Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad]

Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad]
Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad]
Машина хўп яхши нарса-ю, унинг ҳам ўзига яраша нағмалари бор-да! Маттшна олган одамларнинг хотинлари ҳазил аралаш, бу машина эмас, кундошим, дейишар экан. Сабаби, эр ишдан келибоқ овқатга ҳам қарамай, машинасининг тагига кириб кетганича ярим кечада мойга қоришиб чиқар, азонлаб яна машинага уннаб кетаркан.
Ваҳобжон райводхозда техник. Унинг ҳам ўзига яраша кўримсизгина «Москвич»и бор. Ўзи ҳайдайди. Эски машина минган одам яхши шофёр ҳисобланади. Ҳадеб бузилавергандан кейин у ёғини ковлайди, бу ёғини ковлайди, хуллас, ичида нимаси бўлса, барини билиб олади. Яхшиямки, Ваҳобжон ҳали уйланмаган. Уйланганида, албатта, хотиии чидамасди, ё мени дейсан, ё машинани дейсан, деб туриб оларди. Ростда, у бўш қолди дегунча машинани ковлайди. Уни гуриллатавериб қўни-қўшниларнинг жонига тегди. Қўшнилар, шу Ваҳобжон уйлана қолсайди, ўзидаи тинчиб кетармиди, дейишади. Аммо Вахобжоининг ҳали-бери уйланадиган нияти йўққа ўхшайди. Ўзи мундоқ бирортасини топмайди, қариндош-уруғлар топганини ёқтирмайди. Кампир ойиси нолиб қолса, хазилга оладида, яна машина тагига кириб кетади. Охири жонидан безор бўлган қўшнилар кампирга ялинишади:
— Ўғлингиз машинани кечаси гаражга обориб қўйсин. Ухлатмаётибди.
Райводхознинг гаражи йўқ, қаёқда қолдиради. Ундан ташқари, ўзингизга маълум, Ваҳобжонга кечалари ҳам у ёқни сув уриб кетди, бу ёққа сув керак, деб раислар телефон қилиб туришади. Шофёр олайлик дейишса, қайси шофёр бунақа шалоқ мапшнага — бунақа безовта ишга кўнади. Битта-яримта янглишиб келиб қолган шофёрлар ҳам икки кунга чидамай ташлаб қочишади. Хуллас, 6у ишга Ваҳобжоннинг ўзидан бошқаси тўғри келмайди.
Мана шу Ваҳобжон баҳор тошқинида сув олиб кетиб, ҳалигача тузатилмаган канал тўғонини тузаттиришга бир ҳафтадан бери овора эди. Шу пайтгача раислар шох бостириб, бу ёғига шағал тўктириб эплаб келишаётган эди. Шу алпозда пахта суғориб бўладими, ким қанча сув олаётганини билиб бўлмаса! Раислар бай-байлаб водхоз масаласини бюрога қўйиб қолишди-ку. Ана водхоз бошлиғининг типирчилаб қолигаини кўринг. Икки кунда тсемент хам топилди, булдозер хам, бетон плиталар хам топилди. Кечасию кундузи иш. Колхозлар одам хам топиб беришди. Доротдел йўлга «ўтилмасин!» деган белги қўйиб, машина ва автобусларни вақтинча бошқа йўлдан қатнайдиган қилиб қўнди.
Соч-соқоли ўсиб кетган Вахобжон, прожектор енида турган монтёр болага бақиради, шағал тўкаётган самосвалга чирокни тўғрила, кабелни торт, сув тегмасин, деб қичқиради. Орқасига тисарилиб, шағалли машинага йўл кўрсатади. Иш қизигандан қизиб кетган. Ёз кечалари шунақа ишлашлик бўлади. Айникса, бу томонларнинг оқшомига ҳеч нарса тенг келолмайди. Дарё шовуллайди, тоғ орқасидан осмонга сут пуркагандек бўлиб, аввал ой шуъласи кўринади, кейин ўзи салмоқлаб осмонга кўтарилади-да, тоғ чўққисига айри миниб, туриб қолади. Бирам чиройли, бирам ёқимли шамол эсади. Саратон дазмолдек қиздирган тошларни шу шабада пуфлаб совутади. Ўт-ўланларни силкитади. Жўжаси ҳали учирма бўлмаган она ўрдакларнинг аллага ўхшаш ғалати ғақиллашини узоқлардан олиб келади. Каналнинг бетўсиқ бетўлқин суви ойдинда худди поёни йўқ яхлит ойпадек ялтирайди. Қулоқ бошида сув очаётган миробларнинг товуши эшитилиб қолади. Айниқса, биттаси эзиб-эзиб ашула айтади. Кечаси олисдан келган қўшиқ ғалати бўларкан. Одамнинг томир-томирига кириб кетаман дейди. Бетончи бола хам қўшиққа ишқивоз экан, овози бирам дўриллаган. Қўшиқ сўзларини пойма-пой қилиб хониш килиб қолади. Қурувчилар атайин УНИ майна қилиб «яна бўлсин», «дўст» деб қўйишади. Йигит ҳам уларнинг «илтимоси»ни ерда қолдир-май, ашулага ашулани улаб кетади:
Тошга ёмгир кор қилурми,
Муттасил ёққан билан...
— Дўст, бу Навоийданми?
— Йўғ-э, Машрабникидир. Қийқириқ, кулги.
Шу зайлда кулги билан, кўшиқ билан иш давом этади. Вахобжон у ёқдан-бу ёққа зир югуриб, ишни жадаллатади. Каттакон бак олдида чой дамланган тунука чойнакни чўкқа қўйиб ўтирган чолнинг ёнига тушиб кетаётган эди, узоқдан машина чироғини кўриб тўхтади. Ма-шина «ўтилмасин!» белгиси қўйилган муюлишдан ўтиб, тўппа-тўғри келаверди. Вахобжон ижрокомдан биров келаётган бўлса керак, деб ўйлади. Тикилиб қараса, тангадек зангори чироғи бор. Нечук такси машинаси бу томонларга ўтди экан, деб йўлга чикди-да, қўлини кўтариб уни тўхтатди.
— МУМКИН эмас, белгини кўрмадингизми, қайтинг!
Шофёр кабинадан бош чиқариб, қўлини кўксига
кўйиб, узр айтган бўлди.
— Кўктошга кетаётган бўлсанглар. Хонимобод томондан айланиб ўтасизлар.
Хонимободдан айланиб ўтиш учун ортиқча ўн тўққиз километр йўл юриш керак. Ҳар қандай одамга хам таксида бориш жабр бўлади!
Шофёр кабинадан тушди. Икки қўлини белига қўйиб, У ёқ-бу ёққа қарадида, ўтиб кетишнинг сира иложи йўқлигини билгандан кейин, ноилож орқа эшикни очиб, ичкарига қараб елкасини қисди.
— Иложи йўқ, опажон. Буёғи кўп қолмади. Пиёда йигирма минутда етасиз. Хонимободдан борсангиз қимматга тушади. Майли десангиз, яна ўзингиз биласиз. Менга бари бир.
Машинадан чамадон кўтарган бир аёл тушди. Ваҳобжон қоронғида унинг юзини аник кўролмади. Аёл шофёр билан анча вақтгача ниманидир гаплашиб туриб қолди. Кейин машина орқасига қайтди. Аёл битта-битта босиб Ваҳобжоннинг олдига келди. Кўктошга қайси томондан боришни сўради. Тавба, овози таниш. Қаерда эшитган бу товушни? Шу пайт шағал тўкиб бўлган самосвал кескин бурилган эди, унинг ўткир чироғида аёлнинг юзи бир дам ёришиб кетди.
Сочлари бошига чамбарак қилинган, лабларига билинар-билинмас қизил суртилган, йигирма-йигирма икки ёшлардаги келишган қиз. Ваҳобжон уни таниди. Бу қизни у бир марта, атиги бир марта кўрган. У билан ёнма-ён ўтириб чой ичган. Шу қизнинг ўзи унга чой қуйиб берган. Аммо Ваҳобжон, тўғрисини айтганда, у қуйиб берган чойни қийналиб ичган, нсгаки, бу кизнинг бир қўлида одамнинг калла суяги бор эди. Ваҳобжон ўтган йилнинг августида сиртки институтга имтиҳон топширгани Тошкентга тушган эди. Консултатсия ўтказадиган ўқитувчининг тоби қочиб қолиб, институтга келолмай қолибди. Декан Ваҳобжонга ўқитувчининг уйига боришни маслаҳат берган эди. Борди. У Чилонзордаги катта кўча бетидаги уйнинг иккинчи қаватида яшаркан. Кириб гаплашди. Билмаганларини сўраб олди. Ўқитувчи Ваҳобжонга имтихонга кирсангиз бўлади, деб маслаҳат берди. У хурсанд бўлиб чиқса, машинасининг бир ғилдираги шалпайиб ётибди, камеранинг золотнигини биров бураб олиб қўйибди. Асфалт йўлкада «босдимми» ўйнаётган қизчалар унга қараб туришарди. Уларнинг бири яқин кслиб шивирлади.
— Акбар миннарсангизни бураб олиб қўйди.
— Қанақа Акбар?
— Ҳу анави уйда туради. Ҳозир қочиб чиқиб кетди. Инобат опамларнинг укалари.
Ваҳобжоннинг жуда жаҳли чиқиб кетди. Бу қандай гап! Запас ғилдирак бўлганда ҳам бошқа гап эди.
Ваҳобжон бояги қиз кўрсатган уй эшигининг тугмасини босди. Жавоб бўлмади. Яна қўнғироқ тугмасини босган эди, аёл кишининг: «Ҳо Акбар, эшикни оч, биров келди» деган товуши эшитилди. Ҳадеганда эшик очилавермади. Анчадан кейин шиппак товуши яқинлашдида, эшик қарсиллаб очилди. Ваҳобжоннинг қаршисида одамнинг калла суягини ушлаган кўҳлик бир қиз турарди. Ваҳобжоннинг юраги орқасига тортиб кетди. Қиз қошларини кериб, кимда ишингиз бор эди, дегандек ҳайрон бўлиб турибди.
— Акбарда ишим бор эди. Чақириб берсангиз. Қиз эрмак қилаётгандек орқасига қараб қичқирди:
— Ҳой, Акбар, ўртоғинг келдилар, бу ёққа чиқ! Ичкаридан трусичан, олти ёшлардаги бир бола бур-
нини тортиб чикди. У Ваҳобжонни кўриши билан тўхтади. Кейин Ваҳобжоннинг ўртоғи бирдан орқасига тирақайлаб қочиб қолди. Қиз нима гаплигига тушуна олмай хайрон. Ваҳобжон бўлган гапни айтиб берди. Қиз хижолат бўлиб, ундан узр сўрадида, ҳозир ўша буюмни олиб бераман, деб орқасига бурилди. Кейин тўхтаб, қўлидаги калла суягини Ваҳобжоннинг қўлига тутқазди.
— Ҳозир, ҳозир олиб бсраман.
Акбар ваннахонани ичидан беркитиб олган экан. Қиз ялинди.
Охири Акбар эшикни очди. Ваҳобжон қараса, у ваннага сув тўлдириб, минг ямоқ бўлиб кетган автокамерага насос билан ел бераётган экан.
— Бу ўлгур чўмилишга керак-да. Сузишга ўрганаётганмиш. Қани, бер, ким ўргатди сенга бировнинг нарсасини олишни?!
— Магазинда йўқ-да, бўлмаса олармидим, — деди Акбар бурнини тортиб.
Шундай деди-ю, ваннадаги илма-тешик камера оғзидан золотникни чиқазиб берди. Ваҳобжон қизга раҳмат айтиб, ташқарига чиқди. Уст кийимини ечиб, машинага домкрат қўйиб, ғилдиракни кўтарди, уни чиқариб олиб, бошқатдан ел бера бошлади. То у ишини битказгунча кора терга тушиб кетди. Анча кеч бўлиб қолган эди. Унинг қийналаётганини балкондан кўриб турган қиз:
— Кириб ювиниб олинг, — деди.
Ваҳобжон бир сўз демай қайтиб кирди. Қиз елкасида сочиқ, қўлида совун билан уни кутиб турарди.
У юзига совун суртаётганида ҳам, оппоқ, крахмалланган сочиққа артинаётганида ҳам бир ўй калласидан кетмасди: «Қандай чиройли қиз-а, аммо қўлидаги одамнинг калла суяги нимаси».
— Чой дамлаб қўйдим, ичиб ола қолинг, қорнингиз ҳам очгандир.
Ваҳобжон узр айтса ҳам қиз қўймади. Чой қуйиб узатди. Бола бечора ичишни ҳам, ичмасликни ҳам билмай ҳайрон эди. Ичдию яна бояги каллани эслади. Охири, у қизга раҳмат айтиб кетар экан, Акбарга золотник келтириб беришга ваъда қилди.
Ана шу воқеадан кейин Ваҳобжон қизни учратмади. Уйига Акбарга ваъда қилган нарсани олиб борганда киз йўк экан. Мана, орадан бир йил ўтди. У ўша қизни эслаганида ниҳоятда кўҳлик бир қизнинг юзи, кўзи, кслишган гавдаси кўз олдига келарди-да, зум ўтмай, бу гўзаллик ўрнини тиржайган калла суяги эгаллаб оларди. Шунинг учун ҳам Ваҳобжон уни эсламасликка тиришарди.
Мана бугун дарс шовуллаган, шағаллар қалдираган тоғ оқшомида иккови яна бақамти келиб туришибди. Қиз уни танимаган бўлса керак. Негаки, Ваҳобжоннинг соч-соқоли ўсиб кетган, кийимлари чанг, тупроқ эди.
Уларнинг хар иккови бир-бирларига қараб анча туриб қолишгандан кейин Ваҳобжон гап бошлади:
— Кўктошга кетяпман денг. У ерда қариндошларингиз борми?
— Йўқ, — деди қиз. — Ишга шу ёққа тайин қилишди. Райздрав ихтиёрига...
Қизнинг овози бирам ёқимли, бирам жарангли. Ваҳобжон сесканиб кетди. Демак, бу қиз раёнга доктор бўлиб келяпти. У докторликни битирган. Одамнинг калла суягини бекорга кўтариб юрмаган экан у...
— Мени танияпсизми? — деди Ваҳобжон.
— Йўғ-а, — деди киз елкасини қисиб.
— Уйингизга боргандим. Акбарнинг орқасидан ваннага киргандим...
Ваҳобжоннинг гапи оғзида қолди.
— А-а-а, ўша сизмидингиз, буни қаранг-а, танимапман. Уйимизга яна бир келган экаисиз. Йўқлигимни қаранг-а.
Булдозерчи Ваҳобжонни чақириб қолди. У қизга: «Ҳозир келаман» деб чопганича кетди.
Алламаҳал бўлиб қолган эди. Ваҳобжон прорабга топшириқларни бериб, қизнинг олдига қайтди.
— Қани, меҳмон, кетдик. Кўктошга ўзим обориб қўяман.
Қиз қаршилик қилмай, «Москвич» эшигини очди. Йўлга тушишди. Ой худди машина билан ёнма-ён кетаётганга ўхшайди. Соядек бўлиб кўринаётган тоғ тизмалари бирам ажойиб, бирам ажойиб.
Ваҳобжон рул бошқариб бораркан, ўй ўйларди:
«Қани эди шу қизга уйлансам, менга тегармикан? Тегмас, балки севгани бордир...»
Машина мотори бир-икки йўталиб ўчди. Ваҳобжон шошиб тушиб, копотни очди. Вентилятсия тасмаси узилиб кетибди. Запаси йўқ. Энди нима бўлади? Шу ерда тунаб қолишдан бошқа илож йўқ! Уларнинг иккови ҳам ҳафсалалари пир бўлиб, тошга ўтиришди.
— Қизиқ бўлди-ку! — деди Ваҳобжон хижолат чекиб. Қиз индамади. У азамат тоғ тизмаларига, қоя учига жиға бўлиб қўниб турган балдокдек ойга жимгина қараб ўтирарди.
— Биласизми, мен ҳеч тоққа чиқмаганман. Буни қаранг, кечаси, айниқса, ойдинда жуда ғалати бўларкан. Бирам яхшики.
Кизнинг товушидан совуққотганлиги шундоққина билиниб турарди. Вахобжон машинани очиб, олд суянчиғини тушириб, кетидагисига ёндаштириб қўйди.
— Сиз кириб бир оз мизғиб олинг.
Қиз аввалига кўнмай турди. Кейин совукдан титраб ичкарига кириб кетди. Ваҳобжон радиони секинлаб бураб қўйди. Қиз тўнга ўраниб олди.
Тоғ ўнгирида ёқимли куй оқар, кичкинагина, кўримсиз машина ичида эса ҳуснда ягона бир қиз ухларди.
Ваҳобжон унинг атрофида папирос чекиб айланиб юрипти.
Бу ҳолат гердайган тоғ этагида туғилаётган янги достон, янги афсонага ўхшарди.

Ким билади, балки Ваҳобжон афсонавор бу оқшомда ўз бахтини, муҳаббатини қўриқлаётгандир. Зора шундай бўлса!
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2688
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1573
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1370
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 710
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1023
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 799
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1500
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 790
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2267
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1693
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 854
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 825
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 599
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 549
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 637
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 715
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 574
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 750
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 664
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1107
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2389
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 659
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 598
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 787
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2085
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1001
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 652
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 727
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8621
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3834
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 735
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 975
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 678
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 498
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1213
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 973
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 962
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 744
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 929
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2451
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 753
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 605
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 596
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 526
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 908
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 705
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5024
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 760
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2534
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 487
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 558
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 511
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1274
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 583
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14915
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1029
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3598
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1053
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25526
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1318
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 989
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 756
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 540
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 603
105 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1037
106 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
107 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 540
108 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
109 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
110 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 484
111 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
112 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
113 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
114 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1237
115 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2468
116 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
117 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
118 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
119 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1238
120 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
121 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
122 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
123 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
124 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
125 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
126 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1888
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 767
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 655
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 657
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1431
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 639
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 626
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1044
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1998
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 672
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика