-не умидлар билан очилган қўш туйнукка яқин келолмай юришди. Ичкуёвчилик эмасми, Бадалбек сал нарсага зарда қиладиган, сал нарсага аразлайдиган қилиқ чиқазди. Қайнонаси унинг бу феълидан куйиниб насиҳат қилган эди Бадалбек бобиллаб берди. Хотин орага тушиб ишни катта қилиб юборди. Бутун оила аъзолари уч кунгача бир-бирларига тўрсайиб юришди. Рўзғорчилик эмасми, яна бояги-бояги бўлиб кетишди. Булар-ку унутиб юборилади, аммо уйдаги гап туйнукдан чиқиб кетган экан оғиздан оғизга, қулоқдан қулоққа ўрмалаб ўтиб мошдек гап тарвуздек бўлиб уйга қайтиб келди. Бадалбек қўшниникига эмас кўчага туйнук очганини билиб қолди. Қўшни тушмагур буларникидан тиқ этиб товуш чиқса туйнук тагига келиб ўтириб олар экан.
Тўйга келолмаган оғайниларидан уч-тўрттаси Бадалбекни табриклаш учун совғага магнитофон кўтариб келиб қолишди. Ҳовлига сув сепиб, супага жой қилдириб, ўртоқларининг олдига дастурхон ёзди. Йигитлар магнитофонни қўйиб юборишди. Девор орқасидан қўшнининг йўталганини Бадалбой эшитмади. Қўшни қаттиқроқ йўталди. Бадалбек яна эшитмади. Охири қўшни туйнукдан бош чиқариб соат сўради. Аммо Бадалбек қўшнининг меҳмонлар олдига чиққиси келаётганидан бехабар билагига қараб: чоракам олти, деб қўяқолди. Қўшни бирпасдан кейин яна туйнукдан бош суқиб, авторучканинг сиёҳи борми, деб сўради. Бадалбек йўқ, деди.
Меҳмонлар ўйин-кулги қилиб ўтиришипти. Бадалбек елиб югуриб хизмат қилиб турибди. Қўшни эшикдан кириб меҳмонлар билан бирма бир кўришиб, телефон қилмоқчи эдим, деб айвонга ўтиб кетди. Анча вақтгача ким биландир чўзилиб гаплашди. Ҳеч ким уни дастурхонга таклиф қилмаганидан, зарда билан трубкани жойига ташладию олифта юриш қилиб чиқиб кетди. У чиқиб кетганидан сал ўтмай девордан тутун ёпирилди. Меҳмонлар ўтирган супа девор тагида бўлганидан тутун буралиб-буралиб уларнинг устига ёпириларди. Биров йўталиб, биров кўз ёшини артиб нима бўлди, дегандек Бадалбекка қаради. Бадалбек бўлса жаҳл билан туйнукка бошини суқди. Қараса қўшни девор тагида катта самоварга ҳўл ўтин ташлаяпти.
— Ҳой, қўшни, инсоф керак, самоварни сал нарроққа олинг.
Қўшни унинг бетига қарамай тўнғиллади.
— Энди ўз уйимда ҳам чой қайнатиб ичолмайман-ми?!
Бадалбекнинг қайнонаси қўшнининг феълини биларкан шекилли, айвонга жой қилиб меҳмонларни ўша ёққа таклиф қилди. Магнитофон яна сайраб кетди. Бир маҳал туйнукдан қўшнининг хотини бош суқди.
— Ҳой, инсоф деган нарса борми? Боламни ухлатолмаяпман-ку. Анави савилнинг овозини ўчирсанглар-чи. Қанақа бетамиз ичкуёв экан, бу!
Бадалбекнинг зардаси қайнаб шартта ўрнидан турди-ю, туйнук оғзига самовар патнисни михлаб келди. Қўшни ҳам даранглатиб бир балони қоқиб ташлади. Эртасига иккала қўшни лойга қоришиб бир-бирининг бетига қарамай туйнукни суваб қўйишди.
Ана шундан кейин қўшнилар тинчиб кетишди. Яқинда Бадалбек эшигининг олдидаги толни суғараётганида маҳалла комиссиясининг муовини бир гап айтиб қолди. Қўшни унга, сизга атаб Еревандан бир шиша антиқа коняк олдириб келган эдим, манави турқи совуқ қўшни ичиб қўйди, коняк ҳам қулоғини ушлаганча увол кетди деганмиш. Бадалбек ҳам бўш келмади.
— Яхши ҳам сизга буюрмагани, коняк эмас, ичига қант куйдириб солинган ўзимизнинг жайдари арақ эди,—деди.
Икки қўшни юз кўрмас бўлиб кетишарди-ю кўпчилик бўлиб, яна туйнукни очиб қўйишди. Қўшни синглисини куёвга чиқазаётган эди, маҳалла активлари ўртага тушиб Бадалбекнинг ҳовлисига қозон қуришди. Ўша туйнук бошқатдан очилиб ундан палов ҳам ўтди. Мастава ҳам. Тўй ўтиб ҳали туйнук бекилгани йўқ. Ишқилиб кўз тегмасин, охири бахайр бўлсин, шу туйнук баҳона олинг қўшним, беринг, қўшним, бўлиб турибди.
Ҳа айтганча қўшни уч-тўрт киши бўлиб от сўйиб қази қилдираётган экан, Бадалбекка, сиз ҳам шерик бўлинг, деб катта бошини кичик қилиб атайин чиқибди, Бадалбек ҳам одам, бир гап айтди.
— Телефонга қийналяпсиз, икковимизники бир номер бўла қолсин.
Қўшни севинганидаш битта конягим бор, олиб чиқайми, деб қолди.
Бадалбек йўқ деёлмади.
Ўша куни икки қўшни бир-бирини ялашди, юлқашди. Бири акамсан, деди, бири укамсан, деди. Охири шу бўлдики, бунақа аҳил қўшниларга девордаги туйнук торлик қилаётгани маълум бўлди.
Ҳикоямни нима билан тугатай? Улар шу хилда аҳил бўлиб кетишди десаму, кетидан бир ишкали чиқиб қолса нима қиламан?
Ўлиптими, ишкали чиқмас.

* * *
Ушбу ҳикоя битиб нашриётга олиб кетаётганимда янги гап эшитиб қолдим.
Икки қўшни қалин оғайни бўлиб, оғиз-бурун ўпишиб кетишипти. Ўртадаги деворни бузиб қоқ кесагини токларининг тагига солишибди. Ҳозир ўша девор ўрнида тароққа ўхшаган чиройли панжара қўндиришипти.

Бўёқ қўшнидан, бўяш Бадалбекдан.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2618
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1523
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1342
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 695
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1007
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 794
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1463
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 774
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2255
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1662
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 846
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 816
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1202
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 709
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 771
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 742
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 657
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 624
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1079
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2368
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 652
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 591
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 782
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2030
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 990
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 629
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 719
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1514
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8595
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3824
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 729
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1832
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1156
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 967
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 669
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 859
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1206
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 858
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 962
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1332
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 951
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 735
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 918
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2420
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 572
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 750
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 589
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 890
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 623
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 699
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4990
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 752
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1470
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2519
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1264
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 853
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 13890
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1024
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 522
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 735
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3550
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1046
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 681
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24065
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1271
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 970
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 743
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 659
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 749
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 596
105 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1010
106 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 602
107 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 537
108 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
109 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
110 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
111 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 627
112 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 815
113 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
114 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1100
115 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2321
116 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 639
117 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 672
118 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 629
119 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1225
120 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 664
121 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 529
122 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 496
123 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
124 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
125 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 701
126 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
127 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 466
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1156
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1863
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 760
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 712
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 650
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 655
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 584
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 648
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 810
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1531
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 651
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 631
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 458
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 552
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 698
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 919
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1075
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1066
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 530
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1417
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 629
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 619
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1020
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1973
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 734
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 728
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 669
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 609
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика