Дум (ҳикоя) [Said Ahmad]

Дум (ҳикоя) [Said Ahmad]
Дум (ҳикоя) [Said Ahmad]
Зайнобиддин ўйлаб қараса, шу кунларда ўқитувчиларнинг моянасига барака кириб, тирикчиликлари бинойидай бўлиб қопти. Эски касбига қайтишни ният қилиб қўйди. Шу мақсадда ариза кўтариб маорифга борди. Маориф мудири уни яхши танийди. Бир вақтларда ўзи ўқитган. Еттинчи синфни битирганида бирга тушган фотосуратлари ҳам бор. Зайнобиддин кўзойнак тақиб, каттакон портфелни тиззасига қўйиб, ўртада ўтирибди.
Маориф мудири аризани ўқиб бўлгач, сўради:
— Эски касбга қайтмоқчи бўпсизда, домла?
— Шундоқ, шундоқ, ўқитувчиликнинг хумори тутиб қолди. Илминг бўлгандан кейин, педагогика мутахассиси чидаб туролмас экансан, киши. Бизда бор илмдан ёшлар баҳраманд бўлиб, борини олиб қолсалар, деган ниятда...
— Аслида шу касбни чакки ташлаб кетгансиз, домла. Энди қандай бўларкин, ўқитувчилик методикаси анча олдинга ўтиб кетиб қолган, ундан кейин...
Зайнобиддин сўз бермади.
— Бизни жуда ҳам қолиб кетган демасинлар, ҳар қалай, кундалик газеталарни кузатиб турганмиз.
Маориф мудири бошини қашлади.
— Гап фақат газета ўқишда эмас-да. Сиз ўқитувчилик қилган пайтда лотин алифбосида ёзардик. Мана, аризани ҳам ўша алифбода ёзиб келибсиз.
Зайнобиддин бу гал ҳам бўш келмади.
— Ёзув-чизувдан бўлмаса ҳам, жуғрофияданми, бадантарбияданми дарс бериб турсам. Пенсияга чиққунча эрмак, дегандай. Стаж куймаса бўлгани бизга.
Икковлари жим қолишди. Маориф мудири қаттиқроқ бир гап айтай деса ёши катта одам, унинг устига, ўзига бир пайтлар дарс берган, ҳар қалай ўқитувчиси. Кўнглидан аллақанча гаплар ўтди; «шу пайтгача қайси ковакда ётдингиз, ўқитувчиликни севаркансиз, нега ташлаб кетдингиз, пул чиқади, деб минг хил ишга бошингизни урдингиз. Энди пенсия зарур бўлиб келдингизми?»
Бу гаплар фақат маориф мудирининг кўнглидан ўтди холос, тилига чиқазмади. Яхшиликча муомала қилмоқчи бўлди:
— Домлажон, сиз айтган жуғрофия, бадантарбия дарсларини олий маълумотли ўқитувчилар беришяпти. Ҳали ҳам бўлмаса ошхонага боринг. Агар хўп десангиз, эски шогидлик ҳурмати, мактаб буфетини гаплашиб берай.
Зайнобиддин шошиб қолди:
— Пенсияга маорифдан чиқазадами?
— Йўқ, трестдан чиқасиз.
Зайнобиддиннинг ҳафсаласи пир бўлди. Бир ўйлаб келишни баҳона қилиб, маорифдан чиқиб кетди.
Уйига келса, ўғлининг ўқитувчиси кутиб ўтирган экан. Иншодан ўғли икки олибди. Зайнобиддиндан анча койинди:
— Домлажон, ўзингиз ўқитувчи бўлган одамсиз. Болангизнинг дарсларидан хабар олиб турсангиз бўларди. Жуда ўйинқароқ, дарс пайтида тилини чиқариб, болаларни кулдириб ўтиради.
Зайнобиддин ўзи диққати ошиб келган, унинг устига бу кўнгилсиз гап жаҳлини чиқарди:
— Менга қаранг, муаллим бола. Биз ҳам бола ўқитганмиз. Аммо бирон марта ўқувчининг уйига йиғлаб бормаганмиз. Ҳукуматнинг моянасини олгандан кейин, дурустроқ ўқитиш керак. Болани ўзига тортолмаган ўқитувчи бошқа ҳунар қилса ҳам бўлади, сизга маслаҳатим шу.
Ўқитувчи йигит ҳам тезгина экан, дарров жавоб қилди:
— Сизга ўхшабми?
— Бундоқ дейишга асосингиз йўқ. Биз уруш йилларида, халққа дармон бўлсин, деб ошхонага ўтганмиз ва фидокорона хизмат қилиб, ватан олдидаги бурчимизни шараф ила адо этганмиз.
Ўқитувчи ундан тайинли бир гап чиқишига кўзи етмагач, индамай чиқиб кетди. Аммо Зайнобиддин ғазабга минди. Ўғлининг бир пой қулоғини икки буклаб чўзди:
— Дарс пайтида тилингизни чиқазадиган бўлдингизми? Мени иснодга қолдирадиган бўлдингизми? Тур ўрнингдан, дарсингни қил, иншодан тайёрлан. Ўзим имтиҳон қиламан сени.
Бола кўзда ёш билан ўйга кириб кетди. Зайнобиддин хотинига ўшқирди:
— Телевизорни ўчир! Дарсни қилмагунча телевизор кўриш йўқ.
Шундан кейин Зайнобиддин оталик ва педагогик бурчини ўтаган бўлиб, сўрига ёнбошлади. Сал ўтмай, ўғли дафтар кўтариб чиқди.
— Дада, «шубҳа» деганда думли «х» ёзиладими, ё думсиз «х»?
Зайнобиддиннинг думли «х» га сира иши тушмаган эди. Ўйланиб қолди.
У ўқиган, ўқитган пайтларда думли «х» йўқ эди. У жуда ақл ишлатаётгандай, пешанасини тириштириб турди-да, жавоб қилди:
— Ҳалигача «х»нинг думини билмайсану, еттинчи синфда ўқиб юрибсанми, ўзинг ўйлаб топ! Билмасанг кейин айтиб бераман.
Бола бурнини тортиб, яна кириб кетди. Шу баҳонада Зайнобиддиннинг ўзи ҳам «х«нинг думи бор йўқлигини билиш учун кўзойнак тақиб, газетадан «шубҳа» сўзини қидира бошлади. Ҳафсаласи пир бўлиб, газетани ёнига ташлаб, ёнбошлади.
Бола яна чиқди.
— Дарсимни тамом қилдим, энди айтиб беринг. «Шубҳа»га дум қўймай қолдирдим. Агар думи бўлса, қўяй, бўлмаса ўзи тураверсин.
— Тураверсин, — деди Зайнобиддин. — Принтсипиални айтмайман, эртага ўқитувчинг билан ўзим гаплашаман. Бор тўшагингга ёт.
Бола хафа бўлиб, кириб кетди. Зайнобиддин телевизорни қўйди. Қараса «Шубҳа» деган кино энди бошланаман деб экранга ёзилиб турган экан. Яна ўчирди. Ҳовлига чиқиб, айвонда ётган боласини чақирди.
— Тур ўрнингдан, иншойингни ўзим кўриб бераман. Қани дафтаринг?
Бола уйқули кўзларини ишқаб, дафтарини олиб чиқди. Зайнобиддин кўзойнагини тақиб, қўлида қалам билан ўғли тўлдирган вараққа кўз югуртириб «шубҳа» сўзларидаги «х» ҳарфларига дум қўйиб чиқди.
— Мана, тўғрилаб қўйдим. «х»га дум қўйиш шарт. Эртага беш олмасанг, мендан кўр.
Шундоқ бўлди. Эртасига ўғли икки олиб келди. Зайнобиддин телевизордаги ёзувга дуруст қарамаган экан, «х«нинг ўнг оёғига эмас, чап оёғига дум қўйипти. Ўқитувчиси, шу пайтгача «х»нинг қайси оёғига дум қўйишни билмабсан, деб икки қўйган экан.

Зайнобиддин эртасига яна маорифга борди ва буфетчиликка рози бўлиб, бошқатдан ариза берди.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2683
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1563
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1363
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 722
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 709
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1022
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 799
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1498
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 789
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2266
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1690
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 852
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 823
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 599
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 636
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 714
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 587
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 749
27 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 663
28 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
29 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1106
30 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2386
31 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 657
32 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
33 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 597
34 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 787
35 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2077
36 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 536
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1001
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 651
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 724
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8620
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3833
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 735
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 974
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 677
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1212
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 972
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 961
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 742
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 927
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2447
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 752
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 595
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 906
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 629
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 704
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5018
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 760
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2533
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 582
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14888
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1028
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3593
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1053
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25492
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1317
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 988
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 756
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 614
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 602
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1037
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 539
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 483
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1237
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2467
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1238
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1879
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 766
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 655
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 657
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1431
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 639
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 626
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1044
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1997
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 672
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика