Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad]

Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad]
Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad]
Неъмат Бобоев билан бир ҳовлида турамиз. У ёшликдан тепкилашиб катта бўлган оғайним бўлади. Чилонзордан уй олганимизда ҳам икковимиз бир жойга тушиб қолганмиз. У учинчи қаватда, мен иккинчи қаватдаман. Кечқурунлари ҳовлида домино ўйнаймиз. Термосда чой дамлаб тушиб роса чойхўрлик қиламиз. Неъмат қурмагур жуда одамжон нарса. Ҳар гапига мақол, матал қўшиб гапиради. У шундоқ меҳрибон, шундоқ меҳрибон...
Мана шу энг яқин оғайним бир кун пастга пижама кийиб бир қўлида термос, бир қўлида пиёла билан тушди.
— Қалай, ишлар жойидами? — дедим курсидан унга жой кўрсатиб.
— Аслида юзтадан отиб ташласак ҳам бўладиган.
Унинг гапига тушунолмай ҳайрон бўлиб турган эдим, ўзи ёрила қолди.
— Сабаби шуки, бугун министрликдан буйруқ олдим. Яъни сизларнинг заводларинга директор бўлдим.
Ҳақиқатан ҳам бунақа янгилик учун юзта эмас, икки юзтадан отсак ҳам бемалол бўлаверади. Аммо биз бунақа қилмадик. Мен дўстимни астойдил табрикладим. Тўғриси, илгариги директоримиз сал қўполдўзроқ эди. Мен неча йилдан бери заводда инженер бўлсам унга биронта таклифимни ўтказолган эмасман. Бу тўғрида Неъматга кўп гапирганман. Неъмат бу гапларни эшитганда куйиб ёниб кетарди. Директоримизни бюрократ, лақма, принтсипи йўқ, қўпол ва яна алланималар деб сўкарди. Унинг директор бўлиб келишига суйинганимнинг сабаби ҳам шу-да! Ҳар қалай у тушунган одам. Ихтироимдан хабардор. Чертёжимнинг кўп жойларини ўзи билан маслаҳатлашганман. У доимо: «Агар шу ихтиро амалга ошса, завод йилига камида икки юз минг иқтисод қилади» деб мени ишонтирарди. Мана, Неъматнинг ўзи директор. Ура!..
Эрталаб ишга у вақтли кетиб қолган экан. Қўшниларнинг айтишига қараганда у ҳаво ранг «Волга»да кетибди. Ҳай, мен ҳам заводга етиб келдим.
Смена охирлашиб қолган эди. Телефонда секретар қиз мени директор чақираётганини айтиб қолди. Бордим. Эшикни очиб киришим билан Неъмат башарамга қараб:
— Сизда маданият деган нарса борми? — деб қолса бўладими.
Ҳайрон бўлиб эшик билан унинг столи оралиғида тўхтаб қолдим.
— Секретардан, кирсам мумкинми, деб сўраш керак.
— Жинни бўлдингми, Неъмат.
— Мен сизга Неъмат эмасман, ўртоқ Баббаев бўламан, ўртоқ Хажжайип.
Муз-муз бўлиб кетдим. Индамай чиқиб кетдим-да, қабулхонадаги диванга ҳасрат-надомат билан ўтирдим. Бир маҳал устига чарм қопланган эшик тепасидаги қўнғироқ жиринглади. Секретар қиз сочларини тўғрилаб ичкарига кириб кетди. У қайтиб чиқди-да менга, киринг, деди. Кирдим.
Боя дурустроқ қарамаган эканман, илгариги директоримизда учта телефон бўлгучи эди. Энди бешта бўлиб қопти. Столдаги қизил мовут дастурхон эди, энди пушти бахмал ёпилган. Неъмат бурчакдаги пўлат сандиқдан ниманидир олаётган экан, менга қарамай калласини бир томонга сал ташлаб туфлисини ғирчиллатиб жойига келиб ўтирди.
Индамадим. Ўзи стол ойнасини бир оз чертиб ўтириб гап бошлади.
— Ўртоқ Хажжайип, сизни чақиртиришимнинг сабаби шуки, биз сиз билан бевосита завод хўжалигига жавобгар кишилармиз. Ишлаб чиқаришни минимумдан максимумга кўтаришда командирлик қилишимиз лозим.
Э, аттанг, дедим ичимда. Ҳар гапига мақол, матал қўшиб гапирадиган, бир оғиз гапи билан одамнинг ичига кириб кетадиган бола тамом бўпти-ку!
— Менга қара, қўй бу олифта гапларни. Тўппа-тўғри, одамга ўхшаб гапиравер.
Неъматнинг кўзлари дум-думалоқ бўлиб кетди. Афтидан у раҳбар ходим, албатта жиддий гапириши шарт, кулиш, ҳазил қилиш раҳбар обрўсини тўкади, деб ўйласа керак, қўрқиб кетди. Яна ўзим гап бошладим.
— Албатта менинг чертёжим масаласида чақирган бўлсанг керак. Шуни энди амалга оширсак, бўлар, а?
Неъмат ранглари оқариб анграйиб турарди. Гапим тамом бўлиши билан бошини сарак-сарак қилди.
— Бу ердагилар ҳам, эски директор ҳам икковимизнинг ўртоқ эканлигимизни яхши билишади. Агар лойиҳангни амалга оширадиган бўлсам, албатта: ўз ўртоғини қўллаяпти дейишади. Умуман бу лойиҳа бизга тўғри келмайди.
— Хўш, нега тўғри келмас экан.
— Биринчидан, бу дастгоҳни ясаш учун бир неча одам овора бўлади. Қуюв тсехи ҳам, йиғув тсехи ҳам планни бажаролмай судралаётган экан, унинг устига пландан ташқари хонаки қилиб сенинг дастгоҳингни юкласак уларга жавр бўлади.
— Беш олти кун жавр бўлгани билан бу ёғига коллективимизнинг қўлидан оғир ишни олади-ку.
— У кейинги гап. Нақди керак бизга. Бор дастгоҳларимиз бинойидек кунимизга яраб турипти.
Шундай тутақиб кетдимки, ўрнимдан туриб қолганимни ўзим билмабман.
— Ҳой, менга қара. Ўзинг эмасмидинг, шу дастгоҳ битса завод йилига икки юз минг иқтисод қилади, деган. Ўзинг эмасмидинг, эски директорни бюрократ, ландавур, принтсипи йўқ лақма деган...
Неъмат қўлларини икки томонга ёзди.
— Ташқаридан қараганда ҳаммамиз ҳам шунақа деймиз. Жавобгарлик бўйнимизга тушганда ўйлаб қоламиз.
— Ўз оғайнисининг ишини амалга оширяпти дейишларидан қўрқаман, дейсан. Нима, шахсий ишимга қарашяпсанми. Ҳамма ҳам ошна бўлса, бутун коллектив бир оғайни бўлса, қандоқ яхши.
Неъмат ўрнидан туриб кетди.
— Бас қилинг, ўртоқ Хажжайип, гап тамом!
— Хўп, — дедим — кечирасиз ўртоқ Баббаев.
Чиқиб кетдим.
Қечқурун Неъмат яна термос кўтариб тушди. Мен унинг олдига бориб, мумкинми, ўтирсам, ўртоқ Бабаев, дедим.
— Отимни айтсанг ўласанми. Ўтиравер, — деди.
— Ахир боя заводда кабинетингда...
Неъмат илжайди.
— У завод, бу кўча, уй. Хўш соғлигинг яхшими, ғалати тарвуз олиб келдим, холодилникка тиқиб қўйибман, ҳозир чиқиб қотирамиз.
Ё тавба. Шу ёшга кириб бир умр бирга бўлган оғайнимнинг қанақалигини билмаган эканман. Шунча вақтдан бери одамнинг жонидек бўлган йигит орқаси стулга тегди-ю бошқача бўлди, қўйди-я.
Шу кеча роса домино ўйнадик, мен уни ютавериб тўрт марта стол тагидан эмаклатиб ўтказдим. Пешонасига эчкининг суратини ёпиштирдим. Ҳамма ўйинларимиз самимий, беғараз ўтди. Аммо...

Аммо эртасига ишга борганимда у яна бошқача бўлиб қолибди. Нуқул ўртоқ Хажжайип дейди. Отини айтсам чирсиллаб, ўртоқ Баббаев дегин деб кўрсатма беради.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2683
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1563
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1364
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 710
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1022
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 799
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1498
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 790
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2266
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1690
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 853
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 823
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 599
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 549
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 637
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 715
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 750
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 664
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1106
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2386
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 657
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 597
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 787
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2077
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 536
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1001
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 651
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 724
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8620
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3833
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 735
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 974
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 677
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1212
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 972
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 961
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 742
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 927
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2447
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 752
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 595
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 906
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 629
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 704
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5018
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 760
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2533
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 582
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14900
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1028
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3596
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1053
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25506
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1317
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 988
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 756
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 614
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 602
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1037
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 539
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 483
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1237
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2467
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1238
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1879
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 766
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 655
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 657
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1431
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 639
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 626
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1044
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1997
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 672
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика