Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad]

Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad]
Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad]
Ёнбошига «прокат» деб ёзилган пачаққина «Москвич» ғуборсиз тонг ҳавосини ёриб олдинга интилади. Козимжон бу машинани олганига уч кун бўлди. У хотинига кўпдан бери, тоғ йўлларини бир кўрсатаман, деб ваъда қилиб, сира фурсат тополмай юрарди. Унинг ўз тили билан айтганда: «Бизнинг хотин бир нарсага ёпишдими, бўлди, пона билан ажратиб, омбур билан тортиб олинади».
Дарҳақиқат, Хосиятхон шунақа бир сўзли аёл. Козимжон шу беш йиллик турмушларида ҳали унинг бир гапини икки қилмаган. Қилолмайди ҳам. То мактабнинг иккинчи синфигача онаси опичлаб борган эрка қизнинг талабларини рад қилишга Козимжондек ювош одам ожизлик қиларди. Мана, Хосиятхон Козимжоннинг ёнида ҳусни бир жаҳон бўлиб ўтирибди. Унинг чинакамига кўз-кўз қилса арзигулик ҳусни бор эди. У машинани, модани, атоқли аёллар даврасига киришни жон-дили билан яхши кўрарди. У Козимжонга тегаркан, унинг истиқболида катта обрў, енгил машина, данғиллама иморат кўрарди. Афсус, унақа бўлмади. Козимжон жўнгина инженер чиқди. Театрда ҳам эл қатори ўртароқда ўтирарди. Машина қаёқда, шу билан иккинчи марта прокатга машина олиши. Мана ўзи рулда ўтириб, Хосиятхонни тоғ йўлларини айлантиришга олиб кетяпти.
Шаҳар чироқлари бирин-кетин ўчиб, тонг отди. Бу пайт улар анча жойга бориб қолишган эди.
Тоғ йўли бошланди. Пастак адирлар оралаб кетган кафтдек йўл илон изи бўлиб малла ранг қирлар орасида йўқолиб кетарди. Туман орасига ўралган чўққининг учи қилич дамидек ярқираб кетди-ю, бир дам кимхоб парчасидек булут ялт-ялт ёниб кўзни қамаштирди. Тоғ орқасида қуёш бош кўтарган эди. Ана энди, тоғ йўлининг энг гаштли пайти бошланади.
Машина анчагина уринган, кўп «шафқатсиз» қўллардан ўтгани сабабли йўл-йўлакай кўксовга ўхшаб йўталиб борарди. Мана ҳозир ҳам ёнбағирга етмай суви самовардек қайнаб кетди. Козимжон бир жуфт азим ёнғоқ тагига келганда тўхтатиб, қайноқ сувни тўкиб, челакни кўтарганича сойга тушиб кетди.
У радиаторга сув қуяётганда ҳам, машинанинг у ёқ-бу ёғини айланиб, ғилдирак резиналарини тепиб кўраётганда ҳам Хосиятхон машинадан тушмади.
— Пастга тушиб бу ёқларни томоша қилсангиз-чи. Қаранг, сойга қаранг. Тошга урилиб, бирам ғалати тўзон отяптики.
Хосиятхон машинани жудаям соғинган экан, тушмади. Писта чақиб ўтираверди.
Йўл шу жойдан бошлаб тик қиялаб тоққа кўтарилади. Ёнғоқнинг нариги томонига «Водител, тормозларингни текшир!» деб ёзиб қўйилган. Тахминан беш километрча масофага машина тинимсиз кўтарилиши керак. Бу қияга унча-мунча ҳаваскор шофёрнинг юраги дов бермасди. Козимжоннинг ҳам юраги пўкиллаб турибди. Агар Хосиятхон шоширмаганда у моторни жиндак совутиб олмоқчи эди. Бўлмади.
— Бунча имиллайсиз, юра қолсангизсиз-чи. Чўққига чиқиб дам ола қоларсиз.
Козимжон энди кабинага кирган эди, тоғ томондан ўрта ёшлардаги бир қиши кўринди. Унинг эгнида комбинезон, қўлида тугунча. У Козимжонга қараб қўл силкиди. Козимжон эндигина моторни ўт олдирган эди, яна ўчирди.
— Ҳайданг!— деди Ҳосиятхон.
— Шошманг, анави кишининг иши борга ўхшайди.
— Иши нима бўларди. Олиб кет, дейди-да. Ҳайданг, ҳайданг!
Козимжон беихтиёр машинани юргизиб юборди, қайрилишга келганда ўша томонга бир назар ташлаган эди, бояги киши йўл ўртасида унга қараб турарди. Козимжоннинг ичи эзилиб кетди. Бечора, энди нима қилади...
— Ҳа, мунча қовоқ-димоғингиз осилиб қолди.
— Ҳалиги одам...
Козимжон гап тополмай қўл силтади. У шитоб билан машинага газ берди. Мотор хунук бир гуриллаб тепаликка тармашди.
Айланма йўллар бошланди. Эр-хотиндан садо чиқмасди. Бир томон булутга санчилган чўққи, бир томон тошқин тоғ дараси. Ўнгга сал жилсанг, пастга қулайсан, чапга сал жилсанг, ё тошга уриласан, ё қаршидан келаётган машинага уриласан. Охири улар сув алмаштириш учун махсус тайёрланган ялангликка етиб тўхташди. Бу ерда улардан бошқа етти чоқли машина турарди. Ҳаммаси сув олишяпти. Копотни очиб шамоллатишяпти. Козимжон ҳам улар орасига суқилди.
Бу жойдан пастликлар жуда ғалати кўринар эди. Козимжон, ўзимизда шунақа хушманзара жойлар бор экан-ку, одамлар қаёқларга бориб юришади-я, деб дилидан ўтказиб қўйди.
Дарҳақиқат, ёнбағирлар беқиёс чиройли эди. Пастликларда ғуж-ғуж писта дарахтлари, азамат тошлар орасида синкага солингандек кўк сув гоҳ кўринади, гоҳ кўринмайди. Сойнинг нариги томонида яланғоч тоғлар юксала-юксала водий йўлини тўсиб ётибди. Унинг қизил чўққиларига офтоб тушиб турибди. Ўнгирларда саратондан яшириниб қолган қор уюмлари кўринади.
Каллақантдек чўққига кўтариладиган айланма йўлга бош кўтариб қараган киши бир-бирининг устига мингашиб юксалган йўлни кўради, машина то чўққига кўтарилгунча шу йўлдан тўрт марта ўтиши керак. Козимжон юқоридан тушаётган машинага қаради, у то тушиб келгунча тўрт айланди-да, тўдалашиб турган машиналар олдида тўхтади.
— Чўққи орқасидаги йўлга харсанг қулаган, ўтолмайсизлар. Экскаваторчига телефон қилишди, келса йўлни очиб беради.
Хосиятхон ҳафсаласи пир бўлиб кабинадан тушди. У ёқ-бу ёққа аланглаб томоша қила бошлади. Харсангга ўтириб олган бир шофёр йигит атрофини ўраб олганларга йўлни тушунтирарди.
— Икки йил шу йўл қурилишида ишлаганман. Ишнинг зўрини ана шунда кўрганман. Кўп усталар бор эди. Экскаватор, булдозер деганлар қумурсқадек тўлиб кетган. Ўшанда одамлар тош билан, офтоб билан олишиб ишлашган. Сиз манави тайёр йўлдан кетяпсиз. Эҳа, қуриш осон бўлмаган буни. Бир Рустамжон дегани бор эди. Ё қудратингдан, тош отишни ўшанга чиқарган эди. Бадани офтобда худди мисга ўхшаб қизариб кетган, ўзиям миқти келган, тиқмачоқ киши эди, ўзидан катта тошларни пастга улоқтирарди-я.
Бир кун кўчки тушиб булдозерни босиб қолибди. Ҳар тошларки, одамнинг ваҳми келади. Началник келиб ким тошларни олиб ташласа, беш норма ёзаман, деб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади, Бир четда папирос чекиб ўтирган Рустамжон ўрнидан турди-да, пичинг қилди.
— Беш норма ўзингизга сийлов, началник. Одамларни ўз ишига юбораверинг, Тошларни ўзим олиб ташлайман.
Лекин одамлар кетишмади. Қани, бу мақтанчоқнинг ишини бир кўрайлик-чи, деб туриб олишди.
Рустамжон билагини шимариб ишга тушиб кетди, Харсангларни бир у ёққа отади, бир бу ёққа отади, одамнинг ваҳми келади, денг. Баданидан селдек бўлиб тер оқиб турибди. У, ҳар тош кўтарганда билагидаги, бўйинларидаги томирлари бармоқдек-бармоқдек бўлиб шишиб чиқади. Танаси бўлса офтобда ялт-ялт қилади. У аввал кабина тепасидаги тошларни олади. Кейин ён-верларни тозалаб булдозерчига қараб кўз қисиб қўяди,
— Қани, кел, акаси, сал орқага торт, кейин бурадиган томонингдан йўл очиб бераман.
Булдозерчи орқага сургандан кейин бошқалар ҳам қараб туришмади. Кўплашиб тошларни пастга улоқтириб ташлашди. Началник ҳам мард киши эди. Билагидаги соатини шарт чиқазиб Рустамжоннинг билагига солди. Йўқ, олмади.
Йигит ҳикоясини тугатиши билан қоядан тушган шофёр луқма ташлади:
— Йўлни очгани ҳозир Рустам аканинг ўзлари келадилар. Ўша кишига телефон қилишди-да.
Ҳамма жимиб қолди. Одамларнинг кўз олдига тошларни Фарҳоддек қулатган Рустамжоннинг паҳлавон қиёфаси келарди. Козимжоннинг ҳам, Хосиятхоннинг ҳам кўнглига Рустамжонни кўриш нияти тушиб қолди, Ҳамманинг кўзи йўлда. Аммо Козимжондан кейин пастдан ҳали битта ҳам машина чиққани йўқ. Биров ёнбағирдан гул тергани, биров булоқ сувидан ичгани тарқаб кетди. Фақат бир неча шофёр йигит ўртага термос қўйиб алюмин кружкада чой эрмак қилиб ўтиришарди. Козимжон тошга ўтириб инсон қўли билан қурилган йўлга қараб ақли лол бўлиб ўтирарди. Пастликдан машина овози келди. Ҳамма йўлга қаради. Юк машинаси гуриллаб кўтариларди. Кузовда келаётган Рустам акани даставвал бояги шофёр йигит таниди.
— Ана, келяпти.
Козимжон уни кўрди-ю, эсанкираб қолди. Рустам ака, боя унга қўл силтаб ола кет, деган киши эди. Машина уларнинг олдидан бир неча минут ичида ўтиб кетди. Бу он Козимжоннинг хаёлига нималар келмади. Қани, шу асрий тошлар ёрилиб кетса-ю, уни ўз бағрига яширса. Кечалари ишқида куйиб ёнган, эркалаш учун дунёдаги энг нозик, энг гўзал сўзларни ахтарган, ҳамиша кўзига оловдек ёниб турадиган хотини Хосиятхон энди совуқ, жуда ҳам совуқ кўриниб кетди. Энди уни сўкиш учун энг ҳақоратли сўзлар ҳам ожизлик қилаётгандек эди. Агар шу Хосиятхон уни мажбур қилмаганда, албатта, Рустамжонни ола кетарди. Наҳотки шу қийин йўлни қурган одамни ўзи қурган йўлдан олиб кетишга оғринса. Унинг орқасидан қараб қолганда кўнглидан нималар кечди экан...
Орадан бир соатча вақт ўтиб, йўл очилди. «Ўтаверинглар» деган хабар келгунча, Козимжондан садо чиқмади. Хосиятхон ҳам унинг кўнглидаги гапларни сезиб турган экан, юпатишга уринарди.
— Қўйинг, диққат бўлманг, озиб-ёзиб бир сафарга чиққанимизда мени хуноб қилманг. Нимасидан хижолат бўласиз. Йўл қурилишида ишлаган бўлса, ҳақини олган, текинга ишлабдими?
Козимжон хотинини энди кўргандек бўлиб унга анграйиб қараб турарди. Ҳамма кетди. Аммо Козимжон жойидан жилмасди. Назарида унинг бу йўлдан юришга ҳақи йўқдек эди.
Чўққилардан осилиб турган анвойи булутлар ҳам, пастда тошдан тошга сакраб оқаётган кўм-кўк сув ҳам, майсалар бетида титраётган шабнам ҳам, унинг хаёлини тортмасди, уни овутолмасди.

Козимжон ҳеч нарса бўлгани йўқ, деб ўзини алдайди. Хўп, шундай ҳам қилиб кўрсин. Аммо кечаси қандай ухлайди? Рустамжон тушига кирмайдими? Тоғ-тошларнинг қалдираши уни қандоқ ухлатади, қандоқ?
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2688
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1573
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1370
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 710
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1023
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 799
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1500
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 790
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2267
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1693
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 854
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 825
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 599
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 549
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 637
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 715
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 750
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 664
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1107
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2389
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 659
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 598
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 787
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2085
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1001
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 652
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 727
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8621
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3834
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 735
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 975
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 678
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 498
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1213
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 973
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 962
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 744
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 929
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2451
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 753
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 605
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 596
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 526
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 908
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 705
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5024
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 760
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2534
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 487
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 558
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 511
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1274
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 583
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14915
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1029
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3598
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1053
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25526
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1318
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 989
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 756
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 540
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 603
105 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1037
106 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
107 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 540
108 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
109 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
110 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 484
111 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
112 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
113 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
114 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1237
115 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2468
116 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
117 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
118 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
119 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1238
120 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
121 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
122 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
123 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
124 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
125 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
126 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
127 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
128 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
129 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
130 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
131 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
132 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
133 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
134 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
135 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1888
136 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 767
137 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
138 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
139 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 655
140 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
141 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
142 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
143 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
144 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
145 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
146 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 657
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1431
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 639
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 626
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1044
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1998
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 672
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика