Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad]

Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad]
Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad]
Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, биринчи куниёқ тўққиз тонна пахта терибман. Аввалига ўзим ҳам ҳайрон бўлиб қолдим. Тавба, шунча пахтани ўзим тердимми, ё биров қўшиб қўйдими? Эртасига бир ғайратга ўн ғайрат билан пахта териш мана бунақа бўлади, деб ишга тушиб кетдим. Тўққиз ярим бўпти. Ўша куни областдан, Тошкентдан мухбирлар босиб кетди. Овозимни лентага ёзиб радиодан эшиттиришди. Телевизорда икки марта кўрсатишди. Ҳамма ёқни хат босиб кетди. Бунақа обрў кимнинг тушига кирибди дейсиз. Руҳим тетик, бир гапириб ўн куламан. Йўталсам ҳам лаббай, деб туришибди. Раисимиз у ёққа борсам у ёққа, бу ёққа борсам бу ёққа эргашади. Бечора мени еру кўкка ишонмайди. Икки гапнинг бирида:
— Ўзингни тут, катта-кичикнинг олдида шарманда қилма. Сен бизнинг машъалимизсан. Ҳа, шундоқ, соқолингни кунда олиб тур. Дазмол босилмаган шим кийма, — деб насиҳат қилиб туради.
Икки кундан кейин газетанинг биринчи бетида чаккамга пахта қистириб кулиб турган суратим чиқди. Ўша куни раис Бердали ака, яп-янги «Волга»сини ишлаб турган жойимга юборибди. Тез етиб келсин, деб тайинлабди. Оббо, бир гап бўлганга ўхшайди, деб ишни ташлаб идорага қараб кетдим. Борсам раис икки оёғини бир этикка тиқиб, кутиб турган экан.
— Келдингми ука, тез бўл. Кенгашга кетасан. Поезд билетинг тайёр, уйингга бориб кийиниб олгин-у, йўлга чиқ.
Кетдим. Кенгаш эртасига очилар экан, уч кун областда қолиб кетдим. Келган кунимоқ тўппа-тўғри далага чиқиб, энди машинага етай деб қолган эдим, яна ўша «Волга» келиб олиб кетди. Идора олдида, усти ёпиқ юк машинаси турибди. Идорага киришим билан етти-саккиз одам атрофимни ўраб олса бўладими. Киночилар экан. Пахта теришимни кинога оламиз, деб атайин Тошкентдан келишибди. Раиснинг гапини қаранг. Умматалининг машинасида кинога тушсин, ўша томонда пахта яхши очилган, кинода чиройли чиқади деб туриб олди. Умматалининг ерига қараб кетдик. Киночилар ўларча эзма, шошмаган одам бўлишар экан, икки кун овора қилишса бўладими. Мана, чиқиб қолса кўрарсизлар, қандоқ қилиб машина ҳайдашимдан тортиб, пешонамдаги терни қанақа қилиб, қайси қўл билан сидириб олишимгача аппаратга олишди.
Киночилардан қутулиб уйга ҳолдан тойиб келдим-у, кийим-бошим билан ухлаб қопман. Эрталаб раиснинг ўзи уйғотди.
— Тез бўл, кутиб қолишди!
— Тағин киноми? Кеча тамом қилишган эди-ку?
— Йўқ, бошқа гап. Раёнда янги қурилган маданият уйининг очилиш маросими бўлади. Илғор механизаторлардан бир киши табрик нутқи сўзлаши керак. Сен гапирасан. Қани, кетдик.
Гапни ҳам, аммо-лекин, бопладим. Кунора нутқ сўзлаб тургандан кейин уста бўлиб кетаркансан. Роса чапак бўлди. Ичкарига меҳмонлар учун жой қилдириб қўйишган экан. Артистлар билан бирга ўша ёққа кирдик. Роса пивохўрлик бўлди.
Уйга келиб энди ётган эдим, эшик тақиллаб қолди.
Чиқсам соч қўйган, ингичка мўйловли бир йигит турибди. Елкасида бир метрли фанер сумка.
— Хизмат, ука, ишлари бормиди?
— Атайин ўзларини йўқлаб келдим. Суратингизни ишлашим керак. Виставкага қўйилади.
Ундоқ десам, бундоқ деди, бундоқ десам, ундоқ деди. Сира гапимга кўнмайди. Жанжаллашиб раиснинг олдига бордик. Раис койиб бердилар.
— Эсинг жойидами? Бу виставкага қўйиладиган суратларнинг рўйхатини областдан тасдиқлашган. Қани, дарров бўл.
Ўзингиз биласиз, раисимизнинг гапини икки қилиб бўлмайди. Ишга тушиб кетдик. Рассоми тушмагур ҳали ёш, тажрибаси пишмаган экан. Роса тўққиз кунда ўзимга ўхшатди. Бу орада уйим хатга тўлиб кетди. Пионерлар билан учрашув, медитсина ходимлари билан учрашув, мебел фабрикаси илғор ишчилари билан учрашув... Албатта раис буларга ўзи билиб муомала қилди-ю, аммо, раёнимиздаги пожарний командасининг кекса ходими пенсияга чиқаётгани сабабли табриклашни менга юклаб қўйса бўладими. Бордим. Буларнинг тантанаси ғалати бўларкан. Ёлғондакамига ўт кетди қилиб, бирдан гупир-гупир югуриб қолишди. Бири сув сепаяпти, бири болта билан эски яшикларни парчалаб ташлаяпти. Роса одам йиғилди. Мен учинчи бўлиб сўзга чиқдим...
Ўша куни шамоллаб қолган эканман. Тўрт кун ётиб олдим. Дармоним қуриб ишга кетаётсам, раис қовоқ-димоғини осилтириб самоварнинг сўрисида ўтирибди. Индамай ўтиб кетиш уят. Одобдан эмас. Қўрқа-писа саломлашдим. У мени кўрди-ю, кўзлари яшнаб кетди.
— Э, бормисан! Жуда узоқ ётиб олдинг-ку. Бу ёқда шунча иш, шунча жойдан таклиф. Сен бўлсанг арзимаган касални баҳона қилиб ётибсан. Аллақаёқдан атоқли полвон келаётган эмиш, вокзалга чиқиб кутиб олувчилар рўйхатининг бошида сен турибсан. Шу бугун кеч соат еттида поезд келади. Кечикмай етиб бор. Машинани тайинлаб қўйганман.
Бир нима дей десам, раиснинг феълидан қўрқаман. Чидамадим. Охири ёрилдим:
— Ахир, раис бува, бу ёқда шунча...
Айтдим-ку, раис оғиз очиргани қўймайди деб, уришиб берди.
— Унча-мунча одам қадам босолмайдиган жойларга бораяпсан. Ноз қилма. Йигит кишининг бошига бахт бир қўнади. Қани тур, тайёргарлигингни кўр! Физкултура комитетидан телефон қилиб қулоқ миямни қоқиб қўлимга беришди. Уялтирма-да, ука.
Худди соат еттида стантсияга чиқдим. Копток тепадиганларнинг жамикиси гул кўтариб келган, поезднинг вагонларига югуришади. Бир маҳал қарасам олтинчи вагоннинг эшигидан бўйи салкам бир терак келадиган экскаватор нусха бир одам тушиб келяпти. Тикилиб қарасам, бир йили дом отдихга борганимда тарвузни бутун ютиб ўйин кўрсатган полвон. Раёнимизга тош отиб ўйнашни кўрсатгани келган экан. Тўрт киши, тўрт киши бўлиб йигирмата тошни судрашиб тушириб қўйдик. Стантсия буфетида жиндек ҳозирлик кўриб қўйишган экан, ўтиришдик. Полвонни табрикладик. Яхши кутиб олганимиздан севинган полвон охирида сўзга чиқиб, олти кишиликни бир қилиб косага қуйиб қадаҳ кўтарди. Ҳаммамиз кайф қилиб қолиб, тошлар стантсияда қолиб кетаверибди. Қолса қолавермайдими, уни кўтарадиган мард қаёқда.
Мана, октябр ойи ҳам охирлаб қолди. Машина терими тугай деб турибди. Ҳарна бўлса озроқ териб олай, деб далага чиқсам машинам жойида турибди. Бечорани бирам чанг босибдики, кимдир бўр билан ёнига: «Колхозимизнинг собиқ водители фалончи мавсумда бир ҳафта далага чиқиб, шу машинада пахта терган» деб ёзиб кетибди. Жуда алам қилди.

Бунақа беодоб гап ёзган одамни топиб роса таъзирини берардиму, ишим тиғизроқ эди-да. Ахир бугун, ёш дружиначилар билан раён марказидаги сомсапазликни текширишимиз, калориясини аниқлашимиз керак.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2753
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1612
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1406
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 736
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 722
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 575
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1034
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 810
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1528
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 797
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2295
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1735
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 867
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 831
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1227
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 613
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 602
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 642
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 729
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 601
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 796
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 511
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 757
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 670
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 650
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1123
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2416
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 664
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 650
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 604
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 794
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2185
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 541
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1010
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 662
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 741
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1577
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8646
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3844
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 743
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1899
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1190
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 578
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 982
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 687
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 504
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 870
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1223
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 600
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 890
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 989
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1360
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 975
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 754
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 937
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2481
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 590
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 758
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 614
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 496
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 533
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 496
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 917
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 634
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 711
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5058
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 843
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1493
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2552
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 490
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1284
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 864
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 587
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 16227
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 731
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1039
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 758
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3670
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1062
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 698
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 27080
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1341
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 1004
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 755
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 674
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 766
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 620
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 610
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 611
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 544
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 541
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 487
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 637
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 827
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1265
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2520
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 657
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 691
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 638
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1252
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 678
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 539
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 503
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 708
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 518
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 477
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1169
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 517
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1906
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 774
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 727
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1308
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 661
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 670
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 599
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 664
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 826
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 495
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 533
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1544
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 665
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 644
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 532
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 466
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 561
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 533
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 715
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 944
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1108
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1078
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 541
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1464
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 550
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 649
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 633
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1058
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 2032
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 747
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 758
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 518
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 679
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 621
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 606
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика